Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўлаш манбаларини белгилаш, шунингдек, республиканинг минерал-хом ашё базасини кенгайтириш бўйича геологларнинг меҳнатини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
1. 2-банддаги «амалга оширилган бўлса» сўзларидан кейин «(қимматбаҳо ва рангли металлар ва уран конлари бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин.
2. 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «геологик таркиби» сўзлари «геологик тузилишининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
«18. Пул мукофоти фойдали қазилмаларнинг янги конини очишда ва қидиришда ёки илгари маълум бўлган конни (кон участкасини) тубдан қайта баҳолашда бевосита қатнашган геология соҳасидаги юқори малакали геологлар, муҳандис-техник ходимлар, геофизиклар, геокимёгарлар, гидрогеологлар, топо-маркшейдрлар ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари, шунингдек, қидиришнинг юқори суръатларини ва ишончлилигини оширишга бевосита услубий ва техникавий раҳбарликни амалга оширган юқори ташкилот раҳбарлари ва мутахассисларига тўланади».
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг» сўзлари «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖ маблағлари ҳисобига молиялаштирилган ҳолда қимматбаҳо, рангли металлар ва ураннинг янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (кон участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖ маблағлари ҳисобидан тўланади».
5. Низомга 1-илованинг 18-позицияси «III гуруҳ» устуни «а» кичик банди қуйидаги тахрирда баён қилинсин: