04.01.2020 йилдаги 3-сон
Ҳужжат 04.01.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ҳимоя ордери ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ серия ва рақамга эга бўлган, қатъий ҳисоби юритиладиган ҳужжат ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят белгилари аниқланган тақдирда — ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда иш материалларини жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу масала юзасидан мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг фикри (хулосаси)ни олади;

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати


1-босқич

Тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар, жисмоний ёки юридик шахслар, ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари

Хотин-қизлар тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланганлиги тўғрисида ички ишлар органларига мурожаат қилинади (хабар берилади).

Заруратга
қараб


2-босқич

Ички ишлар органлари навбатчилик қисми

1. Мурожаат ва хабарлар ички ишлар органлари навбатчилик қисмидаги дафтарга қайд этилади.

2. Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмида белгиланган тартибда қайд этилган мурожаатлар ва хабарлар профилактика инспекторига тақдим этилади.

Дарҳол


3-босқич

Профилактика
инспектори

1. Ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари томонидан тақдим этилган мурожаатлар ва хабарларни ўрганиб чиқади ва унинг якуни бўйича:

тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланган тақдирда — ҳимоя ордерини расмийлаштиради;

тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланмаган тақдирда — қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли чораларни белгилайди ҳамда бу ҳақда фуқаролар йиғини раиси, котиби, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий аҳлоқий қадриятларни мустахкамлаш бўйича мутахассис иштирокида далолатномани расмийлаштиради;

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят белгилари аниқланган тақдирда — ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда иш материалларини жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборади.

2. Ҳимоя ордери берилгани ҳақида тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) (кейинги ўринларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими деб аталади) бошлиғини хабардор қилади.

24 соат
мобайнида

Ҳимоя ордери берилганидан сўнг уч кун муддатда


4-босқич

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи

1. Ҳимоя ордерини расмийлаштириш учун тўпланган материалларни ўрганиб, тарафлар фикрини эшитган ҳолда профилактика инспекторининг ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилишга ҳақли.

2. Ҳимоя ордерини бериш фаолияти устидан мониторинг олиб боради.

3. Профилактика инспекторлари томонидан жабрланувчи, зўравонлик содир этган шахсларга берилган ҳимоя ордери тўғрисидаги статистик маълумотларни умумлаштириб, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига тақдим этади.

Заруратга қараб

Ҳар ойда

Ҳар ойнинг

2-кунига қадар


5-босқич

Туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғининг хотин-қизларни тазйиқдан ҳимоя қилиш, шу жумладан, ҳимоя ордерини бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тезкор йиғилишларда муҳокама қилиб борилади.

Ҳар ойда


6-босқич

Меҳнат органлари,

таълимни давлат томонидан бошқариш органлари, таълим муассасалари,

давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, Хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бўлимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

1. Ушбу Низомнинг 21-бандига мувофиқ зиммаларига юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.

2. Амалга оширилган ишлар тўғрисида профилактика инспекторига хабар беради.

Ҳимоя ордери
амал қилиши
мобайнида


7-босқич

Профилактика
инспектори

1. Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, шу жумладан, уларнинг сабабларини ҳамда шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўради.

2. Хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ва уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар билан мунтазам равишда профилактика ишларини олиб боради.

3. Ҳимоя ордери талабларининг ижроси устидан назорат қилади ҳамда унинг талабларини бузган зўравонлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида чоралар кўради.

Мунтазам равишда

Мунтазам равишда

Ҳимоя ордери амал қилиши даврида


8-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ички
ишлар бош бошқармалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари

Жабрланувчи, зўравонлик содир этган шахсларга берилган ҳимоя ордери тўғрисидаги статистик маълумотлар умумлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасига тақдим этилади.

Кейинги ойнинг

5-кунига қадар

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Мутахассис ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги дафтарни юритади ҳамда ушбу дафтарга тузатиш дастуридан ўтувчи шахс ҳақидаги маълумотларни қайд этиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда шахслар руҳий ҳолати текширилади ва ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган тартибда тузатиш дастуридан ўтади. Бунда тузатиш дастуридан ўтказишнинг аниқ муддати тегишли соғлиқни сақлаш муассасаси раҳбари томонидан шахснинг руҳий-психофизиологик ҳолати ҳисобга олинган ҳолда мустақил белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ваколатли орган ва ташкилотлар тузатиш дастурини амалга оширишда зўравонликни содир этган ёки зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахслар ҳамда бошқа шахсларда зўравонликка қарши иммунитет шакллантирилишига кўмаклашади.

Т/р

Тадбирлар номи

Давомийлиги

Якка тартибда суҳбат

1.

Зўравонликка мойил хулқ-атворни тузатиш дастури моҳиятини тушунтириш. Шахсни диагностикадан ўтказиш.

3 соатгача

2.

Зўравонлик ҳолатини келтириб чиқарган сабаблар ва шароитларни ўрганиш ҳамда аниқлаш.

3 соатгача

3.

Шахснинг психоэмоционал ҳолатини коррекциялаш, унинг айбдорлик ҳиссини аниқлаш ва ундан халос этиш ҳамда бошқа шахсларга нисбатан бағрикенглик билан муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантириш.

3 соатгача

4.

Шахснинг бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини камситмаган ҳолда ўз ҳиссиётларини очиқ намоён этишга, хатти-ҳаракатларини назорат қилишга ўргатиш.

2 соатгача

Гуруҳда ишлаш

1.

Агрессияни бошқариш.

Уй вазифаси.

4 соатгача

2.

Шахслараро муносабатларни аниқлаш. Бошқа шахслар билан муносабатларни яхшилаш.

Ассертивликни шакллантириш (шахсни ташқи таъсирга берилмасдан ўз хулқ-атворини мустақил бошқаришга ўргатиш).

Уй вазифаси.

4 соатгача

3.

Салбий ҳиссиётлардан халос бўлишни ўргатиш.

Характеридаги ижобий ҳиссиётларни намоён этиш.

Машғулот.

4 соатгача