Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 17.07.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4332-сон қарорига мувофиқ салоҳиятли хорижий инвесторларга тақдим этиладиган истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш сифатини ва самарадорлигини ошириш, лойиҳалаштириш жараёнига илғор хорижий тажрибага асосланган замонавий усулларни жорий этиш ҳамда лойиҳа институтлари фаолияти учун тенг шароитларни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги «УорлиПарсонс Ўзбекистон Инжиниринг» корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 31 мартдаги 95-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг «УорлиПарсонс Нидерландс БВ» компанияси билан биргаликда «УорлиПарсонс Ўзбекистон инжиниринг» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сон карорига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбагалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» ― Ўзбекистон электроэнергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва огир саноат давлат лойиҳа институти ― Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтига айлантирилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси