LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2019 йил 13 сентябрдаги 902-сонли «Хизмат мажбуриятларини бажараётганда ҳарбий хизматчилар (ҳарбий хизматга мажбурлар) ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ҳолда бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2144-2, 23.09.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2010 йил 5 августдаги 430-сон буйруғи (рўйхат рақами 2144, 2010 йил 7 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 353-модда) билан тасдиқланган Хизмат мажбуриятларини бажараётганда ҳарбий хизматчилар (ҳарбий хизматга мажбурлар) ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ҳолда бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
«5. Тан жароҳатининг ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариши билан бўлган сабабий боғланиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) белгиланган тартибда ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан аниқланади.».
2. 11-банднинг иккинчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрик ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 15-иловасига мувофиқ,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.