Ҳужжат рақами
25-сон
Орган
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Имзоланган сана
24.12.2019
Кучга кириш санаси
24.12.2019
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ёпиш
Ҳужжат 24.12.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Судларда қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 47-боби нормаларини қўллашда масалалар вужудга келаётганлиги, шунингдек, ушбу масала бўйича қонунчиликни тўғри қўллашни таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
ФПК 47-боби қоидаларидан келиб чиқиб, иш мазмунан ҳал этилмаган биринчи инстанция судининг бошқа ҳужжатлари (масалан, аризани қабул қилишни рад этиш ёки даъво аризасини қайтариш тўғрисидаги, аризани кўрмасдан қолдириш ёки ишни иш юритишдан тугатиш тўғрисидаги, процессуал муддатни тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисидаги, суднинг ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги ажримлар, хусусий ажрим) янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ФПК 47-моддасига мувофиқ ҳуқуқий ворислик фуқаролик суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкинлиги сабабли, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига ишда иштирок этган шахсларнинг процессуал ҳуқуқий ворислари ҳам эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК 439-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган уч ойлик муддатнинг ўтказиб юборилиши, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ФПК 47-боби тартибида қайта кўриш тўғрисидаги аризани қайтариш учун ёхуд уни қабул қилишни рад қилиш учун ўз-ўзидан асос бўла олмайди.
1) ФПК 437-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — иш учун жиддий аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар очилган кундан эътиборан;
2) ФПК 437-моддаси иккинчи қисмининг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда — суднинг ҳукми қонуний кучга кирган кундан эътиборан;
3) ФПК 437-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — қайта кўрилаётган ҳал қилув қарорига, ажримга ёки қарорга асос бўлган ҳукмга, ҳал қилув қарорига, ажримга ёхуд қарорга мазмунан қарама-қарши бўлган суд ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ёхуд бошқа органнинг қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ҳисобланиши инобатга олиниши лозим.
6. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини қайта кўриш тўғрисидаги аризанинг кўрилиши ФПК 47-боби қоидалари инобатга олинган ҳолда, тегишли суд инстанциясида иш юритиш қоидалари бўйича амалга оширилади.
ФПК 442-моддасига мувофиқ суд қайд этилган аризани суд мажлисида кўради, иш бўйича янги очилган ҳолатлар мавжудлигини тасдиқлаш учун тақдим этилган далилларни текширади, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглайди, суд мажлиси баённомасида ёритилиши лозим бўлган бошқа зарур процессуал ҳаракатларни амалга оширади.
8. ФПК 437-моддасининг иккинчи қисмида мавжуд бўлган, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган қонун нормасидан келиб чиқиб, янги очилган ҳолатлар, улар ишни тўғри ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳоллардагина суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос ҳисобланади.
9. Иш кўрилаётган пайтда объектив ўринга эга бўлган ва қабул қилинган суд ҳужжатининг мазмунига таъсир кўрсатадиган, ушбу ҳужжат чиқарилаётганда аризачи, шунингдек, суд билмаган ва билиши мумкин бўлмаган ишга тааллуқли фактик ҳолатлар, ФПК 437-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган янги очилган ҳолатлар ҳисобланади. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, аризачи томонидан иш бўйича тақдим этилган янги далиллар суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди.
Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган жиноят ишини реабилитация асосларисиз тугатиш ҳақидаги суднинг ажрими, суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори билан аниқланган ҳолатлар ҳам, агар суд ушбу ҳолатларни иш учун муҳим деб топса, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олади (ФПК 437-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди).
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Биринчи инстанция суди томонидан ФПК 47-боби тартибида чиқарилган ажрим устидан апелляция ёки кассация инстанцияси судига хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Биринчи инстанция судининг суд ҳужжатини бекор қилиш тўғрисидаги аризани рад қилиш ҳақидаги ажрими устидан берилган хусусий шикоят (протест) қаноатлантирилганда, апелляция ёки кассация инстанцияси суди ФПК 47-боби тартибида ушбу ажримни, шунингдек, аризачи томонидан қайта кўриш масаласи қўйилган суд ҳужжатини, агар ушбу суд ҳужжатини қайта кўриш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, бекор қилади. Бундай ҳолда иш суд ҳужжати бекор қилинган судга мазмунан кўриш учун юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Агар янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган суд ҳужжати тўлиқ ёки қисман ижро этилган, иш янгидан кўрилганда эса, бошқа ҳал қилув қарори қабул қилинган ҳолда, суд ФПК 459-моддасига мувофиқ суд ҳужжатининг қайтарма ижроси масаласини ҳал этиши шарт. Суд ҳужжатининг қайтарма ижроси масаласи суд томонидан ФПК 461-моддасида назарда тутилган, алоҳида тоифадаги ишлар бўйича қайтарма ижронинг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинган ҳолда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.