Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 148-модда) 19-моддасининг биринчи қисмидаги ва иккинчи қисми биринчи хатбошисидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» деган сўзлар «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
II. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Алоқа тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 3, 159-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда):
1) 5-моддасидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги», «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган орган радиочастоталарни корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар ўртасида белгиланган тартибда тақсимлайди, радиочастоталар спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади».
III. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 328-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 124-модда) 4-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:
«8) Ўзбекистон Республикаси почта Алоқаси миллий операторларининг почта вагонлари ва почта қутиларида».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
V. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 168-модда):
1) 4-моддасининг саккизинчи хатбошисидаги «солиқ соҳасидаги жиноятлар» деган сўзлар «солиқ, валюта соҳасидаги жиноятлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари фаолият кўрсатади»;
номи ва биринчи қисмидаги «солиққа оид жиноятларга» деган сўзлар «солиқ ва валютага оид жиноятларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Департамент бошлиғининг ўринбосари» деган сўзлар «Департамент бошлиғининг ўринбосарлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
VI. 1993 йил 7 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда) 13-моддасининг учинчи қисмидаги, 59-моддасидаги, 81-моддасининг учинчи қисмидаги, 95-моддасининг тўртинчи қисмидаги, 101-моддасининг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг», «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
VII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 46-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 153-модда):
иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази («Ўздавстандарт»)» деган сўзлар «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «(Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси)» деган сўзлар «(Давархитектқурилиш» қўмитаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Ўздавстандарт», «Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси» деган сўзлар тегишинча «Ўзстандарт» агентлиги», «Давархитектқурилиш» қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 6-моддасининг учинчи, тўртинчи ва саккизинчи қисмларидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Ўздавстандарт», «Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси» деган сўзлар тегишинча «Ўздавстандарт» агентлиги», «Давархитектқурилиш» қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори;
стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари;
стандартларни текшириш ва назорат қилиш хамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича давлат инспекторлари амалга оширадилар»;
«Стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори, стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари бундан ташқари».
Кейинги таҳрирга қаранг.
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Метрология тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 48-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 153-модда):
«ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини метрологик аттестация қилиш» — ўлчовларни бажариш услубиётининг унга қўйилган метрология талабларига мослигини баҳолаш ҳамда тасдиқлаш мақсадида тадқиқот ўтказиш;
«ўлчовларнинг бажарилиш услубиёти» — операциялар ва қоидалар мажмуи бўлиб, уларнинг бажарилиши хатолари маълум бўлган ўлчов натижалари олишни таъминлайди»;
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази («Ўздавстандарт»)» деган сўзлар «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошисидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«метрология соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, метрологияга оид фаолиятни минтақалараро ва тармоқлараро мувофиқлаштириш;
миллий эталонларни яратиш, тасдиқлаш, сақлаш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг халқаро даражада солиштирилишини таъминлаш қоидаларини белгилаш»;
«Ўзбекистон Республикасининг ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш тизими фаолият олиб бориши ва ривожланишини ҳамда унинг халқаро ўлчов тизими ва бошқа мамлакатларнинг ўлчовлар тизимлари билан уйғунлашувини таъминлаш;
истеъмолчилар ҳуқуқларини, фуқароларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини, атроф муҳитни ҳамда давлат манфаатларини нотўғри ўлчов натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш»;
Ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга оид, метрология нормалари ва қоидаларини белгиловчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишни «Ўзстандарт» агентлиги амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасининг корхоналари, ташкилотлари, давлат бошқарув органлари, юридик шахслар бирлашмалари метрология соҳасидаги давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доирадан ташқаридаги нормалар ва қоидаларни белгилайдиган, ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга оид, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатларни аниқлаштирадиган ва уларга зид бўлмаган норматив ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқишлари ҳамда тасдиқлашлари мумкин»;
4) 5-моддасининг биринчи қисмидаги, 6-моддасининг иккинчи қисмидаги, 7-моддасининг иккинчи қисмидаги, 8-моддасининг иккинчи қисмидаги, 10-моддасининг биринчи қисмидаги, 16-моддасининг иккинчи қисмидаги ва 17-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўздавстандарт»нинг», «Ўздавстандарт» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин»;
«юридик ва жисмоний шахсларнинг ўлчов воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш, уларнинг ижараси билан шуғулланишга доир фаолияти лицензияланаётганда мазкур шахсларнинг белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига риоя этишларини баҳолаш ҳамда тасдиқлаш»;
ўлчов воситаларини тайёрлаш, таъмирлаш, уларнинг ижараси билан шуғулланиш, уларни реализация қилиш, уларнинг ҳолати ва қўлланилиши (физик ўлчамлар бирликлари эталонларини, моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналарини, ўлчов тизимларини қўшган ҳолда);
белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига риоя этилиши ҳамда аккредитация қилинган метрология хизматлари, марказлари, лабораториялари фаолияти устидан амалга оширилади»;
учинчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 171-моддасининг учинчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ушбу Қонуннинг 14-моддасида кўрсатилган доирада қўлланилиши мумкин бўлган ўлчов воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва уларнинг ижараси билан шуғулланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ бериладиган лицензия асосида юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади»;
Норматив ва техник ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш, ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини метрологик аттестация қилиш, ушбу Қонуннинг 14-моддасида кўрсатилган доирада қўлланилиши ва фойдаланилиши мумкин бўлган ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш, калибрлаш, таъмирлаш, синаш, метрологик аттестация қилишни амалга ошириш ҳуқуқи билан таъминлаш учун юридик ва жисмоний шахсларни аккредитация қилиш «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади»;
саккизинчи хатбошисидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошиси «шунингдек уларнинг халқаро даражада солиштирилишини таъминлаш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ўлчов воситаларини синаш, текширувдан ўтказиш, ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини аттестация қилиш, норматив ва техник ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш, техник жиҳатдан асослилиги ҳамда белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш, ўлчовларнинг бажарилиш сифатини баҳолаш бўйича юридик ҳамда жисмоний шахсларга кўрсатилаётган метрология ишлари ва хизматлари учун, шунингдек метрология фаолиятининг давлат томонидан молиялаштириш соҳасига кирмайдиган турлари учун манфаатдор шахслар томонидан ҳақ тузиладиган шартномаларнинг шартларига мувофиқ тўланади».
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 50-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7–8, 217-модда):
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази (матнда бундан кейин «Ўздавстандарт» деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда «Ўзстандарт» агентлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «Ўздавстандарт»нинг» ва «Ўздавстандарт» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 6-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 7-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация қилинган органлар ва синов лабораториялари (марказлари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома асосида сертификатлаштириш фаолиятини ҳамда сертификатлаштириш мақсадида синовлар ўтказиш фаолиятини амалга оширадилар.
Маҳсулотлар сертификатлаштирилаётганда аризачига сертификатни ёки мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқи мувофиқлик сертификатини берган аккредитация қилинган тегишли сертификатлаштириш органи билан тузилган битим асосида берилади»;
5) 9-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 10-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 14-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларидаги «Ўздавстандарт», «Ўздавстандарт»ни» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 16, 161, 18 ва 19-моддаларидаги, 21-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва бешинчи қисмларидаги «Ўздавстандарт»нинг», «Ўздавстандарт» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
X. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 11, 23-моддалар, № 9–10, 165 ва 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда):
«8) давлат божхона хизмати органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари — тегишинча божхона, солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликка доир ишлар бўйича»;
2) 339-моддасининг иккинчи қисмидаги «солиққа оид жиноятларга» деган сўзлар «солиқ ва валютага оид жиноятларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165 ва 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда):
1) 27-моддасининг биринчи қисмидаги «солиққа оид жиноятлар» деган сўзлар «солиқ ва валютага оид жиноятлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
3) 245-моддасининг биринчи қисмидаги «171-моддасининг биринчи қисми» деган сўзлар чиқариб ташлансин; қисм «200» рақамидан сўнг «2001» рақами билан тўлдирилсин;
номи ва биринчи қисмидаги «почта ва телекоммуникациялар» деган сўзлар «Алоқа ва ахборотлаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Давлат Алоқа инспекцияси бошлиғи, шунингдек Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Давлат Алоқа инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир»;
номи ва матнидаги «солиққа оид жиноятларга» деган сўзлар «солиқ ва валютага оид жиноятларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «168-моддасида, 171-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлар «168, 171-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 215-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туманлар, шаҳарлар статистика бўлимларининг бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир»;
7) 287-моддасининг 8-бандидаги «солиққа оид жиноятларга» деган сўзлар «солиқ ва валютага оид жиноятларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 289-моддасининг учинчи қисмидаги «солиққа оид жиноятларга» деган сўзлар «солиқ ва валютага оид жиноятларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 290-моддасининг учинчи қисми «солиқ» деган сўздан кейин «ва валютага» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
10) 291-моддаси биринчи қисмининг «д» бандидаги «солиққа оид жиноятларга» деган сўзлар «солиқ ва валютага оид жиноятларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Наслчилик тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 255-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда) 16-моддасининг учинчи қисмидаги «Ўздавстандарт»да» деган сўз «Ўзстандарт» агентлигида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрь ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11–12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда) 57-моддасининг:
учинчи қисмидаги «кредиторлар билан биргаликда ўзининг банкротлигини эълон қилиш ҳамда ихтиёрий суратда ўзини тугатиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин» деган сўзлар «банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «ёки юридик шахснинг ўз банкротлигини эълон қилиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 262-модда) 9 ва 38-моддалари матнидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» деган сўзлар «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 58-модда) 25-моддасининг учинчи қисмидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳамда Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 59-модда; 2002 йил, № 4–5, 74-модда):
1) 23-моддасининг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази (бундан буён матнда «Ўздавстандарт» деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда «Ўзстандарт» агентлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 26-моддаси биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 27-моддаси учинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XVII. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 42-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда):
1) 14-моддасининг биринчи қисмидаги «давлат нотариал идоралари учун белгиланган штатлар сони ва иш ҳақи фонди доирасида мансаб окладлари чизмасига риоя қилган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Лицензиянинг бекор қилиниши нотариуснинг ўз касбий мажбуриятларини бажаришдаги ҳаракатларини ноқонуний деб топишга сабаб бўлмайди, унинг айрим ҳаракатларини белгиланган тартибда ноқонуний деб топиш ҳоллари бундан мустасно»;
иккинчи қисми «бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан» деган сўзлардан кейин «ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ажратмалар ўтказиб бўлинганидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги битимлар бошқа шахсга ўтказилаётган ёки гаровга қўйилаётган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирдагина тасдиқланиши мумкин. Бунда мол-мулкнинг бошқа шахсга ўтказувчига ёки гаровга қўювчига тегишлилиги ҳамда бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги текширилади. Тақиқ мавжуд бўлган ҳолларда кўрсатилган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим фақат кредитор билан олувчи шахс қарзни олувчининг ҳисобига ўтказишга рози бўлган тақдирда тасдиқланиши мумкин.
Уй-жойни (уй-жойнинг бир қисмини), квартира, дала ҳовли, боғ ҳовли, гаражни, шунингдек бошқа бино, иншоот ёки иморатни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги битимлар шу мол-мулк жойлашган ҳудудда тасдиқланади».
XVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 48-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда):
«адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахснинг қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги аниқланганда»;
«Лицензиянинг бекор қилиниши адвокатнинг ўз касбий фаолиятини бажаришдаги ҳаракатларини ноқонуний деб топишга сабаб бўлмайди»;
«адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган шахсга нисбатан суд чиқарган айблов ҳукми қонуний кучга кирганда».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(XIX бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
XX. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4–5, 118-модда):
1) 6-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази (матнда бундан буён «Ўздавстандарт» деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда «Ўзстандарт» агентлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 9-моддасининг тўртинчи қисмидаги «Ўздавстандарт» деган сўз «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XXI. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 228-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда) 33-моддаси:
«табиий офатлар, қуролли можаролар, бахтсиз ҳодисалар ёки фалокатлар юз берганида ёрдам кўрсатиш учун инсонпарварлик ёрдами ва беғараз техник кўмак сифатида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар, шунингдек давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан хайрия мақсадларида олиб кириладиган товарлар»;
2) ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги ўн биринчи — йигирма тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ёки унинг кафолати остида тузилган ҳукуматлараро ва кредит битимлари бўйича етказиб бериладиган товарлар;
чет эллик инвесторлар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шунингдек чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет эллик инвесторлар ва чет давлатлар фуқароларининг шахсий эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси эллик миллион АҚШ долларидан зиёд бўлган тўғридан-тўғри инвестицияни амалга оширган чет эллик юридик шахслар томонидан олиб кириладиган товарлар, башарти олиб кириладиган товарлар уларнинг ўз ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлса;
маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишлар олиб бориш учун мўлжалланган ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда қатнашаётган чет эллик инвестор ёки бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар, ишлар ва хизматлар, шунингдек инвестор томонидан олиб кириладиган, маҳсулот тақсимотига оид битимга мувофиқ инвесторга тегишли бўлган маҳсулот;
бюджетдан таъминланадиган ташкилотлар томонидан (ёки уларнинг буюртмалари бўйича) бюджет маблағлари ҳисобидан ўз эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар;
чет эл кредиторлари ҳисобидан ҳукумат кафолати остида молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун олиб кириладиган технологик жиҳозлар;
янги қурилаётган ва қайта қурилаётган, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар учун олиб кириладиган технологик жиҳозлар;
чет эл инвестицияларига асосланган корхоналарнинг устав капиталига чет эллик инвесторлар томонидан улуш сифатида олиб кириладиган технологик жиҳозлар;
ваколатли банкнинг тегишли тасдиғи бўлган тақдирда, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш, ишлаб турган ишлаб чиқаришларни замонавийлаштириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун олиб кириладиган технологик жиҳозлар;
ваколатли банкнинг тегишли тасдиғи бўлган тақдирда, лизингга топшириш учун олиб кириладиган технологик жиҳозлар;
кичик ва ўрта бизнес корхоналари томонидан ўзлари ташкил этаётган ишлаб чиқаришлар учун олиб кириладиган технологик жиҳозлар»;
«Ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи, ўн тўртинчи ва ўн еттинчи хатбошиларида назарда тутилган имтиёзлар юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган истеъмол товарларига нисбатан татбиқ этилмайди. Товарларни истеъмол товарлари жумласига киритиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади».
XXII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; № 9–10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда) 6-моддасининг биринчи қисми:
«12) давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мерос ҳуқуқи бўйича ўтган хазиналарнинг ва мол-мулкнинг ҳисобини юритишлари, уларни баҳолашлари ва уларнинг ўтказилишини назорат этишлари»;
«121) давлат даромадига ўтказилган мол-мулкнинг реализация қилинишидан олинган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назорат олиб боришлари, шунингдек давлат органларига беғараз ўтказилган мол-мулк ҳисобини олиб боришлари».
XXIII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 239-модда) 4-моддасининг биринчи қисмидаги ва 6-моддасининг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XXIV. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда):
1) 7-моддасининг 1-бандидаги «олди-сотди ёки айирбошлаш объекти ҳисобланувчи бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг натижалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Режимларнинг қўлланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади»;
«Экспорт режимига жойлаштирилган товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда бу ҳудуддан ташқарига амалда олиб чиқиб кетилмаган ҳолда туриши мумкин»;
товарларни бевосита қайта ишлаш ёки уларга ишлов бериш, шу товарларнинг ва фойдаланилаётган бошқа товарларнинг йўқоладиган ўзига хос хусусиятларини қайта ишлаш маҳсулотларида сақлаб қолган ҳолда;
янги товарларни тайёрлаш, шу жумладан товарларни уларнинг асосий хусусиятларини қайта ишлаш маҳсулотларида сақлаб қолган ҳолда монтаж қилиш, йиғиш ёки қисмларга ажратиш;
товарларни таъмирлаш, шу жумладан уларни тиклаш, янгилаш ва тартибга келтириш, уларнинг шикастланган ёки эскириб қолган таркибий қисмларини (элементларини) алмаштириш ёки тиклаш, шунингдек нуқсонларини бартараф этиш;
товарларни қайта ишлашга ёрдам берадиган ёхуд бундай ишни енгиллаштирадиган бошқа товарлардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш.
Айрим товарларга нисбатан қайта ишлаш режимидан фойдаланишга доир чекловлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Товарларни қайта ишлаш учун рухсатнома ариза берувчининг ёзма мурожаатига асосан божхона органи томонидан қуйидаги ҳолларда берилади:
товарларни уларнинг қайта ишлаш маҳсулотларида қиёслаш мумкин бўлса, қонун ҳужжатларида белгиланадиган ҳоллар бундан мустасно;
товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига зарар етказмаслиги ҳақида ваколатли органнинг хулосаси бўлса;
алоҳида хусусиятга эга бўлган товарлар рўйхатига киритилган товар ёки қайта ишлаш маҳсулотини олиб кириш ва олиб чиқиш учун ваколатли органнинг махсус рухсатномаси бўлса;
божхона иши ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлашга доир бошқа талаблар бажарилган бўлса.
Товарларни қайта ишлаш учун рухсатнома бериш ёки бундай рухсатнома беришни рад этиш ҳақидаги қарор уни қабул қилиш учун барча зарур ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида божхона органи томонидан қабул қилиниб, ариза берувчи бу ҳақда ёзма равишда хабардор этилади.
Товарларни қайта ишлаш учун рухсатнома бериш, агар ариза берувчи томонидан лозим даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилган бўлса ёки тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар бўлса, шунингдек ушбу Кодекс талабларига риоя этилмаган бошқа ҳолларда рад этилиши мумкин.
Товарларни қайта ишлаш учун рухсатнома бериш рад этилган тақдирда, божхона органи бу ҳақда ариза берувчини рад этиш сабабларини ҳамда ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
Товарларни қайта ишлаш учун рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган сабабларни ариза берувчи бартараф этган бўлса, ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш ариза ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн кундан ошмайдиган муддат ичида божхона органи томонидан амалга оширилади.
Божхона ҳудудида қайта ишлаш шундай режимки, бунда товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига импорт божлари, солиқлар тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланмаган ҳолда божхона назорати остида қайта ишлаш учун олиб кирилиб, кейинчалик қайта ишлаш маҳсулотлари олиб чиқилади ёки улар ўзга режим остида жойлаштирилади.
Божхона ҳудудида қайта ишлаш режими остида ҳар қандай товарлар жойлаштирилиши мумкин, ана шундай режим остида жойлаштирилиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган товарлар бундан мустасно.
Чет эллик юридик ёки жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган Ўзбекистон товарлари божхона ҳудудида қайта ишлаш режими остида жойлаштирилиши мумкин. Мазкур товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига амалда олиб чиқиб кетилмаган ҳолда экспорт режими остида жойлаштирилиб, кейинчалик божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида декларацияланади.
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган товарлар ва қайта ишлаш маҳсулотлари уларни олиб чиқиш пайтида экспорт божлари ва солиқлардан озод қилинади. Мазкур товарлар ва қайта ишлаш маҳсулотларига нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмайди.
Қайта ишлаш маҳсулотлари эркин муомалага чиқарилганда импорт божлари ва солиқлар қайта ишлаш учун фойдаланилган товарларнинг қиймати ҳамда уларга нисбатан қўлланилган тўловлар ставкаларига қараб тўланади.
Қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон товарлари билан алмаштиришга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда йўл қўйилади.
Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш шундай режимки, бунда товарлар экспорт божлари, солиқлар тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланмаган ҳолда қайта ишлаш учун олиб чиқилиб, кейинчалик қайта ишлаш маҳсулотлари эркин муомалага чиқариш режимида олиб кирилади.
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида эркин муомалада бўлган ҳар қандай товарлар божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режими остида жойлаштирилиши мумкин, олиб кирилиши (олиб чиқилиши) қонун ҳужжатлари билан тақиқланган товарлар бундан мустасно.
агар товарларни олиб чиқиш импорт божлари ва солиқларнинг тўланган суммаларини қайтаришни, импорт божлари ва солиқлардан озод қилишни ёки олиб чиқиш чоғида тўловлар олишни талаб қилиш учун асос бўлса;
импорт божлари ва солиқлардан озод этишнинг амал қилиб турган вақти мобайнида, агар унинг амал қилиши товарларни эркин муомалага чиқаришда уларни қайта ишлаш учун олиб чиқилгунга қадар фойдаланилган бўлса;
Қайта ишлаш маҳсулотларини чет эл товарлари билан алмаштиришга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Олиб кирилаётган қайта ишлаш маҳсулотларини эркин муомалага чиқариш режимида божхона расмийлаштируви чоғида импорт божлари ва солиқлар қайта ишлаш қийматига ҳамда қайта ишлаш маҳсулотларига нисбатан қўлланиладиган божлар ва солиқлар ставкаларига қараб тўланади.
Қайта ишлаш учун олиб чиқилган товарлар қайтариб олиб кирилганда импорт божлари ва солиқлар тўланмайди.
Қайта ишлаш маҳсулотлари, агар қайта ишлашдан мақсад олиб чиқилган товарларни қонун ҳужжатлари ёки шартномага биноан беғараз таъмирлашдан иборат бўлганлигига божхона органи белгиланган тартибда ишонч ҳосил қилса, импорт божлари ва солиқлардан озод қилинади, товарларни эркин муомалага дастлабки чиқаришда нуқсони мавжудлиги ҳисобга олинган ҳоллар бундан мустасно.
Товарларни қайта ишлаш учун олиб чиққан ва товарларни қайтармаган ёки қайта ишлаш маҳсулотларини белгиланган муддатда олиб кирмаган шахс ушбу Кодекс 23-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда жавобгар бўлмайди.
Товарларни қайта ишлаш муддати божхона органи томонидан белгиланади ва бу муддат икки йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси товарларнинг айрим тоифаларига нисбатан қайта ишлашнинг бир мунча узайтирилган муддатларини белгилаши мумкин.
Товарларни қайта ишлаш муддатини белгилашда товарларни қайта ишлаш жараёни қанча давом этиши ва қайта ишлаш маҳсулотларини тасарруф этиш ҳисобга олинади.
Товарларни қайта ишлаш муддати товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш режими остида ёки божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режими остида жойлаштирилган кундан эътиборан, товарлар алоҳида товар туркумлари қилиб олиб кирилганда (олиб чиқилганда) эса товарларнинг биринчи туркуми тегишли режим остида жойлаштирилган кундан эътиборан ўта бошлайди.
Товарларни қайта ишлаш маҳсулотларида божхона мақсадлари учун қиёслаш ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар ҳақидаги, шунингдек қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи технологиялар ҳақидаги муфассал маълумотларни тақдим этиш йўли билан ёки қайта ишлаш вақтида божхона назоратини олиб бориш орқали амалга оширилиши мумкин. Божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш маҳсулотларида қиёслашга нисбатан қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
қайта ишлаш чоғида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз туркумларига тааллуқли технология жараёнидан фойдаланилаётган бўлса;
қайта ишлаш чоғида қайта ишлаш амалга оширилаётган мамлакатдан бошқа мамлакатларнинг божхона ҳудудида худди шундай ва (ёки) айни бир хил қайта ишлаш маҳсулоти ишлаб чиқарилишини истисно этувчи ноёб технология жараёнидан фойдаланилаётган бўлса.
Олиб кирилаётган қайта ишлаш маҳсулотларини қиёслаш учун божхона органлари товарларнинг ишлаб чиқарилган жойи ҳақидаги сертификатлардан, шунингдек мазкур товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга тааллуқли бошқа ҳужжатлардан фойдаланишлари мумкин.
Қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиши нормаси муайян миқдордаги товарларни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўладиган қайта ишлаш маҳсулотларининг миқдори ёки уларнинг фоиздаги ифодасидир. Қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиши нормаси қайта ишлаш учун рухсатнома берилаётганда қайта ишлаш амалга ошириладиган шароитларни ҳисобга олган ҳолда божхона органлари томонидан белгиланади ёки улар билан келишиб олинади. Қайта ишлаш маҳсулотларини тавсифлаш, уларнинг сифати ва миқдори қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиши нормалари асосида белгиланади.
Эксперт ташкилотларининг хулосалари асосида божхона органлари қайта ишлаш маҳсулотлари чиқишининг мажбурий нормаларини, агар бу божхона мақсадларида зарур бўладиган бўлса ёки товарларни қайта ишлашни амалга оширишга ёрдам берадиган бўлса, белгилашга ҳақли.
Қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиши нормалари қайта ишлаш учун бериладиган рухсатномада кўрсатилади»;
Товарларни қайта ишлашга рухсатнома олган шахс товарларни қайта ишлашни ушбу Кодекснинг 34-моддасига мувофиқ белгиланган муддат тугайдиган кундан кечиктирмасдан:
божхона ҳудудида қайта ишлаш режимидан фойдаланган тақдирда — қайта ишлаш маҳсулотларини, қайта ишланмаган товарлар қолдиқлари ва товарларни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиққан ҳолда;
божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимидан фойдаланган тақдирда — қайта ишлаш маҳсулотларини, қайта ишланмаган товарлар қолдиқлари ва товарларни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирган ҳолда тугаллаши шарт.
Қайта ишлаш олиб кирилган товарлар, уларни қайта ишлаш маҳсулотлари ва чиқиндиларни эркин муомалага чиқариш режимида, олиб чиқилган товарлар, уларни қайта ишлаш маҳсулотлари ва чиқиндиларни эса, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодексда белгиланган шартлар асосида экспорт режимида жойлаштириш билан тугалланиши ҳам мумкин. Товарларни қайта ишлашга рухсатнома олган шахснинг аризасига биноан божхона органи товарлар, уларни қайта ишлаш маҳсулотлари ва чиқиндиларни божхона ҳудудида қайта ишлаш режимининг ёки божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимининг амал қилишини тугаллашга, агар бунинг учун сабаблар асосли деб топилган бўлса ҳамда башарти айни шу режимлар талабларига риоя этиладиган бўлса, рухсат бериши мумкин. Бундай ҳолда қайта ишлаш режимларининг амал қилиши янги режимларнинг амал қилиши муддатига тўхтатиб қўйилади.
Қайта ишлаш маҳсулотларини божхона чегараси орқали бир неча туркум қилиб олиб ўтишда қайта ишлаш маҳсулотлари миқдорининг рухсатномада кўрсатилганига мувофиқлигини текшириб туриш вақти-вақти билан, аммо уч ойда камида бир марта ва қайта ишлаш маҳсулотларининг охирги туркуми божхона чегараси орқали олиб ўтилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай амалга оширилиши мумкин. Агар ана шундай текшириб кўриш натижасида қайта ишлашга рухсатнома олган шахс божхона тўловларини тўлаши шарт бўлса, бунда мазкур тўловларнинг суммасига, башарти бу суммалар уларни тўлаш зарурлиги ҳақида божхона органи томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида тўланадиган бўлса, пеня ҳисоблаб чиқарилмайди»;
6) 54-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги «ва (ёки) жисмоний», «ёки жисмоний» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
7) 61-моддасининг бешинчи қисми «ёки божхона кузатувига олинган» деган сўзлардан кейин «ёхуд божхона тўловлари тўланишини таъминловчи гаров суммалари киритилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Божхона ташувчиси товарлар ташишни божхона кузатувини қўлламаган ва божхона тўловлари тўланишини таъминловчи гаров суммаларини киритмаган ҳолда божхона назорати остида амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсидир.
Божхона ташувчиси ушбу Кодекс асосида ташувчига нисбатан қўйиладиган талабларга риоя этиши, шунингдек:
божхона ташувчисини рўйхатга олган божхона органининг фаолият зонасидаги божхона расмийлаштируви жойига жуда бўлмаганда битта транспорт воситаси 24 соат ичида етиб келишини таъминлай оладиган зарур миқдордаги махсус жиҳозланган транспорт воситаларига эга бўлиши;
ушбу Кодекс 62-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш ҳақида шартнома тузиши;
божхона назорати остида ташишларнинг ҳисобини юритиши ва божхона органларига тегишли ҳисобот тақдим этиши шарт.
Божхона ташувчисининг товарларни жўнатувчи билан ўзаро муносабатлари шартнома асосида йўлга қўйилади.
Юридик шахсларнинг божхона ташувчиси сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади»;
Божхона органи Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўкони, эркин омборни таъсис этиш учун беш йил муддатга лицензия беради. Лицензия беш йилдан кам муддатга фақат лицензия талабгорининг аризасига биноан берилиши мумкин.
Божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўкони, эркин омборни таъсис этиш учун берилган лицензия божхона органи ёки суд томонидан бекор қилиниши, унинг амал қилиши эса тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши мумкин.
Божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўкони, эркин омборни таъсис этиш учун лицензия бериш, уни қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш, шунингдек лицензияни бекор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати божхона органи томонидан бекор қилиниши ёки унинг амал қилиши тўхтатиб турилиши ёхуд тугатилиши мумкин.
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати, агар бундай аттестат белгиланган тартибни бузган ҳолда берилган бўлса ёки аттестат уни бериш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилинишида муҳим аҳамият касб этган, бироқ тўлиқ бўлмаган ёхуд нотўғри маълумотлар асосида берилган бўлса, бекор қилинади. Бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака аттестати берилган санадан эътиборан амал қилади.
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати амал қилиши божхона органи томонидан:
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга нисбатан божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда олти ойгача бўлган муддатга;
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ўз мажбуриятларини инсоф билан бажарганлигига шубҳа қилиш учун етарли асослар бўлган тақдирда икки ойгача бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати амал қилиши қуйидаги ҳолларда ҳам тўхтатиб турилади:
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис сифатида фойдаланиш учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда;
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис билан меҳнат шартномаси тузган божхона брокери томонидан божхона брокери сифатида фаолият юритиш шартларига риоя этилмаганда;
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис билан меҳнат шартномаси тузган юридик шахс тугатилган ёки қайта ташкил этилганда.
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда малака аттестатининг амал қилишини тўхтатиб турган божхона органи мазкур ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқ олинган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида аттестатнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ўзининг малака аттестати амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
божхона органи томонидан белгиланган муддат ичида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилмаганда;
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ушбу Кодекснинг 145, 146, 164, 167 ва 168-моддаларида жавобгарлик белгиланган божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бир неча бор бузганда;
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ушбу Кодекснинг 171-моддасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 184 ва 246-моддаларида назарда тутилган қоидаларни бузганлик учун жавобгарликка тортилганда;
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан бундай аттестатнинг амал қилиши тугатилади.
Суднинг қарорига биноан ҳам божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати бекор қилиниши ёки унинг амал қилиши тугатилиши мумкин.
Малака аттестати бериш тўғрисидаги такрорий ариза малака аттестати бекор қилинган, унинг амал қилиши тугатилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин, бунинг учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ёки суд белгилаган муддат ўтганидан кейин кўриб чиқилиши мумкин.
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини бериш, аттестатни бекор қилиш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тартиби, шунингдек божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларга қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатлари билан белгиланади»;
«Божхона брокери ўзини вакил қилган шахс ҳисобидан ва унинг топшириғига биноан божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни ўз номидан ўтказувчи ҳамда божхона иши соҳасида бошқа воситачилик вазифаларини бажарувчи Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсидир.
Божхона брокери билан уни вакил қилган шахснинг ўзаро муносабатлари шартнома асосида йўлга қўйилади.
Божхона брокерининг божхона органлари олдидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари уни вакил қилган шахс билан тузилган шартномада чеклаб қўйилиши мумкин эмас.
ушбу Кодекс 100-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш ҳақида шартнома тузиши шарт.
Юридик шахсларнинг божхона брокери сифатидаги фаолияти устидан назорат олиб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади»;
«Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис божхона органи томонидан берилган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати бўлган, Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси — декларант билан меҳнат шартномаси тузган ва шу декларант номидан божхона расмийлаштируви бўйича ҳаракатларни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикасининг жисмоний шахсидир»;
«божхона ҳудудида қайта ишлаш режимидан ва божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимидан фойдаланиш билан боғлиқ рухсатномаларни берганлик учун йиғимлар;
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатини берганлик, бундай аттестатни қайта расмийлаштирганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун йиғимлар»;
«Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган жазо асосий жазо сифатида қўлланилади, ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган жазо эса ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо сифатида қўлланилиши мумкин»;
«Ушбу Кодекс 132-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган жазо божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай, лекин қонунбузарлик содир этилган кундан эътиборан уч йилдан кечиктирмай, давлат бюджетига бож тўловлари тўланмаганлиги билан боғлиқ ишлар бўйича эса беш йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин»;
19) 139-моддасининг биринчи қисми, 143, 147, 148, 149, 150, 152, 154, 158-моддалари, 164-моддасининг биринчи қисми, 165, 166, 168 ва 169-моддалари санкцияларидаги «лицензиянинг амал қилишини тугатиб ёки тугатмай» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Товарларни қайта ишлашда белгиланган талабларга, чекловлар ва шартларга, шу жумладан қайта ишлаш муддатлари, қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиши миқдори, товарларни қайта ишлаш бўйича операцияларни амалга ошириш тартибига доир белгиланган талабларга, чекловлар ва шартларга риоя этмаслик —
қайта ишлашга мўлжалланган товарлар қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
диспозициясидаги «160, 163 ва 164-моддаларда» деган сўзлар «160 ва 163-моддаларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш билан боғлиқ чиқимлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади»;
25) 186-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «лицензиянинг ёки малака аттестатининг амал қилишини тугатиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
XXV. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 14-модда; 2002 йил, № 9, 164-модда) 21-моддасининг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XXVI. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 16-модда) 7-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги ва 19-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XXVII. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда) 16-моддасининг:
«Бунда солиқ солиш ва солиқ ставкалари тизимининг уларни индексация қилиш билан боғлиқ ўзгариши, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг айрим фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадларига қатъий белгиланган солиқнинг жорий этилиши кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бир мунча ноқулай фаолият шароитларини юзага келтирувчи ўзгаришлар деб ҳисобланмайди»;
XXVIII. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4–5, 72-модда) 26-моддасининг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XXIX. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 213-моддаси):
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш»;
2) 9-моддаси биринчи қисмининг 5-бандидаги «раиси ва унинг ўринбосарларини тайинлаш ҳамда уларни» деган сўзлар «раисини тайинлаш ҳамда уни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XXX. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 215-моддаси) 8-моддаси биринчи қисми 15-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш».