Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Тренерларни аттестациядан ўтказиш ва уларга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низом

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш

3-боб. Аттестацияни ташкил этиш тартиби

4-боб. Аттестациядан ўтказиш ҳамда рухсатнома бериш

5-боб. Аттестация натижалари юзасидан шикоят қилиш тартиби

6-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Тренерларни аттестациядан ўтказиш ва уларга рухсатнома бериш тартиби СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Талабгорларнинг мутахассислиги бўйича фаолияти, тайёрлаган спортчилари ва уларнинг эришган ютуқларини баҳолаш МЕЗОНЛАРИ

2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг « Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида » 2018 йил 14 августдаги 658-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари РЎЙХАТИ

Ҳужжат 13.08.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон)
26. Аттестациядан ўтувчи талабгорлар мазкур Низомга 2-илова билан тасдиқланган Талабгорларнинг мутахассислиги бўйича фаолияти, тайёрлаган спортчилари ва уларнинг эришган ютуқларини баҳолаш мезонларига (кейинги ўринларда мезон деб аталади) мувофиқ аттестациядан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон)
40. Мазкур Низомнинг 37, 38, 39-бандларда кўрсатилган талабгорлар малака ошириш курсларига жалб этиладилар.
42. Комиссиянинг қарорига кўра ишчи орган томонидан тренерга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) аттестация ўтказилгандан сўнг ўн иш куни муддатида берилади.

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

1. Белгиланган рўйхатга асосан тегишли ҳужжатларни ўзи фаолият юритаётган (ёки ишга қабул қилинаётган) иш жойи орқали аттестация комиссиясининг ишчи органига тақдим этиш (фаолият юритаётган ёки ишга қабул қилинаётган жисмоний шахслар учун).

2. Белгиланган рўйхатга асосан тегишли ҳужжатларни тўғридан-тўғри аттестация комиссиясининг ишчи органига тақдим этиш (нодавлат ташкилотларида фаолият юритаётган (ёки ишга қабул қилинаётган) тренерлар учун).

Ҳар 5 йилда*

2-босқич

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ва унинг филиаллари

1. Талабгорларнинг ҳужжатларини йиғиш ва аттестациядан ўтувчи талабгорлар рўйхатини шаклантириш.

2. Талабгорнинг фаолияти, эришган натижа ва ютуқларини мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ Талабгорларнинг мутахассислиги бўйича фаолияти, тайёрлаган спортчилари ва уларнинг эришган ютуқларини баҳолаш мезонларига (кейинги ўринларда мезон деб аталади) мослигини кўриб чиқиш ва баҳолаш.

3. Мезонга мувофиқ етарли балл тўплай олмаган талабгорлар ҳужжатини Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ёки университет филиалларига тақдим этиш.

Уч кун муддатда

Беш иш кунида



Кўриб чиқиш ва баҳолашдан сўнг

уч иш кунида

3-босқич

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ёки университет филиаллари

1. Мезонга мувофиқ етарли балл тўплай олмаган талабгорларнинг касбий билим ва маҳоратини баҳолаш.

2. Баҳолаш натижасига кўра рухсатнома бериш ёки рад этиш юзасидан тегишли хулосани аттестация комиссиясининг ишчи органига тақдим этиш.

Уч кун муддатда

4-босқич

Марказ ва унинг филиаллари

1. Мезонга мувофиқ етарли балл тўплаган талабгорларнинг ҳужжатини баҳолаш натижалари билан бирга аттестация комиссиясига тақдим этиш.

2. Мезонга мувофиқ етарли балл тўплай олмаган талабгорлар ҳужжатини касбий билим ва маҳоратини баҳолаш натижалари билан бирга аттестация комиссиясига тақдим этиш.

Уч кун муддатда

5-босқич

Аттестация комиссияси

1. Аттестация комиссияси томонидан «аттестациядан ўтди» ёки «аттестациядан ўтмади» деган қарор қабул қилиш.

2. Аттестациядан ўтмаган талабгорларга навбатдан ташқари малака ошириш курсларига жалб қилиш ва малака ошириш курси якунида қайта аттестацияга жалб этиш.

Ҳар ойнинг 25 санаси

Талабгор ҳохишига қўра

6-босқич

Марказ ва унинг филиаллари

Аттестация комиссиясининг қарорига кўра, Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома бериш.

Аттестация ўтказилгандан сўнг ўн иш куни муддатида

Т/р

Кўрсаткичлар

Баллар

(жами

150 балл)

1. Мутахассислиги бўйича

1.

Жисмоний тарбия маълумоти учун:

олий;

ўрта махсус.

Бошқа маълумоти учун:

олий (касбий қайта тайёрлаш);

ўрта махсус (касбий қайта тайёлаш).


15 балл

10 балл


5 балл

3 балл

2.

Спорт тоифаси учун:

халқаро тоифадаги спорт устаси;

спорт устаси.


20 балл

10 балл

3.

Тренерлик малака тоифаси учун:

олий тоифа;

I, II тоифа.


20 балл

10 балл

4.

Спорт тури бўйича ҳакамлик тоифаси учун:

халқаро тоифа;

миллий тоифа.


20 балл

10 балл

5.

Тренерлик курслари сертификатлари учун:

хорижий давлатларга тегишли (охирги 5 йилда);

Ўзбекистон Республикасига тегишли (охирги 5 йилда).


10 балл
5 балл

6.

Тренерлик иш стажи:

20 йил ва ундан юқори;

10 йилдан 20 йилгача;

5 йилдан 10 йилгача.


15 балл

10 балл

5 балл

2. Тайёрлаган спортчилари ва уларнинг эришган ютуқларибўйича

7.

Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги ғолиб ҳамда совриндорини тайёрлаганлиги учун (ҳар бир спортчи учун):

Олимпия спорт турлари:

1-ўрин;

2-ўрин;

3-ўрин.

Миллий спорт турлари:

1-ўрин;

2-ўрин;

3-ўрин.

Ноолимпия спорт турлари:

1-ўрин;

2-ўрин;

3-ўрин.



20 балл

15 балл

10 балл


10 балл

7 балл

4 балл


5 балл

3 балл

1 балл

8.

Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзосини тайёрлаганлиги учун:

асосий таркиб (ҳар бир спортчи учун):

олимпия спорт турлари;

миллий спорт турлари;

ноолимпия спорт турлари.

захира таркиб (ҳар бир спортчи учун):

олимпия спорт турлари;

миллий ва ноолимпия спорт турлари.



10 балл

5 балл

3 балл


7 балл

2 балл

9.

Малакали спортчилар тайёрлаганлиги учун:

халқаро тоифадаги спорт устаси (ҳар бир спортчи учун);

спорт устаси (ҳар бир спортчи учун);

спорт усталигига номзод (ҳар бир спортчи учун);

10 та ва ундан ортиқ катталар спорт тоифалари (I, II, III);

50 та ва ундан ортиқ оммавий спорт тоифалари;


20 балл

10 балл

8 балл

10 балл

10 балл

3. Ўқув-методик фаолияти

10.

Методик ва ўқув услубий тавсиялар, ишланмалар ва адабиётлар:

республикада татбиқ этилган (ҳар бир методик ва ўқув услубий тавсиялар, ишланмалар ва адабиётлар учун);

вилоят, туман (шаҳар)да татбиқ этилган (ҳар бир методик ва ўқув услубий тавсиялар, ишланмалар ва адабиётлар учун);

муассаса учун татбиқ этилган (ҳар бир методик ва ўқув услубий тавсиялар, ишланмалар ва адабиётлар учун);


10 балл

5 балл

3 балл

Минимал ўтиш бали

84 балл

а) 2-бандга «шунингдек, тренерларни аттестациядан ўтказади ҳамда уларга рухсатнома беради» сўзлари қўшилсин;
б) 8-банднинг иккинчи хатбошисига «шунингдек, тренерларни аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга рухсатнома бериш» сўзлари қўшилсин;
в) 9-бандга қуйидаги таҳрирдаги «е» кичик банд қўшилсин:
г) 10-бандга қуйидаги таҳрирдаги ўн бешинчи хатбоши қўшилсин:
д) ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
43-бандга қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши қўшилсин:
47-бандга «қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш» сўзларидан кейин «тренерлик фаолияти билан шуғулланишга талабгорларни аттестациядан ўтказиш» сўзлари қўшилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси