02.04.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2691-1
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 02.04.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2691-1
Кучга кириш санаси
02.04.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжат 02.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 789-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. 5 ва 11-бандлардаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. 12-банддаги «Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими» деган сўзлар «Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 14-банддаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 17-банддаги «Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар «Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 18-банднинг иккинчи хатбошиси «5 — 9-синфлар учун 10 соатни» деган сўзлардан кейин «, 10-11-синфлар учун 12 соатни» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
8. 28-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига» деган сўзлар «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.