24.01.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3213
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори, 24.01.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3213
Кучга кириш санаси
24.01.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 28.12.2023
Ҳужжат 24.01.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги ПҚ-4420-сон «Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат кўмитаси қарор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Қоракўлчилик субъектларидан мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
14. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қўмитага қоракўлчилик субъекти томонидан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, Қўмита ариза келиб тушган санадан бошлаб бир иш куни ичида қоракўлчилик субъектига ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан қайтаради.
15. Мазкур Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, Қўмита ариза келиб тушган санадан бошлаб уч иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатлар асосида қоракўлчилик хўжаликларида етиштирилган ҳамда экспортга йўналтирилган қоракўл ва қоракўлча тери сонини ўрганади ҳамда қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади:
қоракўлчилик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларда мазкур Низомнинг 15-бандига асосан ўрганиш натижасида сохта ҳужжатлар тақдим этилганлиги ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёхуд маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
19. Мазкур Низомнинг 18-бандида қайд этилганидан бошқа ҳолатларга кўра субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Қоракўлчилик субъектлари

Субсидия олишда талаб этиладиган барча зарур ҳужжатларни ариза билан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига топшириш.

Йил давомида

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

1. Қоракўлчилик субъекти томонидан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, уларни жавоб хати билан қайтариш.

1 иш куни ичида

2. Қоракўлчилик субъекти томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда уларни ўрганиб чиқиш.

3 иш куни ичида

3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

1. Ўрганиш натижасида қабул қилинган хулоса асосида аризачига билдиришнома юбориш.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига субсидия бериш тўғрисида буюртманома бериш.

хулоса қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни ичида

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртманомасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия бериш.

буюртманома қабул қилинган кундан бошлаб
1 иш куни ичида

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Тегишли тўлов суммасини қоракўлчилик субъектининг аризасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига ўтказиш.

махсус ғазна ҳисобварағига маблағ келиб тушгандан
бошлаб
1 иш куни ичида

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига _______________________дан

(қоракўлчилик субъектнинг номи)

Ариза

_______________________________________________ (қоракўлчилик субъектнинг номи) томонидан етиштирилиб, ______________________га (мамлакат номи) умумий қиймати _______________________ (валюта)га тенг, ТИФ ТН коди ____________________ бўлган _____________________ (маҳсулотнинг номи) маҳсулот(лар) экспорт қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги ПҚ-4420-сон қарорининг 5-бандига асосан ___________________________________________ томонидан (қоракўлчилик субъектнинг номи) етиштирилиб, экспорт қилинган ____ дона ___________________ териси (маҳсулотнинг номи) учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратилишини кўриб чиқишингизни ва тегишли маблағларни ______________________________ (тижорат банкининг номи) тижорат банкининг ______________________________ (ҳудуднинг номи) филиалидаги _____________________________ ҳисоб рақамига ўтказиб беришингизни сўрайман.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинди:

1) таъсис ҳужжатлари (устав ва таъсис шартномаси) ва қоракўлчилик субъектининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;

2) туман статистика бўлими томонидан берилган мавжуд қоракўл қўйлар бош сони ва етиштирилган қоракўл ва қоракўлча тери сони тўғрисида маълумотнома;

3) қоракўл ва қоракўлча терини экспорт қилиш бўйича экспорт шартномаси ҳамда экспортга юборилган маҳсулотлар учун ҳисоб-фактура ҳужжатлари нусхалари;

4) қоракўл ва қоракўлча терини экспорт қилганлиги тўғрисида божхона юк декларацияси нусхаси.

_______________________ раҳбари _______________________________________________________ (Ф.И.О.)

Боғланиш учун телефон: +998 (____)______________

____________________________________________________(имзо)