24.12.2019 йилдаги 24-сон
Ҳужжат 24.12.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси қабул қилиниши, шунингдек, судлар томонидан маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун нормаларини бир ҳилда ва тўғри қўлланишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 4-моддасига мувофиқ, манфаатдор шахс, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, прокурор, шунингдек, бошқа шахслар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга ваколатли айрим фуқаролар ва давлат органлари маъмурий орган қарорини ҳақиқий эмас ва унинг мансабдор шахси ҳаракатини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) билан, башарти бу қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли унинг:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Маъмурий органлар деганда, давлат бошқаруви органлари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сонли Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатида кўрсатилган вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, марказлар, инспекциялар) ва уларнинг ҳудудий органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, маъмурий-бошқарув ваколати берилган бошқа ташкилотлар ва махсус ташкил этилган комиссиялар тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
жамоат бирлашмалари, шу жумладан сиёсий партиялар, диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек, давлат органининг белгиланган муддатда бундай рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаши («Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг учинчи қисми, «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг учинчи қисми, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг учинчи қисми, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддаси);
9. Давлат ижрочисининг қарори, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан МСИЮтК 23-бобида назарда тутилган тартибда шикоят қилинади, иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича чиқарилган қарорлар бундан мустасно («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 861-моддасининг биринчи қисми).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, маъмурий органнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмаси ёки мансабдор шахсга нисбатан талаб қўйилганда, суд МСИЮтК 42-моддаси қоидаларига риоя қилган ҳолда, иш бўйича жавобгар сифатида тегишли органни жалб этиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Қарорни ҳақиқий эмас деб топиш, ҳаракатни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза (шикоят) МСИЮтК 128, 187-моддаларига мувофиқ расмийлаштирилиши ҳамда қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланган бўлиши лозим.
Ариза (шикоят) шакли ва мазмунига нисбатан МСИЮтК 187-моддасида белгиланган талабларни инобатга олиб, унда жумладан, қуйидагилар кўрсатилиши керак:
15. Аризага (шикоятга) МСИЮтК 130-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек, низолашилаётган қарор нусхаси илова қилинади.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, МСИЮтК 134-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, аризага қарорни илова қилмаслик аризани қайтаришга асос бўлмайди. Суд низолашилаётган қарорни аризачининг илтимосномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан маъмурий органдан талаб қилиб олишга ҳақли.
16. МСИЮтК 92-моддасига кўра, суд аризачининг ёки манфаати борасида ариза берилган шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг аниқ хавфи мавжуд бўлса ва бундай чораларни кўрмай туриб, уларни ҳимоя қилиш мумкин бўлмаган ёхуд қийин бўлган ҳолларда дастлабки ҳимоя чораларини кўришга ҳақли.
Агар низолашилган қарор ижросининг мажбурий тўхтатиб турилиши қонунда назарда тутилган бўлса (масалан, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддасининг учинчи қисми, «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддаси), судья аризачи судга мурожаат қилганлиги муносабати билан низолашилаётган қарорнинг бажарилиши маъмурий орган ёки мансабдор шахс томонидан тўхтатилган- тўхтатилмаганлигини текшириши шарт. Агар бу амалга оширилмаган бўлса, суд суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар мазкур қарорнинг ҳаракатини тўхтатиб туриш ҳақида ажрим чиқариши лозим.
17. МСИЮтК 67-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мазкур тоифага оид ишлар бўйича низолашилаётган қарорнинг, ҳаракатнинг (ҳаракатсизликнинг) қонунийлигини исботлаш мажбурияти ҳужжатни қабул қилган ёки низолашилаётган ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этган орган ёки мансабдор шахс зиммасига юклатилади.
18. Шуни назарда тутиш лозимки, маъмурий органлар ва улар мансабдор шахслари қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш тўғрисидаги ишларни кўришда, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг даъво муддати тўғрисидаги нормаларини қўллашга ҳақли эмас ва фақат МСИЮтК ҳамда тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонунларда назарда тутилган муддатларгагина асосланиши керак.
21. МСИЮтК 189-моддасига мувофиқ, суд низолашилаётган қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) қонун ҳужжатларига зид эканлигини ва аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузаётганлигини аниқласа, маъмурий орган, унинг мансабдор шахси қарорини тўлиқ ёки муайян қисмини ҳақиқий эмас, ҳаракатини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилишда, суд МСИЮтК 189-моддасида мавжуд хусусиятларни инобатга олган ҳолда МСИЮтК 19-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга амал қилиши лозим.
25. Судларга тушунтирилсинки, МСИЮтК 276-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ қарорни ҳақиқий эмас ёки ҳаракатни қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги суд ҳужжатининг ижроси маъмурий органга юбориладиган суднинг ҳал қилув қарори (қарори) асосида амалга оширилиб, унда йўл қўйилган қонун бузилишини бартараф этиш учун муддат кўрсатилиши лозим.