Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1-ИЛОВА
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш СХЕМАСИ

2а-ИЛОВА
Оиланинг бошқа даромадлари тўғрисида МАЪЛУМОТ

3-ИЛОВА
Оила таркиби ва оила аъзоларининг иқтисодий ахволи, оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони тўғрисида МАЪЛУМОТ

5-ИЛОВА
Оиланинг томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромадини ҳисоблаш МЕТОДИКАСИ

Ҳужжат 16.05.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «тасдиқлансин ва у 2019 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. 4-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3. 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «Сирдарё вилоятининг меҳнат органлари томонидан кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинланиши ва тўланиши устидан мониторингни амалга ошириш бўйича 12 нафар инспекторларнинг штат бирликларини» сўзлари «Сирдарё вилояти меҳнат органларининг 12 нафар инспекторлари ва мутахассисларининг штат бирликларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «1 февралгача» сўзлари «1 октябргача» сўзлари билан алмаштирилсин.

«

18.

Озодликдан маҳрум этиш жойларидан чиққан шахсларни ижтимоий мослаштириш учун бир марталик нафақалар тўланганлиги тўғрисида маълумот.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ички ишлар вазирлиги

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

19.

Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг пропискаси, шу жумладан, вақтинчалик пропискаси тўғрисида маълумот.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

20.

Маҳаллий бюджетда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам харажатлари учун назарда тутилган маблағларнинг аниқланган режаси тўғрисида маълумот.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Молия вазирлиги

Реал вақт режимида

21.

Тўланган ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам ҳамда ҳисобварақлардаги қолдиқ маблағлар тўғрисида ҳисобот.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

АТ «Халқ банки»

Ҳар ойда автоматик режимда

»;

6. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ____________________туман (шаҳар) бўлими раҳбарига
Қуйидаги манзилда яшайдиган:

Маҳалла_______________
кўча (квартал)_______________
уй_______________
квартира_______________
____________________________ томонидан,

(ариза берувчининг Ф.И.О.)

АРИЗА

Сиздан менинг оиламга:

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа

бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа

кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам
(мурожаат қилган нафақа ёки моддий ёрдам тури танлансин)
Менинг оилам қуйидаги сабабларга кўра ушбу нафақа (моддий ёрдам)га муҳтож:
_____________________________________________________________________________

(мурожаат сабаби кўрсатилади)

Ижтимоий нафақани (моддий ёрдамни) қуйидаги тартибда олмоқчиман:

нақд пулда

нақд пулсиз АТ «Халқ банки» бўлими (филиали)нинг банк ҳисобварақлари (карточкалари) орқали
Аризага қуйидагиларни илова қиламан:

паспорт ва никоҳ тўғрисидаги (никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги) гувоҳнома нусхалари.

Оила аъзоси таркибига кирадиган фарзандларнинг туғилганлик ҳақиидаги гувоҳномалари.

болалар васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори.
Бошқа ҳужжатлар:____________________________________________________________
Аризани кўриб чиқиш тўғрисидаги хабарномани қуйида келитирилган телефон рақамига:
+998_______________ ёки электрон почта __________________га юборишингизни сўрайман.

Пенсия жамғармаси бўлимини оила таркиби (бола туғилганлиги, вафот этганлиги ёки бошқа ҳолатлар), даромади, яшаш жойи ўзгарганлиги ва нафақа (моддий ёрдам) миқдорига таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар каби ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини кафолатлайман.

Мен ва оилам аъзолари «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» ахборот тизими орқали оиламни меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа барча даромадлари, мулкий ва моддий ҳолатини текширишга розилик берамиз.

Мурожаат қилувчининг имзоси: _________________________
Сана: 20 ___ й «___» ___________.

Аризани рўйхатдан ўтказдим

________________________

(масъул ходим ФИО)

_____________________________________

(Ариза берувчининг Ф.И.О.)

1. Оила барча аъзоларининг 20__ йил ________ ойидан _________ ойигача (охирги 3 ой, мурожаат қилинган ойгача) бўлган даврдаги бошқа даромадлари (расмий даромадлардан ташқари):

Т/Р

Даромад турлари номи

Уч ойлик даромадлар суммаси (сўм)

1.

Кўчар ва кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган мулкий даромадлар (уй-жой, бино, ер, автотранспорт ва шу кабилар)

2.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдан олинган даромадлар

3.

Пул тушумлари суммаси (шу жумладан, хорижда ишлайдиган ёки тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга ошираётган оила аъзоларидан)

4.

Олинган алиментлар

5.

Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромадлар

6.

Қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишдан олинган даромадлар

7.

Бошқа даромадлар (турлари кўрсатилиши лозим)
2. Мен,________________________________________(Ф.И.О тўлиқ кўрсатилади):

оилам даромадлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарликни тушунаман ва тўлиқ қабул қиламан ҳамда мен юқорида қайд этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришим ҳақида хабардорман;

менинг даромадларим ва оила аъзоларим даромадлари тўғрисидаги маълумотлар» Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» ахборот тизими орқали текширилишига розиман;

аризамда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлаш зарурати юзага келганда, менинг моддий ва мулкий ҳолатим Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими масъул ходими томонидан яшаш жойимга ташриф буюрган ҳолда баҳолаш орқали амалга оширилиши мумкинлиги шартини қабул қиламан.

Ариза берувчининг имзоси: ___________________________
Сана: 20___ й «____» __________.

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари рахбарларига

Қуйидаги манзилда яшайдиган:

Маҳалла_______________
кўча (квартал)_______________
уй_______________
квартира_______________
____________________________ томонидан,

(ариза берувчининг Ф.И.О.)

АРИЗА

20.... йил 1 .......... ҳолатига кўра, менинг ёки менинг оилам азолари номига очилган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағлар ҳамда ариза берилган санадан олдинги олти ой мобайнида менинг ёки менинг оилам азолари номига олинган пул ўтказмалари юзасидан маълумотлар берилишини сўрайман.

Мен ва менинг оила аъзоларим ушбу маълумотларни «Ягона реестр» ахборот тизимига тақдим этишингизни сўраймиз.

Ушбу ариза билан мен ва менинг оила аъзоларим танишиб, юқорида кўрсатилган маълумотларнинг тақдим этилишига розилик беришимизни тасдиқлаб имзо чекмоқдамиз.
Ариза берувчи_________________________________________

(ФИО)

202___ й «___» _________.

Ариза берувчининг турмуш ўртоғи_________________________________________

(ФИО)

202___ й «___» _________.
Оила аъзоси*_________________________________________

(ФИО)

202___ й «___» _________.
Оила аъзоси*_________________________________________

(ФИО)

202___ й «___» _________.

___________________________маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ариза берувчи ______________________________ оила аъзолари таркиби ва уларнинг иқтисодий аҳволи, шунингдек, шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганиш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди:


I. Оила аъзолари сони ____ киши (оила аъзолари таркиби тўғрисидаги батафсил маълумот илова қилинади).

II. Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси (кераклиги тагига чизилсин):
«мавжуд», «мавжуд эмас»
Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони сотих.

III. Оилага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига асосан ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдам тўланмайди.
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси

____________________________________

(имзо ва муҳр)

(ФИО)

Маҳалла фуқаролар йиғини котиби
_______________
_____________________

(имзо)

(ФИО)

Ўрганиш ўтказилган сана:
20____ й «____» ___________.

Ариза берувчи ____________________нинг оила аъзолари таркиби тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Оила ҳар бир аъзосининг Ф.И.О. (паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага қатъий амал қилган холда)

Қариндошлик даражаси тўғрисидаги (*код кўрсатилади)

Туғилган санаси тўғрисида-ги (кк.оо.йй.)

Паспорт сериясива рақами (туғилган-лик гувоҳномаси)

Ҳар бир оила аъзосининг мақоми (** код кўрсатила-ди)

Меҳнатга лаёқатли (ҳа/йўқ )

Иш ва ўқиш жойи ёки ариза берган пайтдаги фаолият тури (тўлиқ кўрсатилиши лозим)

Ариза берувчининг оила аъзолари

Ариза берувчининг бир манзилда истиқомат қиладиган бошқа оила аъзолари

* Изоҳ. Қариндошлик даражаси кодланиши: 01-эр; 02-хотин; 03-қиз/ўғил; 04-ота/она; 05-қайнота/қайнона; 06-бошқалар

** Мақом турлари кодланиши
07 — иш билан банд;
08 — ишсиз;
09 — уч ёшгача бўлган болани парвариш қилади(лар);
01 — ўзгалар парваришига муҳтож оила аъзосини парвариш қилади(лар);
11 — томорқа участкасида ёки деҳқон хўжалигида банд;
12 — «Хар бир оила — тадбиркор» дастури доирасидаоилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи (бу жойда мазкур код билан бирга кредит олинган сана кўрсатилиши лозим);
13 — ишламайдиган пенсионер;
14 — ногиронлиги бўлган шахс (ногиронлик гуруҳини кўрсатган ҳолда);
15 — олий таълим муассасаси талабаси;
16 — касб-ҳунар коллежи ёки академик лицей ўқувчиси;
17 — умумтаълим мактаби, мактаб-интернат ва шу кабилар ўқувчиси;
18 — мактабгача муассаса тарбияланувчиси ёки уйда тарбияланади (мактабгача ёшдаги болалар учун).
19 — тўлиқ давлат таъминотидаги бола;
20 — чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўташ ёхуд ҳарбий таълим муассасасида таълим олиш сабабли оилада бўлмаган шахс;
21 — суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш жойларида бўлиш муносабати билан оилада бўлмаган шахс;
22 — хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги сабабли оилада бўлмаган шахс.
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси____________________________________

(имзо ва муҳр)

(ФИО)

Маҳалла фуқаролар йиғини котиби______________________________

(имзо)

(ФИО)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси