Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги ПҚ-4553-сон ва «Ўзбекистон Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек замонавий энергия самарадор технологияларни жорий этиш йўли билан электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини янада ривожлантириш, республиканинг ягона энергетика тизимининг шимоли-ғарбий қисмида электр тармоқларини ривожлантириш эвазига 2020 — 2026 йилларда янги ташкил этиладиган саноат объектларини ҳамда республика аҳолисини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халкаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарорига мувофиқ халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим қилиниши;