27.01.2005 йилдаги 35-сон
Ҳужжат 08.09.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий суғурталарга бадаллар миқдорлари тўғрисида» 1999 йил 30 июлдаги 372-сон қарорининг муқаддимасидаги ва 4-бандидаги «Пенсия жамғармаси» ва «Пенсия жамғармасига» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» ва «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 48-модда) 7-бандидаги «Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички бозорни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 5 августдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 49-модда) 1-бандининг учинчи хатбошидаги «Пенсия ва Республика йўл жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.