Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 22.04.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш

1.

А.А. Абдуҳакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, ташкилий қўмита раиси

2.

А.В. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

О.А. Назарбеков

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

4.

А.Х. Камилов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

5.

И.У. Мажидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

6.

Б.С. Юлдашев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

7.

Ф.Ф. Абдухаликов

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори

8.

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

9.

Ж.Х. Ризаев

Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди ижрочи директори

10.

Б.М. Ахмедов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири, ташкилий қўмита котиби

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш
муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Замонавий дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва материаллар тайёрлаш, педагог кадрлар ҳамда иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш

1.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти (кейинги ўринларда — Институт) фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Институтни комплекс ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.

2. 2020 — 2025 йилларда тасвирий, амалий санъат
ва дизайн соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва институт фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
ва комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

3. Тегишли қарор лойиҳасини белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил апрель


2020 йил июнь






2020 йил июль

Бадиий академия (А. Нуридинов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Кенг дунёқарашга эга, юксак эстетик дид ва ахлоқий тарбияга эга ижодкор ёшларни тарбиялаш.

1. Ўқув режаларининг мутахассислик фанлари блокига адабиёт, тарих, этика, эстетика, ижодкор психологиясига оид фанлар киритиладиган тасвирий ва амалий санъат, дизайнга оид таълим йўналишларини аниқлаш.

2. Мазкур таълим йўналишларида адабиёт, тарих, этика, эстетика, ижодкор психологиясига оид фанларни мутахассислик фанлари блокида ўқитиш.

2020 йил июнь




2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Бадиий академия (А.Нуридинов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

3.

Хорижда сақланаётган Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари ижодига мансуб асарларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини юртимизга қайтариш.

1. Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари ижодига мансуб чет элларда сақланаётган асарларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини юртимизга қайтариш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Хорижда сақланаётган асарларни ўрганиш ва уларнингасл ёки кўчирма нусхаларини юртимизга қайтариш бўйича 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

3. «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил апрель




2020 йил май




2020 йил июнь

Ташаббускорлар маблағлари, грантлар, ҳомийлик хайриялари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази (Р. Баҳодиров),
Бадиий академия
(А.Нуридинов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

4.

Бадиий кўргазмалар дирекциясини жаҳон стандартларига мувофиқ мукаммал реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Бадиий кўргазмалар дирекциясини 2021 йилги инвестиция дастурига киритган ҳолда жаҳон стандартларига мувофиқ мукаммал реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил май





2020 йил июль

Бадиий академия (А. Нуридинов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

5.

Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Ихтисослаштирилган санъат мактаблари
ва мактаб-интернатларини жиҳозлаш учун зарур бўладиган техника воситалари, инвентарь ва замонавий ускуналар ҳамда мусиқа асбоблари билан жиҳозлаш бўйича нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Ихтисослаштирилган санъат мактаблари
ва мактаб-интернатларида мавжуд мусиқа асбоблари
ва бошқа жиҳозларни хатловдан ўтказиш.

3. Ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг моддий-техник базасини нормативларга мувофиқ мустаҳкамлаш.

2020 йил

июнь





2021 йил

сентябрь



2022 йил

август

Республика бюджети,
ҳомийлик хайриялари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг мутахассислик фанлари бўйича янги авлод дарсликлари, ўқув-методик қўлланмалар, каталог-альбомлар, нота ва материалларни тайёрлаш ҳамда чоп этиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Ўқув режа ва дастурлар бўйича ўқув қўлланма
ва дарсликларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш.

3. Аниқланган эҳтиёждан келиб чиқиб, ўқув қўлланма ва дарсликларни ишлаб чиқишда тажрибали профессор, академик ва мутахассисларни жалб қилиш ҳамда босқичма-босқич тайёрлаш, шунингдек, чоп этиш бўйича режа-жадвал лойиҳасини ишлаб чиқиш.

4. Ишлаб чиқилган режа жадвал лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил
июль



2020 йил

август





2020 йил

сентябрь

Республика бюджети,
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар

Бадиий академия (А. Нуридинов), Маданият вазирлиги О. Назарбеков), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д. Саиджонов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

7.

Республика ва халқаро танловлар ғолибларига тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишлари бўйича олий таълим муассасасига кириш учун берилган имтиёзларни қайта кўриб чиқиш.

1. Алоҳида иқтидор талаб этиладиган олий таълим муассасаларига касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали тест синовларсиз қабул қилиш тартиби жорий этилганлиги муносабати билан республика ва халқаро танловлар ғолибларига бериладиган имтиёзларни қайта кўриб чиқиш (бекор қилиш) бўйича таклифлар тайёрлаш.

2. Таклифлар асосида Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш ва белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил май







2020 йил июнь

Бадиий академия (А. Нуридинов),
Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Давлат тест маркази (М. Каримов)

8.

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Бадиий академия тизимида мактаб-интернат ташкил этиш.

1. Ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатини ташкил этиш учун аҳолига қулай бўлган ҳудудни аниқлаш.

2. Танланган ҳудудда мавжуд бўш турган бино
ёки ер майдонини ажратиш.

3. Ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатини ташкил этиш.

2021 йил
июнь


2021 йил
сентябрь


2022 йил
август

Тошкент вилояти маҳаллий бюджети

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Р. Холматов), Бадиий академия (А.Нуридинов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи фаолиятини такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Музейни комплекс ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.

2. Музей фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

3. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил июль


2020 йил сентябрь


2020 йил октябрь

Бадиий академия (А. Нуридинов),
Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), тегишли вазирлик
ва идоралар

II. Тасвирий ва амалий санъат асарларининг бадиий ва маънавий савиясини ошириш, кўргазмалар фаолиятини янада ривожлантириш, Бадиий академиянинг моддий таъминотини кучайтириш

10.

Хорижий давлатлар ижодкорлари иштирокида Халқаро пленэрлар ўтказиш.

1. Ташкилий гуруҳ шакллантириш, сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Халқаро пленэр иштирокчилари рўйхатини шакллантириш.

Доимий

«Илҳом» жамоат фонди

Бадиий академия (А. Нуридинов), Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, «Илҳом» жамоат фонди (Ж. Ризаев)

11.

Бадиий кўргазмалар дирекцияси қошида ишлаб чиқариш устахонасини ташкил этиш.

1. Бадиий кўргазмалар дирекцияси қошида ижодий ишларни қадоқлаш, асарлар багетини тайёрлаш ва бошқа хизматларни кўрсатиш бўйича ишлаб чиқариш устахонасини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ташкил этиш.

2. Ишлаб чиқариш устахонасини замонавий ускуналар билан жиҳо?лаш.

2020 йил декабрь





2021 йил март

Ташаббускорлар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Бадиий академия (А.Нуридинов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, унинг ҳудудий бўлимлари томонидан республика бўйлаб, хусусан чекка ҳудудларда мунтазам равишда кўчма кўргаз?алар ташкил этиш.

1. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси,
унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимларининг кўчма кўргазмалар режасини ишлаб чиқиш.

2. График асосида ҳудудий бўлимларни ижара асосида микроавтобус ва замонавий кўчма жиҳозлар билан таъминлаш.

Доимий

«Илҳом» жамоат фонди

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, «Илҳом» жамоат фонди (Ж. Ризаев)

13.

Институт талабаларини умумбашарий ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш.

1. «Китобсеварлар ойлиги», «Назм ва наво ойлиги», «Меҳр улашайлик» каби тематик тадбирларни ўтказиш.

2. «Ёш тарғиботчилар», «Блогерлар», «PR Марказ» каби клублар фаолиятини йўлга қўйиш.

3. Клублар моддий-техник базасини шакллантириш ва фаолияти натижадорлигини таъминлаш.

4. Тематик тадбирлар ва клублар фаолиятига соҳа мутахассислари, машҳур шоир ва ёзувчилар, санъаткорларни кенг жалб этиш.

Доимий

Ташаббускорлар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Бадиий академия (А. Нуридинов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (А. Жумабоев), Республика маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов)

14.

Бадиий академиянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Бадиий академиянинг марказий аппаратига қўшимча 2 та хизмат автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратиш.

2021 йил октябрь

Республика бюджети

Бадиий академия (А. Нуридинов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

15.

Бадиий академия раисига Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортининг алоҳида йўловчиларга хизмат кўрсатиш залидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил май


2020 йил июнь

Бадиий академия (А. Нуридинов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Бадиий академия раисининг айни пайтда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси ҳисобланиши тартибини бекор қилиш.

1. Бадиий академиясининг уставига ўзгартириш киритиш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил май


2020 йил июнь

Бадиий академия (А. Нуридинов),

«Илҳом» жамоат фонди (Ж. Ризаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

III. Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

17.

Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш.

1. Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил июль


2020 йил август

Бадиий академия (А. Нуридинов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

18.

Бадиий ижодкорлар уюшмасининг ҳудудий галереяларини ташкил этиш.

1. Бадиий ижодкорлар уюшмасининг галереялари мавжуд бўлмаган Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари марказларида галереяларни ташкил этиш бўйича тегишли қарорни қабул қилиш.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликлар томонидан галереяларини ташкил этиш учун биноларни текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш ва уларни жиҳозлаш.

3. Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан барча галереяларда санъат асарларини сотиш пунктлари ташкил этиш.

2020 йил июнь





2021 йил март




2021 йил апрель

Маҳаллий бюджет маблағлари, «Илҳом» жамоат фонди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари,
Бадиий академия (А. Нуридинов)

19.

Институтнинг таълим жараёнига юқори малакали хорижий педагог ва санъатшунос мутахассисларни кенг жалб этиш.

1. Ўқув ва илмий жараёнга хорижий мамлакатлардан таклиф этиладиган юқори малакали педагог ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш.

2. Хорижий педагог ва мутахассисларни жалб этиш ҳамда улар иштирокида очиқ дарслар, маҳорат дарслари, якка тартибдаги, маъруза, амалиёт машғулотлари ва бошқа турдаги машғулотларни кенг жорий этиш.

3. Институтнинг ўқув, бадиий ва илмий жараёнига таклиф этилган хорижий педагог ва мутахассислар фаолиятини ўрганиб бориш ҳамда натижаларини институтнинг тегишли кенгашларида муҳокама қилиш.

Доимий

Институт маблағлари, республика бюджети

Бадиий академия (А. Нуридинов), Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти (Н. Сайфуллаев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

20.

Асарларидаги илғор ғоялари ва юқори эстетик диди билан ажралиб турадиган ёш ижодкорлар асарлари кўргазмасини ташкил этиш ҳамда уларни кенг оммага танитиш.

1. Иқтидорли ёш ижодкорларни саралаб олиш учун Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзоларидан иборат таркибда ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Иқтидорли ёш ижодкорларни аниқлаш
ва улар рўйхатини шакллантириш.

3. Ишчи гуруҳнинг ёш ижодкорлар билан ишлаш дастурини тасдиқлаш.

4. «Устоз-шогирд» анъанаси асосида ёш ижодкорлар маҳоратини ошириб бориш, улар асарларининг кўргазмасини ташкил этиш.

Доимий

Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари,
«Илҳом» жамоат фонди

Бадиий академия (А. Нуридинов),

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси,

«Илҳом» жамоат фонди (Ж. Ризаев), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар
ва вилоятлар ҳокимликлари

1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «21» рақами «33» рақами билан алмаштирилсин.
2. 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
4. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) изоҳ қисмида «24,5» рақами «26,5» рақами билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси