Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 01.01.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси вазифаларига мувофиқ, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада такомиллаштириш, унинг амалий соғлиқни сақлашга интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш мақсадида:

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Олий ва ўрта махсус тиббиёт ва фармацевтика таълимини такомиллаштириш

1.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий ва ўрта махсус тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасаларида босқичма-босқич кредит-модулли ўқитиш тизимига асосланган ўқув жараёнини ташкил этиш.

Илғор халқаро тенденциялар ҳамда маҳаллий тиббиёт ва фармацевтика таълимининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасаларида кредит-модулли ўқитиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2020 йил

1 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

2.

Тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасаларида етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўқитиш рус ва инглиз тилларида олиб бориладиган халқаро факультетлар ташкил этиш, жумладан:

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент педиатрия тиббиёт институтида, Тошкент давлат стоматология институтида, Тошкент фармацевтика институтида, Андижон, Самарқанд ва Бухоро давлат тиббиёт институтларида;

2020/2021 ўқув йилдан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясида.

Хорижий ОТМлари билан битимлар, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

Тегишли ОТМларининг бюджетдан ташқари маблағлари

2019 йил

1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Ташқи ишлар вазирлиги

(Комилов)

3.

Қуйидагилар орқали тиббиёт ва таълим соҳасидаги маҳаллий ва етакчи хорижий муассасалар ўртасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш:

республикадаги ўқитувчилар, илмий ва тиббий ходимларнинг етакчи хорижий тиббиёт ва таълим муассасаларида малака ошириши ва стажировкаларини ташкил этиш;

таълим, маҳорат дарслари ва тажриба алмашиш учун хорижий олимлар, ўқитувчилар, мутахассисларни таклиф этиш;

халқаро конференция ва семинарларни ташкил этиш, қўшма халқаро илмий тадқиқотларни ўтказиш.

Ижрочиларнинг чора-тадбирлар комплекси, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари, ҳомийлар ва ХМИ маблағлари, тиббиёт ОТМларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Доимий асосда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Комилов)

4.

2019 — 2022 йилларда босқичма-босқич тиббиёт олий таълим муассасалари ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида амалий кўникмаларга ўргатиш учун ўқув-симуляцион марказлар ташкил этиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

ХМИ ва ҳомийларнинг маблағлари, муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурлари доирасидаги марказлаштирилган маблағлар

2019 — 2022 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Умурзаков)

5.

Тиббиёт олий таълим муассасаларида анатомик морглар, ўқув-биологик лаборатория (виварий)лар ва илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, ташкилий-амалий чора-тадбирлар

Муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

2019 йил

1 сентябрь


2019/2020 ўқув йили

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Молия вазирлиги (Ашрафханов)

6.

Тиббиёт олий таълим муассасалари клиникалари, тиббиёт ва фармацевтика олий ва ўрта махсус таълим муассасалари клиник ва ўқув базаларининг қувватларидан таълим жараёнида имкон қадар фойдаланган ҳолда, таълим, фан ва амалиётнинг чуқур интеграциясини таъминлаш орқали уларнинг фаолиятини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни тасдиқлаш:

соғлиқни сақлаш муассасалари орасидан ўқув клиник амалиётни ўташ учун тиббиёт олий ва ўрта махсус таълим муассасалари клиник базалари рўйхатини;

тиббиёт ва фармацевтика олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш базалари рўйхатини.

Тиббиёт олий таълим муассасаларининг тегишли кафедралари СанҚваМнинг ўқув аудиторияларга қўйиладиган талабларини инобатга олган ҳолда ОТМ ҳузуридаги клиникалар, шунингдек, тасдиқланган клиник ва ўқув базаларида жойлаштирилишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, Ижрочиларнинг ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

Муассасаларнинг

бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

2019 йил

15 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

7.

Тиббиёт ва фармацевтика ОТМларида таълим жараёнини ташкил қилиш бўйича меъёрий ҳужжатларни янада такомиллаштириш.

Қуйидагиларни:

битирувчиларининг малака тавсифномалари, компетенциялари, тиббиёт ва фармацевтика олий, ўрта махсус таълимининг янгиланган ўқув режа ва ўқув дастурларини;

тиббиёт ва фармацевтика таълимининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда тиббиёт ва фармацевтика ОТМлари профессор-ўқитувчилари вақт меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2019 йил

1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

8.

Тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасаларининг ўқувчилари учун, шу жумладан бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура (резидентура) дастурлари бўйича ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасаларининг давлат ва хусусий тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари билан интеграциясини;

республика тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасалари ўртасида талабаларнинг академик алмашинувини;

ўқув йили семестрлари давомида амалиётни ўташ (ёзги ва қишки ишлаб чиқариш амалиёти);

эгалланган билим ва кўникмалар сифатини ўқув йили якунлангунга қадар назорат қилиш, бунда натижаларни курсдан-курсга ўтказишда инобатга олиш;

амалиёт имтиҳони ва ўқув амалиётини (сифат ва сон жиҳатидан) назорат қилиш шаклида амалий билимлар назоратини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2019 йил

1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

9.

Қуйидагиларни:

тиббиёт муассасаларида курсдан-курсга кўчиришда асосий синов сифатида интеграциялашган клиник ва клиник-олди имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом;

давлат аттестация комиссияси таркибига буюртмачи-ташкилотлардан экспертларни кенг жалб этиш орқали давлат имтиҳонларини дастлабки аккредитация билан ўтказишнинг мустақил, шаффоф ва адолатли механизмини назарда тутувчи бакалавриат, магистратура, клиник ординатура (резидентура) битирувчиларини давлат имтиҳонидан дастлабки аккредитация билан ўтказишнинг янгиланган тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2019 йил

10 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

10.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник базасини 1-сонли Республика клиник шифохонасида жойлаштириш.

Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали ва Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали клиник базаларини тегишли вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида жойлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

Муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

2019 йил

1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

11.

Олий ва ўрта махсус тиббиёт ҳамда фармацевтика таълим муассасаларида таҳсил олувчилар ва битирувчилар учун буюк табиблар Гиппократ ва Ибн Синоларнинг даволаш анъаналарини инобатга олган ҳолда «Ўзбекистон Республикаси шифокорининг қасамёди»ни ягона шаклда брошюра кўринишида тайёрлаш ва эълон қилиш ҳамда серияли нашр этиш.

Ташкилий-амалий чоралар

Муассасаларнинг

бюджетдан ташқари маблағлари

2019 йил

1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

12.

Соғлиқни сақлаш соҳасида етакчи маҳаллий ва хорижий олим ва мутахассисларни жалб этган ҳолда соғлиқни сақлаш ва фармацевт кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз профессионал таълимни ташкил этишни ёритиш бўйича мавзуга оид телекўрсатувлар тайёрлаш.

Ижрочиларнинг чора-тадбирлар комп�екси

2019 йил

1 сентябрь

МТРК (Ходжаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шадманов)

13.

Тиббиёт ОТМлари, илмий-тадқиқот марказлари, илмий-тадқиқот институтлари, тиббиёт коллежларининг ўқитувчилари, илмий изланувчилари, шунингдек, тиббиёт ходимлари учун «Тиббий таълим ва фан» илмий-амалий маърифий журналини, шу жумладан унинг электрон шаклини ташкил этиш, унда қуйидагиларни чоп этишни таъминлаш:

тиббиёт таълим, фан, амалиёт ва инновациялар соҳасидаги ижобий халқаро тажрибасини, тиббиёт ва илмий ходимларнинг хорижда малака ошириш якунларини;

кейинчалик уларни амалий соғлиқни сақлашга татбиқ этган ҳолда тиббиётнинг замонавий тенденциялари, халқаро тавсиялар, протоколлар, стандартлар ҳақида маълумотлар, профилактикадаги янгиликларни, касалликларни диагностика қилиш ва даволаш, тиббий буюмлар ва ускуналар, фармацевтика препаратларини яратишнинг илғор технологиялари тўғрисида маълумотларни.

Ташкилий-амалий чоралар

Журнални сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар

2019 йил

1 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шадманов)

14.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасаларида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтларининг етакчи мутахассислари ва олимлари томонидан тиббиёт ва фармациянинг илғор технологиялари мавзуларига бағишланган маърузалар циклини ўқиш ҳамда маҳорат дарсларини мунтазам равишда ўтказиш;

республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтларининг клиник амалиётчи мутахассислари ва тиббиёт ОТМларининг клиник фанлар бўйича профессор-ўқитувчиларини тиббий-биологик кафедралар фаолияти хусусияти, анатомик морглар, ўқув-биологик лаборатория(виварий)лар ва ҳ.к.да клиникагача бўлган фанларни ўқитиш жараёнига жалб этиш орқали клиник ва клиникагача бўлган фанларнинг вертикал интеграцияси тартибини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг буйруғи

Муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

2019 йил

1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шадманов)

15.

Тиббиёт ва фармацевтика ОТМларини қуйидагиларни назарда тутувчи ўқув адабиётлари билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тиббиёт ва фармацевтика таълими ўқув адабиётларини тасдиқлаш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашни ташкил этиш;

хорижнинг етакчи тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасаларининг тавсия этиладиган ўқув адабиётлари рўйхатини тузиш, шунингдек, улардан фойдаланиш амалиётини кенгайтириш;

тиббиёт ва фармацевтика таълим тизими учун замонавий шакл ва кўринишдаги, шу жумладан электрон форматдаги ўқув адабиётларини яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг буйруғи,

ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

Ушбу мақсадлар учун назарда тутилган

бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида

2019-2020 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шадманов)

II. Тиббиёт ва фармацевтика кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

16.

Тиббиёт ва фармацевтика кадрлари учун таълимнинг кредит-модулли тизимига асосланган ва муаммоларга йўналтирилган модулли ўқув дастурлари, семинарлар, конференциялар, вебинарлар, маҳорат дарслари, симуляцион тренинглар ва халқаро стандартларга мувофиқ бошқа ўқитиш курслари негизида ҳар йили малака оширишни кўзда тутувчи узлуксиз касбий таълим тизимини жорий этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шадманов)

17.

Тиббиёт ва фармацевтика кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчиларининг битта ўқитувчига тўғри келадиган ўртача йиллик сони нормативларини тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари талабалари сонининг бакалавриат таълими тегишли йўналишлари бўйича битта ўқитувчига тўғри келадиган нисбат нормативларидан 25 фоиз паст миқдорда белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг буйруғи

Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, пуллик курсларда ўқитишдан келиб тушадиган маблағлар

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шадманов)

III. Тиббиёт фанини такомиллаштириш

18.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтида соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича тиббиёт фанининг ютуқларига бағишланган бўлимни яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Шадманов)

19.

Тиббиёт илмий муассасалари ва ОТМлари илмий ходимлари ва ўқитувчилари учун жаҳон илмий-техник маълумотларнинг хорижий электрон ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

ХМИ ва ҳомийларнинг маблағлари, тиббиёт ОТМларининг

бюджетдан ташқари маблағлари

2019 йил

1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

20.

Амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар сифатини қуйидагилар орқали ошириш:

илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро стандартларга риоя этиш ва уларнинг натижаларини манбалар келтириладиган Scopus, Web of Science, Thomson Reuters ва бошқа тизимларга кирувчи халқаро илмий журналларда эълон қилиш;

тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги маҳаллий илмий журналларнинг Scopus, Web of Science, Thomson Reuters халқаро маълумотлар базаси нашрларига кириши учун шароитлар яратиш.

Ижрочиларнинг ташкилий чора-тадбирлар комплекси

Доимий асосда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

21.

Жамоатчилик асосида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг филиалларида, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда тиббиёт ва фармацевтика ОТМларида ёш олимлар жамиятини ташкил этиш.

Талабалар илмий тўгараклари тармоғи ишини такомиллаштириш, ёш олимлар конференциялари ва танловларини ўтказиш.

Ижрочиларнинг ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

15 июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

IV. Соғлиқни сақлашнинг кадрлар ресурсини ривожлантириш тизимини такомиллаштириш

22.

Режалаштиришни такомиллаштириш ва кадрлар ресурсидан фойдаланиш мақсадида доимий янгилаб бориладиган соғлиқни сақлаш кадрларининг электрон реестрини тузиш ва унинг механизмини жорий этиш.

Соғлиқни сақлаш тизимини кадрлар билан таъминланганлиги ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш бўйича ахборот тизимини яратиш.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи,

ахборот тизимини яратиш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

2019 йил

1 июнь


2019 йил

1 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов)

23.

Сифатни бошқаришнинг замонавий принциплари ва стандартлари, кенг қамровли касб-ҳунар билимлари ва кадрларни бошқариш кўникмаларига (юридик, иқтисодий, психологик, ижтимоий ва бошқалар) асосланган соғлиқни сақлашнинг бошқарув кадрлари ва тиббиёт ташкилотларининг мутахассисларини тайёрлашни такомиллаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

Доимий асосда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

24.

Халқаро тажриба ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда иш билан таъминлашнинг замонавий, шаффоф ва адолатли механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, мансаб поғоналарида кафолатланган ўсиш, ротация механизмини объектив қўллаш, тиббиёт ва фармацевтика кадрларининг фаолиятини ташқи ва ички баҳолаш.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2019 йил

1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Кудбиев)

Т/р

Индикаторлар

2019 йил

2021 йил

2025 йил

I. Таълим муассасаси кадрлар таркибининг сифатини баҳолаш

1.

Илмий салоҳият индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг штат сонига нисбатан фан докторлари ва номзодлари, шу жумладан, профессор ва доцентлар улуши)

40 %

45 %

55 %

2.

Чет элда стажировка ўташ индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан дунёнинг етакчи госпиталларида клиник стажировка ўтаган профессор-ўқитувчилар улуши)

10 %

15 %

20 %

3.

Ёш мутахассисларни тайёрлаш индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан магистрлар, клиник ординаторлар (резидентлар) ва илмий ходимлар улуши)

25 %

30 %

70 %

4.

Узлуксиз касбий таълим тизимида малака ошириш индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан малака ошириш курсларини ўтаган ходимлар улуши)

32 %

45 %

80 %

5.

Халқаро конференциялар, форумлар ва бошқа шунга ўхшаш тадбирларда қатнашиш индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан қатнашган профессор-ўқитувчилар улуши)

25 %

30 %

70 %

6.

Нуфузлилик индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан давлат мукофотлари билан тақдирланганлар улуши)

4 %

7 %

15 %

7.

Чет тилларини ўртачадан кам бўлмаган даражада билиш индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан инглиз ва бошқа хорижий тилларни эгаллаган ходимлар улуши)

25 %

30 %

50 %

8.

Информацион технологияларни эгаллаш индикатори (профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан информацион технологияларни эгаллаган профессор-ўқитувчилар улуши)

40 %

45 %

70 %

II. Таълим муассасасининг жиҳозланганлик ва таъминланганлик даражаси

9.

Тиббиёт олий таълим муассасаларининг ўз клиникаларидаги ўқув хоналари (СанҚваМнинг талаб ва меъёрларига жавоб берадиган ўқув хоналари)

20 %

30 %

90 %

10.

Тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиник базаларидаги ўқув хоналари (СанҚваМнинг талаб ва меъёрларига жавоб берадиган ўқув хоналари)

20 %

25 %

75 %

11.

Ўқув воситалари билан жиҳозланганлик индикатори

30 %

35 %

55 %

12.

Лаборатория ускуналари билан жиҳозланганлик индикатори

40 %

45 %

65 %

13.

Даволаш-диагностика ускуналари билан жиҳозланганлик индикатори

35 %

40 %

60 %

14.

Юқори технологиялар билан жиҳозланганлик индикатори (умумий жиҳозларга нисбатан охирги 5 йилдаги юқори технологияли жиҳозлар сони)

15 %

20 %

35 %

15.

Таълим муассасаларининг симуляцион марказлар билан таъминланганлик индикатори

45 %

50 %

70 %

16.

Таълим муассасаларининг тажриба-биологик лаборатория (виварий)лар билан таъминланганлик индикатори

30 %

35 %

70 %

17.

Таълим муассасаларининг анатомик морглар билан таъминланганлик индикатори

65 %

80 %

18.

Таълим муассасаларида компьютерлаштириш кўрсаткичи (таълим муассасаларида ўқувчи ва профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан теле-видеотехника, компьютерларнинг сонидан фоиз нисбатида)

45 %

50 %

70 %

19.

Таълим муассасаларини ахборотлаштириш кўрсаткичи (ҳар бир профессор-ўқитувчи ҳисобидан умумий ҳужжатларни юритишга нисбатан ҳужжатлар айланмасини электронлаштириш улуши)

15 %

20 %

60 %

20.

Таълим ресурслари индикатори (ўқув, илмий, даволаш-диагностика жараёнларида таълим портали, веб-сайт, электрон почта, кутубхона ресурслари, медиатекалар, интерактив ўқув қўлланмаларининг мавжудлиги)

55 %

60 %

80 %

21.

Халқаро стандартларга мувофиқ аккредитацияланган таълим дастурлари фоизи

5 %

10 %

30 %

22.

Халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ислоҳ қилинган олий тиббий ва фармацевтика таълими дастурларининг фоизи

40 %

50 %

80 %

23.

Халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ислоҳ қилинган тиббиёт ва фармацевтика кадрларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларининг фоизи

40 %

50 %

80 %

III. Таълим муассасасининг илмий-тадқиқот салоҳияти

24.

Илмий тадқиқотларнинг натижадорлиги кўрсаткичи (таълим муассасасининг профессор-ўқитувчиларнинг умумий сонига нисбатан илмий натижаларга эришган — ихтиролар, рационализаторлик таклифлари ва бошқа ишларни татбиқ этишга патентларнинг профессор-ўқитувчилар сонига нисбати

15 %

20 %

35 %

25.

Нашр индикатори (охирги 5 йилда республика ва чет элда таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларнинг бир штат сонига нисбатан илмий мақолалар сони)

30 %

35 %

55 %

26.

Нашрларга ҳавола қилиш индикатори (таълим муассасаларининг нашр қилинган умумий сонига нисбатан таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари нашр қилган илмий ишларига бошқа муаллифларнинг ҳавола қилишулуши)

15 %

20 %

40 %

27.

Таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг халқаро ҳамкорлик индикатори (таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг умумий сонига нисбатан халқаро даражадаги дастурларни амалга оширишда қатнашувчи профессор-ўқитувчилар сони)

15 %

20 %

25 %

IV. Таълим муассасасида ўқувчилар, бакалавриат ва магистратура талабалари, клиник ординатор (резидент)ларни сифатини баҳолаш

28.

Тиббиёт коллежлари, клиник ординатура (резидентура), бакалавриат, магистратура битирувчиларининг давлат имтиҳонларини муваффақиятли топширган битирувчилар индикатори (таълим муассасаси битирувчиларининг умумий сонига нисбатан давлат имтиҳонларини муваффақиятли топширган битирувчилар улуши)

80 %

85%

95%

29.

Бирламчи аккредитациядан муваффақиятли ўтган бакалавриат, магистратура, клиник ординатура (резидентура) битирувчиларининг индикатори (таълим муассасаси битирувчиларининг умумий сонига нисбатан бирламчи аккредитациядан муваффақиятли ўтган битирувчилар улуши)

75 %

80%

30.

Талабалар алмашинувииндикатори (умумий таълим олувчилар сонига нисбатан дунёнинг етакчи шифохоналарида клиник таълим олган ва стажировка ўтаган таълим олувчилар улуши)

5 %

10%

20%

31.

Халқаро конференциялар, форумлар ва бошқа шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш индикатори (таълим олувчиларнинг умумий сонига нисбатан қатнашган таълим олувчилар улуши)

5 %

10%

20%

32.

Чет тилларини ўртачадан кам бўлмаган даражада билиш индикатори (таълим олувчиларнинг умумий сонига нисбатан инглиз ва бошқа тилларни эгаллаган таълим олувчилар улуши)

40 %

45%

55%

33.

Информацион технологияларни эгаллаганлик индикатори (таълим олувчиларнинг умумий сонига нисбатан информацион технологияларни эгаллаган таълим олувчилар улуши)

45 %

50%

70%

Т/р

Таълим йўналишлари

Ўқиш муддати

Битиргандан кейинги малака

1.

Даволаш иши

6 йил

Умумий амалиёт шифокори

2.

Касбий таълим (даволаш иши)

6 йил

Умумий амалиёт шифокори — педагог

3.

Педиатрия иши

6 йил

Умумий педиатр шифокори

4.

Ҳарбий тиббиёт (даволаш иши)

6 йил

Ҳарбий шифокор

5.

Тиббий-биология иши

4 йил

Фундаментал тиббиёт мутахассиси

6.

Тиббий-профилактика иши

5 йил

Гигиена-эпидемиология шифокори

7.

Стоматология

5 йил

Умумий стоматолог шифокори

8.

Олий ҳамширалик иши (ўрта махсус касб-ҳунар тиббий таълим негизида)

3 йил

Олий ҳамширалик иши мутахассиси

9.

Клиник психология

5,5 йил

Клиник психолог — ижтимоий ходим

10.

Фармация

5 йил

Фармацевт

11.

Касбий таълим (фармацевтика иши)

5 йил

Фармацевт — педагог

12.

Саноат фармацияси (турлари бўйича)

4 йил

Фармацевт — технолог

13.

Фармацевтик биотехнология

4 йил

Фармацевт — биотехнолог

14.

Биотиббиёт муҳандислиги

4 йил

Биотиббиёт муҳандиси

15.

Дори воситаларини стандартлаштириш, сертификациялаш ва сифат менежменти

4 йил

Фармацевт — таҳлилчи

Т/р

Таълим йўналишлари

Ўқиш муддати

Битиргандан кейинги малака

1.

Ҳамширалик иши

2 йил

Умумий амалиёт ҳамшираси

Физиотерапия (массаж) хонаси ҳамшираси

2.

Стоматология иши

2 йил

Стоматолог ассистенти,

ортопедик стоматология техниги

3.

Фармация

2 йил

Фармацевт ассистенти,

дори воситалари ишлаб чиқариш оператори

4.

Тиббий профилактика

2 йил

Санитария шифокори ёрдамчиси,

эпидемиолог ёрдамчиси,

тиббий профилактика иши фельдшери

5.

Фельдшер-лаборатория иши

2 йил

Тиббий лаборант,

қишлоқ врачлик пункти, қишлоқ оилавий поликлиникаси фельдшер-лаборанти,

функционал ва нур диагностикаси лаборанти

6.

Фельдшерлик иши

2 йил

Умумий амалиёт фельдшери,

тез тиббий ёрдам бригадаси фельдшери,

оилавий поликлиника фельдшери

7.

Тиббий-ижтимоий иш

1,5 йил

Аёллар ва болаларга тиббий-ижтимоий ёрдами ташкилотчиси,

ёлғиз ногиронлар ва қарияларга уйда тиббий-ижтимоий ёрдам ташкилотчиси

Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4554/0014-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси