24.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3033-1
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 24.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3033-1
Кучга кириш санаси
24.10.2019
Ҳужжат 24.10.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 22 октябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
1. «Омухта емни биржа савдолари орқали реализация қилиш (сотиш) тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (рўйхат рақами 3033, 2018 йил 3 июль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 24 июлдаги РГ-1-7/6-3427-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.