Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида

1-ИЛОВА
2019 — 2023 йилларда репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтиришга йўналтирилган ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

2-ИЛОВА
Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш КЕНГАШИ

3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикасида ҳомиладор аёллар ва гўдакларга кўрсатилаётган перинатал ёрдам сифати ва оммабоплигини ошириш ЛОЙИҲАСИ

Қорақалпоғистон Республикасида ҳомиладор аёллар ва гўдакларга кўрсатилаётган перинатал ёрдам сифати ва оммабоплигини ошириш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Ҳужжат 17.03.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2020 й., 06/20/6110/1512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Сумма

Молиялаштириш манбаи

Ижрочилар

I. Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар, болалар ва ўсмирларга кўрсатиладиган бирламчи тиббий хизмат сифатини ошириш

1.

Жойларда аҳолига, жумладан репродуктив ёшдаги аёллар, болалар ва ўсмирларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш ҳамда кўламини кенгайтириш мақсадида:

Ташкилий чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), «Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ (Инамова), Хотин-қизлар қўмитаси (Баситханова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов)

репродуктив ёшдаги аёллар орасида касалланишни камайтиришга ҳамда уларни соғломлаштиришга йўналтирилган «Соғлом аёл ойлиги»ни йилига 2 маротаба ўтказиш;

доимий

Соғлиқни сақлаш соҳаси учун ажратиладиган Давлат бюджети, «Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ маблағлари доирасида

болалар, ўсмирлар ва айниқса, ўсмир-қизларни профилактик кўриклар билан қамраб олиш;

доимий

халқаро ҳамкорлик доирасида Корея, Германия, Ҳиндистон ва бошқа чет эл мутахассисларини жалб этган ҳолда кам таъминланган оилалардаги бемор аёллар ва ногирон болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда уларни соғломлаштириш чораларини кўриш;

2019 — 2023 йиллардавомида

ҳомийлик ва хайрия маблағлари

«Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ (Инамова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

«Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФнинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари ёрдамида тоғли, чўл ва бориш қийин бўлган ҳудудларда, шунингдек, алоҳида эътибор талаб этиладиган туманларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш;

2019 — 2023 йиллар

14 млрд сўм

Соғлиқни сақлаш соҳаси учун ажратиладиган Давлат бюджети, «Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ маблағлари доирасида

экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларда (Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси) яшовчи аҳоли учун «Саломатлик» поездларини ташкил этиш.

2019 — 2023 йиллар давомида

450,0 млн сўм

«Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ ҳомийлик маблағлари

«Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ (Инамова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

2.

Репродуктив ёшдаги аёллар орасида онкологик касалликларни олдини олиш мақсадида соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғинларида бачадон бўйни саратони скрининги пилот лойиҳасини амалга ошириш йўли орқали 6 минг нафар аёлни текширувдан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

70 минг АҚШ доллари

БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Хотин-қизлар қўмитаси (Баситханова), БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхона (келишувга асосан)

3.

Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида аҳолида, айниқса болаларда қандли диабет касаллигини олдини олиш мақсадида зарурий диагностик тест-воситаларини етказиб бериш ҳамда қандли диабет билан оғриган бемор болаларни соғломлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил давомида

139,7 млн сўм

«Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ маблағлари

«Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ (Инамова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

4.

Қуйидагиларни ташкил этиш:

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шошилинч бўлимларининг мавжуд педиатрик ўринлар фонди ва штат бирликлари негизида болалар анестезиология — реанимация ва интенсив терапия бўлимлари ҳамда бемор болаларга туну-кун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатадиган навбатчи шифокор постлари;

ҳудудий давлат тиббиёт муассасаларидаги умумий ўринлар фонди ва штат бирликларини оптималлаштириш ҳисобига ихтисослаштирилган тиббий хизматнинг устувор йўналишларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб туман (шаҳар) ва (ёки) туманлараро болалар бўлимлари.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 — 2022 йиллар

Соғлиқни сақлаш соҳаси учун ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Болалар, ўсмирлар, аёллар ва ҳомиладорларга кўрсатиладиган амбулатор тиббий ёрдам сифатини ошириш мақсадида, бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизмати штатлар меъёрларига умумий амалиёт шифокорларининг иш юкламаларини қайта кўриб чиқиш ва сонини оптималлаштириш ҳисобига педиатр ва акушер-гинеколог штат бирликларини киритиш.

Штат жадвали

2021 йил 1 апрель

Соғлиқни сақлаш соҳаси учун ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Молия вазирлиги (Ишметов)

6.

«Овқатланиш бўйича миллий тадқиқот» дастури натижаларидан келиб чиқиб репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болалар ўртасида микронутриент танқислигини камайтириш ҳамда овқатланишни яхшилаш стратегияси ва уни амалга ошириш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

тузни йод билан бойитишга оид қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш;

унни мажбурий бойитиш дастурларини амалга ошириш;

мактаб ўқувчиларининг тўғри овқатланиш масалаларида билимларини яхшилаш;

аҳоли орасида ортиқча вазн ва семизликни баҳолаш учун мониторинг тизимини ишлаб чиқиш;

репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладор ва болалар микронутриентлар статусини ошириш;

таълим тизимида аёллар ва болалар овқатланиши бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

239,0 минг АҚШ доллари

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), ЮНИСЕФ ва ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхона (келишувга асосан)

II. Аёллар ва болаларга малакали, ихтисослашган ва юқори технологияли ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш

7.

Янги туғилган чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар орасида туғма ҳамда орттирилган касалликлар диагностикаси, терапияси ва реабилитациясининг юқори технологияли усулларини жорий этиш ва кенг қўллаш.

Бунда:

туғма ва орттирилган нуқсонлари бўлган болаларда реконструктив-тиклаш ва эндоваскуляр операциялар ўтказиш, шу жумладан йилига:

Ташкилий чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш соҳаси учун ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари, давлат тиббиёт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, ҳомийлик ва хайрия маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов),Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), «Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ (Инамова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1000 туғма юрак етишмовчилиги;

2020 — 2023 йиллар ш.ж.,

2020 й.

2021 й.

2022 й.

2023 й.

14,6 млрд сўм ш.ж.,

3,65

3,65

3,65

3,65

240 туғма сон чиқиши

2020 — 2023 йиллар ш.ж.,

2020 й.

2021 й.

2022 й.

2023 й.

1,36 млрд сўм ш.ж.,

0,34

0,34

0,34

0,34

50 сколиоз.

2020 — 2023 йиллар ш.ж.,

2020 й.

2021 й.

2022 й.

2023 й.

0,87 млрд сўм ш.ж.,

0,218

0,218

0,218

0,218

ногирон болаларни Германия клиникаларида тезкор даволаш;

кам таъминланган оилалардаги болаларда туғма юрак ҳамда юқори лаб ва танглайнинг туғма нуқсонлари, куйишдан кейинги контрактурали болаларни операция қилиш.

2019-2020 йиллар

1,65 млрд сўм

«Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ маблағлари

«Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ (Инамова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

8.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида фаолият кўрсатувчи ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг замонавий инфраструктурасини шакллантириш, шу жумладан:

Ташкилий чора-тадбирлар

Республика болалар ортопедия марказининг янги даволаш-ташхис корпусини қуриш ва мавжуд биноларни реконструкция қилиш;

2020-2021 йиллар ш.ж,

2020 й.

2021 й.

38,4 млрд сўм* ш.ж.,

18,4

20,0

Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури, давлат тиббиёт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Молия вазирлиги (Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Ҳошимов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ҳудудида Республика ихтисослаштирилган болалар хирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг бино-иншоатларини халқаро талаблар ва стандартлар асосида қуриш;

2020 — 2022 йиллар ш.ж,

2020 й.

2021 й.

2022 й.

74,4 млрд сўм* ш.ж,

15,0

29,7

29,7

Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитация марказининг қурилиши тўхтаб қолган биноларини Республика болалар тиббий реабилитация марказининг даволаш-ташхис корпусига мослаштириб, қурилиш ишларини якунлаш;

2020 — 2022 йиллар ш.ж,

2020 й.

2021 й.

2022 й.

45,0 млрд сўм* ш.ж,

20,0

20,0

5,0

Республика акушерлик ва гинекология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази қошида ташкил этилаётган Ёрдамчи репродуктив технология маркази биносини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш.

2019-2020 йиллар

4,3 млрд сўм

Тиббиёт муассасаcининг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Республика акушерлик ва гинекология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази

9.

Оптималлаштирилаётган тиббиёт муассасалари, бўлимларга тегишли барча асосий воситалар, шу жумладан мебель ва офис жиҳозлари, компьютер ва ҳисоблаш техникалари, тиббиёт ускуналари ва буюмлари, номоддий активлар ва бошқаларни ўрнатилган тартибда инвентаризациядан ўтказиш ҳамда янги ташкил этилаётган давлат тиббиёт муассасалари ихтиёрига бериш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Режа асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

Инвентаризация якунларига кўра, янги ташкил этилаётган давлат тиббиёт муассасалари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларидаги болалар анестезиология — реанимация ва интенсив терапия бўлимларини замонавий тиббиёт ускуналари билан халқаро молия институтлари кредит ва грантлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастури доирасида жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2020 — 2023йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов)

10.

Ҳомиладор, туғувчи, туққан аёллар ва янги туғилган чақалоқларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш мақсадида, республикадаги туғруққа ёрдам берувчи муассасаларни халқаро стандартларга мувофиқ моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 — 2023 йиллар

121,0 млн АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари кредит ва грант маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов)

11.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар перинатал марказлари ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадаларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)

Бунда:

махсус зарур ускуналар билан жиҳозланган 29 та реанимобилларни харид қилиш;

2020-2021 йиллар

2,18 млн АҚШ доллари

ЎзбекистонРеспубликасининг Инвестиция дастури

мазкур мобил бригадалари учун ҳайдовчи штатларини киритиш.

2020-2021 йиллар

1,8 млрд сўм

Соғлиқни сақлаш соҳаси учун ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари

12.

Болалар орасида ногиронликни камайтириш, баркамол авлодни соғлом вояга етказиш мақсадида:

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 — 2023йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Мактабгача таълим вазирлиги (Шин),Республика болалар ижтимоий мослашувмаркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги болалар санаторияларини ихтисослигини ўзгартириш орқали сурункали касаллиги ва ногиронлиги мавжуд болалар учун болалар тиббий реабилитация марказларини ташкил этиш;

Маҳаллий бюджет маблағлари

Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг болалар бўлимларида жисмоний ва руҳий-ижтимоий ривожланишдан орқада қолиш хавфи бўлган болаларни эрта аниқлаш ва уларга индивидуал дастур орқали тиббий-педагогик ёрдам бера оладиган «Илк ёрдам хизматлари» хонасини ташкил этиш; ушбу хоналарни керакли педагогик ва реабилитацион инвентарлар билан жиҳозлаш.

Давлат бюджетимаблағларидоирасида

13.

Республиканинг барча ҳудудий перинатал марказлари, ҳудудий болалар кўп тармоқли марказлари тизимида замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни қўллаган ҳолда ўзаро маълумотлар алмашинувини ҳамда таълим олиш, малака ошириш ва масофавий телемедицинани шакллантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 — 2023 йиллар

20,0 млн АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари кредит маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли)

14.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, имконияти чекланган шахслар, «Мурувват», «Саховат», «Меҳрибонлик» уйлари, махсус мактаб-интернатлар ва даволаш профилактика муассасалари тарбияланувчиларини қуритилган, витаминга бой озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш билан қўллаб-қувватлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

116,0 млн сўм


600,0 минг АҚШ доллари

«Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ маблағлари

«Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ (Инамова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

III. Соғлиқни сақлаш тизимининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналиши бўйича кадрлар салоҳиятини кучайтириш.

15.

Бирламчи тиббий ёрдам тизимида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш йўналишидаги кадрларни босқичма-босқич тайёрлашва оптималлаштириш жараёнида мутахассислиги ўзгараётган умумий амалиёт шифокорларини педиатр ва акушер-гинеколог мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш курсларидан ўрнатилган тартибда бепул асосида ўтказиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 — 2023 йиллар

Мазкур мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

16.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тиббиёт ва фармацевтик ихтисосликларининг номенклатурасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритган ҳолда реанимация ва интенсив даволаш ҳамда болалар реанимацияси ва интенсив даволаш ихтисосликларини (мутахассисликлар бўйича) киритиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи

2020 йил 1 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

17.

Республикадаги туғруққа ёрдам берувчи муассасаларни, жумладан вилоят перинатал марказлари ва туманлараро перинатал марказларнинг акушер-гинеколог, неонатолог ва анестезиолог- реаниматологларнинг замонавий перинатал технологиялар бўйича босқичма-босқич малакасини ошириш йўли билан оналар, янги туғилган чақалоқлар ва болаларга акушер-гинекологик, перинатал, неонатал ва педиатрик тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 — 2021 йиллар режа асосида

100,0 минг АҚШ доллари

ЮНИСЕФ ва БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

18.

Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган 4-даражадаги Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази билан ҳудудий болалар тиббиёт муассасалари ўртасида узвийликни таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят кўп тармоқли болалар марказлари ходимлари учун кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда малака ошириш курсларини очиш.

Бунда, болалар кардиохирургияси, нефрологияси, нейрохирургияси, гемато-онкологияси, радиологияси, пластик хирургияси, анестезиология ва реанимацияси каби йўналишларида ўқув-амалий машғулотларини ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 — 2023 йиллар режа асосида

2 млн АҚШ доллари

KOICA халқаро ҳамкорлик агентлиги гранти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (Жаффаров)

19.

Бачадон бўйини саратони профилактикаси ва уни назорат қилиш дастури доирасида:

кольпоскопик текширув бўйича миллий стандарт ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

бирламчи тизимдаги барча кольпоскопия бўйича мутахассисларни босқичма-босқич халқаро стандартлар асосида ўқитиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

50,0 минг АҚШ доллари

БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев)

20.

Аёллар ва болаларнинг овқатланиши масалалари бўйича дипломгача, малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим дастурларини халқаро ва миллий экспертларнинг иштирокида янгилаш, ўқув қўлланмаларини чоп этиш;

амбулатор тиббий ёрдам кўрсатиш тизимида овқатланиш борасидаги маслаҳатларни бериш орқали оналар ва болалар патронаж ташрифлари самарадорлигини ошириш моделини ишлаб чиқиш;

мазкур модел асосида патронаж ҳамшираларини ўқитиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

90,0 минг АҚШдоллари

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев)

21.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича тиббиётда далилларга асосланган клиник қўлланмаларни ишлаб чиқиш ҳамда янгилаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 — 2023 йиллар

85,0 минг АҚШ доллари

ЖССТ, ЮНИСЕФ ва БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов)

22.

Халқаро мутахассисларни жалб қилган холда аёллар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини мустаҳкамлаш мавзуларида илмий семинар ва конференциялар ўтказиш:

«Ўсиб келаётган авлоднинг соғлом генофондини сақлаш» мавзусида Республика илмий-амалий конференция;

«Миллий озиқ-овқат тадқиқотлари» натижалари бўйича халқаро конференция;

Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги йиллик конференциялар.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 — 2023 йиллар

15,0 минг АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари грант маблағлари, ҳомийлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), «Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ (Инамова), Акушер-гинеколог ва педиатрлар ассоциацияси (келишувга асосан)

IV. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, репродуктив саломатликни шакллантириш ва тиббий маданиятни ошириш жараёнларини тизимли ташкил этиш.

23.

Аҳоли ўртасида «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ишларини олиб бориш. Бунда:

репродуктив саломатликка салбий таъсир кўрсатувчи омиллар, уларга қарши курашиши тўғрисида аҳоли учун қўлланмалар ишлаб чиқиш;

фуқароларнинг репродуктив саломатлиги соҳасида давлат томонидан кафолатлар, принциплар ва асосий тушунчалар;

фуқароларнинг репродуктив саломатлиги соҳасида давлат органларининг масъуллиги, тиббиёт ташкилотлари ва мутахассисларнинг фаолияти;

ёрдамчи репродуктив технологияларни қўллаш тартиби;

фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилишнинг профилактик чораларига алоҳида эътибор бериш.

Чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш

2019 — 2023 йиллар

3,5 минг АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари грант маблағлари, ҳомийлик маблағлари, ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Адлия вазирлиги (Давлетов), Хотин-қизлар қўмитаси (Баситханова), «Оила» маркази (Тошмуҳамедова), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Саъдуллаев)

24.

Мактаб ўқувчилари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида қуйидаги тадбирларни ўтказиш:

жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Соғлиқни сақлашга кўмаклашувчи мактаблар» дастурини республиканинг 3 та вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида пилот лойиҳасини жорий қилиш;

миллий дастур асосида ўсмирлар орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш бўйича глобал изланиш ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

34,0 минг АҚШ доллари

ЖССТ Ўзбекистондаги ваколатхонасимаблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), тегишли ҳокимликлар

25.

Ўсмирлар, айниқса ўсмир қизлар репродуктив саломатлигини қуйидаги тадбирлар орқали мустаҳкамлаш:

Ташкилий чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Хотин-қизлар қўмитаси (Баситханова), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Саъдуллаев)

умумтаълим мактаб ўқувчилари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун «Соғлом турмуш тарзи асослари» бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

2020 йил 1 апрель

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникаларининг «Қизлар саломатлиги маркази» қошида репродуктив саломатликни тарғиб қилиш борасида кўнгиллилар (волонтёрлар) гуруҳини ташкил этиш ва фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

2019 — 2021 йиллар

20,0 минг АҚШ доллари

БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маблағлари

26.

Аҳоли орасида «Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида»ги Қонуннинг моҳиятини тушунтириш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг тўғри ҳамда хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида кўкрак сути билан эмизишни тарғиб қилишнинг ҳуқуқий асослари;

кўкрак сути ўрнини босувчи озуқалар маркетингини «Кўкрак сути ўрнини босувчи маркетинг Кодекси»га асосан бошқариш;

озиқланиш маҳсулотларининг кичик ёшдаги болаларнинг ёш хусусиятларига мослиги ва хавфсизлиги асослари.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 — 2023 йиллар давомида, қонун қабул қилингандан кейин

5,0 минг АҚШ доллари

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маблағлари, ҳомийлик маблағлари, ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Адлия вазирлиги (Давлетов), Хотин-қизлар қўмитаси (Баситханова), «Оила» маркази (Тошмуҳамедова), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Саъдуллаев)

27.

Туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш мақсадида қариндошлар ўртасидаги никоҳларга йўл қўймаслик борасида аҳоли орасида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:

маҳаллаларда олимлар ва мутасадди соҳа вакиллари иштирокида мавзуга оид интерактив мулоқотлар, савол-жавоб кечалари ва таъсирчан давра суҳбатларини ўтказиш;

телекўрсатув, радиоэшиттириш, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ёрдамида тарғибот кўламини кенгайтириш;

туғма нуқсонли болалар туғилишининг олдини олиш масалалари бўйича рисолалар ва буклетлар чоп этиш ҳамда тарқатиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 — 2022 йиллар давомида

32,0 млн сўм

«Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),«Соғлом авлод учун» ҲҚБХХФ (Инамова),

(жадвал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2020 й., 06/20/6110/1512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Арипов А.Н.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раиси

Шадманов А.Қ.

Соғлиқни сақлаш вазири

Изамов Р.Ш.

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси

Хўжаев Б.А.

Иқтисодиёт ва саноат вазири

Мажидов И.У.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Шерматов Ш.Х.

Халқ таълими вазири

Алламжонов К.И.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори в.б.

Хаджаев А.Д.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.

Ахмедов А.Т.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси

Исаков О.Р.

Молия вазири ўринбосари

Хаджибаев А.М.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

Маруфова Г.М.

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Инамова С.Т.

«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди бошқарув раиси

Ходжиматов М.М.

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Ахмедова Д.И.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Любчич А.С.

Республика перинатал маркази директори

Мақсудова Д.С.

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Каримов М.М.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси, комиссия котиби

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)

Лойиҳа иловада келтирилган Қорақалпоғистон Республикасида ҳомиладор аёллар ва гўдакларга кўрсатилаётган перинатал ёрдам сифати ва оммабоплигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси асосида амалга оширилади.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Кутилаётган натижа

I мақсад. Перинатал муассасаларнинг инфратузилмасини яхшилаш ва зарур ускуналар билан жиҳозлаш орқали аҳолини перинатал хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш

1.

Туғруқхоналарни жиҳозлаш учун зарур бўлган ускуналар, тиббий техника, бутловчи жиҳозлар, реагентлар ва сарфлаш материаллари рўйхатини тузиш.

2019 йил IV чорак

Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказларини жиҳозлаш учун зарур бўлган замонавий ускуналар, тиббий техника, бутловчи жиҳозлар, реагентлар ва сарфлаш материалларининг батафсил тавсифи ва рўйхати шакллантирилади.

2.

Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказлари инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан сув таъминотини яхшилаш, хоналарда электр энергияси, совитиш ва вентиляция тизимларини модернизация қилиш.

2019 йил IV чорак

Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказларида сув насослари ва резервуарлари, сувни иситиш ва юмшатиш тизимлари ўрнатилади, электр таъминоти, совитиш ва вентиляция тизимлари модернизация қилинади.

3.

Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг сифатини назорат қилиш.

(Мувофиқлаштирувчи БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси).

2019 йил IV чорак

Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича режалаштирилган ишларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ушбу мақсадда жалб қилинаётган юқори малакали мутахассислар томонидан амалга оширилади.

4.

Туғруқхоналарга зарур тиббий техника, бутловчи жиҳозлар, реагентлар ва сарфлаш материалларини етказиб бериш ҳамда ўрнатилишини таъминлаш.

(Мувофиқлаштирувчи ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси).

2020 йил I — III чорак

(режа асосида)

Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказлари белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат бўйича ускуналар, тиббий техника, бутловчи жиҳозлар, реагентлар ва сарфлаш материаллари билан таъминланади.

5.

Туғруқхоналарга зарур тиббий техника, бутловчи жиҳозлар, реагентлар ва сарфлаш материалларини етказиб бериш ҳамда ўрнатилишини таъминлаш.

(Мувофиқлаштирувчи БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси).

2020 йил I — III чорак

(режа асосида)

Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказлари белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат бўйича ускуналар, тиббий техника, бутловчи жиҳозлар, реагентлар ва сарфлаш материаллари билан таъминланади.

6.

Харид қилинган тиббий техникадан фойдаланиш бўйича тиббиёт ходимлари учун тренинглар ташкил қилиш.

(Мувофиқлаштирувчи ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси).

2020 йил II-III чорак

Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказларининг тиббиёт ходимлари янги тиббий техникадан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини оширади.

7.

Халқаро харидлар бўйича мутахассисни ёллаш.

(Мувофиқлаштирувчи ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси).

2019 йил IV чорак — 2020 йил II чорак

Харидлар бўйича лойиҳа ҳужжатларининг сифатли ишлаб чиқилиши ва харидлар ўтказилишини шаффофлиги таъминланади.

II мақсад. Оналар ва гўдакларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳолининг ўз соғлиги ва овқатланиши бўйича онгли равишда қарор қабул қилиши учун тиббий саводхонлигини ошириш

8.

Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказларида кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини баҳолаш (шу жумладан уй-жой хўжаликларини ўрганиш орқали).

2019 йил IV чорак

Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказларида кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати мазкур соҳада зарур билим ва кўникмаларга эга 8та малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда баҳоланади.

9.

Оналар ва чақалоқларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини баҳолаш натижаларига кўра тиббиёт муассасалари ва ходимлари салоҳиятини ошириш ҳамда қўллаб-қувватловчи кураторлик тизимини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2019 йил IV чорак

Оналар ва чақалоқларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича аниқ механизмларни ўз ичига олган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

10.

Ўқув материаллари, ота-оналар учун қўлланмалар, плакатлар ва тарқатма материалларини чоп этиш ҳамда тренинглар ўтказиш учун канцелярия буюмларини харид қилиш.

2019 йил IV чорак — 2020 йил III чорак

Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

11.

Чақалоқларни парваришқилиш бўйича тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш.

2019 йил IV чорак — 2020 йил III чорак

Чақалоқларни парвариш қилиш бўйича 15 та тренинг ўтказиш орқали 360 нафар тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмалари оширилади.

12.

Кам вазнли ёки хасталиги мавжуд чақалоқларга ёрдам кўрсатиш бўйича тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш

2019 йил IV чорак — 2020 йил III чорак

Эрта туғилган чақалоқларга ёрдам кўрсатаётган 5 та тиббиёт муассасаси ходимларининг билим ва кўникмалари оширилади.

13.

Юқори сифатли шошилинч акушерлик ёрдами кўрсатиш бўйича тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш.

2019 йил IV чорак — 2020 йил III чорак

Юқори сифатли шошилинч акушерлик ёрдами кўрсатиш бўйича 15та тренинг ўтказиш орқали 360нафар тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмалари оширилади.

14.

Тиббиёт ходимларини ишдан ажралмаган ҳолда юқори сифатли шошилинч ёрдам кўрсатиш бўйича кўникмаларини ошириш.

2019 йил IV чорак — 2020 йил III чорак

Юқори сифатли шошилинч ёрдам кўрсатиш бўйича 8 та тиббиёт муассасасида тренинглар ўтказиш.

15.

Анестезиолог — реаниматологларни ишдан ажралмаган ҳолда ўқитиш орқали оналарга интенсив терапия ёрдамини кўрсатиш бўйича салоҳиятини ошириш.

2019 йил IV чорак — 2020 йил III чорак

Анестезиолог — реаниматологларни оналар касалланиши ва ўлими ҳолатларини камайтириш бўйича билим ва кўникмалари оширилади.

16.

Чақалоқларни парваришлашда қўллаб-қувватловчи кураторлик тизими бўйича тренинглар ўтказиш.

2020 йил I-II чорак

40 нафар тиббиёт ва раҳбар ходимлари учун тренинглар ташкил қилинади.

17.

Акушерлик ва гинекологик ёрдам кўрсатишда қўллаб-қувватловчи кураторлик тизими бўйича тренинглар ўтказиш.

2020 йил I-II чорак

80 нафар тиббиёт ходимлари учун 4 та тренинг ташкил қилинади.

18.

Чақалоқларни парвариш қилиш бўйича ўқитилган тиббиёт ходимларига кураторлик ташрифларини амалга ошириш.

2019 йил IV чорак — 2020 йил IV чорак

Ўтказилган тренинг ва ўқув семинарлари тиббиёт ходимлари томонидан ўзлаштирилганлиги ва уларнинг натижалари амалиётга татбиқ этилаётганлиги ўрганилади.

19.

Акушерлик ва гинекологик ёрдам кўрсатиш бўйича ўқитилган тиббиёт ходимларига кураторлик ташрифларини амалга ошириш.

2019 йил IV чорак — 2020 йил IV чорак

Ўтказилган тренинг ва ўқув семинарлари тиббиёт ходимлари томонидан ўзлаштирилганлиги ва уларнинг натижалари амалиётга татбиқ этилаётганлиги ўрганилади.

20.

Тиббиёт ходимларини ишдан ажралмаган ҳолда ўқитиш орқали чақалоқларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш.

2020 йил I — IV чорак

8 та тиббиёт муассасаси ходимларини чақалоқларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича билим ва кўникмалари оширилади.

21.

Беморларнинг критик ҳолатини таҳлил қилиш амалиётини жорий этиш.

2019 йил IV чорак,2020 йил IV чорак

8 та тиббиёт муассасаси ходимларига беморларнинг критик ҳолатини таҳлил қилиш бўйича тренинглар ўтказилади.

22.

Перинатал аудит амалиётини жорий этиш.

2019 йил IV чорак,2020 йил IV чорак

40 нафар тиббиёт ходимлари перинатал аудит ўтказиш бўйича ўқитилади.

23.

Кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш бўйича тиббиёт муассасаларининг раҳбар ходимларини салоҳиятини ошириш.

2019 йил IV чорак,2020 йил I чорак

20 нафар раҳбар ходимларнинг тиббиёт муассасаси томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш бўйича билим ва кўникмалари оширилади.

24.

Кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш бўйича тиббиёт муассасаларининг тиббий ходимлари салоҳиятини ошириш.

2020 йил I — IV чорак

63 нафар тиббий ходимларнинг тиббиёт муассасаси томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш бўйича билим ва кўникмалари оширилади.

25.

Тажриба алмашиш ва ўқув ташрифларини амалга ошириш.

2020 йил I ва IV чораклар

Қорақалпоғистон Республикасида ҳомиладор аёллар ва гўдакларга кўрсатилаётган перинатал ёрдам сифати ва оммабоплигини ошириш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида лойиҳа иштирокчилари, ижрочилари ва кузатувчилар ўртасида тажриба алмашуви йўлга қўйилади.

26.

Тиббий хизмат сифати бўйича ҳисобот бериш механизмларини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва доимий юритилишини таъминлаш.

2020 йил I — IV чорак

Тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқилади ва уни юритиш учун 24 нафар тиббиёт ходими ўқитилади.

27.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳомиладор аёллар ва гўдакларга кўрсатилаётган перинатал ёрдам сифати ва оммабоплигини ошириш лойиҳасини амалга ошириш жараёнининг мониторинги (Мувофиқлаштирувчилар ЮНИСЕФ ва БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари).

Лойиҳани амалга оширишнинг тўлиқ даврида

Лойиҳа бўйича режалаштирилган ишларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши таъминланади.

28.

Беруний ва Қўнғирот туманлари ҳамда Нукус шаҳар перинатал марказларида кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини якуний баҳолаш (шу жумладан уй-жой хўжаликларини ўрганиш орқали).

2020 йил III чорак

Лойиҳани амалга ошириш натижасида тиббий хизмат сифатининг ўзгариши ўрганилади ва баҳоланади.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси