Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

1-ИЛОВА
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқларни тўлаш муддати узайтирилиши тартиби

3-боб. Солиқларни тўлаш муддатини узайтиришнинг амал қилишини тўхтатиш

4-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқларни тўлаш муддатини узайтирилиши СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари РЎЙХАТИ

Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.2020
Ҳужжат 26.11.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган бир солиқ ёки солиқларнинг бир нечта турлари бўйича узайтирилиши мумкин.
5. Солиқларни тўлаш муддати 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда узайтирилса солиқ қарздорлиги суммасига солиқ қарздорлиги учун белгиланган пеня миқдорида фоизлар ҳисобланади.
6. Ушбу Низомнинг 3-банди тўртинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатда солиқ тўлаш муддати узайтирилса, солиқ қарздорлиги суммасига фоизлар ҳисобланмайди.
10. Солиқ тўловчининг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этилган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва ягона ер солиғини тўлаш муддатини узайтириш тўғрисида қоғоз ёки электрон шаклда берилган ариза қарор лойиҳасини тайёрлаш учун асос ҳисобланади.
19. Давлат солиқ хизмати органи ушбу Низомнинг 18-банди иккинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда солиқларни тўлаш муддатини узайтириш белгиланган муддатидан олдин тўхтатилганлиги тўғрисида солиқ тўловчини ва маҳаллий давлат ҳокимияти органини хабардор қилиши шарт.

Босқичлар

Субектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Солиқ тўловчилар

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш учун ариза беради.

Заруриятга кўра

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Аризани ва у билан бирга тақдим этилган хужжатларни низом талабларига мувофиқлик юзасидан кўриб чиқади ва қарор лойиҳасини тайёрлайди.

1. Ариза берилганда

2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят халқ депутатлари Кенгашлари ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашига қарор лойихасини кўриб чиқиш учун киритади.

2. Ариза тушган кундан бошлаб беш иш кунда

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят халқ депутатлари Кенгашилари ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши

Солиқ тўлаш муддатини узайтириш ёки солиқ тўлаш муддатини узайтиришни рад этиш бўйича қарор қабул қилади.

Солиқ тўловчининг аризаси олинган кундан бошлаб 30 кундан кечикмай

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Солиқларни тўлаш муддатини узайтириш ёки уни рад қилиш тўғрисидаги қарор нусхасини солиқ тўловчига ва солиқ тўловчини солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органига юборади.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунида

_________________________________
_________________________________


Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер
солиғи бўйича солиқларни тўлаш муддатини узайтириш тўғрисида
АРИЗА

___________________________________________________________________________ни амалга оширувчи
(асосий фаолият тури)
___________________________________________________________________________________________
(солиқ тўловчининг тўлиқ номи)
Сиздан ___________________________________________________________________________ солиқ бўйича
(солиқнинг тўлиқ номи)

20____ йил «____» _____________ дан 20____ йил «____» _____________га қадар, __________ ой муддатга,
__________________________________________________ сўмга тўлов муддатини узайтиришингизни сўрайди.

(сумма сон ва сўз билан ёзилади)

Объект __________________________________________________________________________ да жойлашган.
(республика ҳудуди, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй ва хонадон рақами)


Кечиктирилган суммани тўлаш тартиби билан танишдим ва Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатилган муддатларда юқорида кўрсатиб ўтилган суммани тўлаш мажбуриятини оламан.

Ариза тақдим қилинган сана (кун ой йил)

Раҳбар

________________________________

(имзо)

Бош бухгалтер

________________________________

(имзо)

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси