Пахтачилик ривожланишининг замонавий ҳолати пахта етиштириш ва ҳосилни йиғиштириб олишнинг барча жараёнлари механизациялашиши даражаси билан белгиланади.
Пахта ҳосилини механизация ёрдамида йиғиштириб олишни таъминлаш ўз ичига пахта даласининг агрофонини механизациялашган теримга тайёрлаш билан боғлиқ бир нечта мураккаб масалаларни, жумладан, замонавий ва юқори самарали пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш, сервис хизматлари кўрсатиш ва таъмирлаш базасини ривожлантириш, техникани ишлатиш, машинада терилган пахта хомашёсини ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича малакали кадрларни, жумладан, механизатор ва муҳандисларни тайёрлаш, ишларни молиялаштиришнинг замонавий механизмлари билан боғлиқ комплекс масалаларни ўз ичига олади.
Замонавий, юқори самарали пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш ва теримни машинада ташкил этиш ҳисобига пахта теримини механизациялаш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг:
иккинчи босқичда (2023 — 2026 йиллар) республиканинг қолган ҳудудларида пахта ҳосилини йиғиштириб олишни механизациялашни жорий этишни жадаллаштириш;
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан пахта териш ишларига жалб қилинадиган пахта териш машиналари хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30 фоизини Молия вазирлиги томонидан қоплаб бериш амалиётини 2020 йилда сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи, «Ўзавтосаноат» АЖ ишончли бошқарувчи компанияси, қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ж. Тешаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар хокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
пахтани машинада териш учун ажратилган ерларни барвақт тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш;
пахта териш техникасини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни ўз вақтида ташкил этиш бўйича ишлар самарали олиб борилишини таъминлаш;
2020 — 2026 йилларда қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг асосида реализация қилишни молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиш;
пахтани териб олишни жадал механизациялаш бўйича белгиланган вазифалар ўз вақтида бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш бўйича шахсий масъулият юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2020 — 2026 йилларда «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ томонидан пахта териш машиналари ишлаб чиқариш ва республика ҳудудларига етказиб бериш прогнози 1-иловага;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
2020 — 2026 йилларда республикада пахта теримини механизациялаш даражасини ошириш ва пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари – масъул ижрочилар ушбу тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини ва ҳисобот давридан кейинги ойнинг 7-кунига қадар ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига Чора-тадбирлар режаси ижроси бўйича маълумот тақдим этилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
пахта майдонларининг агрофонини машина ёрдамида териш учун сифатли тайёрлаш, шу жумладан, тегишли чигит навларини танлаш, экиш, қаторлар орасига ишлов бериш, дефолиация қилиш, ер майдонларини тайёрлаш ва ҳосилни йиғиштириб олиш;
машина теримига ажратилган далаларнинг қаторлар орасини устун даражада 76 см кенгликда тайёрлаш агротехник тадбирларини бажариб, чигит навларини танлаш ва экишни таъминласин.
пахтани механизациялаштирилган усулда териш учун пахта майдонларининг агрофонини шакллантиришда иштирок этувчи техниканинг сифатли тайёрланиши;
замонавий пахта териш машиналарида ишлаш учун техникани ишлатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва муҳандислар тайёрланиши;
пахта териш машиналарига сервис хизмати кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар ҳамда технологик материаллар билан ўз вақтида таъминлаш учун мутахассисларнинг мобиль бригадалари ташкил этилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
тендерлар ёки танлов савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар сотиб олишга, транспорт хизматлари ва бошқа хизматлар бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;
бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомала (импорт) учун чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашни 270 кун кечиктириб амалга оширишга рухсат берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
7. Ўзбeкистон Рeспубликаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплeкс экспeртиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни сотиб олиш учун, транспорт хизматлари ва бошқа хизматлар бўйича техник шартлар импорт шартномалар тушган кундан бошлаб уч кун муддатда экспертизадан ўтказилишини ва тегишли хулосалар берилишини таъминласин.
8. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ва «Асака» АТБнинг савдо молиялаштириши линияларидан, шу жумладан, хорижий банклар линиялари воситаларидан фойдаланиб, пахта териш машиналари ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни харид қилишни молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, пахта териш машиналарини сотишдан тушган пул маблағлари солиқлар ва бюджет олдидаги бошқа мажбурий тўловлар амалга оширилгандан сўнг ишлаб чиқарувчи давлат иштирокидаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлар томонидан «Асака» АТБ олдидаги кредитларни қайтаришга йўналтирилиши йўли билан ажратилган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаган муддатда пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар харидининг савдо молиялаштирилиши бўйича қарздорлик тўлиқ қайтарилиши таъминланади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни харид қилишни молиялаштиришда таъминот сифатида «Ўзбекинвест» компанияси ва бошқа суғурта ташкилотларининг йиллик 0,5 фоиз миқдоридаги имтиёзли тариф бўйича суғурта полисларини қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат иштирокидаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларининг ўзаро боғлиқ қарздорлари гуруҳига банкнинг энг юқори таваккалчилигини ҳисоблашда кредитлар бўйича қарздорликни пахта териш машиналари ишлаб чиқарувчиларига ҳисобламаслик тавсия этилсин.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 666-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
10. Белгилансинки, Жаҳон банкининг кредит линиялари ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги томонидан молиялаштириладиган бошқа молия институтларининг кредит линиялари ҳисобига техникани ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва лизинг ташкилотларини кредитлашда тижорат банкларининг маржаси 1 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. «Ўзпахтасаноат» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлиги 2020 йил 1 майга қадар пахтани машинада теришни рағбатлантириш мақсадида машина терими пахта хомашёси синфлари бўйича ифлосланганликнинг масса улуши ва намликнинг масса нисбати меъёрларини қайта кўриб чиқсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
пахтани машинада териш учун далаларни тайёрлаш ва пахта териш машиналаридан самарали фойдаланиш бўйича фермерлар ва пахта-тўқимачилик кластерлари учун тренинглар ва семинарлар ўтказилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)
дона | ||||||||||||||
Т/р | Ҳудудлар | Умумий эҳтиёж | 2020 йил | 2021 й. | 2022 й. | 2023 й. | 2024 й. | 2025 й. | 2026 й. | |||||
Жами | май | июнь | июль | август | сентябрь | |||||||||
1. | Тошкент вилояти | 930 | 250 | 50 | 50 | 50 | 50 | 50 | 250 | 250 | 180 | |||
2. | Сирдарё вилояти | 770 | 250 | 50 | 50 | 50 | 50 | 50 | 250 | 270 | ||||
3. | Жиззах вилояти | 1 155 | 300 | 60 | 60 | 60 | 60 | 60 | 350 | 505 | ||||
4. | Қашқадарё вилояти | 1 481 | 200 | 40 | 40 | 40 | 40 | 40 | 350 | 475 | 456 | |||
5. | Қорақалпоғистон Республикаси | 600 | 200 | 200 | 200 | |||||||||
6. | Андижон вилояти | 800 | 200 | 300 | 300 | |||||||||
7. | Бухоро вилояти | 1 100 | 300 | 400 | 300 | 100 | ||||||||
8. | Навоий вилояти | 392 | 100 | 100 | 100 | 92 | ||||||||
9. | Наманган вилояти | 800 | 100 | 300 | 300 | 100 | ||||||||
10. | Самарқанд вилояти | 650 | 200 | 250 | 200 | |||||||||
11. | Сурхондарё вилояти | 777 | 150 | 250 | 300 | 77 | ||||||||
12. | Фарғона вилояти | 475 | 74 | 100 | 200 | 101 | ||||||||
13. | Хоразм вилояти | 340 | 40 | 100 | 100 | 100 | ||||||||
Жами | 10 270 | 1 000 | 200 | 200 | 200 | 200 | 200 | 1 200 | 1 500 | 2 000 | 2 000 | 2 000 | 570 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 октябрдаги 666-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон)