Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон «Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги қарор қилади:
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Мазкур мезонлар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон «Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал, мактабдан ташқари, олий, олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш давлат таълим муассасаларини ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) аттестациядан ўтказиш мезонларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
22. Мазкур мезонлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Қурилиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти билан келишилган.

Т/р

Соҳа

Мезонлар

Кўрсаткичлар

1.

Таълим-тарбия жараёниниг давлат талабларига мувофиқ ташкил этилганлиги

(105 баллгача)

1.1. Мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнининг ривожланиш соҳаларини интеграциялаштиришни ҳисобга олган ҳолда давлат талаблари ва давлат ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилганлиги

(баҳолаш вазни-7%)

(максимал 35 балл)

Педагогнинг йиллик иш режаси мавжудлиги, таълим-тарбия жараёнининг йиллик мавзувий ва ҳафталик режасига мослиги ҳамда ижодий ёндошган ҳолда ташкил этилганлиги

Педагог томонидан иш журнали ва тарбияланувчилар қатновини қайд этиш журналининг юритилши

Педагог томонидан ривожланишнинг барча соҳаларини интеграциялаштирган ҳолда турли фаоллаштирувчи таълим усулларидан фойдаланилиши

Кун тартибининг мавжудлиги, режалаштирилган тадбир ва машғулотларнинг ўзаро мослашувини инобатга олган ҳолда кетма-кетликда ўтказилиши

Педагог томонидан ташкил этиладиган барча ҳаракатларнинг ўйин тарзда амалга оширилиши

Педагог томонидан тарбияланувчиларнинг ёшини инобатга олган ҳолда хилма-хил фаолият (фаол фаолият, пассив фаолият, очиқ ҳавода ёки бинода) турларини режалаштирганлиги

Педагог томонидан фаолиятни режалаштиришда таълимий-тарбиявий мақсадларни ўзаро интеграциялаштирган ҳолда миллий-маданий ва тарихий қадриятларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги

1.2. Педагог томонидан ҳавфсиз, ривожлантирувчи ҳамда мотивацион муҳитни яратилганлиги

(баҳолаш вазни-8%)

(максимал 40 балл)

Педагог тарбияланувчиларни ўзаро мулоқотга қиришишга ундаганлиги

Педагог томонидан дўстона муҳит яратилганлиги ва мураккаб вазиятларни ҳал қилиш йўлларини топишга ўргата олганлиги

Педагог зарур ҳолатларда алоҳида хусусиятларга эга бўлган тарбияланувчилар учун муҳитни мослаштирганлиги

Педагогнинг тарбияланувчиларда ватанпарварлик ҳамда ўзига ишонч туйғуларини шакллантиришдаги ўрни

Педагог томонидан тарбияланувчиларга хаёт ҳавфсизлиги қоидаларига риоя этиш муҳимлигини тушунтирганлиги ва тарбияланувчиларнинг қоидаларга амал қилишини назорат қилганлиги

1.3. Педагог таълим-тарбия фаолиятини ташкил этишда тарбияланувчилар ҳақидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда алоҳида ёндашганлиги

(баҳолаш вазни-6%)

(максимал 30 балл)

Педагог томонидан фаолият туридан қатъий назар жараёнда ҳар бир тарбияланувчининг иштирокини таъминлай олганлиги

Педагог томонидан тарбияланувчиларнинг ривожланиш харитасига якка тартибда ишлаш учун кузатув натижаларини қайд этиб борганлиги

Педагог ҳар бир тарбияланувчининг кучли ва кучсиз тарафларини билиши

Педагог томонидан ҳар бир тарбияланувчиларнинг эркин фикрлаши, хоҳиш ва муносабат билдиришлари учун имконият бериш муҳитини яратганлиги

Педагог тарбияланувчиларнинг ҳар қандай шароитда ҳам ўз ҳиссиётларини бошқара олишларига кўмак бериши

Педагог ҳар бир тарбияланувчининг дини, ирқи, ижтимоий келиб чиқиши ва жинсидан қатъий назар ўзига хос ҳусусият ва салоҳиятларини намойиш этишлари учун ёрдам бериши

2.

Тарбияланувчиларнинг ривожланиш даражаси

(55 баллгача)

2.1. Педагог томонидан ҳар бир тарбияланувчининг ривожланиш даражаси ҳамда ютуқларининг мунтазам равишда кузатиб борилганлиги

(баҳолаш вазни-6%)

(максимал 30 балл)

Педагог ривожланиш соҳалари ёки авзулар бўйича ҳар бир тарбияланувчининг иш намуналарини тарбияланувчилар портфолиосига жамлаб борганлиги

Педагог томонидан тарбияланувчиларнинг ривожланиш харитасига тарбияланувчиларнинг ютуқларини мунтазам равишда қайд этиб борганлиги

Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг турли кўрик-танлов ва мусобақалардаги иштирокининг қайд этиб борилганлиги

2.2. Тарбияланувчиларнинг ривожланиш харитасидаги натижалар билан кузатув кунидаги натижаларнинг ўзаро мутаносиблиги

(баҳолаш вазни-5%)

(максимал 25 балл)

Кузатувдаги тарбияланувчининг ривожланиш харитасида қайд этилган натижаларга мос равишда кўрсаткичларни бажара олиши

3.

Раҳбар ва тарбиячи-педагог кадрлар салоҳияти

(140 баллгача)

3.1. Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бошқарувининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилганлиги

(баҳолаш вазни-5%)

(максимал 25 балл)

Мактабгача таълим ташкилоти ҳужжатларининг мактабгача таълим тизимига оид бўлган амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ юритилганлиги

Мактабгача таълим ташкилоти йиллик режасининг мавжудлиги ҳамда унинг ижроси

3.2. Мактабгача таълим ташкилоти штат жадвали асосида кадрлар билан таъминланганлиги

(баҳолаш вазни-5%)

(максимал 25 балл)

Ходимлар сонининг штат бирлигига мувофиқлиги (штат жадвалида талаб этиладиган ходимлар билан тўлиқ таъминланганлиги)

3.3. Мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг лавозими бўйича малака талабларига мослиги.

(баҳолаш вазни-2%)

(максимал 10 балл)

Мактабгача таълим ташкилоти барча ходимларининг лавозимига кўра тегишли маълумотга эга эканлиги

Олий ва ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар билан таминланганлик ҳолати ҳамда педагог кадрлар сифат таркиби

3.4. Мактабгача таълим ташкилотида ходимларнинг тизимли равишда малака оширганлиги ҳамда касбий маҳоратини ривожлантириб борганлиги

(баҳолаш вазни-8%)

(максимал 40 балл)

Тасдиқланган йиллик режа асосида малака ошириш режасининг мавжудлиги ва ижроси

Ходимларнинг охирги марта малака оширганлиги хақида тасдиқловчи ҳужжатларининг мавжудлиги

Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашишнинг йўлга қўйилганлиги ва ёш мутахассисларнинг тажрибали педагогларга бириктирилганлиги

3.5. Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти юзасидан йиллик ички баҳолашнинг ўтказиб борилиши

(баҳолаш вазни-8%)

(максимал балл 40 балл)

Мактабгача таълим ташкилоти томонидан ҳар ўқув йилида ички баҳолашнинг режалаштирилганлиги ва ўтказилганлиги

Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти юзасидан ютуқ ва камчиликларнинг аниқланганлиги ва хулосалар асосида камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режасининг белгиланганлиги

Камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлар режасининг амалиётга тадбиқ этилганлиги

4.

Моддий-техник базанинг ҳолати ва тарбияланувчилар ривожланиши учун яратилган шароитлар

(75 баллгача)

4.1. Мактабгача таълим ташкилоти биносининг моддий-техник ҳолати, жойлашган ҳудуди ва мебель жиҳозларининг меъёр ва талабларга мослиги

(баҳолаш вазни-5%)

(максимал 25 балл)

Бинонинг сақланиш ҳолати, ҳудуди ва хоналарнинг амалдаги меъёр ва талабларига мувофиқлиги

Руйҳатдаги тарбияланувчилар сониннинг мактабгача таълим ташкилоти қувватига мослиги

Мактабгача таълим ташкилотида фавқулодда вазиятлар режасининг ишлаб чиқилганлиги

Мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида ободонлаштириш ишларининг олиб борилиши, ҳудуд ва хоналарнинг тозалиги

4.2. Мактабгача таълим ташкилотидаги бино, ҳудуд, иншоотлар ҳамда жиҳозларнинг давлат талабларининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга имкон берувчи таълим муҳитини яратишга қаратилганлиги

(баҳолаш вазни-6%)

(максимал 30 балл)

Ҳудуд ва хоналарда хавфсизлик қоидаларига риоя этилганлиги

Гуруҳларда асосий таълим йўналишлари бўйича камида бешта марказнинг мавжудлиги
(давлат талаблари асосида)

Тарбияланувчилар учун ўйинчоқ ва материалларнинг мавжудлиги, тарбияланувчиларнинг улардан мақсадли ва мустақил фойдаланиш имкониятига эга эканлиги

Мактабгача таълим ташкилотининг жиҳозланиш ҳолати амалдаги меъёр ва талабларга ва тарбияланувчилар сонига мослиги

4.3. Миллий, маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминланганлик ҳолати

(баҳолаш вазни-4%)

(максимал 20 балл)

Мактабгача таълим ташкилотининг минимал талаблар асосида зарур спорт анжомлари, материал ва жиҳозлар, ўқув методик қўлланмалар, тарбияланувчилар учун бадиий адабиётлар, ривожлантирувчи ўйин ҳамда ўйинчоқлар билан таъминланганлиги;

Мактабгача таълим ташкилотида мавжуд спорт анжомлар, ривожлантирувчи ўйинлар, ўйинчоқлар, тарбияланувчилар адабиёти, ўқув методик қўлланмаларнинг тарбияланувчилар учун қулай жойлашганлиги ва улардан давлат дастурининг бажарилишида мақсадли фойдаланилиши

Кичик кутубхоналарнинг ташкил этилганлиги ва педагогнинг адабиётлардан тарбияланувчиларни китобга бўлган муҳаббати ва ўқишга бўлган қизиқишини уйғотиш мақсадида фойдаланиши

5.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, эстетик талабларга риоя қилиниши ҳамда овқатлантириш сифати бўйича

(65 баллгача)

5.1. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар ҳамда ходимлар соғлиғини назорат қилишнинг тизимли равишда йўлга қўйилганлиги

(баҳолаш вазни-4%)

(максимал 20 балл)

Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг саломатлик ҳолати юзасидан мониторинг олиб борилиши;

Мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг тиббий кўрикдан ўтганлик хулосалари ва тасдиқловчи тиббий дафтарчаларининг мавжудлиги

Мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг шахсий гигиена қоидаларига риоя этиши, ишга тоза кийим ва пойабзалда келиши, бош ва устки кийими ҳамда шахсий буюмларини махсус шкафда қолдириши ва бунга имконият яратилганлиги

5.2. Тарбияланувчиларда мустақил равишда ўз-ўзига хизмат ва шахсий гигиенага амал қилиш кўникмаларининг шакллантирилганлиги

(баҳолаш вазни-5%)

(максимал 25 балл)

Тарбияланувчиларга стол атрофида ўтириш маданиятининг сингдирилганлиги

Гуруҳларда тарбияланувчилар ўртасида навбатчилигининг ташкил этилганлиги

Тарбияланувчиларнинг мустақил равишда гигиена талабларига риоя қилиши, ёшига мос равишда ўз-ўзига хизмат қилиш кўникмаларига эга эканлиги

5.3. Овқатлантириш тизимининг мавжуд санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ташкил этилганлиги

(баҳолаш вазни-4%)

(максимал 20 балл)

Ошхона фаолиятининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига асосида ташкил этилганлиги

Мавсумий таомноманинг мавжудлиги

6.

Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари бўйича

(45 баллгача)

6.1. Мактабгача таълим ташкилотида ота-оналар билан ҳамкорликдаги ишлар ҳолати ҳамда ижтимоий сўровномалар натижалари

(баҳолаш вазни-5 %)

(максимал 25 балл)

Давлат дастурининг амалга оширилиши, педагоглар фаолияти, кўрсатилаётган хизматлар ҳамда овқатлантириш юзасидан ота-оналарнинг қониқишлари (сўровнома натижалари)

Педагог ва ота-оналар ўртасида маълумотлар алмашинувининг йўлга қўйилганлиги (маълумотлар доскаси)

Ота-оналар ёки оила аъзоларининг кўнгилли равишда таълим-тарбия жараёнидаги иштироки

6.2. Мактабгача таълим ташкилотида кузатув кенгаши фаолиятининг ташкил этилганлиги

(баҳолаш вазни-4 %)

(максимал 20 балл)

Кузатув кенгашининг тасдиқланган низом асосида ташкил этилганлиги ва фаолият юритиши

Кузатув кенгаши томонидан киритилган таклифлар асосида амалга оширилган ишлар

Ота-оналарнинг кузатув кенгашидаги ваколатлари ҳамда унинг фаолияти тўғрисида хабардорлиги

Ота-оналарнинг кузатув кенгаши фаолияти ҳақида фикр-мулоҳазалари

7.

Таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаш дастурларининг ижроси

(15 баллгача)

7.1. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг бошланғич таълимга тайёргарлиги ҳамда мослашуви юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати

(баҳолаш вазни-3%)

(максимал 15 балл)

Мактабгача таълим ташкилотида умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режасининг мавжудлиги ҳамда белгиланган вазифалар ижроси

Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг мактабга тайёргарлик ҳолати юзасидан мониторинг таҳлилларининг мавжудлиги

Ўтказилган таҳлил натижалари юзасидан ота-оналарга маълумотларнинг бериб борилиши ҳолати

Соҳа

Мезонлар

Кўрсаткичлар

1. Ташкилий-бошқарув фаолияти самарадорлиги

(100 балл)

1.1. Таълим тури бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мактаб бошқарувига татбиқ этилган (20 балл)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси бажарилган (20 баллгача)

1.2. Мактабда таълим сифатини ривожлантириш бўйича истиқбол режаси мавжуд ва ижроси бажарилган (20 балл)

Мактабда таълим сифатини ривожлантириш бўйича истиқбол режаси ишлаб чиқилган (5 баллгача)

Мактабда таълим сифатини ривожлантириш бўйича истиқбол режасининг ижроси таъминланган
(15 баллгача)

1.3. Мактаб директори, унинг ўринбосарлари, педагогик кенгаш, кузатув кенгаши ва услубий бирлашмалари режаси мавжуд ва ижроси амалда (20 балл)

Мактаб директори, унинг ўринбосарлари, педагогик кенгаш, кузатув кенгаши ва услубий бирлашмалари режаси ишлаб чиқилган (5 баллгача)

Мактаб директори, унинг ўринбосарлари, педагогик кенгаш, кузатув кенгаши ва услубий бирлашмаларнинг режасининг ижроси таъминланган (15 баллгача)

1.4. Мактаб фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ҳамкорлик ишлари (кузатув кенгаши, ота-оналар ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ишлаш самарадорлиги) олиб борилган (20 балл)

Мактабда ҳамкорлар (кузатув кенгаши, ота-оналар ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар) билан амалга ошириладиган ишлар ташкил этилган

(20 баллгача)

1.5. Мактабда сифатли таълим бериш учун қўшимча шароитлар яратилган (20 балл)

Педагогларнинг касбий ривожланиши ва малакасини ошириши учун шароитлар яратилган (8 баллгача)

Жамоа аъзоларининг қўшимча рағбатлантирилиши ташкил этилган

(8 баллгача)

Ҳомийларни жалб этган ҳолда сифатли таълим-тарбия олиш учун қўшимча шароитлар яратилган
(4 баллгача)

2. Таълим жараёнига давлат таълим стандартларининг жорий этилганлиги (100 балл)

2.1. Давлат таълим стандарти, таянч ўқув режалари, ўқув дастурлари ва фан ўқитувчиларининг ишчи тақвим-мавзуий режалари ҳамда дарс жадвалининг ўзаро мутаносиблиги (40 балл)

Ишчи тақвим-мавзуий режалари Давлат таълим стандарти, таянч ўқув режаси, ўқув дастури ва дарс жадвалига мутаносиб тайёрланган

(40 баллгача)

Ишчи тақвим-мавзуий режалари Давлат таълим стандарти, таянч ўқув режаси, ўқув дастури ва дарс жадвалига мутаносиб тайёрланган фан ўқитувчиларининг сони умумий ўқитувчиларнинг:

86 фоиз ва ундан кўпини ташкил этади (35 — 40 баллгача)

71 — 85 фоиизни ташкил этади (29 — 34 баллгача)

56 — 70 фоизни ташкил этади (22 — 28 баллгача)

56 фоиздан камни ташкил этади (0 балл)

2.2. Тугалланган ўқув йилидаги 4, 9 ва 11-синф битирувчиларининг якуний давлат аттестацияларининг белгиланган муддатларда ўтказилганлиги (30 балл)

Тугалланган ўқув йилидаги 4, 9, 11-синф битирувчиларининг якуний давлат аттестациялари белгиланган муддатларда ўтказилган (30 баллгача)

Тугалланган ўқув йилидаги 4, 9, 11-синф битирувчиларининг фанлар кесимида якуний давлат аттестациясининг умумий натижаларига асосан ўқувчиларнинг билим самарадорлиги:

86 фоиз ва ундан кўпни ташкил этади (26 — 30 баллгача)

71 — 85 фоизни ташкил этади (22 — 25 баллгача)

56 — 70фоизни ташкил этади (17 — 21 баллгача)

56 фоиздан камни ташкил этади (0 балл)

2.3. Дарс жадвалининг мавжудлиги, ўрнатилган тартибда тасдиқланганлиги, унда ўқув жараёнининг тўлиқ акс эттирилганлиги ва унинг амалиётга татбиқ этилганлиги (30 балл)

Дарс жадвалини тузишда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, фанларнинг мураккаблик даражаси ва ўқитувчининг дарс юкламаси ҳисобга олинган

(10 баллгача)

Дарс жадвали санитария қоидалари ва нормаларига мос равишда тузилган (5 баллгача)

Дарс жадвали илмий, методик, педагогик-психологик нуқтаи назардан тўғри тузилган (7 баллгача)

Синфлар кесимида фанлар ҳафта кунларига тўғри тақсимланган

(4 баллгача)

Дарс жадвали тузишда ўқувчиларнинг максимал ўқув ҳажми инобатга олинган ҳолда хафта кунларига тенг тақсимланган (4 баллгача)

3. Ўқувчилар билим даражаларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги (300 балл)

3.1. Назорат ишларида қатнашган ўқувчилар ўзлаштириш даражасининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги (300 балл)

Назорат ишларида қатнашган ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси

(200 баллгача):

86 фоиз ва ундан кўпини ташкил этади (171 — 200 баллгача)

71 — 85 фоизни ташкил этади (141 — 170 баллгача)

56 — 70 фоизни ташкил этади (110 — 140 баллгача)

56 фоиздан камни ташкил этади (0 балл)

Назорат ишларида қатнашган ўқувчилар билимининг сифат самарадорлиги ҳар бир фоиз учун 1 баллни ташкил этади (1 — 100 баллгача)

4. Ўқувчиларнинг дарслик ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси (100 балл)

4.1. Ўқувчиларнинг фанлар кесимида дарсликлар билан тўлиқ таъминланганлиги (35 балл)

Ўқувчилар фанлар кесимида дарсликлар билан тўлиқ таъминланган

(35 баллгача)

2 — 11-синф ўқувчилари фанлар кесимида дарсликлар билан таъминланганлик даражаси:

99-100 фоизни ташкил этади (21 — 35 баллгача)

96 — 98 фоизни ташкил этади (1 — 20 баллгача)

96 фоиздан камини ташкил этади (0 балл)

4.2. Ўқитувчиларнинг методик қўлланмалар билан таъминланганлиги (5 балл)

Фан ўқитувчилари методик қўлланмалар билан тўлиқ таъминланган

(5 баллгача)

4.3. Мактаб кутубхонасининг бадиий адабиётлар ва электрон ресурслар билан таъминланганлиги (20 балл)

Мактаб кутубхонасининг фонди ҳар бир ўқувчига нисбатан 5 та ва ундан кўпни ташкил этади
(20 баллгача)

4.4. Ўқувчилар фойдаланиши учун кутубхонада шароитларнинг яратилганлиги (25 балл)

Мактаб кутубхонасида алоҳида ўқув зали ташкил этилган (10 баллгача)

Мактаб кутубхонаси электрон ресурслар билан таъминланган ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган (10 баллгача)

Мактаб кутубхонаси замонавий компьютер техникаси билан таъминланган (5 баллгача)

4.5. Ўқув-услубий ишларнинг режа асосида олиб борилганлиги ва бу борада фан ўқитувчилари билан ҳамкорлик ишларининг йўлга қўйилганлиги (15 балл)

Фан ойликлари доирасида кутубхонада кўргазма ва тадбирлар ташкил этилган (5 баллгача)

Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб этишга қаратилган тадбирлар (китоб тақдимоти, китоб марафони, муаллифлар билан учрашув ва бошқалар) ташкил этилган (5 баллгача)

Фан ўқитувчилари билан ҳамкорлик ишлари мунтазам йўлга қўйилган

(5 баллгача)

5. Педагог кадрлар салоҳияти (200 балл)

5.1. Мактабнинг педагог кадрлар билан тўлиқ таъминланганлиги (50 балл)

Мактаб фан ўқитувчилари билан таъминланганлиги (50 баллгача):

96 фоиз ва ундан кўпини ташкил этади (36 — 50 баллгача)

86 — 95 фоизни ташкил этади (28 — 35 баллгача)

86 фоиздан камини ташкил этади (0 балл)

5.2. Мактабнинг салоҳиятли педагог кадрлар билан таъминланганлиги (50 балл)

Мактабнинг биринчи, иккинчи ва олий тоифали, илмий даражага эга бўлган ҳамда халқаро миқёсда фаолият кўрсатувчи педагоглар билан таъминланганлиги (50 баллгача):

86 фоиз ва ундан кўпини ташкил этади (43 — 50 баллгача)

71 — 85 фоизни ташкил этади (36 — 42 баллгача)

56 — 70 фоизни ташкил этади (28 — 35 баллгача)

56 фоиздан камни ташкил этади (0 балл)

5.3. Ўқитувчиларнинг дарс ўтиш жараёни дарс ишланмасидаги технологик харитага мос келиши (50 балл)

Ўқитувчилар технологик харитасининг дарс ўтиш жараёнига мос келиши (50 баллгача):

86 фоиз ва ундан кўпини ташкил этади (43 — 50 баллгача)

71 — 85 фоизни ташкил этади (36 — 42 баллгача)

56 — 70 фоизни ташкил этади (28 — 35 баллгача)

56 фоиздан камни ташкил этади (0 балл)

5.4. Ўқитувчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш ҳолати (50 балл)

Ўқитувчилар Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланади (50 баллгача)

Ўқитувчиларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоқлари ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш салоҳиятини аниқлаш юзасидан ўтказилган офлайн тест натижалари:

86 фоиз ва ундан кўпини ташкил этади (43 — 50 баллгача)

71 — 85 фоизни ташкил этади (36 — 42 баллгача)

56 — 70 фоизни ташкил этади (28 — 35 баллгача)

56 фоиздан камни ташкил этади (0 балл)

6. Таълим жараёнига замонавий ўқитиш усуллари ва ахборот технологияларининг жорий этилганлиги (100 балл)

6.1. Дарснинг технологик харитаси тузилишида ўқитиш услубларининг интерактив усуллари ва замонавий ахборот технологияларининг инобатга олинганлиги (50 балл)

Технологик харитада замонавий ўқитиш услублари ва ахборот технологиялари тадбиқ этилган
(25 баллгача)

Технологик харитада электрон ўқув ресурслари тадбиқ этилган

(25 баллгача)

6.2. Намунавий ўқув дастури ва ўқув-мавзуий режаларда тавсия этилган лаборатория ишларининг ишчи тақвим-мавзуий режаларга киритилганлиги ҳамда бажарилган лаборатория ишларининг сони синф журналида қайд этилганлиги (50 балл)

Намунавий ўқув дастуридаги лаборатория сони ишчи тақвим-мавзуий режа ҳамда синф журналида қайд этилган лабораториялар сонига мутаносиб (25 баллгача)

Лаборатория ишлари режа асосида мунтазам ўтказилган (25 баллгача)

7. Моддий-техник таъминоти (100 балл)

7.1. Мактаб биноси ва ҳудудида ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратилганлиги
(50 балл)

Мактаб ҳудуди тўлиқ ўралган (20 баллгача)

Мактабда видеокузатув йўлга қўйилган (10 баллгача)

Мактаб ёнғин хавфсизлиги бўйича жиҳоз ва ускуналар билан таъминланган (10 баллгача)

Мактабда электр жиҳозларининг хавфсизлиги таъминланган (10 баллгача)

7.2. Мактабда ўқув жараёни учун қулайликлар яратилганлиги (50 балл)

Мактаб коммуникация алоқа воситалари билан таъминланган

(10 баллгача)

Мактаб ёритиш тизими билан тўлиқ таъминланган (10 баллгача)

Мактаб ўқув мебели, ўқув кўргазмали қуроллар, ўқув-техник воситалар ва жиҳозлар билан таъминланган
(10 баллгача)

Мактаб ошхонаси зарур жиҳозлар билан таъминланган (10 баллгача)

Мактабда спорт зали ва спорт майдончалари мавжуд ҳамда улар инвентарлар билан таъминланган
(10 баллгача)

8. Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш сифати
(100 балл)

8.1. Мустақил фикрлайдиган, маънан етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган маънавий-маърифий ишлар режасининг бажарилганлиги (40 балл)

Маънавий-маърифий ишлар бўйича тасдиқланган режа мавжуд бўлиб, долзарб масалалар киритилган (20 баллгача)

Маънавий-маърифий ишлари режасининг ижроси бажарилган

(20 баллгача)

8.2. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун қўшимча шароитларнинг яратилганлиги (40 балл)

Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича тўгараклар жадвали ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (10 баллгача)

Тўгараклар жадвал асосида ташкил қилинган (10 баллгача)

Тўгаракларда ўқувчилар мунтазам иштирок этган (10 баллгача)

Ўқувчилар ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилган (10 баллгача)

8.3. Ўқувчиларнинг кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида эришган натижалари (20 балл)

Ўқувчиларнинг халқаро, Республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсдаги кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида натижаларга эришган (20 баллгача)

9. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг ва уларга касбий таълим берилишининг сифати (100 балл)

9.1. Мактабда ўқувчиларни касбга йўналтириш ишларининг олиб борилганлиги (40 балл)

Ўқувчиларни касбга йўналтириш машғулотлари олиб борилган

(15 баллгача)

Мактабда касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари йўлга қўйилган (15 баллгача)

Машғулотларни ўтишда ҳудуддаги касбларга бўлган эҳтиёжлар инобатга олинган (10 баллгача)

9.2. Ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишларини аниқлаш юзасидан сўровнома ўтказилганлиги (30 балл)

Ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишларини аниқлаш юзасидан барча синфлардан сўровномалар ўтказилган (15 баллгача)

Ўтказилган сўровномалар натижалари таҳлил қилинган ҳамда бу борада ўқувчилар билан индивидуал тарзда амалий ишлар олиб борилган

(15 баллгача)

9.3. Технология хоналарининг мавжудлиги ва машғулотларни ўтказиш учун шароитларнинг яратилганлиги ва самарали фойдаланилиши (30 балл)

Мактаб Технология фани хоналари билан таъминланган (10 баллгача)

Амалий машғулотларни ўтказиш учун шароитлар яратилган (10 баллгача)

Амалий машғулотларни ўтишда яратилган шароитлардан самарали фойдаланилади (10 баллгача)

10. Халқаро ва республика фан олимпиадаларида иштирок этиш ҳолати ва уларда совриндор бўлган ўқувчилар салмоғи (30 балл)

10.1. Мактабдаги халқаро ва республика фан олимпиадаларида иштирок этган ва уларда совриндор бўлган ўқувчилар салмоғи (30 балл)

Мактаб ўқувчилари халқаро ва республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсдаги фан олимпиадаларида иштирок этган ва уларда совриндор бўлганлар салмоғи (30 баллгача)

11. Рейтинг баҳолаш тизимининг қўлланилиш сифати
(100 балл)

11.1. Мактабда билим сифати мониторингининг ташкил этилганлиги (30 балл)

Мактабда мониторинг гуруҳи ташкил этилган (10 баллгача)

Мониторинг гуруҳи иш режаси ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган

(10 баллгача)

Мактабда мониторинг экрани ташкил этилган (10 баллгача)

11.2. Ўқувчи ва битирувчиларнинг синфлар кесимида ўқув фанларидан тўплаган рейтинг баллари мониторингининг жорий этилганлиги (30 балл)

Ўқувчи ва битирувчиларнинг синфлар кесимида ўқув фанларидан тўплаган рейтинг балларининг мониторинги жорий этилган (20 баллгача)

Ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўртача рейтинг бали 4,25 ва ундан юқорини ташкил этади (20 баллгача)

Ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўртача рейтинг бали 3,56 дан 4,24 баллгача ташкил этади (15 баллгача)

Ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўртача рейтинг бали 2,8 дан 3,55 баллгача ташкил этади (10 баллгача)

Ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўртача рейтинг бали 2,7 ва ундан камни ташкил этади (0 баллгача)

Мактабда фанлар ва синфлар кесимида чораклик, ярим йиллик ва йиллик баҳолари таҳлил қилинган
(10 баллгача)

11.3. Ўқувчилар билимини рейтинг тизимида баҳолаш сифатининг белгиланган мезон ва меъёрларга мослиги (40 балл)

Фанлар бўйича назорат ишлари (жорий, оралиқ, босқичли, якуний) белгиланган муддатлар ва талаблар асосида ўтказилган (20 баллгача)

Ўқувчиларнинг ўқув йили давомида назорат турлари бўйича олган баллари ҳамда йиллик (якуний) баҳолари асосида ҳар бир ўқув фанидан йиллик рейтинг кўрсаткичи аниқланган (20 баллгача)

12. Битирувчиларнинг олий таълим ташкилотларига ўқишга кириши ҳолати (20 балл)

12.1. Олий таълим ташкилотларига кириш учун ҳужжат топширган мактаб битирувчиларининг натижалари (20 балл)

Олий таълим ташкилотларига кириш учун ҳужжат топширган битирувчиларнинг ҳар беш фоизи учун
1 баллдан берилади (20 баллгача)

13. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилоти фаолияти юзасидан ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари (150 балл)

13.1. Мактаб директорининг фаолияти юзасидан педагог-ходимлар ўртасида ҳамда мактабдаги таълим сифати юзасидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида ўтказилган сўровномаларнинг натижалари (150 балл)

Мактаб директорининг фаолияти юзасидан педагог-ходимлар ўртасида (75 баллгача) ҳамда мактабдаги таълим сифати юзасидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари (75 баллгача) ўртасида ўтказилган сўровномалар натижалари асосида (ҳар бир фоизига 1 баллдан) (150 баллгача)

Т/р

СОҲА

МЕЗОНЛАР

1.

Ташкилий-бошқарув фаолияти самарадорлиги бўйича
(30 баллгача)

таълим тури бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Академик лицей бошқарувига татбиқ этилганлиги (5 баллгача)

Академик лицей фаолияти тўғрисида маълумотлар базаси мавжудлиги ва уларнинг тизимли таҳлил қилинганлиги (3 баллгача)

Академик лицей истиқбол режасининг тегишли олий таълим ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги, унда аниқ мақсад ва вазифалар, уларни бажариш муддатлари, масъуллар белгиланганлиги ҳамда ижро мониторингининг юритилганлиги (4 баллгача)

Академик лицей директори, ўринбосарлари иш режалари, педагогик кенгаш режасининг мавжудлиги ва уларни академик лицейнинг истиқбол режасига мос равишда ишлаб чиқилганлиги ҳамда ижроси юзасидан ҳисоботларнинг юритилиши (4 баллгача)

Академик лицей бошқариш тизимини яхшилаш бўйича педагог ходимлар ҳамда таълим сифати юзасидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказилганлиги (4 баллгача)

Академик лицейда шароитларни яхшилаш учун ҳомийлар маблағларининг жалб этилганлиги (4 баллгача)

Бириктирилган ва бошқа олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганлиги, шартномаларнинг тузилганлиги ва уларнинг бажарилганлиги
(4 баллгача)

Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилганлиги (2 баллгача)

2.

Таълим жараёнига давлат таълим стандартларининг жорий этилганлиги бўйича
(100 баллгача)

Таълим йўналиши бўйича тасдиқланган таълим стандарти, намунавий ва ишчи ўқув режалар, фанлар бўйича намунавий ва ишчи ўқув дастурларининг мавжудлиги
(30 баллгача)

Ишчи ўқув режанинг намунавий ўқув режага мувофиқ ишлаб чиқилганлиги (25 баллгача)

Фанлар бўйича ишчи ўқув дастурларининг намунавий ўқув дастурларга мувофиқ ишлаб чиқилганлиги
(30 баллгача)

Дарс жадвалининг ишчи ўқув режага мувофиқ ишлаб чиқилганлиги (10 баллгача)

Ўқув машғулотлар журналларининг белгиланган тартибга мувофиқ юритилиши (5 баллгача)

3.

Ўқувчиларнинг дарслик ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси бўйича
(60 баллгача)

Фанларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги (50 баллгача)

Академик лицей ахборот-ресурс марказида (кутубхонасида) зарурий дарслик, бадиий адабиёт ва электрон дарсликларнинг мавжудлиги (5 баллгача)

Ўқувчиларнинг ахборот-ресурс марказидан (кутубхонасидан) фойдаланишлари учун шарт-шароитларнинг яратилганлиги (5 баллгача)

4.

Педагог кадрлар салоҳияти бўйича
(100 баллгача)

Таълим йўналиши ўқув режасидаги барча фанларнинг педагог кадрлар билан таъминланганлиги
(10 баллгача)

Педагог кадрлар таянч маълумотининг дарс бераётган фанларига мослиги (80 баллгача)

Илмий даражага ва тоифага эга, шунингдек ўқув адабиётлари нашр этган раҳбар ва педагоглар салмоғи
(4 баллгача)

Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг мавжудлиги ва у асосида моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг ташкил этилганлиги
(3 баллгача)

Педагог кадрларнинг белгиланган муддатларда малакасини оширганлиги (3 баллгача)

5.

Таълим жараёнига замонавий ўқитиш усуллари ва ахборот технологияларининг жорий этилганлиги бўйича

(20 баллгача)

Ўқув-тарбиявий жараёнига замонавий ўқитиш услублари ва технологияларининг жорий этилиши
(7 баллгача)

компьютерлар билан таъминланиши ва улардан фойдаланиш ҳолати (7 баллгача)

таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши (6 баллгача)

6.

Моддий-техник таъминоти бўйича
(80 баллгача)

Физика, кимё ва биология фанлари учун лаборатория хоналарининг мавжудлиги ва жиҳозланиши (реактив моддалар билан таъминланганлиги), лаборатория ишларининг бажарилиши ва методик кўрсатмалар билан таъминланганлиги (70 баллгача)

Ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланганлиги (2 баллгача)

Таълим жараёнини ташкил этиш учун зарурий жиҳозларнинг етарлилиги (4 баллгача)

Маъмурий ва услубий хоналарнинг ҳолати ва уларнинг мебель ва техник воситалар билан жиҳозланганлиги (2 баллгача)

Спорт зали ва майдонларнинг мавжудлиги, спорт инвентарлари билан таъминланганлиги амалдаги меъёрий талабларга мослиги (2 баллгача)

7.

Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш сифати бўйича
(20 баллгача)

Маънавий-маърифий ишлар режасининг мавжудлиги, мазмуни ҳамда унда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши (10 баллгача)

Маънавий-маърифий йўналишдаги кўрик-танловларда эришилган натижалар (4 баллгача)

Ётоқхонада маънавий-маърифий йўналишдаги ишларнинг ташкил этилганлиги (4 баллгача)

Ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлаш самарадорлиги (2 баллгача)

8.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг ва уларга касбий таълим берилишининг сифати бўйича
(20 баллгача)

Ўқувчилар қабулини ташкил этиш, иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш (селекция) бўйича ишларнинг олиб борилганлиги (15 баллгача)

Академик лицей битирувчиларига касбий таълим берилишининг сифати (5 баллгача)

9.

Халқаро ва республика фан олимпиадаларида иштирок этиш ҳолати ва уларда совриндор бўлган ўқувчилар салмоғи бўйича республика ва халқаро миқёсдаги кўрик-танловлар, фан олимпиадалари, бадиий-ижодий танловлар ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган ўқувчилар салмоғи ва уларнинг рағбатлантирилганлиги
(20 баллгача)

10.

Рейтинг баҳолаш тизимининг қўлланилиш сифати бўйича

(20 баллгача)

Рейтинг баҳолаш тизимининг белгиланган мезон ва меъёрларга асосан амалга оширилиши (15 баллгача)

Ўқувчиларнинг гуруҳлар кесимида ўқув фанларидан тўплаган рейтинг баллари мониторинги (5 баллгача)

11.

Битирувчиларнинг олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳолати бўйича (сўнгги икки йиллик динамикаси таҳлили асосида)
(20 баллгача)

12.

Академик лицей фаолияти юзасидан ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари бўйича ўқувчи ва ўқитувчилар учун академик лицейда раҳбарият томонидан яратилган шароит, дарсларнинг ташкил этилиши (сўровнома асосида)
(10 баллгача)

Т/р

СОҲА

МЕЗОНЛАР

Мусиқа ва санъат таълими ташкилотлари

1.

Таълим жараёнига давлат талабларининг жорий этилганлиги бўйича

(200 баллгача)

Йўналишлар ва фанлар бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари ҳамда ўқув соат режалари асосида давлат талабларининг бажарилганлиги (30 балл)

Ўқувчиларнинг шахсий иш режалари, ўқитувчиларнинг тақвим ва мавзуий режалари, шунингдек бўлим мудирлари ҳужжатларининг юритилганлиги (30 балл)

Ўқувчиларнинг дарс машғулотларидаги иштироки (20 балл)

Шакллантирилган рўйхат бўйича мусиқа ва санъат таълими ташкилотлари ҳужжатларининг юритилганлиги (50 балл)

Мусиқа ва санъат таълими ташкилотлари ўқувчиларининг ушбу мактабга қабул қилинишидан битирув синфига қадар узлуксиз таълим олганлиги
(30 балл)

Мусиқа ва санъат таълими ташкилотларини бошқариш ва сифатли таълим бериш шароитларини яхшилаш бўйича ота-оналар, кузатув кенгаши ва ҳомийлар билан ҳамкорлик ишларининг йўлга қўйилганлиги (40 балл)

2.

Таълим олувчилар билим даражаларининг давлат талабларига мувофиқлиги бўйича (200 баллгача)

3.

Ўқув-методик ишларнинг олиб борилиши ва ўқувчиларнинг чолғулар, ноталар ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлиги даражаси

(100 баллгача)

Мусиқа ва санъат таълими ташкилотларида очиқ дарслар, маҳорат дарслари, семинарлар, конференция ва бошқа тадбирлар ўтказилганлиги ҳамда уларда педагог ходимлар иштирок этганлиги (35 балл)

Ўқитувчилар томонидан таълим бериш жараёнида ўқувчилар билан якка тартибда иш олиб борилганлиги
(30 балл)

Ўқитувчилар томонидан дарс машғулотларини ўтишда интерфаол усуллар ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилганлиги (25 балл)

Ўқувчиларнинг чолғулар, ноталар ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлиги
(10 балл)

4.

Маданий-оммавий тадбирларнинг ташкил этилиши ҳолати бўйича

(200 баллгача)

Маданий-оммавий тадбирларда (концерт, танлов, фестиваль, кўргазма ва олимпиада-викториналарнинг мактаб, туман (шаҳар), республика, халқаро босқичлари) ўқувчиларнинг иштирок этганлиги (110 балл)

Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этилганлиги (90 балл)

5.

Педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва педагог кадрлар салоҳияти бўйича

(200 баллгача)

Педагог ходимлар таркиби ва малакасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги (100 балл)

Ўқитувчиларнинг белгиланган муддатларда ўз малакасини оширганлиги (100 балл)

6.

Моддий-техник таъминоти ва унинг таълим йўналишларига мослиги бўйича

(100 баллгача)

Таълим ташкилоти биноси ва ҳудудида ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратилганлик ҳолати

(50 балл)

ўқув хоналарининг моддий-техник таъминоти (50 балл)

Болалар-ўсмирлар спорти таълим ташкилотлари

1.

Спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув машғулотларининг давлат талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқлиги бўйича

(200 баллгача)

Таълим ташкилоти машғулот жадваллари ва тренерларнинг иш режаларининг давлат талабларига

мувофиқ ишлаб чиқилганлиги (100 балл)

Машғулот жараёнига интерфаол усуллар татбиқ қилинганлиги (40 балл)

Тренерларнинг машғулот жараёнида спортчилар билан якка тартибда иш олиб борганлиги (60 балл)

2.

Спорт мусобақаларини ўтказиш календарь режасининг тузилганлиги ва унинг бажарилиши ҳолати бўйича (50 баллгача)

3.

Педагог кадрлар ва тренерлар билан таъминланганлик даражаси бўйича

(200 баллгача)

Тренерлар таркиби ва малакасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги (125 балл)

Тренерларнинг белгиланган муддатларда ўз малакасини оширганлиги (75 балл)

4.

Спорт турлари бўйича спорт базасининг мавжудлиги, спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминланганлик даражаси бўйича

(150 баллгача)

Болалар-ўсмирлар спорти таълим ташкилотлари биноси ва ҳудудида ўқувчилар учун хавфсиз ва

қулай шароит яратилганлик ҳолати (70 балл)

Болалар-ўсмирлар спорти таълим ташкилотининг спорт турлари бўйича инвентарь ва техник жиҳозлар билан таъминланганлиги (30 балл)

Спорт турлари бўйича услубий қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси (50 балл)

5.

Спорт таълим ташкилоти терма жамоасининг халқаро, республика ва ҳудудий спорт мусобақаларида эришган натижалари бўйича (100 баллгача)

6.

Спорт таълим ташкилотида ташкил этилган спорт тадбирлари таҳлили бўйича

(30 баллгача)

Ташкил этилган спорт тадбирлари сони (15 балл)

Ташкил этилган спорт тадбирларида қатнашувчилар сони (15 балл)

7.

Спорт турлари бўйича ўқув-методик адабиётлар билан таъминланганлик даражаси бўйича спорт турлари бўйича услубий қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси (20 балл)

8.

Таълим олувчиларни спорт тайёрлов гуруҳининг кейинги босқичларида сақлаб қолиш мониторинги бўйича (100 баллгача)

Спорт тайёрлов гуруҳларининг шакллантирилиши ҳолати (60 балл)

Таълим ташкилоти спортчиларини спорт тайёрлов гуруҳининг кейинги босқичларида сақлаб қолиш ҳолати (40 балл)

9.

Ўқувчи-ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишнинг ҳолати бўйича (50 баллгача)

Бошқа мактабдан ташқари таълим ташкилотлари

1.

Таълим олувчилар билим даражаларининг давлат талабларига мувофиқлиги бўйича (100 баллгача)

2.

Маданий-оммавий тадбирларнинг самарадорлиги бўйича

(100 баллгача)

Маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш юзасидан амалга оширилган ишлар (30 балл)

Ўтказилган маданий-оммавий тадбирлар ва эришилган натижалари (70 балл)

3.

Мактабдан ташқари таълим ташкилотининг таълим соҳасига мос жиҳозланиши ва улардан фойдаланиш даражаси бўйича (100 баллгача)

4.

Педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва педагог кадрлар салоҳияти бўйича

(100 баллгача)

Педагог кадрлар таркиби ва малакасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги (60 балл)

Педагог кадрларнинг мунтазам равишда ўз малакасини оширганлиги (40 балл)