30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2658-3
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг буйруғи, 30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2658-3
Кучга кириш санаси
30.06.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 03.02.2022
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ва 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарори)»ги ва 2019 йил 30 октябрдаги 898-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт клублари фаолиятини ҳамда спорт мусобақаларини ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
2. 3-банддаги «2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан» деган сўзлар «2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 4-банддаги «шартнома талабларини» деган сўзлар «дастлабки контракт талабларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 8-банднинг олтинчи хатбошисидаги «ёзма иш (диктант)» деган сўзлар «номзодларнинг умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш учун ёзма имтиҳон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
ўнинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўнинчи хатбошидаги «касб-ҳунар» деган сўзлар «бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
7. 36 ва 42-бандлар ҳамда 8-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
9. 44 — 46-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
11. 47 ва 52-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилишда» деган сўзлар «Олий ҳарбий таълим муассасаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) 8-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 10-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 12-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
13. 9-илованинг 7-бандидаги «касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «бошланғич профессионал, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 10-илова мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
15. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 10а-илова билан тўлдирилсин.