LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқнинг бозор инфраструктурасини ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва сотишнинг улгуржи тизимини шакллантириш, шунингдек шахсий томорқалар эгаларини, фермер (деҳқон) хўжаликларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа етиштирувчиларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа етиштирувчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекбирлашув ва «Тайёрловсавдо» ҳудудий савдо харид уюшмаларининг Ўзбекбирлашув таркибида Мева-сабзавот маҳсулотларини улгуржи харид қилиш, сотиш республика акционерлик компанияси («Ўзулгуржимевасабзовот»)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Ўзулгуржимевасабзовот» республика акционерлик компаниясига қуйидаги асосий вазифаларни бажариш юклансин:
республика аҳолиси ва қайта ишлаш корхоналарининг мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини мунтазам равишда ўрганиб бориш;
мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сархиллаш, идишларга жойлаш ва республиканинг қайта ишлаш корхоналарига етказиб бериш, шунингдек, уларни аҳолига сотиш;
улгуржи идоралар билан мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ўртасида фьючерс шартнома (контракт)лари тузиш амалиётини жорий этиш;
хорижий фирмалар билан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга етказиб бериш.
3. «Ўзулгуржимевасабзавот» компаниясининг ташкилий тузилмасига ҳамда унинг таркибига кирадиган корхона ва ташкилотлар рўйхатига 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.
Белгилансинки, туман (шаҳар)лар улгуржи тайёрлов — сотиш бўйича улгуржи тузилмалар шаҳобчаларида асосий бўғин ҳисобланадилар.
Ўзбекбирлашув, «Ўзулгуржимевасабзовот» компанияси «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш улгуржи идораларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш мақсадида компания таркибига кирган корхона ва ташкилотларни зарурий равишда бирлаштиришни, тугатишни ёки қайта ташкил этишни бир ой муддатида амалга оширсинлар.
4. Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда «Улгуржимевасабзавот» мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш республика (Қорақалпоғистон Республикаси) ҳамда вилоятлар акционерлик бирлашмаларини ташкил этишни белгилаган тартибда амалга оширсинлар.
туман (шаҳар)ларнинг мулкчиликнинг турли шаклларидаги улгуржи тайёрлов сотиш корхоналарининг акциялаштириш принциплари бўйича ихтиёрий тартибда бирлаштирадилар;
ўз фаолиятини ҳудудий акционерлик бирлашмасининг унинг қатнашчилари умумий мажлисда тасдиқлайдиган Уставига мувофиқ амалга оширадилар;
ўз фаолияти тўғрисида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига ҳисоб берадилар ҳамда «Ўзулгуржимевасабзовот» республика компанияси таркибига унинг таъсисчилари ҳуқуқлари билан кирадилар.
5. Белгилансинки, «Ўзулгуржимевасабзавот» компаниясининг устав жамғармаси қуйидагилар ҳисобига топади:
компания акцияларини мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчиларга сотиш — устав жамғармасининг 30 фоизи
6. «Ўзулгуржимевасабзавот» компанияси ижро этувчи аппарати тузилмасига 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ ҳамда унинг ходимлари чекланган сонининг 41 кишидан иборат бўлишига розилик берилсин.
«Ўзулгуржимевасабзовот» компанияси бош директори лавозимига кўра Ўзбекбирлашув бошқаруви раисининг ўринбосари ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
икки ҳафта муддатда ҳудудий акционерлик бирлашмаларининг ҳамда туман (шаҳар)лар улгуржи тайёрлов-сотиш корхоналарининг намунавий уставларини ишлаб чиқсин;
мева-сабзавот маҳсулотларини доимий топширувчиларга минерал ўғитлар, уруғликлар, идишбоп материаллар ва асбоб-ускуналарни муқобил етказиб беришни амалга оширсин;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини доимий топширувчиларга Ўзбекбирлашув ижтимоий инфраструктурасидан (санаторий-даволаш муассасалари, болаларни соғломлаштириш лагерлари ва шу кабилардан) фойдаланишда имтиёзли ҳуқуқ берсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. «Бизнес фонд», «Мадад» агентлиги «Ўзулгуржимевасабзавот» компаниясининг тайёрлов сотиш ташкилотларига моддий-техникавий базани ва инфраструктурани ривожлантириш, шунингдек, уларнинг фьючерс контрактлари учун кредит ресурслари ажратсинлар.
10. Ўзбекбирлашув, «Ўзулгуржимевасабзавот» компанияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, давлат мулки қўмитаси, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси 1997-1998 йилларда мавжуд совуқхоналар, омборлар, мева-сабзавот базалари ва бошқа ишлаб чиқариш қувватларидан, инфраструктура объектларидан энг тўлиқ фойдаланган ҳолда Тошкент шаҳрида ва бошқа йирик шаҳарларда мева-сабзавот маҳсулотлари улгуржи бозори шаҳобчалари ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекбирлашув, Молия вазирлиги, Марказий банк, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари улгуржи бозорлари инфраструктурасини ташкил этиш учун, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга ажратилган кредитлар доирасида кредит ресурслари бериш тўғрисидаги масалани ЕТТБ билан ишлаб чиқсин.
11. Белгилаб қўйилсинки, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан бартер контрактлари тузиш, истисно тариқасида, Вазирлар Маҳкамасининг «Бартер асосида экспорт-импорт операцияларини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 августдаги 280-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва тижорат банклари собиқ «Ўзтайёрловсавдо» уюшмасининг «Ўзулгуржимевасабзавот» уюшмасининг компанияси таркибига кирувчи корхоналари ва ташкилотларининг тўлов муддати ўтиб кетган ва илгари ссудаларини ҳамда улар бўйича фоизларни тўлаш муддатини 2000 йилгача кечиктирсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекбирлашув билан биргаликда «Ўзулгуржимевасабзавот» компаниясига айланма маблағлар беришини 20 кун муддатда кўриб чиқсин ва таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмасининг «Ўзагротранс» компанияси «Ўзулгуржимевасабзавот» компаниясининг корхона ва ташкилотларга транспорт хизмати кўрсатишни шартнома асосида амалга оширсин.
16. «Ўзулгуржимевасабзавот» компаниясининг ижро этувчи аппарати Амир Темур кўчаси 60а-уйдаги бинога жойлаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 420-сон қарори 4-иловасига эслатма ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
штатдаги ходимлар сони | |
1. Бош директор-Ўзбекбирлашув бошқаруви раисининг ўринбосари | 1 |
2. Бош директор ўринбосари | 2 |
3. Маркетинг тадқиқотлар ва улгуржи бозорлар бўлими | 9 |
4. Тайёрлов, етказиб бериш ва транспорт таъминоти бўлими | 6 |
5. Моддий-техника таъминоти бўлими | 5 |
6. Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими | 4 |
7. Иқтисодиёт, молия ва қимматли қоғозлар бўлими | 5 |
8. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими | 4 |
9. Ишлар бошқармаси | 5 |
ЖАМИ: | 41 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.