Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси банкларидаги (бундан буён матнда банклар деб юритилади) омонатлари ҳимояланишини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларнинг банклардаги, қонун ҳужжатлари билан кафолатлашнинг алоҳида тартиби назарда тутилган омонатларида турган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларига (агар бу ҳисобварақлар мазкур фаолият муносабати билан очилган бўлса) қўйилган;
мазкур банк ёки учинчи шахслар олдидаги мажбуриятларни таъминлаш учун фуқароларнинг банклардаги гаровда турган омонатларига қўйилган;
Ушбу Қонуннинг мақсадини амалга ошириш учун фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди (бундан буён матнда Фонд деб юритилади) тузилади.
Фонд фаолиятининг мақсади банкнинг банк операцияларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи лицензияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чақириб олинган (бундан буён матнда лицензияни чақириб олиш деб юритилади) тақдирда фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўланишини ушбу Қонунда назарда тутилган шартларда ва миқдорда кафолатлашдан иборатдир. Фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича Фонднинг ҳақ тўланишини кафолатлаши банк қайта ташкил этилганлиги муносабати билан лицензия чақириб олинган ҳолларга тааллуқли эмас.
Фонд юридик шахс ҳисобланади ва банклар билан ёзма равишда тузиладиган битимлар асосида фаолият юритади.
Фонднинг мол-мулки банкларнинг мажбурий бадаллари, маблағ қўйилишидан олинган даромадлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фонднинг ўз маблағларини давлат қимматли қоғозларига ва бошқа активларга қўйишдан олган даромадлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фонд молиявий ёрдам кўрсатиш ва хайрия фаолияти билан шуғулланиши, шунингдек юридик шахсларнинг муассиси бўлиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 сентябрдаги 326-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди тўғрисида низом».
Фонд кузатув кенгашининг мажлиси унинг раиси ёки Фонд кузатув кенгаши аъзоларининг камида учдан бир қисми томонидан заруратга қараб, аммо йилнинг ҳар чорагида камида бир марта чақирилади.
Фонднинг кузатув кенгаши, агар мажлисда аъзоларнинг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, қарор қабул қилишга ҳақли. Агар мажлисда ҳозир бўлганларнинг камида учдан икки қисми Фонд кузатув кенгашининг қарори учун овоз берса, қарор қабул қилинган деб ҳисобланади. Овозлар тенг бўлганда Фонд кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
банкларнинг календарь бадаллари ставкасини, уларни ҳисоблаш тартиби ва киритиш муддатларини тасдиқлайди;
Фонд маблағларини давлат қимматли қоғозларига ва бошқа активларга қўйиш хусусида қарор қабул қилади;
Фонд маблағларидан фойдаланиш тартибини, шу жумладан жорий фаолиятга мўлжалланган харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фонд дирекцияси Фонднинг ижро этувчи органи бўлиб, у жорий раҳбарликни амалга оширади ва Фонд фаолияти учун жавобгар бўлади. Фонд дирекцияси таркибига директор, унинг ўринбосари ва бош бухгалтер киради.
банклар бир йўла тўланадиган ва календарь бадалларни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказиши устидан назоратни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Банкнинг Фондга бир йўла тўлайдиган бадали банкнинг амалда шаклланган устав капитали миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади.
Календарь бадал банклар томонидан Фондга йилнинг ҳар чорагида ўтказиладиган пул маблағларидан иборат бўлади. Календарь бадалларнинг миқдори ушбу Қонунга мувофиқ кафолатланиши лозим бўлган фуқаролар омонатларининг йил чорагидаги амалдаги қолдиғига қараб Фонд кузатув кенгаши томонидан белгиланган, аммо омонатлар умумий суммасининг 0,5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.
Календарь бадалларнинг тўланган суммаси фуқароларнинг банкдаги омонатлари қолдиғи умумий суммасининг 5 фоизига етганда банклар томонидан календарь бадалларни тўлаш тўхтатилади. Фуқароларнинг банкдаги омонатлари қолдиғининг умумий суммаси ўзгарганда Фондга тўланган календарь бадалларнинг суммаси қайта ҳисоблаб чиқилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар учун фуқароларнинг пул маблағларини омонатларга жалб этишга тақиқ жорий этилиши банкларни Фондга календарь бадалларини тўлашдан озод этмайди.
Календарь бадалнинг ставкаси ўзгартирилган тақдирда Фонд банкларни бундан камида ўттиз кун олдин хабардор қилиши шарт.
Фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича календарь бадал чет эл валютасида ҳисоб-китоб қилинганда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, календарь бадал ўтказилган кундан олдинги кунги курс бўйича қайта ҳисоблаб чиқилади.
Банклар томонидан Фондга тўланадиган мажбурий бадаллар банкларнинг кўрсатилаётган хизматлар таннархига киритиладиган харажатларига қўшиб қўйилади.
ушбу Қонунга мувофиқ кафолатланиши зарур бўлган фуқароларнинг банклардаги омонатлари сони ва миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни Фондга тақдим этишлари шарт.
Банк тугатилган тақдирда, банкнинг тугатиш комиссияси фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича тўланадиган ҳақ суммаси билан тугатилаётган банкнинг Фондга тўлайдиган бадали суммаси ўртасидаги фарқни, шунингдек омонатлар бўйича ҳақ тўлаш пайтида қилинган харажатларни Фондга тўлаши шарт.
Фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўлаш миқдори банкнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган оралиқ тугатиш балансида акс эттирилган омонатларнинг қолдиғига қараб ҳисоблаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича Фонд маблағлари ҳисобидан омонатларнинг қолдиғи бўйича қуйидаги миқдорларда ҳақ тўлаш кафолатланади:
лицензия чақириб олинган кундаги ҳолатга кўра омонатлар қолдиғи қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда бўлганда — тўлиқ ҳажмда;
агар омонатларнинг қолдиқлари энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдоридан ортиқ бўлса, — лицензия чақириб олинган кундаги ҳолатга кўра қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдоридан кўп бўлган омонатлар қолдиқ суммасининг 90 фоизи миқдорида, лекин қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз эллик баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган суммада.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар банк омонатчига нисбатан кредитор сифатида ҳам иш юритган бўлса, омонатлар бўйича ҳақ тўлаш миқдори омонатчига тўланиши лозим бўлган омонатлар бўйича ҳақ тўлаш суммаси билан банкнинг муқобил талаблари суммаси ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.
Фуқароларнинг банклардаги чет эл валютасидаги омонатлари бўйича ҳақ тўлаш ушбу Қонун билан белгиланган тартибда ва миқдорларда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, лицензия чақириб олинган кунги курс бўйича миллий валютада амалга оширилади.
Фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўлаш мақсадида банкнинг тугатиш комиссияси лицензия чақириб олинган кундан эътиборан икки ой мобайнида кредиторларни аниқлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мажбурий захиралари фондига депозитга қўйилган дебиторлик қарзлари ва маблағларини олиш чораларини кўради. Мазкур маблағлар биринчи навбатда тугатилаётган банкнинг фуқаролар омонатлари бўйича қарзларини тўлашга йўналтирилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг, банкнинг тугатиш комиссияси ўн кунлик муддат ичида Фондга қуйидагиларни тақдим этиши шарт:
Фонд оралиқ тугатиш балансини олган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўлаш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўлашни Фонд оммавий ахборот воситаларида хабар эълон қилинган пайтдан эътиборан ўн кун ичида бошлаши шарт. Ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг розилиги билан Фонд белгилайдиган банк (агент банк) томонидан амалга оширилади. Омонатчилар агент банкка ўз омонатлари бўйича ҳақ олиш учун мурожаат қилганларида агент банк мазкур ҳақни омонатчи ўзининг омонати борлигини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган тақдирда тўлаши шарт.
Фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тегишли ҳужжатлар кўрсатилган тақдирда омонатчиларнинг қонуний вакилларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига ҳам тўланади.
Омонатчининг Фонддан ўз омонати бўйича ҳақини олиши унинг банкка нисбатан омонати бўйича олган ҳақидан ортиқ миқдордаги талабларини қаноатлантиришга доир ҳуқуқларини истисно этмайди.
Фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тўлаш учун Фонднинг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Фондга ссуда берилади ва у кейинчалик Фонд тушумлари ҳисобидан қайтарилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 36-боби, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 сентябрдаги 326-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди тўғрисида низом.
Фонд билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Фонд ўз ваколатларини амалга ошириши учун зарур ахборотни мунтазам равишда алмашиб турадилар.
Фонд банк сирини ошкор этган тақдирда, ҳуқуқлари бузилган банк ва омонатчи Фонддан ўзларига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақли.
Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонуннинг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2002 йил 19 сентябрда 326-сонли «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» қарори қабул қилинган. Кўриб чиқиш учун тавсия этилади.