Маҳсулот номи | Маҳсулотнинг ТИФ ТН коди | |
1. | Тухум, парранда гўшти ва маҳсулотлари* | 0407210000, 0207 |
2. | Помидорлар | 0702000001 — 0702000009 |
3. | Саримсоқ | 0703200000 |
4. | Гулкарам | 0704100000 |
5. | Салатлар (латук, айсберг, радичо, оаклиф, лолло-росса ва бошқалар) | 0705 |
6. | Бодринглар | 0707000501 — 0707000509 |
7. | Кўкатлар | 0709400000, 0709700000, 0709991000, 0709999000 |
8. | Ширин қалампир ҳўл ёки музлатилган | 0709601000, 0710805100 |
9. | Аччиқ қалампир | 0709609900 |
10. | Музлатилган сабзавотлар | 0710809500 |
11. | Ковул | 0711907000 |
12. | Қуритилган сабзавотлар | 0712909000 |
13. | Ёнғоқ | 0802310000, 0802320000 |
14. | Бодом | 0802111000, 0802119000, 0802121000, 0802129000 |
15. | Лимон | 0805501000 |
16. | Узум | 0806101000, 0806109000 |
17. | Майиз | 0806203000, 0806209000 |
18. | Тарвуз | 0807110000 |
19. | Қовун | 0807190000 |
20. | Олма | 0808108001 — 0808108004 |
21. | Нок | 0808309000 |
22. | Ўрик | 0809100000 |
23. | Гилос | 0809290000 |
24. | Нектарин | 0809301000 |
25. | Шафтоли | 0809309000 |
26. | Олхўри | 0809400500 |
27. | Олча | 0809210000, 0811907500 |
28. | Хурмо | 0810700000 |
29. | Анор | 0810907500 |
30. | Музлатилган ёки консерваланган мевалар | 0811, 0811907500, 0811908000, 0811909500, 0812902500 |
31. | Қуритилган мевалар | 0813100000, 0813200000, 0813300000, 0813401000, 0813403000, 0813409500, 0813501500, 0813501900, 0813509100, 0813509900 |
32. | Қуритилган, майдаланган ва янчилган қалампир | 0904110000, 0904120000, 0904211000, 0904219000, 0904220000 |
33. | Ерёнғоқ | 1202, 1202410000, 1202420000 |
34. | Табиий узум винолари | 2204101100, 2204219700, 2204219800, 2204299501, 2204299508, 2204299601, 2204299701, 2204299708, 2204299709, 2204299801, 2204299809, 2204309800 |
35. | Коньяк дистилляти | 2208208900 |
36. | Таркибида антибиотиклар бўлган пенициллинлар, дори воситалари | 3004100001, 3004100006, 3004200001, 3004200002 |
37. | Гулқоғозлар ва шунга ўхшаш девор қопламалари | 4814200000 |
38. | Газлама | 5208-5212 |
39. | Тўқима гиламлар | 5702 42 900 0, 5701101000, 5701 90 100 0, 5702 41 900 0, 5703 10 000 0 |
40. | Линолеум | 5904100000 |
41. | Трикотаж мато** | 60 |
42. | Тикув-трикотаж маҳсулотлари | 61 — 63 |
43. | Сув ўтказмайдиган пойабзал | 6401921000, 6401929000, 6401990000 |
44. | Пойабзал | 6403200000, 6403400000, 6403911600, 6403999100, 6403999600, 6404199000, 6404209000, 6405100000, 6405209100, 6405209900, 6405901000 |
45. | Шлак пахта, минерал пахта ва бошқалар | 6806100008, 6806209000, 6806900000 |
46. | Тош ётқизиш учун плиталар | 6907219001, 6907229003, 6907229009, 6907239003 |
47. | Керамикадан ясалган пардозлаш буюмлари | 6907409003, 6907409009 |
48. | Ошхона идишлари ва бошқалар | 6912001000, 6912002100, 6912002300, 6912002500, 6912002900, 6912005000, 6912008100, 6912008900, 6912009000 |
49. | Шиша тола | 7019199009, 7019310000, 7019390009, 7019510000, 7019590000, 7019900009 |
50. | Шиша идишлар | 7010901000, 7010904100, 7010904300, 7010904500, 7010905300, 7010907100, 7010907900 |
51. | Қалпоқлар ёки вентиляцияли шкафлар | 8414600000 |
52. | Кир ювиш машиналари | 8450120000 |
53. | Аккумуляторлар | 8507102003 |
54. | Трансформаторлар | 8504210000, 8504221000, 8504229000, 8504230000, 8504312900, 8504318009, 8504330000, 8504340000, 8504403009, 8504405500, 8504408200, 8504408800, 8504409000, 8504509500, 8504901800, 8504909900 |
55. | Чанг ютгичлар | 8508190001 |
56. | Тақсимлагичлар, ўт олдириш ғалтаклари | 8511400008 |
57. | Электр ускуналар | 8511500009 |
58. | Электр ёритиш ва сигнализация ускуналари | 8512200001, 8512200009 |
59. | Печлар ва камералар | 8514900000 |
60. | Электр сув иситгичлар, микротўлқинли печлар, печлар, электр плиталар ва ҳ.к. | 8516108000, 8516500000, 8516601010, 8516601090, 8516607000, 8516609000 |
61. | Овозни қабул қилиш ва узатиш учун аппаратура, телевизион алоқани қабул қилиш учун аппаратура | 8517620009, 8528722001 |
62. | Коммутация учун электр аппаратура | 8535900000 |
63. | Пультлар, панеллар, консоллар ва бошқалар | 8537109900, 8537209100 |
64. | Диодлар | 8541100009 |
65. | Ўралган ва изоляцияланган симлар, ўт олдириш свечалари учун симлар тўплами, электр ўтказгичлар | 8544111000, 8544300008, 8544499101, 8544499109, 8544499309, 8544499500, 8544609009 |
66. | Ўтириш учун мебель | 9401610000, 9401690000, 9401903000 |
67. | Ўйинчоқлар | 9503001000, 9503003500, 9503007000, 9503009500 |
68. | Гигиена воситалари | 9619008101 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.05.2020 йилдаги ПҚ-4707-сон
Кучга кириш санаси
07.05.2020
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 22.10.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга доимий эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Экспортни рағбатлантириш агентлиги ташкил этилиб, экспорт ҳажмини ошириш учун экспорт қилувчи корхоналарга молиявий кўмак бериш механизмлари яратилди.
Жаҳон бозорларида рақобат кескинлашиб бораётган шароит маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш орқали янги бозорларга кириб бориш ва анъанавий бозорларда ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун экспорт қилувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш заруриятини юзага келтирмоқда.
Экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ жорий этилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми маҳсулотларни автомобиль ва ҳаво транспортида экспортга ташишга ҳам татбиқ этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига (С.У. Умурзаков) (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, субсидиялар тақдим этиш шартлари ва миқдорларини белгилаш ҳамда тартибини тасдиқлаш, шунингдек, маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишига қараб субсидиянинг қатъий миқдорларини белгилаш ваколати берилсин.
Ҳукумат комиссияси бир ҳафта муддатда маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га маҳсулотларни экспорт қилишда, шу жумладан 2020 йил 1 апрелдан буён амалга оширилган экспорт бўйича автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тартибини тасдиқласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги ПФ-6091-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 06/20/6091/1399-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан экспорт операциялари бўйича олиб ўтилаётган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жорий қилинган барча турдаги мажбурий тўловлар ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлигини текшириш амалиёти 2021 йил 1 январга қадар бекор қилинсин.
4. Белгилансинки, экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини қоплашга Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан компенсациялар тақдим этилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратсин ва 2021 йилдан ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
** Транспортда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш 2022 йил 1 январгача амал қилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги ПҚ-4759-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 07/20/4759/0970-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги «Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4335-сон қарори 4-бандининг «а» кичик бандидан ««Ўзстандарт» агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4337-сон қарорида:
биринчи хатбоши «иловадаги рўйхатга мувофиқ маҳсулотларни экспорт қилишда темир йўл транспортида» сўзлари «автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «татбиқ этилмайди,» сўзларидан кейин «Афғонистон Ислом Республикасига экспорт қилинадиган маҳсулотлар ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4406-сон қарори 7-бандининг «а» кичик бандидан «Ўзстандарт» агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4549-сон қарорига илованинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги «Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4576-сон қарорига 2-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.