LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки бўлган корхоналарни акциялаштиришни жадаллаштириш ва қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 12 июндаги ПФ-1164-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш Тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат корхонасини қайта ташкил этиш натижасида тузилган очиқ турдаги акционерлик жамиятининг Намунавий уставини, шунингдек, хусусийлаштиришнинг Намунавий режасини икки ҳафта муддатда тасдиқлансин.
2. Иқтисодиёт тармоқлари бўйича қайта ташкил этилаётган давлат корхоналари акцияларини чиқаришнинг 1995 йил учун жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Хўжалик уюшмаларининг (корпорациялар, концернлар ва корхоналар бошқа бирлашмаларининг) раҳбарлари акциялар чиқаришнинг объектлар бўйича ишлаб чиқилган жадвалини бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига тақдим этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари хўжалик уюшмалари ва ташкилотлари билан биргаликда 1, 2-иловалар талабларига мувофиқ давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига айлантирилишини, уларнинг ва акциялар чиқарилишининг рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.
4. Белгилаб қўйилсинки, Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акционерлик жамиятларини улар жойлашган ердаги ҳокимликларда рўйхатдан ўтказадилар. Қолган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 30 июндаги 272-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
6. «Вақт» Миллий депозитарийсига қийматли қоғозлар билан ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини амалга ошириш юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Вақт» Миллий депозитарийси қисқа муддатларда Миллий депозитарийнинг ҳудудий филиалларини ва рўйхатдан ўтказиш пунктларини кўпайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда қийматли қоғозлар билан операциялардан солиқ олиш Тартибини икки ҳафта муддатда тасдиқлансин ва манфаатдор ташкилотларга етказсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги республика акционерлик жамиятлари акциялари бўйича хорижий юридик ва жисмоний шахслар олишган дивидендларни репатриация қилиш тартиби тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банки ўн кун муддатда, халқаро молия институтлари тавсияномаларини ҳисобга олган ҳолда, инвестиция фондлари тўғрисида Низом лойиҳасини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар. Хусусийлаштирилган корхоналар акцияларининг 30 фоизгачасини, уларнинг номинал қиймати бўйича, инвестиция фондларига ажратиш назарда тутилсин, бунда улар битта инвестиция фондига 10 фоиздан ошмаслиги керак.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В. А. Чжен зиммасига юклансин.
1. Мазкур Тартиб давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш жараёнини тартибга солади.
2. Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш тегишли тармоқ бўйича тасдиқланган жадвалда назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.
Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва бошқалар уч кун муддатда кўрсатиб ўтилган жадвални корхоналарга етказадилар.
3. Очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантирилаётган давлат корхонасининг раҳбари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга оид ҳужжатларни тайёрлаш учун ишчи комиссияси тузиш тўғрисида уч кун муддатда буйруқ чиқаради. Комиссия бир ой муддатда:
акциялар эмиссияси проспектини (эмиссиянинг Намунавий проспектига мувофиқ) ишлаб чиқади ва Давлат мулки қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармасига тақдим этади.
Комиссия аъзолари тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
4. Давлат мулки қўмитаси ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун муддатда уларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда хусусийлаштириш режасини тасдиқлайди, шунингдек Молия вазирлиги билан биргаликда эмиссия проспектини тасдиқлайди.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг қўйилган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланган ҳолларда Давлат мулки қўмитаси бир ҳафта муддатда уларга зарур ўзгартиришлар киритади.
Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан корхонани хусусийлаштириш режасининг тасдиқланиши уни очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги қарор, Молия вазирлиги билан биргаликда эмиссия проспектининг тасдиқланиши эса акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор бўлиб ҳисобланади.
5. Давлат мулки қўмитаси (унинг ҳудудий бошқармаси) очиқ турдаги акционерлик жамиятининг таъсисчиси сифатида, тегишли уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва корхоналар билан биргаликда акционерлик жамиятини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
Акционерлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш бир ҳафта муддатда улар жойлашган ердаги ҳокимликлар аппаратининг корхоналарни рўйхатдан ўтказиш учун масъул бўлган тегишли бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Акционерлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш буюртманома, тасдиқланган хусусийлаштириш режаси, акционерлик жамияти устави нусхалари асосида амалга оширилади. Ушбу Тартибга мувофиқ таъсис этилган акционерлик жамиятларини рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш йиғимлари ва бошқа хил тўловлар ундирилмайди. Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Акционерлик жамияти рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб корхонанинг активлари ва пассивлари акционерлик жамияти томонидан балансга қабул қилинади. Акционерлик жамияти қайта ташкил этилган корхонанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси бўлиб қолади.
7. Акционерларнинг биринчи йиғилишига қадар қайта ташкил этилаётган корхона раҳбари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажаришни давом эттиради.
8. Хусусийлаштириш жараёнида таъсис этилган акционерлик жамиятининг акцияларини чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
акционерлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин уч кун муддатда акциялар намуналарини (эскизларини) тасдиқлайди ҳамда акционерлик жамиятига акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси, давлат рўйхатидан ўтказилган сана ва кодни кўрсатган ҳолда, шунингдек тикилган ва «Рўйхатдан ўтказилган» штампи қўйилган муҳр билан тасдиқланган эмиссия проспектининг бир нусхасини беради. Акциялар чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқлайдиган тартибда амалга оширилади;
қийматли қоғозлар ягона давлат реестрига киритиш учун эмиссия проспекти нусхасини бир ҳфта муддатда Молия вазирлигига (ҳудудий молия органига) юборади;
Давлат мулки қўмитаси акциялар чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва тўғрилиги учун жавоб беради.
б) акциялар чиқарилиши рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бир ҳафта муддатда таъсисчи оммавий ахборот воситаларида акцияларга обуна тўғрисидаги хабарни эълон қилади;
в) давлат корхоналарини қайта ташкил этиш натижасида ташкил этилган акционерлик жамиятларининг акциялари ва эмиссия проспектларини кейинги чиқаришларни рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки ҳудудий молия органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Акциялар ва эмиссиялар проспекти чиқарилиши рўйхатдан ўтказилгандан кейин уч кун муддатда акционерлик жамияти Бошқаруви Миллий депозитарийга ҳисобга олиш учун акциялар эмиссияси проспектини тақдим этади.
10. Акциялар нақдина шаклда чиқариладиган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензиясига эга бўлган полиграфия корхоналари уларни Миллий депозитарий буюртманомаси бўйича бир ой муддатда тайёрлаб беришга мажбурдирлар.
11. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи тегишли уюшмалар, корпорациялар, концернлар, корхоналар билан биргаликда акционерлик жамияти акцияларининг тўрт пакети белгиланган тартибда тарқатилишини таъминлайди.
Акцияларни тўлиқ сотиб олиш муддатлари ва биринчи бадал миқдори Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан, мазкур корхоналар ходимлари учун имтиёз ва кафолатларни назарда тутган ҳолда, ҳар бир муайян ҳолатда алоҳида белгиланади, бироқ бу муддат акционерлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.