LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 360-сонли «Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда транспорт ва алоқа соҳасидаги фаолиятни тартибга солишнинг бозор механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1997 йил 1 мартдан бошлаб юқори рентабелли транспорт ва алоқа хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун давлат пошлинаси миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, транспорт ва алоқа хизматлари кўрсатишга оид фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун давлат пошлинаси Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акционерлик компаниясининг махсус ҳисоб-китоб счётларига ўтказилади ҳамда қуйидагича тақсимланади:
50 фоиз шаҳар йўловчи ташувчиларини, қишлоқ жойларида алоқа хизматларини ривожлантиришга, аэропортлар ва темир йўл вокзалларида йўловчиларга хизмат кўрсатишга;
20 фоизгача лицензияланган фаолият шартларига риоя этилишини назорат қилувчи органлар харажатларига ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағларнинг аниқ миқдорини ҳар йили тегишли равишда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акционерлик компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади;
(2-банднинг биринчи ва учинчи хатбошлири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги 482-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналар (ташкилотлар) га фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низом 5-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошлари, юқори рентабелли транспорт ва алоқа хизмати соҳасидаги корхоналар (ташкилотлар)дан олинадиган давлат пошлинаси миқдорлари ҳамда уларни ўтказиш тартибига оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари К.Р. Раҳимов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хизмат турлари | Пошлиналар миқдори (миллий валютадаги эквиваленти) |
1. Автомобиль траспортида ташувчилар: | |
шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўловчи ташиш | — 400 АҚШ доллари* |
халқаро йўловчилар ташиш | — 800 АҚШ доллари* |
шаҳар атрофи ва шаҳарлараро юк ташиш | — 200 АҚШ доллари* |
халқаро юк ташиш | — 900 АҚШ доллари* |
2. Ҳаво траспортида ташувчилар: | |
халқаро юк ташиш | — 35 000 АҚШ доллари* |
халқаро йўловчи ташиш | — 7500 АҚШ доллари* |
3. Темир йўл траспортида ташувчилар: | |
халқаро юк ташиш | — 1250 АҚШ доллари* |
4. Халқаро транспорт-экспедиторлик фаолияти – 50 000 АҚШ доллари | |
5. Алоқа хизматлари: | |
шаҳарлараро телефон алоқаси | — халқаро телефон станциясининг бир коммутация нуқтаси учун 50 АҚШ доллари |
халқаро телефон алоқаси | — халқаро телефон станциясининг бир коммутация нуқтаси учун 120 АҚШ доллари |
умумий фойдаланишдаги уяли радиоалоқа | — қамров зонасининг ҳар бир яшовчи учун 0,7 АҚШ доллари |
умумий фойдаланишдаги шахсий радиочақирув | — қамров зонасининг бир яшовчиси учун 0,015 АҚШ доллари |
шу жумладан: | |
Эфирда | бир канал бўйича узатгичнинг 100 Ватт қуввати учун 15 АҚШ доллари |
Кабелда | — бир канал бўйича узатгичнинг 100 Ватт қуввати учун 45 АҚШ доллари |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(илованинг 5-банди олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)