LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сонли Фармонига мувофиқ:
Кадрлар ва шахсий таркиб билан ишлаш бошқармаси негизида — Кадрлар бошқармаси ва Шахсий таркиб билан ишлаш бошқармаси;
Алоқа ва ахборотлаштириш бошқармаси Ахборот-коммуникация технологиялари, алоқа ва хабар бериш тизимини ривожлантириш бошқармасига;
Инспекция унга аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавкулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек, кичик хажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш тўғрисидаги қонун хужжаглари ғалабларининг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш вазифалари юкланган ҳолда, Фавкулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимини назорат қилиш хизматига.
Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппарати тузилмасига Моддий-техник таъминот ва молия ҳамда Кадрлар ва шахсий таркиб билан ишлаш бўйича вазир ўринбосари лавозимлари;
худудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари таркибига иқтисодиёт объектлари ва ҳудудларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга жалб этилган давлат инспекциялари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун масъул бўлган бош инспектор лавозими.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмик хавф-хатарлар мониторинги ва башоратлаш марказининг тузилмаси 9-иловага мувофик;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг тузилмаси 10-иловага мувофик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекциясининг тузилмаси 11-иловага мувофик;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик чизмаси 12-иловага мувофиқ;
Фавқулодда вазиятлар вазирига заруратга кўра, вазирлик марказий аппарати, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари тузилмаларига умумий штат бирлиги доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ушбу қарор ижроси билан боғлиқ тадбирларга ҳаражатлар Давлат бюджетининг «мудофаа, жамоат тартиби ва хавфсизлик» бўлими бўйича ҳар йили тасдиқланадиган кўрсаткичлари доирасида, асосланган ҳисоб-китоблар асосида, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
6. Иқтисодиёт вазирлиги (Г.К. Саидова), Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси (А.И. Ахмедхаджаев), «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси (У.У. Розукулов), «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси (А.С. Султанов), «Ўзбекенгилсаноат» акционерлик жамияти (И.У. Хайдаров) уч ой муддатда махаллий ишлаб чиқарувчилар негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларнинг йўналишлари ва рўйхатлари асосида авария-қутқарув техникалари, махсус анжомлар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқишни маҳаллийлаштириш масалалари бўйича аниқ таклифларни 14-иловага мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Низомини ўрнатилган тартибда тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда ушбу қарорга мувофик ҳаражатлар сметасига ўзгартиришлар киритсин, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг бўлинмаларининг янги штат жадвалини белгиланган тартибда тасдикдан ўтказсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва кўшимчалар бўйича икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
2018 йил 31 декабрга қадар вазирликнинг янги ва қайта ташкил этилаётган бўлинмаларини зарур касбий ва маънавий-иродавий сифатларга эга, юкори даражада ватанпарвар ва хизмат вазифаларига содиқ мутахассислар билан жамлаш амалга оширилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сонли Фармони билан ташкил этилган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш Ҳукумат комиссияси (А.Ж. Раматов):
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш ва янада такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қабул қилинган қарорларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштиришни таъминласин;
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини малака тоифаси талаблари асосида ўрнатилган тартибда аттестациядан ўтказсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ.Р. Бердиев) Ўзбекисгон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг янги ташкил этилаётган тузилмаларини захирадаги офицерлар ва сержантлар таркибидаги харбий хизматчилар билан жамлашда амалий ёрдам кўрсатсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.