23.10.2019 йилдаги ПҚ-4495-сон
Ҳужжат 23.04.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш

Т/р

Тадбирлар

Бажаришмуддати

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий-амалий тадбирлар

1.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташкилий қўмиталарини тузиш.

2019 йил

декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларва Тошкент шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказиш учун таниқли фан арбоблари, ижодкор зиёлилар, маданият, санъат ходимлари ва спортчилар, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва унинг минтақавий бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоларидан иборат тарғибот-ташвиқот ва ижодий гуруҳларни тузиш.

2020 йил

апрель-май

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва унинг минтақавий бўлинмалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди

3.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида ўз бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг тўлиқ рўйхатини шакллантириш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида вазирликлар, идоралар ва ҳарбий қисмларни бириктириш.

2020 йил

апрель-май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти

4.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларини моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида уларнинг хонадонларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳарбий округ, қисм ва муассасалар, мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бошқармалар ва бўлимлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларининг шахсан ташрифларини ташкил этиш.

2020 йил

апрель-май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, барча вазирлик ва идоралар раҳбарлари

5.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари иштирокида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш бўйича асосий байрам тадбирларини ўтказиш жойларини аниқлаш.

Асосий байрам тадбирларида қатнашадиган, республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи уруш ва меҳнат фахрийларининг рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг Тошкент шаҳрига келиб-кетиши, меҳмонхоналарда жойлашиши, овқатланиши, маданий ҳордиқ чиқаришлари ҳамда зарур ҳолларда тегишли кийим-кечаклар билан таъминланишини ташкил этиш.

2020 йил

апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси

6.

Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, барча шаҳар ва туманларда «Аждодларимиз жасорати — мангу барҳаёт» шиори остида юқори савияда ўтказиладиган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш.

2020 йил

февраль — май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хавфсизлиги давлат хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси

7.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийлар ташкилотлари фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ходимлари иштирокида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб тантанали маросимлар ва концертларни кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича тадбирлар дастурини тайёрлаш.

2020 йил

апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

8.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб, Иккинчи жаҳон уруши даврига оид музей экспонатлари асосида кўчма кўргазмаларни ташкил этиш.

2020 йил

апрель-май

Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

9.

Зулфия Зокирова ва унинг фронтдан қайтмаган беш ўғли, садоқатли келинлари ҳаётидан ҳикоя қилувчи бадиий фильм ҳамда Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабага қўшган ҳиссаси мавзусида тўлиқ метражли ҳужжатли фильмни суратга олиш ишларини якунлаш.

2020 йил апрель

«Ўзбеккино» миллий агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси

10.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб, фашизмга қарши курашда қаҳрамонлик кўрсатган юртдошларимиз ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар, амалий ҳамда тасвирий санъат асарлари, куй-қўшиқлар, шунингдек, тарихий-бадиий асарлар, шеърлар тўпламини яратиш.

2019-2020

йиллар

«Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

11.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Қуролли Кучлар давлат музейи, Қатағон қурбонлари хотираси музейи ҳамда вилоятлардаги музейларга талабалар, ўқувчилар, ҳарбийларнинг оила аъзолари, идора ва ташкилотлар ходимларининг экскурсияларини ташкил этиш.

2020 йил

апрель-май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

12.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўзбек халқининг фронт ортидаги меҳнати ва Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳамда юртимизга кўчириб келтирилган етим болалар, кексалар ва аёлларга бошпана бериш, сўнгги нонини ҳам улар билан баҳам кўриш борасидаги юксак инсонпарварлик ва бағрикенглик фазилатларини очиб беришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

2020 йил

апрель-май

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

13.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб олий таълим муассасалари талабалари ва олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида фанлар олимпиадаси ва ҳарбий-спорт ўйинлари мусобақаларини ташкил этиш.

2020 йил

апрель

Мудофаа вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

14.

Ўқувчи ва талаба ёшларни ҳарбийлик касбига қизиқтириш, ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий қисмларга, олий ҳарбий таълим муассасаларига уларнинг танишиши учун боришларини уюштириш ҳамда ушбу масканларда ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари, спорт ўйинларини ташкил этиш.

йил
давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

15.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларва Тошкент шаҳридаги белгиланган жойларда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги ҳарбий техникалар намойишини ўтказиш.

2020 йил 7 — 9 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

16.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларнинг Ўзбекистон ҳудудидаги санаторийларга бепул юборилишини ташкил этиш.

йил
давомида

Касаба уюшмалари федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

17.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга бепул равишда халқаро ва шаҳарлараро телефон алоқасидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш.

2020 йил
1 — 10 май

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

II. Маданий-маънавий тадбирлар

18.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган китоб-альбомни нашр этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишида белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш.

2020 йил

апрель

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси

19.

Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорат ва фидойилиги учун тақдирланган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берувчи китоб (тўплам) яратиш.

2020 йил

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази

20.

И?кинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг кўрсатган қаҳрамонликлари, ўзбек халқининг фронт ортидаги меҳнати ва Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳамда жабр чеккан инсонлар, ота-онасиз қолган болаларни асраб олишдаги инсонпарварлиги ва бағрикенглигини очиб беришга қаратилган «Аждодларимиз жасорати — мангу барҳаёт» мавзусида илмий-назарий конференция ўтказиш.

2020 йил

апрель

Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

21.

Ёшлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида санъатнинг турли соҳалари бўйича «Номингиз дилларда мангу яшайди» мавзусида ижодий ишлар танловини ташкил этиш.

2020 йил

апрель

Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

22.

Умумтаълим мактаблари, лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларида урушва меҳнат фахрийлари билан учрашувлар, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳақида хотира дарсларини ташкил этиш ва ўтказиш.

2020 йил

май

Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти

23.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб, «Эслайман! Фахрланаман! Номингиз дилларда мангу!» мавзусида болалар расмлари танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

2020 йил

май

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

24.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ижодий учрашувлар, санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари, махсус кўрсатувлар ва ижтимоий роликлар тайёрлаш ва уларнинг эфирга узатилишини таъминлаш.

2020 йил
апрель-май

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Маданият вазирлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

25.

Оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Интернетнинг ижтимоий тармоқларида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган туркум мақолалар, очерклар эълон қилиш.

2020 йил

апрель-май

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Электрон ва оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

26.

Қуролли Кучлар тизимининг расмий сайтларида Иккинчи жаҳон урушидаги тарихий воқеалар ва уларнинг иштирокчиларига бағишланган туркум мақолалар эълон қилиб бориш.

2020 йил
апрель-май

Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

27.

Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган қаҳрамонликлари учун унвон ва орден билан тақдирланган юртдошларимиз тўғрисида маълумот берувчи www.warheroes.uz расмий интернет сайтини яратиш.

2020 йил

Мудофаа вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини р?вожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси

28.

Уруш ва меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг қабрларини обод қилиш бўйича комплекс ишларни амалга ошириш.

2020 йил

март-май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

29.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг мардлиги ва жасоратларини очиб бериш бўйича «Ғалаба-75» бадиий-публицистик асарлар танловини ташкил этиш.

2020 йил

апрель-май

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

30.

Барча вилоят, шаҳар ва туманларда кенг жамоатчилик, ўқувчи ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш.

2020 йил
апрель-май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

31.

Барча ҳарбий қисм ва муассасаларда, таълим масканларида уруш қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан биргаликда кекса, ўрта ва ёш авлод вакиллари учрашувларини ташкил этиш.

2020 йил

апрель-май

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

32.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа операторлари томонидан абонентларга СМС — табриклар жўнатиш.

2020 йил

9 май

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

33.

Ўзбекистон Қуролли Кучлар таркибига кирувчи тузилмаларнинг ҳарбий оркестрлари, ашула ва рақс ансамбллари, Маданият вазирлиги тизимидаги оркестрлар ва бадиий жамоаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги маданият масканлари, хиёбонларда «Аждодларимиз жасорати — мангу барҳаёт» номи билан тарғибот акциялари ва концерт дастурлари намойишини ташкил этиш.

2020 йил

май

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

34.

Оммавий ахборот воситалари орқали Иккинчи жаҳон урушида мудофаага кўмаклашувчи ташкилотлардан чиққан қаҳрамонлар ҳамда тиббиёт ходимларининг Ғалабага қўшган ҳиссасини акс эттирувчи мавзули чиқишлар қилиш ва уларнинг кенг ёритилишини таъминлаш.

2019-2020 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Нуроний» жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, республика оммавий ахборот воситалари

35.

Ўзбекистон ҳудудида Иккинчи жаҳон уруши даврига оид мавжуд биродарлик қабрлари, ҳарбий қабристонлар ҳамда монументларни тартибга келтириш борасида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш.

2019-2020

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Мудофаа вазирлиги

III. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар

36.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида соғлигини йўқотган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзолари соғлигини тиклаш учун мақсадли ёрдам кўрсатиш, уларга протезлар, ногиронлар аравачалари ва бошқа зарур тиббий асбоб-анжомлар ажратиш, уларнинг оила аъзоларини имтиёзли равишда ҳарбий госпиталь ва бошқа тиббиёт муассасаларида даволаш ва дори-дармон воситалари билан бепул таъминлаш.

доимий

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

37.

Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ҳар томонлама ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг турар-жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш ҳамда уларнинг ҳолидан мунтазам хабар олиш.

доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

38.

Ёшлар, маҳалла фаоллари томонидан Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оилаларига бориб, уларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш.

2020 йил

апрель-май

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

39.

Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги» эсдалик юбилей медали ва бирйўла тўланадиган пул мукофотини тантанали равишда топшириш бўйича тадбирларни ташкилий равишда амалга ошириш.

2020 йил

9 майга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия,
Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

IV. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар билан ҳамкорликдаамалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури

40.

2020 йил Москва шаҳрида уруш фахрийлари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар ва МДҲга аъзо давлатлар Қуролли Кучларининг байрам гуруҳлари иштирокида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган ҳарбий тантанали маросимда (парад) иштирок этувчи Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг байрам гуруҳи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар рўйхатини шакллантириш ва иштирокини таъминлаш.

2020 йил

апрель-май

Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти

41.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг75 йиллигига бағишлаб 2020 йил июнь ойида Қозоғистон Республика?ида ўтказиладиган ҳарбий оркестрлар иштирокидаги Халқаро ҳарбий-мусиқий фестивалда иштирок этиш учун тайёргарлик кўриш.

2019-2020

йиллар

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият вазирлиги

42.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб 2020 йилда Озарбайжон Республикасида ўтказиладиган Халқаро аскар қўшиқлари фестивалида иштирок этиш учун тайёргарлик кўриш.

2019-2020

йиллар

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси

43.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан МДҲга аъзо давлатларнинг дўстона армиялари ўртасидаги III ҳарбий-спорт ўйинларида юқори ўринларни олиш учун пухта тайёргарлик кўриш.

2019-2020

йиллар

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

44.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб, МДҲга аъзо давлатлар Қуролли Кучлари спортчи ҳарбий хизматчиларининг гуруҳ бўлиб, Қирғизистон Республикасидаги юқори тоғ чўққисига чиқадиган спортчи ҳарбий хизматчилар гуруҳини шакллантириш ва уларнинг муносиб иштирок этишларини таъминлаш.

2019 йил давомида

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

45.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб МДҲга аъзо давлатлар Қуролли Кучлари спортчи ҳарбий хизматчиларининг гуруҳ бўлиб, Тожикистон Республикасидаги юқори тоғ чўққисига чиқадиган спортчи ҳарбий хизматчилар гуруҳини шакллантириш ва муносиб иштирок этишларини таъминлаш.

2020 йил давомида

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

46.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган МДҲга аъзо давлатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ва тингловчилари ўртасидаги IV Халқаро ҳарбий-илмий ишлар танловида муносиб иштирок этишларини таъминлаш.

2019-2020
йиллар

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

47.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг75 йиллигига бағишлаб Ёшлар симфоник оркестри ҳамда ёш истеъдод эгаларининг қўшма концерт дастурини ташкил этиш.

2020 йил
апрель

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати

48.

МДҲга аъзо давлатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида «Қувноқларва зукколар ҳамдўстлиги» номли халқаро фестивалда Қуролли Кучлар таркибига кирадиган олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг иштирокини таъминлаш.

2020 йил давомида

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

49.

МДҲга аъзо давлатларнинг Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, уруш ва ҳарбий хизмат фахрийларининг халқ ижодиёти намуналарини намоён этиш бўйича ўтказиладиган халқаро фестивалида ҳарбий хизматчиларнинг иштирокини таъминлаш.

2020 йил

октябрь

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(қирқ тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5983-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 06/20/5983/0490-сон)
Ўзбекистондан Урал, Бошқирдистон, Перм, Чкаловск, Орск, Нижний-Тагил, Свердловск, Москвадаги мажбурий меҳнат колонияларидан 1941 — 1945 йилларда ҳарбий комиссарликлар томонидан урушга сафарбар қилинган «Қуролсиз аскарлар» ва уларнинг қаҳрамонона, лекин фожиали ҳаёти, тақдири билан ғалабага қўшган ҳиссаси кўрсатилади (хусусан, Владимир Васильевич Карпов (1922 йил 28 июль. Оренбург — 2010 йил 18 январь Москва) таниқли Россия ва Совет ёзувчиси, публицист, жамоат арбоби, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1944), СССР давлат мукофоти лауреати (1986), 1939 — 1941 йиллари Тошкент ҳарбий пиёда билим юртида ўқиган, бокс бўйича Ўзбекистон ва Ўрта Осиё республикалари чемпиони бўлган, 1941 йил февралида курсант ҳибсга олинган. Ўрта Осиё ҳарбий трибунали антисовет тарғиботи учун 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 1942 йил октябрида Калинин фронти штраф ротасига жўнатилган, 629-ўқчи полки 134-ўқчи дивизясида разведка взводига юборилган).

1.

А. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

В. Махмудов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Х. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Спичрайтери

4.

А. Абдуваҳитов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

5.

Т. Худайбергенов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

6.

Ф. Махмудов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари

7.

А. Саъдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

8.

А. Абдуҳакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

9.

К. Алламжонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи

10.

П. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

11.

Б. Курбанов

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири

12.

А. Қўлдошев

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

13.

А. Ҳайдаров

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

14.

И. Маджидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

15.

Ш. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

16.

Б. Сайфуллаев

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

17.

Б. Закиров

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

18.

Р. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони

19.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

20.

Ш. Шакиров

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари

21.

Ш. Ахмедов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши девонининг шуъба мудири

22.

И. Бўрибоев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шуъба мудири

23.

М. Исаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шуъба мудири

24.

А. Мирзарахимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти

25.

Қ. Рафиков

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

26.

А. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи

27.

А. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

28.

Р. Ниязов

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши раиси

29.

М. Ходжиматов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

30.

Ш. Жалилов

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Марказий кенгаши раиси

31.

Ш. Жавлонов

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

32.

С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

33.

Р. Абдуллаев

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси

34.

С. Ҳакимов

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси

35.

А. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

36.

И. Мирзаалиев

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси

37.

Б. Йўлдошев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти

38.

У. Юсупов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директори

39.

Ф. Абдухолиқов

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси

40.

С. Ашуров

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, ишчи гуруҳ котиби