25.03.2020 йилдаги 182-сон
Ҳужжат 25.03.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони билан айрим шахсларга, шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидиялар тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони асосида жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби (кейинги ўринларда — янги тартиб) доирасида уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) ҳисобига субсидия тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда — фуқаролар), шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонлари, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
хабарнома — туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза берувчига юбориладиган ушбу Низомга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ давлат бюджетидан субсидия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида комиссиянинг QR-кодга эга бўлган қарори;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади ёки маълумотларни тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Агар ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари ҳам киритилиши мумкин.
а) ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
39. Ушбу Низомнинг 38-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия тўланиши рад этилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Мезонлар

Балл

Масъул орган

I. Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади

(меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — МҲТЭКМ асосида)

Қишлоқ жойларда(туман ва туман марказлари)*

1.

МҲТЭКМнинг 3,8 дан кам бўлмаган 4,5 дан кўп бўлмаган

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 4,6 дан кам бўлмаган 5,2 дан кўп бўлмаган

6

3.

МҲТЭКМнинг 5,3 дан кам бўлмаган 5,8 дан кўп бўлмаган

2

Шаҳарларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарлари)*

1.

МҲТЭКМнинг 4,0 дан кам бўлмаган 5,0 дан кўп бўлмаган

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 5,1 дан кам бўлмаган 6,0 дан кўп бўлмаган

6

3.

МҲТЭКМнинг 6,1 дан кам бўлмаган 6,5 дан кўп бўлмаган

2

Тошкент шаҳрида*

1.

МҲТЭКМнинг 4,5 дан кам бўлмаган 6,0 дан кўп бўлмаган

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 6,1 дан кам бўлмаган 7,5 дан кўп бўлмаган

6

3.

МҲТЭКМнинг 7,6 дан кам бўлмаган 9,0 дан кўп бўлмаган

2

II. Ҳозирги турар жой мақоми*

1.

Ижара (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

20

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси,

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси

2.

Эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар

1.

«labor-migration» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти

10

Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази

2.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар

10

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

3.

Алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар

10

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими

4.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар***

10

Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

5.

Ягона (ёлғиз) боқувчига эга бўлган оила (эркак ёки аёл)

9

6.

Бошқалар

0

IV. Ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги****

1.

Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс

10

Туман тиббиёт бирлашмаси хулосаси

2.

Сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи

10

3.

Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган

10

Жами балл:

50

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Ариза берувчи

Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради.

1 мартдан 1октябргача (ҳафтанинг душанба-жума кунлари)


2-босқич

Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази

1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади.

2. Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази аризаларни қайд қилиниши навбатлигига кўра туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси, ички ишлар бўлими (бошқармаси), молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими, туман (шаҳар) ҳокимлиги, иштирок этувчи тижорат банкига электрон шаклда тақдим этади.

1 иш куни мобайнида


3-босқич

Тиббиёт бирлашмаси

Ариза берувчи ва унингоила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги, ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёллар тўғрисидаги маълумотни тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига тақдим этади.

10 иш куни мобайнида


Ички ишлар бўлими (бошқармаси)

Ариза берувчи бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши тўғрисидаги тегишли маълумотларни тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига тақдим этади.


Молия бўлими

Тақдим этиладиган субсидияларнинг миқдори тугаганлиги тўғрисидаги маълумотни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.


Давлат солиқ инспекцияси

Давлат солиқ инспекцияси — Солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ҳамда ариза берувчи ва ушбу низомнинг 16-бандида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.


Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Ариза берувчининг кам таъминланганларга мансублиги тўғрисидаги маълумотни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.


Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганжойидан кадастр ҳужжатининг маълумотлари (агар турар жойидоимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганжойи билан тўғри келса), ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг бор-йўқлиги, яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши, уй-жой умумий майдонининг бир шахс учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги тегишли маълумотларни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.


Туман (шаҳар) Маҳаллава оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар, ягона (ёлғиз) боқувчисига эга бўлган оила — аёллар тоифасига мансублиги.


Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими

Ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублиги.


туман (шаҳар) ҳокимлиги

Ариза берувчининг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига мансублиги.


Иштирок этувчи тижорат банклари

Ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи)нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан аввал олинган кредит бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тегишли маълумотни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.


4-босқич

Комиссия

1. Аризаларни уларнинг қайд этилиши навбатлилигига кўра кўриб чиқади.

2. Талабгорларни аниқлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар, маъсул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Маълумотлар келиб тушган кундан бошлаб 7 иш куни мобайнида, аризачи иштирокида


Танлов натижалари юзасидан субсидия бериш ёки рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза берувчига юборади.

1 иш куни мобайнида


5-босқич

Талабгор

Ўзининг реал даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни, унинг ҳисобланган қийматидан ошмаган ҳақиқий қийматини инобатга олган ҳолда ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг

1 ой мобайнида


Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгористалган иштирок этувчи тижорат банкигауй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.


6-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

ва молия бўлими

1. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.

2. Ажратиладиган ипотека кредити бўйича давлат бюджетидан талабгорга қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидия суммасини аниқлайди.

3 иш куни мобайнида


7-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тўлашга буюртманома юборади.

1 иш куни ичида


8-босқич

Ҳудудий ғазначилик бўлими

Ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобварағига ўтказиб беради.

3 иш куни мобайнида


9-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради.

1 иш кунимобайнида


Ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома ва унга илова (тўловлар жадвали)ни ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб бориш учун субсидия ажратилиши бўйича ҳудудий ғазначилик бўлимларига юборади.

Ипотека кредити тақдим этилганидан сўнг 3 иш куни мобайнида


10-босқич

Ҳудудий ғазначилик бўлими

Ипотека фоизларининг бир қисмини қоплаш учун маблағларни ўтказиб боради.

Ҳар ойнинг 25 санасигача

Кейинги таҳрирга қаранг.