12.02.2019 йилдаги 114-сон
Ҳужжат 12.02.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Хоразм вилоятида тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, ҳудудларни қовун етиштиришга босқичма-босқич ихтисослаштириш.

1. Ҳудудларни ихтисослаштириш бўйича Ишчи гуруҳ тузиш.

2. Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда ихтисослаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

3. Ҳар бир туманда қовун маҳсулотларининг экспортбоп
ва қайта ишлашга мос нав ва дурагайларини танлаб олиш.

4. Ҳудудлар ихтисослашувидан келиб чиқиб, экинларни жойлаштиришда алмашлаб экиш тизимини жорий этиш.

2019 йил февраль


2019 йил март



2019-2020 йиллар

Хоразм вилояти ҳокимлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси,
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси

2.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ва иқтисодий самара бермаётган, қишлоқ хўжалигига яроқсиз ҳамда балл бонитети паст ер майдонларида қовун етиштиришга ихтисослашган иссиқхоналарни босқичма-босқич ташкил этиш.

1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ва иқтисодий самара бермаётган, қишлоқ хўжалигига яроқсиз ҳамда балл бонитети паст ер майдонларини хатловдан ўтказиш.

2. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ва иқтисодий самара бермаётган, қишлоқ хўжалигига яроқсиз ҳамда балл бонитети паст ер майдонларда иссиқхоналарни ташкил этиш бўйича ташаббускорларни аниқлаш.

3. Иссиқхоналар қурадиган субъектларга халқаро молия институтларининг ресурсларини жалб этиш ва тижорат банклари кредитларини ажратиш чораларини кўриш.

4. Қовун етиштиришга ихтисослашган иссиқхоналарни қуриш ишларини амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

5. Тармоқ жадвалларига асосан иссиқхоналарни қуриш бўйича мониторинг юритиш ишларини ташкил этиш.

2019 йил март




2019 йил март




2019 йил апрель



2019 йил апрель


2019-2020 йиллар

Хоразм вилояти ҳокимлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

3.

Хоразм вилоятида очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда етиштиришга мўлжалланган экспортбоп қовун навлари уруғларини босқичма-босқич кўпайтириш.

1. Вилоятнинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда, очиқ майдонларда ҳамда иссиқхоналарда етиштиришга мўлжалланган экспортбоп қовун навлари уруғларини босқичма-босқич кўпайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2. Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда етиштиришга мўлжалланган экспортбоп қовун навлари уруғларини кўпайтириш борасида илмий асосланган агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

3. Вилоятда қовун маҳсулотларини етиштириш мақсадида қовун уруғларини кўпайтиришнинг 5 йиллик схемасини ишлаб чиқиш.

4. Уруғчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари кесимида қовун уруғларини кўпайтириш тадбирларини бажариш.

2019 йил февраль




2019 йил март




2019 йил март



2019-2020 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Фанлар академияси,
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
Хоразм вилояти ҳокимлиги

4.

Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовун маҳсулотларини етиштиришда учрайдиган «қовун пашшаси» зараркунандасини аниқлаш, унга қарши курашиш ҳамда қовун экилган майдонларда фитосанитар тозаликни таъминлаш.

1. Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовун маҳсулотларини етиштиришда учрайдиган касаллик ва зараркунандаларга (қовун пашшаси) қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2. Касаллик ва зараркунандаларга (қовун пашшаси) қарши курашиш учун зарур кимёвий препаратлар миқдорини аниқлаш ва захирасини яратиш.

3. Қовун касаллик ва зараркунандаларини (қовун пашшаси) аниқлаш бўйича прогноз тадбирларини амалга ошириш, тутқичлар қўйиш ва зарур қарши курашиш ишларини бажариш.

4. Ҳашорат ва касалликларга (қовун пашшаси) қарши курашиш бўйича махсус ўқув-семинарлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил
март



2019 йил апрель



2019 йил

май — сентябрь

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси,
Фанлар академияси,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

5.

Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда экспортбоп қовун навларини яратиш селекцияси бўйича илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштириш.

1. Экспортбоп, ҳосилдор, сифат кўрсаткичлари юқори, транспортбоп, касалликларга чидамли бўлган қовун навларини яратиш бўйича илмий-техник дастурлар доирасида бажариладиган лойиҳаларни тайёрлаш ва белгиланган тартибда топшириш.

2. Илмий-техник лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш.

3. Экспертизадан ўтказилган лойиҳаларни молиялаштириш.

2019 йил

май




2019 йил октябрь

2019 йил декабрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Фанлар академияси

6.

Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовунни экиш, қатор ораларига ишлов бериш, ҳосилни йиғиштириш ва ташиш бўйича талаб этиладиган қишлоқ хўжалиги махсус техниклари ва агрегатлар билан таъминлаш.

1. Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовун етиштириш учун талаб этиладиган ва етишмайдиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлар турларини ўрганиш ва уларнинг ажратилишини таъминлаш.

2. Қовунчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини техникалар билан лизинг асосида босқичма-босқич таъминлаш бўйича чораларни кўриш.

2019-2020 йиллар




2019-2020 йиллар

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ,
Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Фанлар академияси

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

«Ўзагролизинг» АЖ

7.

Хоразм вилоятида очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовун етиштиришга ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликларини уларнинг ўз ва бўнак маблағлари ҳисобидан минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш.

1. Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовун етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиш.

2. Қовун етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига минерал ўғит ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари уларнинг ўз ва бўнак маблағлари ҳисобидан етказиб берилишига кўмаклашиш.

2019-2020 йиллар

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

8.

Тузилган контрактация шартномалари асосида қовун экинларини фермер хўжаликлари кесимида жойлаштириш ва экилишини таъминлаш.

1. Қовун етиштирувчи фермер хўжаликлари ва тайёрловчи, қайта ишловчи ҳамда экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида контрактация шартномалари тузиш.

2. Тузилган контрактация шартномаларини рўйхатдан ўтказиш.

3. Тузилган контрактация шартномалари асосида қовун экинларини фермер хўжаликлари кесимида жойлаштириш.

4. Қовун экинларининг фермер хўжаликлари кесимида экилишини таъминлаш.

2019 йил
25 март


2019 йил

1 апрель

2019 йил

май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
,
Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

9.

Қовун маҳсулотини экспорт ҳажмларини ошириш.

1. Дунёдаги асосий истеъмолчи давлатларнинг қовун маҳсулотларини тур ва навлари бўйича импорт қилиш ҳажмларини ўрганиш.

2. Ушбу давлатларнинг талабларидан келиб чиқиб, экспорт шартномаларини тузиш.

3. Қовун маҳсулотларини экспортга чиқариш.

2019 йил
30 март



ҳар мавсумда

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
«Ўзагроэкспорт» АЖ,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

Кейинги таҳрирга қаранг.