09.07.2019 йилдаги ПҚ-4387-сон
Ҳужжат 08.05.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
* 2-4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
10. Институтнинг янгиланган тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Илмий кенгаш ва Ёш олимлар кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти билан келишган ҳолда тасдиқланиши маълумот учун қабул қилинсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарорига мувофиқ 2020 йилда Институт биносини (кейинги ўринларда — объект) капитал таъмирлаш, шунингдек, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон қарори билан ташкил этилган Илмий-техник ахборот марказини юқори малакали кадрлар билан бутлаш ва унинг фаолиятини фаоллаштириш юзасидан таклифларни киритсин.

Т/р

Устувор вазифалар

Молиялаштириш манбалари

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Математика ва унинг татбиқлари соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш

1.

2020 — 2024 йилларда математика ва унинг татбиқлари соҳасидаги тадқиқотларнинг устувор йўналишларини белгилаш. Бунинг учун:

мамлакатимизнинг математика соҳасидаги илмий мактабларида олиб борилаётган тадқиқотларнинг ҳозирги ҳолатини, унинг узлуксиз таълим тизимидаги роли ва ўрнини, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳадаги амалий вазифаларни ҳал этишда ишлаб чиқилаётган математик услубларга бўлган эҳтиёжни ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш;

математика илмий мактабларининг алоҳида йўналишларида ҳудудларнинг мавжуд салоҳияти ҳисобга олиниб, малакали экспертларни жалб қилган ҳолда республикамизда математика соҳасидаги фундаментал, амалий ва инновацион ишланмалар бўйича илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Фанлар академияси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда математика ва унинг татбиқлари соҳасидаги тадқиқотларнинг асосий устувор йўналишларини тасдиқлаш.



Талаб этилмайди



2019 йил
сентябрь



2019 йил

ноябрь



2019 йил

декабрь

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б. Ходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Тегишли ҳуқуқий базани яратган ҳолда, академик институтларнинг таркибий бўлинмалари рационал фаолият юритишини таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятини оптималлаштириш. Бунинг учун:

илмий йўналишлар, лабораториялар, турли бўлинмалар, уларнинг мақсад ва вазифалари, штатлари сонини шакллантиришнинг амалдаги механизмини танқидий таҳлил қилиш;

академик институтларнинг уларнинг юклатилган илмий тадқиқот вазифаларини самарали бажариши ҳамда фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш учун уларнинг таркибий бўлинмаларини шакллантириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;

академик илмий-тадқиқот муассасаларининг таркибий бўлинмаларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ҳамда Республика фан ва технологиялар кенгашига киритиш.





Талаб этилмайди





2019 йил

ноябр-декабрь



2020 йил февраль

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Математика институти
(Ш. Аюпов) ва Фанлар академияси тизимидаги бошқа институтлар,
Молия вазирлиги,

(Ж. Қўчқоров),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

3.

Республикада сўнгги 10 йилда математика соҳасидаги тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш ҳамда фаннинг турдош соҳалари ва иқтисодиёт тармоқларида улардан фойдаланиш бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқиш. Бунинг учун:

сўнгги 10 йилда олиб борилган тадқиқотлар натижаларини хатловдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш ҳамда амалда қўллаш бўйича таҳлилий хулосалар тайёрлаш;

аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда 2019 — 2022 йилларда фаннинг турдош соҳалари ва иқтисодиёт тармоқларида илмий натижалардан фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини тайёрлаш;

Фанлар академияси томонидан 2019 — 2022 йилларда фаннинг турдош соҳалари ва иқтисодиёт тармоқларида илмий натижалардан фойдаланишга доир чора-тадбирлар дастурини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва унинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш.




Талаб этилмайди




2019 йил

октябрь

2019 йил ноябрь


2019 йил

декабрь

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Фанлар академияси тизимидаги институтлар

4.

Институтда олиб борилаётган тадқиқотларнинг айрим йўналишларини чуқур фундаментал изланишлардан амалий хусусиятга эга тадқиқотлар ўтказишга йўналтириш. Бунинг учун:

хорижий мамлакатлардаги математика йўналишидаги етакчи институтларнинг илғор тажрибасини ўрганиш асосида Математика институти тегишли бўлинмаларининг асосий илмий йўналишларини қайта кўриб чиқиш;

Математика институтида математик ишланмалар ва дастурий маҳсулотларга доир аниқ таклифларни шакллантириш бўйича физик, биолог олимлар, тиббиёт соҳаси мутахассислари, иқтисодчилар ва бошқа манфаатдор мутахассислар билан мақсадли маслаҳатлашувлар ўтказиш;

Институтнинг муайян илмий йўналишларини фундаментал изланишлардан амалий изланишларга қайта йўналтириш бўйича таклифлар тайёрлаш, бунда вазифалар, муддатлар ва бажариш механизмларини аниқ кўрсатиш;

Фанлар академияси ва Математика институти томонидан Институтнинг муайян илмий йўналишларини фундаментал изланишлардан амалий изланишларга қайта йўналтириш, шунингдек, янги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш.




Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар доирасида




2019 йил декабрь


2020 йил

январь



2020 йил февраль



2019 йил декабрь

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шодмонов)

5.

Янги кимёвий бирикмалар хоссалари прогнозида сунъий интеллектни қўллаш бўйича амалий тадқиқотларни кенгайтириш. Бунинг учун:

кимёвий бирикмалар хоссалари прогнозида сунъий интеллектни қўллаш бўйича илмий-техник лойиҳани ишлаб чиқиш ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловга белгиланган тартибда тақдим этиш.

Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар доирасида

2020 — 2022 йиллар

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдураҳмонов)

6.

Янги дори воситаларини ишлаб чиқишда янги кимёвий бирикмалар синтези учун компьютер технологиясини яратиш. Бунинг учун:

зарур дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича илмий-техник лойиҳани тайёрлаш ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловга белгиланган тартибда тақдим этиш.

Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар доирасида

2020 — 2022 йиллар

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдураҳмонов)

7.

Илмий муассасалар ва илмий ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш. Бунинг учун:

илмий муассасалар ва илмий ходимлар фаолиятини рейтинг баҳолаш бўйича мамлакатимиздаги ва хорижий тажрибани ҳар томонлама ўрганиш;

илмий муассасалар ва илмий ходимлар асосий илмий фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг фаолиятини рейтинг баҳолаш тизими лойиҳасини ишлаб чиқиш.



Талаб этилмайди



2019 йил октябрь

2019 йил декабрь

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Фанлар академияси тизимидаги институтлар,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов)

II. Олий малакали илмий кадрларни тайёрлаш

8.

2020 — 2022 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг математика соҳасидаги олий малакали мутахассисларга бўлган талабини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни шакллантириш ва амалга ошириш. Бунинг учун:

2020 — 2022-йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг математика соҳасидаги олий малакали мутахассисларга бўлган реал талабини батафсил ўрганиш;

институт таркибий бўлинмаларининг реал имкониятлари ва илмий салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, Олий малакали кадрларни тайёрлаш чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда тасдиқлаш.




Талаб этилмайди




2019 йил

ноябрь

2020 йил январь

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов)

9.

Олий малакали кадрларга бўлган реал ва истиқболли талаб асосида математика бўйича докторантурага қабул квоталарини шакллантириш тизимига оид таклифларни тайёрлаш. Бунинг учун:

Докторантурага қабул квоталарини шакллантириш ва олий малакали кадрларни тайёрлаш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш;

«Докторантурага қабул квоталарини шакллантириш ва олий малакали кадрларни тайёрлаш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳасини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.




Олий ўқув юртидан кейинги таълим учун ажратиладиган маблағлар доирасида




2020 йил

февраль

2020 йил

май

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Математика институти

(Ш. Аюпов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги

(Ж. Қўчқоров),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

10.

Ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий марказларда стажировка ўташи орқали малакасини ошириш. Бунинг учун:

стажировка учун ёш олимлар ва хорижий илмий марказларнинг маълумотлар базасини яратиш;

стажировка ўташ бўйича хорижий ҳамкорлар билан шартномалар ва битимлар тузиш ҳамда стажировка ўташ жадвалларини тасдиқлаш;

стажировкалар якуни бўйича иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва ижтимоий соҳа учун хориж тажрибасини қўллаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари,

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Доимий равишда

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,
(А. Бекмуродов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Математика институти
(Ш. Аюпов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

11.

Математиканинг назарий жиҳатлари бўйича диссертациялар натижаларини жорий этиш ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этиш борасида ОАК талабларини қайта кўриб чиқиш. Бунинг учун:

ОАКнинг норматив ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг тегишли қарорларини қабул қилиш.




Талаб этилмайди




2019 йил декабрь

ОАК (А. Юсупов),
Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов)

III. Илмий журналларни чоп этиш ва нашр этиш фаоллигини ошириш

12.

Инглиз тилидаги «Ўзбек математика журнали» илмий нашрининг фаолиятини такомиллаштириш. Бунинг учун:

журнал сифатини ошириш ва Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритиш чораларини кўриш;

тегишли йўналишидаги олий таълим ва илмий муассасаларининг журналга обуна бўлишини таъминлаш;

журнални бюджет маблағлари ва обунадан тушадиган маблағлар ҳисобига 50:50 фоиз нисбатида молиялаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.



Талаб этилмайди



2020 йил

март

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

13.

«Математика институти бюллетени» электрон илмий нашрида нашр этиш фаоллигини ошириш. Бунинг учун:

кенг доирадаги ёш олимлар ва мутахассисларнинг журналдан фойдаланишини таъминлаш;

қўшни мамлакатлар ва узоқ хорижий давлатларнинг олимларини илмий мақолалар чоп этишга жалб қилиш чораларини кўриш;

журнални математика йўналишидаги электрон журналлар маълумотлар базаси рўйхатига киритиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.



Талаб этилмайди



2019 йил ноябрь

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Математика институти
(Ш. Аюпов)

14.

Халқаро илмий ахборотлар маълумотлар базасига (Web of Science, Springer, Scopus ва бошқалар) миллий обунани ташкил этиш. Бунинг учун:

обунани ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш;

халқаро илмий ахборотлар маълумотлар базасига (Web of Science, Springer, Scopus ва бошқалар) миллий обунани расмийлаштириш;

илмий мақолаларни чоп этиш ва Институт ходимлари мақолаларидан иқтибос келтиришни кўпайтириш учун маълумотлар базасидан самарали фойдаланишни таъминлаш.

Давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар

(умумий ҳажмдан 0,5 фоизгача)

2020 йил январдан бошлаб

ҳар йили

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов)

15.

Мамлакат олий таълим ва илмий муассасаларининг нашр этиш фаоллиги бўйича йиллик маърузалар тайёрлаш. Бунинг учун:

нашр этиш фаоллигининг ҳар йиллик индикаторларини тайёрлаш;

нашр этиш фаоллиги бўйича таҳлилий ва қиёсий (Марказий Осиё мамлакатлари бўйича) материаллар тайёрлаш.



Талаб этилмайди

2020 йил январдан бошлаб

ҳар йили

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов)

IV. Илмий натижаларни кенг муҳокама қилиш ва замонавий илм-фан ютуқларини оммалаштиришни ташкил этиш

16.

Математика институти томонидан математика фанини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича республика ва халқаро конференциялар ўтказилишини таклиф этиш ва мувофиқлаштириш. Бунинг учун:

математика ва унинг татбиқларининг долзарб масалалари бўйича конференцияларни ташкил этиш ва ўтказишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

республика ва халқаро конференциялар рўйхатини Фанлар академияси билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши лойиҳасига киритиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.




Институтнинг шахсий маблағлари,

ҳомийлар маблағлари




Ҳар йили

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов)

17.

Олий ўқув юртлари билан математиканинг долзарб масалалари бўйича илмий семинарлар ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда республиканинг ихтисослаштирилган илмий-ўқув марказларига видео (онлайн) трансляцияни таъминлаш. Бунинг учун:

олий ўқув юртлари билан математика фанининг долзарб масалалари бўйича ҳар чоракда камида бир марта илмий семинарлар ўтказиш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Математика институти томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда семинарларнинг видео (онлайн) трансляция билан сифатли ишлашини таъминлаш.




Талаб этилмайди



2019 йил сентябрдан бошлаб мунтазам равишда

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Содиқов)

18.

Замонавий илм-фан ютуқларини оммалаштиришни ташкил қилиш.

Бунинг учун:

мактаб ўқувчилари учун математика фани бўйича телевизион ўқув дастурининг концепциясини ишлаб чиқиш;

Математика институти томонидан МТРК билан биргаликда доимий телевизион дастур яратилишини таъминлаш.



Талаб этилмайди



2019 йил октябрь

2020 йил январдан бошлаб

МТРК

(А. Ходжаев),

Математика институти
(Ш. Аюпов)

19.

Институт ишланмаларининг мунтазам равишда янгилаб туриладиган электрон маълумотлар базасини яратиш. Бунинг учун:

электрон маълумотлар базаси дастурини ишлаб чиқиш ва унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб турилишини таъминлаш;

барча манфаатдор ташкилотларнинг маълумотлар базасидан фойдаланишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш.



Талаб этилмайди



2019 йил сентябрдан бошлаб доимий равишда

Математика институти
(Ш. Аюпов)

V. Илм-фан ва таълим интеграциялашувини чуқурлаштириш

20.

Мунтазам маслаҳатлашувлар ва дарсдан ташқари ишлаш шаклида мактаб ва лицейларнинг иқтидорли ўқувчилари билан ишлаш. Бунинг учун:

ўқувчиларни республика ва халқаро олимпиадаларга тайёрлаш учун институт ходимлари ва докторантлари, шунингдек, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари томонидан консультациялар ва алоҳида машғулотлар ўтиладиган мактаб ўқувчилари ва талабалар учун хўжалик ҳисобидаги ўқув марказининг самарали фаолиятини таъминлаш.

Хўжалик ҳисобидаги маблағлар, ҳомийлар маблағлари

2020 йил

январь

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

21.

Мактаб ўқувчиларининг математика фани бўйича республика олимпиадасини ташкил қилиш ва ўтказишда фаол иштирок этиш. Бунинг учун:

Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда республика олимпиадасини ўтказиш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаш;

Халқ таълими вазирлиги, Математика институти томонидан олимпиаданинг юқори даражада ўтишини таъминлаш.

Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Ҳар йили

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев)

22.

Математиклар терма жамоаси аъзоларини халқаро мактаб танловлари ва олимпиадаларида иштирок этишга тайёрлаш. Бунинг учун:

терма жамоа аъзоларини танлов ва олимпиадаларга тайёрлаш дастурини шакллантириш;

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун тизимли машғулот ва консультациялар ташкил этиш ва ўтказиш.

Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Ҳар йили

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев)

23.

Математика институтининг республикадаги турдош олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш. Бунинг учун:

таълим жараёнини ташкил этиш ва такомиллаштиришда Математика институти ходимлари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш учун олий ўқув юртларнинг аниқ кафедраларини белгилаб олиш;

Математика институтида илмий-тадқиқот гуруҳларини шакллантиришда олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркибидан илмий-педагог кадрларга бўлган талабни аниқлаш;

Математика институтида магистрлик диссертациялари бажарилишини таъминлаш;

ёш олим ва магистрантлар учун илмий материалларни тайёрлаш, ёзиш ва чоп этиш бўйича ўқув семинарлари ва тренинглар ташкил қилиш;

Математика институти ва турдош олий ўқув юртлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш.



Талаб этилмайди



2019 йил август

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов),
ҳузурида идоравий мансуб олий ўқув юртлари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар

24.

Талабаларнинг дастурий маҳсулотларни яратиш соҳасидаги start-up лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш. Бунинг учун:

Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ўзбекистон Миллий университети билан Институт талабалари ва ходимларининг start-up лойиҳаларига эксперт ёрдами кўрсатиш бўйича келишув лойиҳасини;

start-up лойиҳалари натижаларини иқтисодиётнинг турли тармоқларида жорий қилиш бўйича эксперт таклифларини ишлаб чиқиш.

Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Ҳар йили

ЎзМУ

(А. Марахимов),

ТАТУ

(Т. Тешабоев),

Математика институти
(Ш. Аюпов)

25.

Масофавий технологияларни қўллаган ҳолда, математика йўналиши бўйича маҳорат дарслари, семинарлар, тренинглар, вебинарлар ва онлайн маслаҳатлашувлар ташкил қилиш. Бунинг учун:

маҳорат дарслари, семинар-тренинг, тематик вебинар, онлайн маслаҳатлашувлар ўтказиш бўйича бир йилга мўлжалланган режа-жадвални ишлаб чиқиш;

тингловчи ва иштирокчиларни жалб қилиш учун режа-жадвални интернет порталида жойлаштириш;

ўтказилган маҳорат дарслари, семинар-тренинглар, мавзуга оид вебинарлар ва онлайн маслаҳатлашувлар самарадорлигининг мониторингини олиб бориш.

Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Доимий равишда

ЎзМУ

(А. Марахимов),

ТАТУ

(Т. Тешабоев),

Математика институти
(Ш. Аюпов)

VI. Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш

26.

Хорижий илмий марказларда меҳнат қилаётган ватандош олимларимизни Математика институтининг тадқиқотларида иштирок этиши учун жалб қилиш. Бунинг учун:

хорижий илмий марказларда меҳнат қилаётган ватандошларимиз маълумотлар базасини шакллантириш;

ватандош олимларимиз билан доимий асосда музокаралар олиб борилишини таъминлаш ва улар иштирокида тадқиқот ишларининг қўшма лойиҳасини тайёрлаш;

лойиҳани Фанлар академияси ва «Эл-юрт умиди» фонди билан келишиш.




«Эл-юрт умиди» жамғармаси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари




2019 йил октябрь

2019 йил ноябрь

2019 йил декабрь

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(А. Бекмуродов)

27.

Жаҳоннинг математика соҳасидаги илмий муассаса ва марказлари билан ҳамкорликда тадқиқотлар ташкил қилиш. Бунинг учун:

хорижлик шериклар билан музокаралар олиб бориш ва қўшма тадқиқотлар дастурини келишиш;

кейинчалик биргаликда пухта ишлаб чиқиш учун етакчи хорижий математика марказлари ва экспертлик ҳамжамияти билан республиканинг долзарб илмий муаммолари уларнинг муҳокамасини ташкил қилиш;

қўшма тадқиқотлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда етакчи хорижий жамғармалар ва ташкилотлар билан шартномалар тузиш.



«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари



2019 йил декабрь

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),
«Эл-юрт умиди» жамғармаси
(А. Бекмуродов),

Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Комилов)

28.

Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар билан ҳамкорликда Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет ва Математика институти негизида математика бўйича илмий-таълим марказини ташкил этиш. Бунинг учун:

хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш, қўшма тадқиқотлар ва ўқув модуллари дастурини келишиш;

ИҲТга аъзо давлатларда математика фанини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида интернет портал яратилишини таъминлаш;

ИҲТга аъзо давлатларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори даражадаги қўшма тадқиқотлар режасини ишлаб чиқиш.




Ҳомийлар маблағлари




2019 йил декабрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Комилов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси
(А. Бекмуродов),

Математика институти
(Ш. Аюпов)

29.

Республикадаги математика фани бўйича докторлик диссертацияларга илмий раҳбарлик қилиш учун хорижий олимларни жалб қилиш. Бунинг учун:

хорижий олимларни жалб қилиш учун Институт ва олий ўқув юртларида математика фани бўйича диссертацияларнинг устувор илмий мавзуларини белгилаб олиш;

устувор йўналишлар бўйича докторлик диссертацияларга илмий раҳбарлик қилиш учун хорижий олимларни республикага жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш;

квоталарни дастлабки режалаштириш ва ишлаш шароитларини яратиш мақсадида етакчи илмий марказларнинг олимлари билан музокаралар ўтказиш;

етакчи хорижий жамғармалар ва ташкилотлар билан қўшма тадқиқотлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда шартномалар тузиш.




Университетлар маблағлари,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари




Доимий равишда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Комилов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси
(А. Бекмуродов),

Математика институти
(Ш. Аюпов)

30.

Узоқ муддатли ҳамкорлик асосида Германиянинг етакчи университетлари билан қўшма тадқиқотлар ташкил этиш. Бунинг учун:

хорижий олимлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва қўшма тадқиқотлар дастурини келишиш;

ёш олимларнинг тил бўйича тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда, улар орасидан етакчи университетлар билан қўшма тадқиқотларда қатнашувчиларни аниқлаш;

Германия илмий фонди (DFG) ва ДААД (DAAD)га қўшма илмий лойиҳа тақдим этиш.

Халқаро грантлар маблағлари

Доимий равишда

Математика институти
(Ш. Аюпов)

31.

Институтнинг математика бўйича АҚШ олимлари қўшма тадқиқотларини кенгайтириш. Бунинг учун:

Калифорния штати Университети билан узоқ муддатли илмий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш;

АҚШ университетлари талабалари учун ўқув семестрларини ташкил қилиш.

Ҳомийлар маблағлари

Доимий равишда

Математика институти
(Ш. Аюпов)

VII. Институтнинг молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, харажатларини оптималлаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

32.

Инфратузилмани модернизация қилиш ва моддий-техник таъминотни мустаҳкамлаш. Бунинг учун:

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига Математика институти биносини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш масаласини киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

институт ҳудудидаги йўлларда таъмирлаш-қайта тиклаш ишларини амалга ошириш.



Давлат бюджети (2020 — 2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури)



2020 — 2022 йиллар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги

(Ж. Қўчқоров),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С. Бекенов)

33.

Институт ходимларининг иш шароитларини яхшилаш. Бунинг учун:

ходимлар сонини ҳисобга олган ҳолда, институт биносида илмий лабораториялар жойлашувини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

институт докторантларига зарур шароитларга эга алоҳида хона ажратиш;

олий ўқув юртлари ва хорижий институтлар билан онлайн маъруза, анжуман ва музокаралар ўтказиш учун оптик толали сим тортиш.

институт ҳудудида симсиз интернет ишлашини таъминлаш.



Талаб эти��майди

Ҳомийлар ва халқаро грантлар маблағлари



2019 йил июль


2019 йил декабрь

Математика институти
(Ш. Аюпов)

34.

Юқори самарадор ҳисоблаш тизимларини харид қилиш (500 терафлопс). Бунинг учун:

Математика институти томонидан Инновацион ривожланиш вазирлигига юқори самарадор ҳисоблаш тизимларини харид қилиш бўйича таклифлар киритиш;

юқори самарадор ҳисоблаш тизимларига хизмат кўрсатиш учун мутахассислар тайёрланишини таъминлаш;

асбоб-ускуналарни белгиланган тартибда харид қилиш.

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари



2019 йил декабрь

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

35.

Илмий ва ҳисоблаш асбоб-ускуналарини харид қилиш бўйича йиллик дастурларни амалга ошириш. Бунинг учун Математика институти томонидан:

илмий ва ҳисоблаш асбоб-ускуналарини харид қилиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда асбоб-ускуналар рўйхатини Фан Академияси билан келишиш;

Инновацион ривожланиш вазирлигига ҳар йили харид қилинадиган илмий асбоб-ускуналар рўйхатини тақдим этиш.

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ҳар йили

Математика институти
(Ш. Аюпов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов)

36.

Олимларнинг нашр этиш фаоллиги якунлари бўйича ҳар йилги «Илм-фан етакчиси» республика танловини ўтказиш. Бунинг учун:

танловни ўтказиш тартибини белгилаб берадиган низомни;

ғолибларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фахрий ёрлиқлари, тегишли вазирлик ва идораларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирлаш бўйича таклифларни;

«Илм-фан етакчиси» танлови ғолибларини тегишли соҳалардаги вазифаларни ҳал этишга жалб қилиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, ҳомийлар маблағлари

2020 йил январдан бошлаб

ҳар йили

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдураҳмонов),

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов)

Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Кўрсаткич (индикатор) номи

2017 й.

2018 й.

2019 й.*

2020 й.*

2021 й.*

I. Математика ва унинг татбиқлари соҳасида илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги
ва натижадорлигини ошириш

1.

Илмий бўлинмалар сони (бўлимлар/лабораториялар)

5

5

7

7

7

2.

Тадқиқотлар олиб бориладиган илмий мавзулар

9

10

16

16

17

3.

Амалий тадқиқотлар натижаларини жорий этиш

-

-

-

1

2

4.

Илмий ходимларнинг штат бирликлари

27,5

31

42

42

42

5.

Илмий ходимларнинг ўртача ёши

45

46

47

44

42

6.

Илмий ходимларнинг ўртача маоши (млн сўм)

1,9

2,2

6,1

7,1

7,1

II. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш

7.

Ҳимоя қилинадиган докторлик диссертациялари (DSc) сони

3

1

5

7

8

8.

Ҳимоя қилинадиган фалсафа доктори диссертациялари (PhD) сони

3

5

6

12

15

9.

Фанлар доктори илмий даражасини олишга докторантлар (DSc) сони

8

5

2

4

6

10.

Фалсафа доктори илмий даражасини олишга докторантлар (PhD) сони

6

13

20

25

30

11.

Мустақил изланувчилар сони

4

4

4

6

8

12.

Ёш олимлар сони (40 ёшгача)

21

34

36

45

50

III. Илмий журналлар нашр этиш ва материаллар эълон қилиш фаоллигини ошириш

13.

Хорижий журналларда эълон қилинган илмий мақолалар сони

72

79

90

110

120

14.

Scopus маълумотлар базасига кирадиган мақолалар сони

67

30

55

70

85

15.

Google scholar маълумотлар базасига кирадиган мақолалар сони

63

78

85

100

110

16.

Республика журналларида эълон қилинган илмий мақолалар сони

49

67

72

80

100

IV. Илмий натижалар кенг муҳокама қилинишини ташкил этиш ва замонавий фан ютуқларини оммалаштириш

17.

Республика илмий конференцияларини ташкил этиш

2

2

2

2

3

18.

Халқаро илмий конференцияларни ташкил этиш

1

2

1

2

3

19.

Республика конференцияларидаги маърузалар тезислари

87

128

90

130

140

20.

Халқаро конференциялардаги маърузалар тезислари

38

53

55

60

70

21.

Доимий ишлайдиган илмий семинарларни ташкил этиш

6

6

8

9

9

22.

Доимий ишлайдиган ўқув семинарларини ташкил этиш

5

5

6

7

8

V. Фан ва таълим интеграциясини чуқурлаштириш

23.

Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг Институт илмий тадқиқотларини бажаришдаги иштироки

17

24

22

25

30

24.

Институт илмий ходимларининг олий таълим муассасалари таълим жараёнидаги иштироки

10

18

20

25

30

25.

Институт илмий ходимларининг ўрта махсус таълим муассасалари таълим жараёнидаги иштироки

1

2

5

7

8

26.

Магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш

12

18

20

25

30

27.

Битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш

7

15

16

20

25

VI. Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш

28.

Институт ходимларининг жаҳоннинг етакчи илмий марказларига хизмат сафарлари

11

8

10

15

18

29.

Институтга хорижий олимларнинг ташрифи

5

5

8

10

15

30.

Институтга хорижий талабаларнинг ташрифи

10

9

10

15

15

31.

Институт илмий ходимларининг хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликдаги мақолалари

28

27

30

35

40

VII. Институтнинг моддий-техника базасини ривожлантириш

32.

Компьютерлар билан таъминланганлик даражаси, фоизларда

23

34

100

100

100

33.

Илмий ходимларнинг локал тармоққа уланганлиги даражаси, фоизларда

14

20

100

100

100

34.

Институт раҳбар ходимларининг корпоратив тармоққа уланганлиги даражаси, фоизларда

0

0

100

100

100

Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 07/20/4708/0553-сон)