LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 9 ноябрдаги 85-сон буйруғи (рўйхат рақами 2844, 2016 йил 1 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 48-сон, 554-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) «Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси»га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. 8-банднинг иккинчи хатбошисидан «, берилган лицензияга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тури» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«текширилган молиявий ҳисобот асосида ҳисобланган молиявий коэффициентлар ҳамда банкротлик аломатлари бўлганда мажбуриятларни қайтара олиш коэффициент кўрсаткичлари таҳлили;».