06.02.2019 йилдаги 95-сон
Ҳужжат 07.02.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5580-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматлар кўрсатишга ихтисослашган нодавлат ташкилотларига ушбу қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини татбиқ қилиш тавсия этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ушбу Қоидаларнинг 8-банди учинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган чиқиндилар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилотлар томонидан белгиланган, вақтинчалик махсус ажратилган жойларга йиғиб турилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолатларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқа шахслар оператив тартибда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш чораларини кўриш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг диспетчерлик хизматига буюртманома беришга, шунингдек, Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартнома шартларига мувофиқ тегишли чоралар кўриш ва кўрсатилган хизматлар натижадорлигини баҳолаш учун Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказларига (кейинги ўринларда Санитар тозалаш марказлари деб аталади) мурожаат қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатаётган хизматлари учун тўлов (ушбу Қоидаларнинг 8-бандида назарда тутилган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари бундан мустасно) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ғазна ҳисобварақларида жисмоний шахсларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлари ҳисобига жамланган маблағлардан марказлашган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний шахслар томонидан ушбу Қоидаларнинг 8-бандида назарда тутилган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг банк ҳисоб рақамига 100 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳисоблашда ушбу Қоидаларнинг 32-бандида назарда тутилган хатоларга йўл қўйилганда;
истиқомат қилувчи шахслар сонига ушбу Қоидаларнинг 37 ва 38-бандларида белгиланган тартибда тузатишлар киритилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги намунавий битим

20____ йил «_____» _______________

_______-сон

________________________________________________________________________________________________,
(маҳаллий давлат ҳокимияти органи)
номидан ________________________________________________________________________________________,
(лавозими, Ф.И.О.)

______________________________________________________________ низом асосида фаолият юритувчи, бундан буён матнда «Давлат шериги» деб аталувчи, бир томондан ва

________________________________________________________________________________________________
(юридик шахснинг тўлиқ номи)
номидан ___________________________________________________________________________асосида фаолият
(устав, низом)

юритувчи ташкилот раҳбари (директор)________________________________________________________________,

(Ф.И.О)

бундан буён матнда «Хусусий шерик»деб аталувчи, иккинчи томондан, биргаликда «Томонлар» деб аталувчилар, ушбу давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда Битим деб аталади) қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Битим мавзуси

1.1. Қуйидагилар Битим мавзуси ҳисобланади:
а) давлат-хусусий шериклик асосида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш ишларини қуйидагилар орқали ташкиллаштириш:
туман (шаҳар) ҳудудини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун Хусусий шерикка 5 йилдан кам бўлмаган муддатга бириктириш;
Хусусий шерик томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун Давлат шериги мулкидан (кейинги ўринларда давлат мулки деб аталади) вақтинча, беғараз фойдаланиш*;
Хусусий шерик томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни (кейинги ўринларда ҚМЧ деб аталади) тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасидаги инфратузилмани ривожлантириш;
б) Хусусий шерик томонидан ўзига бириктирилган ҳудудда қонун ҳужжатларида ва ушбу Битимда белгиланган тартибда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш;
в) Давлат шериги томонидан Хусусий шерикнинг ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақининг марказлашган тартибда, ўз вақтида тўланишини таъминлаш.

2. Битим объекти

2.1. Қуйидагилар Битим объекти ҳисобланади:
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун Хусусий шерикка ушбу Битимга 1-иловага мувофиқ бириктирилаётган ҳудуд;
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш мақсадлари учун Хусусий шерикка ушбу Битимга 2-иловага мувофиқ, мазкур Битимнинг амал қилиш даврида, вақтинча фойдаланишга топширилаётган давлат мулки*.

3. Кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби

3.1 Хусусий шерикка бириктирилган ҳудудда ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматлар қиймати бир ойга __________________________________________________________

(рақам ва сўз билан ёзилади )

сўмни ташкил қилади**.

3.2. Хусусий шерик томонидан ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар ҳақини марказлашган тартибда тўлаш жисмоний шахслар (аҳоли)дан ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг келиб тушишига кўра амалга оширилади ҳамда кейинчалик ой якунида ушбу Битимнинг 3-иловасига мувофиқ тузилган, бажарилган ишлар далолатномаси бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинади.
3.3. ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тарифлар миқдори ўзгарганда ушбу Битимга қўшимча келишув расмийлаштирилади.
3.4. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловлар истеъмолчилар ва Хусусий шерик ўртасида тузиладиган шартномага асосан, Хусусий шерикка бевосита, 100 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.

4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Давлат шериги қуйидагиларга мажбур:
ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақини Хусусий шерикка тўлашни марказлашган тартибда амалга ошириш;
Хусусий шерикка методологик ёрдам бериш ва ушбу Битимнинг амалга оширилишида кўмаклашиш;
ушбу Битимнинг 2.1.-бандида назарда тутилган давлат мулкини мазкур Битимнинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Хусусий шерикка вақтинча фойдаланиш (эксплуатация қилиш) учун топшириш*;
Хусусий шерикнинг маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тарифлар миқдорига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги (асосли ҳисоб-китобларни тақдим этган ҳолда) мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқиш;
Хусус?й шерикнинг бириктирилган ҳудудда қонун ҳужжатл?рида белгиланган тартибда чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш учун участка танлаш бўйича таклифларини кўриб чиқиш;
ушбу Битимнинг амал қилиш муддати тугаганда, шунингдек, бекор қилинганда Хусусий шерикнинг ўз маблағлари ҳисобига, унга бириктирилган ҳудудда қурилган чиқинди тўплаш шохобчаларини қолдиқ қиймати бўйича сотиб олиш;
бириктирилган ҳудудда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича фаолиятни амалга оширишда Хусусий шерикка тўсқинлик қилмаслик.
4.2. Давлат шериги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бириктирилган ҳудудда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширишда Хусусий шерикка кўмаклашиш;
ушбу Битим бўйича мажбуриятларнинг Хусусий шерик томонидан бажарилишини мониторинг қилиш (шу жумладан, чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)дан фойдаланган ҳолда);
Хусусий шерик томонидан ҚМЧларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя этилишини талаб қилиш:
хизматлар кўрсатилаётганда Хусусий шерикнинг айби билан юзага келган камчиликларнинг бепул бартараф этилишини талаб қилиш;
Хусусий шерик томонидан муайян давр ёки бириктирилган ҳудуддаги маълум участкаларда ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатилмаганда хизматлар қийматини тўламаслик ёки қисман тўлаш;
Хусусий шерикдан ҳар ойда бажарилган ишлар/хизматлар далолатномаларини қабул қилиш;
Хусусий шерикдан ушбу Битим бўйича мажбуриятларнинг Хусусий шерик томонидан бажарилиши билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни сўраш;
Хусусий шерик томонидан кўрсатилган хизматлар самарадорлигини баҳолашни амалга ошириш;
мазкур банднинг учинчи — тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган ўз ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда — Санитар тозалаш маркази деб аталади) орқали амалга ошириш;
Ушбу Битим Давлат шериги ташаббуси билан муддатидан олдин бекор қилинганда (Хусусий шерик томонидан ушбу Битимнинг 4.3-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаслик, шунингдек, 5.3-банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) Хусусий шерик томонидан қилинган харажатларни ва бой берилган фойдани компенсация қилиш;
Бунда, Давлат шериги томонидан тўланиши лозим бўлган компенсация суммаси асосланган ҳисоб-китоблар бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
4.3. Хусусий шерик қуйидагиларга мажбур:
ушбу Битим имзоланган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида қонун ҳужжатларида ва мазкур Битимда белгиланган тартибда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишга киришиш;
давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш учун унга топширилган давлат мулкининг лозим даражада сақланишини ва белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, уларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш*;
санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини яхшилашни амалга ошириш, шу жумладан:

Тадбир номи

Сони
(та)

Бажариш
муддатлари

Мавжуд чиқинди тўплаш шохобчаларини таъмирлаш
Мавжуд чиқинди тўплаш шохобчаларини реконструкция қилиш
Янги чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш
Чиқинди тўплаш шохобчаларини контейнерлар билан жиҳозлаш
….


ўзига бириктирилган ҳудудда ҚМЧларни олиб чиқиб кетиш жадвалига қатъий мувофиқ, уларнинг мунтазам олиб чиқиб кетилишини амалга ошириш;
ҳар ойнинг охирги санасида Санитар тозалаш марказларига бажарилган ишлар/хизматлар далолатномаларини бевосита топшириш, почта алоқаси ёки электрон шаклда, уларни олганлиги тўғрисидаги хабарнома юбориш орқали тақдим этиш;
Давлат шериги томонидан белгиланган, давлат мулкидан вақтинча фойдаланиш (эксплуатация қилиш) муддати ёки мазкур Битимнинг амал қилиш муддати тугаганидан, шунингдек, бекор қилинганидан сўнг 5 иш куни мобайнида давлат мулкини Давлат шеригига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда топшириш*;
ушбу Битимнинг амал қилиш муддати тугаганда, шунингдек, бекор қилинганда, унга бириктирилган ҳудудда, ўз маблағлари ҳисобига қурилган чиқинди тўплаш шохобчаларини Давлат шеригига қолдиқ қиймати бўйича сотиш;
Хусусий шерикнинг Битим бўйича ҳуқуқий муносабатларидаги ҳуқуқий ҳолатига таъсир қиладиган барча ўзгаришлар (номи, рўйхатга олиш жойи, юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, банкротлик тартиботи очилганлиги) тўғрисида ўзгаришлар рўй берган кундан бошлаб 10 иш кундан кечикмай Давлат шеригига хабар бериш;
ушбу Битим бўйича Хусусий шерик томонидан мажбуриятлар бажарилишининг мониторингини олиб боришда Давлат шериги ёки Санитар тозалаш марказига тўсқинлик қилмаслик.
4.4. Хусусий шерик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бириктирилган ҳудудда чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш учун участка танлаш бўйича Давлат шеригига таклифлар киритиш;
қонун ҳужжатларида ва ушбу Битимда белгиланган тартибда, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган барча усулларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш;
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тарифлар миқдорига ўзгартиришлар киритиш учун асосли ҳисоб-китобларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Давлат шеригига киритиш;
ушбу Битим Давлат шериги ташаббуси билан муддатидан олдин бекор қилинганда (Хусусий шерик томонидан ушбу Битимнинг 4.3-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаслик, шунингдек, 5.3-банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) Давлат шеригидан компенсация олиш;
Давлат шериги ёки Санитар тозалаш марказидан ушбу Битим бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ қўшимча маълумотлар ва материалларни сўраш.

5. Кўрсатилган хизматлар натижадорлигини баҳолаш тартиби

5.1. ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар самарадорлигини баҳолашда қуйидагилар инобатга олинади:
абонентларнинг маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлардан қаноатланганлиги;
ҚМЧларни олиб чиқиб кетиш жадвалларига риоя этилиши;
чиқинди тўплаш шохобчаларининг ҳолати;
контейнерларнинг ҳолати;
табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши.
5.2. Кўрсатилган хизматлар сифатини баҳолаш ушбу Битимга 4-иловага мувофиқ амалга оширилади.
5.3. Хусусий шерик томонидан кўрсатилган хизматлар натижадорлиги кетма-кет уч ой қониқарсиз деб баҳоланган тақдирда, унга Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солинади. Бунда, жарима суммаси ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақининг марказлашган тартибда тўланишида ушлаб қолиш йўли орқали ундирилади.
Хусусий шерикка жарима солинганидан сўнг кейинги уч ой давомида хизматлар натижадорлиги такроран қониқарсиз деб баҳоланган тақдирда, Давлат шериги ушбу Битимни бир томонлама бекор қилиш ташаббуси билан чиқишга ҳақли.

6. Томонларнинг жавобгарлиги

6.1. Ушбу Битим бўйича ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки лозим бўлмаган даражада бажарилганлиги учун Томонлар қонун ҳужжатлари ва ушбу Битимга мувофиқ жавоб берадилар.

7. Битимни ўзгартириш ва бекор қилиш

7.1. Ушбу Битимни ўзгартириш ва бекор қилиш Т?монларнинг розилиги бўйича ёки форс-мажор ҳолати вужудга келганда амалга оширилади.
7.2. Ушбу Битимга барча ўзгартириш ва қўшимчалар қўшимча келишувлар тузиш орқали ёзма шаклда расмийлаштирилади.
7.3. Томонлар келиша олмаган тақдирда, ушбу Битимга барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёки бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7.4. Томонлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Битимни бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
7.5. Қуйидаги ҳолатларда Битимни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилади:
Хусусий шерик фаолиятининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилиши ёки тўхтатиб қўйилиши;
ушбу Битим 5.3-бандининг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатларда Давлат шеригининг ташаббуси бўйича;
ўз фаолиятини тўхтатиш мақсади тўғрисида фаолиятнинг тўхтатилиши кутилаётган санадан уч ой олдин Давлат шеригини хабардор қилган ҳолда, Хусусий шерикнинг ташаббуси билан.
7.6. Ушбу Битимни бекор қилиш ташаббуси билан чиққан Томон иккинчи Томонга бевосита топшириш, почта алоқаси ёки электрон шаклда, уларни олганлиги тўғрисидаги хабарнома юбориш орқали ёзма билдиришнома юборади.
7.7. Хусусий шерик томонидан ушбу Битимда назарда тутилган мажбуриятлар қониқарли бажарилган тақдирда, Битимнинг амал қилиш муддати Томонларнинг келишуви бўйича 5 йилга узайтирилади.

8. Низоларни ҳал қилиш тартиби

8.1. Ушбу Битим доирасида келиб чиқадиган низолар Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ҳал этилади.
8.2. Келишув билан ҳал этилмаган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.

9. Битимнинг амал қилиш муддати

9.1. Ушбу Битим имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва 20___ йил «____»_________гача амал қилади.

10. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолати

10.1. Томонлар ушбу Битим бўйича бирон-бир мажбуриятнинг бажарилмаслиги ёки лозим бўлмаган даражада бажарилганлиги учун, агар бундай мажбуриятларнинг бажарилмаслигини ёки лозим бўлмаган даражада бажарилганлигини енгиб бўлмайдиган куч ҳолати келтириб чиқарган тақдирда, жавоб бермайдилар.
10.2. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатларига Томонларнинг ушбу Битим бўйича мажбуриятларини бажаришига бевосита таъсир кўрсатган, мазкур шароитларда фавқулодда ва кутилмаган вазиятлар киради. Келтирилган рўйхат тўлиқ ҳисобланмайди. Бундай вазиятларга бозорда ишларни амалга ошириш учун зарур хизматлар ёки материаллар мавжуд эмаслиги ёки етишмаслигига тааллуқли ҳолатлар кирмайди.
10.3. Томон дарҳол (ёки бошланган санадан бошлаб уч календарь кунидан кечикмай) форс-мажор ҳолатининг бошланиш санаси ва тавсифини аниқлаштирувчи ёзма равишда бевосита топшириш, почта алоқаси ёки электрон шаклда, уларни олганлиги тўғрисидаги хабарнома юбориш орқали хабар беради.
10.4. Форс-мажор ҳолатлари вужудга келган тақдирда, Томонлар дарҳол юзага келган вазиятдан ч?қиш йўлларини қидириш учун музокаралар олиб борадилар ва бундай ҳолатларнинг оқибатларини камайтириш учун барча воситаларни қўллайдилар.
10.5. Ушбу Битим бўйича ишларнинг форс-мажор ҳолатлари туфайли тўлиқ ёки қисман тўхтатилишида, мазкур ишларни олиб бориш даври форс-мажорнинг амал қилиш муддатига узайтирилади ва форс-мажор тугаган вақтдан бошлаб давом эттирилади.

11. Якунловчи қоидалар

11.1. Ушбу Битим бир хил юридик кучга эга бўлган 2 асл нусхада тузилди. Бир нусхаси Давлат шеригида, иккинчиси — Хусусий шерикда сақланади.
11.2. Ушбу Битим иловалари ва қўшимча келишувлар унинг ажралмас қисми ҳисобланади.

12. Томонларнинг манзили ва реквизитлари

«Давлат шериги»

_____________________________________
(тўлиқ номи)
Жойлашган жойи:_______________________
______________________________________
Банк реквизитлари: ______________________
______________________________________
МФО: ________________________________
СТИР: ________________________________
ИФУТ: ________________________________

______________________________________
(лавозими, Ф.И.О.)

______________________________________
(имзо, муҳр)

«Хусусий шерик»

______________________________________
(тўлиқ номи)
Жойлашган жойи:_______________________
______________________________________
Банк реквизитлари: ______________________
______________________________________
МФО: ________________________________
СТИР: ________________________________
ИФУТ: ________________________________

______________________________________
(лавозими, Ф.И.О.)

______________________________________
(имзо, муҳр)

Хусусий шерикка бириктирилаётган ҳудуд паспорти

1. _______________________________________________________________________________________ вилояти
2. _________________________________________________________________ шаҳар, туман (қишлоқ ва бошқалар)
3. Аҳоли сони — ____________ минг киши.
шу жумладан:
— кўп квартирали уйларда — _____________ минг киши;
— якка тартибдаги турар жой секторида — _________________ минг киши.
4. Бириктирилган ҳудуддаги фуқаролар йиғини, кўчалар, мавзелар ва уйлар рўйхати:

Т/р

Номи

Кўп квартирали ва якка тартибдаги турар жойлар

1.

Фуқаролар йиғини
_______________________________
Кўча___________________________
Мавзе _________________________
….
….

а) кўп квартирали уйлар:
— рақамлари — № ___, № ___, № ___, …;
— аҳоли сони — ______ минг киши;
б) чиқинди тўплаш шохобчалари сони ____ та, шу жумладан:
намунавий (қўриқланадиган) ____ та;
модулли (қўриқланмайдиган) ____ та;
в) контейнерлар сони ____ та;
г) «сигнал» усулида хизмат кўрсатиладиган якка тартибдаги уйлар:
— рақамлари — № ___, № ___, № ___, …;
— аҳоли сони — ______ минг киши.

2.

Фуқаролар йиғини
_______________________________
Кўча___________________________
Мавзе _________________________
….
….

а) кўп квартирали уйлар:
— рақамлари — № ___, № ___, № ___, …;
— аҳоли сони — ______ минг киши;
б) чиқинди тўплаш шохобчалари сони ____ та шу жумладан:
намунавий (қўриқланадиган) ____ та;
модулли (қўриқланмайдиган) ____ та;
в) контейнерлар сони ____ та;
г) «сигнал» усулида хизмат кўрсатиладиган якка тартибдаги уйлар:
— рақамлари — № ___, № ___, № ___, …;
— аҳоли сони — ______ минг киши.

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш учун давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги 20____ йил «_____» __________ _______-сон битимга ______ -сон қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бажарилган ишлар далолатномаси

Шаҳар (туман) ___________________

20____ йил «_____» _______________

Биз, қуйида имзо чекувчилар, ________________________________________________________________________

(Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органи)

ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази бошлиғи _____________________________________
______________________________________________________________________________________________ ва

(Ф.И.О.)
__________________________________________________________________________________________раҳбари
(Хусусий шерик — хизмат кўрсатувчи ташкилот)
________________________________________________________________________________________________
(Ф.И.О.)

ушбу далолатномани қуйидагилар тўғрисида туздик:
1. 20____ йил «_____» __________ даги _______-сон Битимга мувофиқ хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан унга бириктирилган ҳудудда 20____ йилнинг __________ ойида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича ушбу далолатноманинг 2-бандида кўрсатилган ҳажмдаги хизматлар кўрсатилди.
2. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бажарилган ишлар:

Т/р

Бириктирилган ҳудудлар

Қатновлар сони

Олиб чиқиб кетилган қаттиқ маиший чиқинди ҳажми
3)

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бажарилган ишлар қиймати (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда)

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бажарилган ишлар қиймати (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда)

1.

S=A/C*100, бунда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга
намунавий шартнома

20____ йил «_____» _____________________

_______-сон

________________________________________________________________________________________________,
(маҳаллий давлат ҳокимияти органи)
номидан ________________________________________________________________________________________,
(лавозими, Ф.И.О.)

____________________________________________________________________ низом асосида фаолият юритувчи,
бундан буён матнда «Буюртмачи»деб аталувчи, бир томондан ва

________________________________________________________________________________________________
(юридик шахснинг тўлиқ номи)
номидан ___________________________________________________________________________ асосида фаолият
(устав, низом)

юритувчи ташкилот раҳбари (директор)________________________________________________________________,

(Ф.И.О)

бундан буён матнда «Хизмат кўрсатувчи ташкилот»деб аталувчи, иккинчи томондан, биргаликда «Томонлар» деб аталувчилар, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Шартнома мавзуси

1.1. Қуйидагилар шартнома мавзуси ҳисобланади:
а) маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш ишларини қуйидагилар орқали ташкиллаштириш:
туман (шаҳар) ҳудудини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун Хизмат кўрсатувчи ташкилотга 5 йилдан кам бўлмаган муддатга бириктириш;
Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун Буюртмачи мулкидан (кейинги ўринларда давлат мулки деб аталади) вақтинча, беғараз фойдаланиш*;
Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни (кейинги ўринларда ҚМЧ деб аталади) тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасидаги инфратузилмани ривожлантириш;
б) Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ўзига бириктирилган ҳудудда қонун ҳужжатларида ва ушбу шартномада белгиланган тартибда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш;
в) Буюртмачи томонидан Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақининг марказлашган тартибда, ўз вақтида тўланишини таъминлаш.

2. Шартнома объекти

2.1. Қуйидагилар шартнома объекти ҳисобланади:
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун Хизмат кўрсатувчи ташкилотга ушбу шартномага 1-иловага мувофиқ бириктирилаётган ҳудуд;
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш мақсадлари учун Хизмат кўрсатувчи ташкилотга ушбу шартномага 2-иловага мувофиқ, мазкур шартноманинг амал қилиш даврида, вақтинча фойдаланишга топширилаётган давлат мулки*.

3. Кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби

3.1 Хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктирилган ҳудудда ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматлар қиймати бир ойга ______________________________________________
____________________________________________________________________________ сўмни ташкил қилади**.

(рақам ва сўз билан ёзилади)

3.2. Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар ҳақини марказлашган тартибда тўлаш жисмоний шахслар (аҳоли)дан ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг келиб тушишига кўра амалга оширилади ҳамда кейинчалик ой якунида ушбу шартноманинг 3-иловасига мувофиқ тузилган, бажарилган ишлар далолатномаси бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинади.
3.3. ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тарифлар миқдори ўзгарганда ушбу шартномага қўшимча келишув расмийлаштирилади.
3.4. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловлар истеъмолчилар ва Хизмат кўрсатувчи ташкилот ўртасида тузиладиган шартномага асосан, Хизмат кўрсатувчи ташкилотга бевосита, 100 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.

4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:
ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақини Хизмат кўрсатувчи ташкилотга тўлашни марказлашган тартибда амалга ошириш;
Хизмат кўрсатувчи ташкилотга методологик ёрдам бериш ва ушбу шартноманинг амалга оширилишида кўмаклашиш;
ушбу шартноманинг 2.1.-бандида назарда тутилган давлат мулкини мазкур шартноманинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Хизмат кўрсатувчи ташкилотга вақтинча фойдаланиш (эксплуатация қилиш) учун топшириш*;
Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тарифлар миқдорига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги (асосли ҳисоб-китобларни тақдим этган ҳолда) мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқиш;
Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг бириктирилган ҳудудда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш учун участка танлаш бўйича таклифларини кўриб чиқиш;
ушбу шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда, шунингдек, бекор қилинганда Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобига, унга бириктирилган ҳудудда қурилган чиқинди тўплаш шохобчаларини қолдиқ қиймати бўйича сотиб олиш;
бириктирилган ҳудудда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича фаолиятни амалга оширишда Хизмат кўрсатувчи ташкилотга тўсқинлик қилмаслик.
4.2. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бириктирилган ҳудудда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширишда Хизмат кўрсатувчи ташкилотга кўмаклашиш;
ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан бажарилишини мониторинг қилиш (шу жумладан, чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)дан фойдаланган ҳолда);
Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ҚМЧларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя этилишини талаб қилиш:
хизматлар кўрсатилаётганда Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг айби билан юзага келган камчиликларнинг бепул бартараф этилишини талаб қилиш;
Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан муайян давр ёки бириктирилган ҳудуддаги муайян участкаларда ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатилмаганда хизматлар қийматини тўламаслик ёки қисман тўлаш;
Хизмат кўрсатувчи ташкилотдан ҳар ойда бажарилган ишлар/хизматлар далолатномаларини қабул қилиш;
Хизмат кўрсатувчи ташкилотдан ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан бажарилиши билан боғлиқ ҳужжатлар ва маълумотларни сўраш;
Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан кўрсатилган хизматлар натижадорлигини баҳолашни амалга ошириш;
мазкур банднинг учинчи — тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган ўз ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда — Санитар тозалаш маркази деб аталади) орқали амалга ошириш;
Ушбу шартнома Буюртмачи ташаббуси билан муддатидан олдин бекор қилинганда (Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ушбу шартноманинг 4.3-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаслик, шунингдек, 5.3-банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қилинган харажатларни ва бой берилган фойдани компенсация қилиш;
Бунда, Буюртмачи томонидан тўланиши лозим бўлган компенсация суммаси асосланган ҳисоб-китоблар бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
4.3. Хизмат кўрсатувчи ташкилот қуйидагиларга мажбур:
ушбу шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида қонун ҳужжатларида ва мазкур шартномада белгиланган тартибда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишга киришиш;
вақтинча фойдаланиш учун унга топширилган давлат мулкининг лозим даражада сақланишини ва белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, уларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш*;
санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини яхшилашни амалга ошириш, шу жумладан:

Тадбир номи

Сони
(та)

Бажариш
муддатлари

Мавжуд чиқинди тўплаш шохобчаларини таъмирлаш
Мавжуд чиқинди тўплаш шохобчаларини реконструкция қилиш
Янги чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш
Чиқинди тўплаш шохобчаларини контейнерлар билан жиҳозлаш
….


ўзига бириктирилган ҳудудда ҚМЧларни олиб чиқиб кетиш жадвалига қатъий мувофиқ, мунтазам олиб чиқиб кетилишини амалга ошириш;
ҳар ойнинг охирги санасида Санитар тозалаш марказларига бажарилган ишлар/хизматлар далолатномаларини бевосита топшириш, почта алоқаси ёки электрон шаклда, уларни олганлиги тўғрисидаги хабарнома юбориш орқали тақдим этиш;
Буюртмачи томонидан белгиланган, давлат мулкидан вақтинча фойдаланиш (эксплуатация қилиш) муддати ёки мазкур шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан, шунингдек, бекор қилинганидан сўнг 5 иш куни мобайнида давлат мулкини Буюртмачига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда топшириш*;
ушбу шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда, шунингдек, бекор қилинганда, унга бириктирилган ҳудудда, ўз маблағлари ҳисобига қурилган чиқинди тўплаш шохобчаларини Буюртмачига қолдиқ қиймати бўйича сотиш;
Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг шартнома бўйича ҳуқуқий муносабатларидаги ҳуқуқий ҳолатига таъсир қиладиган барча ўзгаришлар (номи, рўйхатга олиш жойи, юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, банкротлик тартиботи очилганлиги) тўғрисида ўзгаришлар рўй берган кундан бошлаб 10 иш кундан кечикмай Буюртмачига хабар бериш;
ушбу шартнома бўйича Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан мажбуриятлар бажарилишининг мониторингини олиб боришда Буюртмачига ёки Санитар тозалаш марказига тўсқинлик қилмаслик.
4.4. Хизмат кўрсатувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бириктирилган ҳудудда чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш учун участка танлаш бўйича Буюртмачига таклифлар киритиш;
қонун ҳужжатларида ва ушбу шартномада белгиланган тартибда, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган барча усулларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш;
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тарифлар миқдорига ўзгартиришлар киритиш учун асосли ҳисоб-китобларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Буюртмачига киритиш;
ушбу шартнома Буюртмачи ташаббуси билан муддатидан олдин бекор қилинганда (Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ушбу шартноманинг 4.3-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаслик, шунингдек, 5.3-банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) Буюртмачидан компенсация олиш;
Буюртмачи ёки Санитар тозалаш марказидан ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ қўшимча маълумотлар ва материалларни сўраш.

5. Кўрсатилган хизматлар натижадорлигини баҳолаш тартиби

5.1. ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар натижадорлигини баҳолашда қуйидагилар инобатга олинади:
абонентларнинг маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлардан қаноатланганлиги;
ҚМЧларни олиб чиқиб кетиш жадвалларига риоя этилиши;
чиқинди тўплаш шохобчаларининг ҳолати;
контейнерларнинг ҳолати;
табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши.
5.2. Кўрсатилган хизматлар натижадорлигини баҳолаш ушбу шартномага 4-иловага мувофиқ амалга оширилади.
5.3. Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан кўрсатилган хизматлар натижадордорлиги кетма-кет уч ой қониқарсиз деб баҳоланган тақдирда, унга Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солинади. Бунда, жарима суммаси ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатган хизматлар ҳақини марказлашган тартибда тўланишида ушлаб қолиш йўли орқали ундирилади.
Хизмат кўрсатувчи ташкилотга жарима солинганидан сўнг кейинги уч ой давомида хизматлар натижадорлиги такроран қониқарсиз деб баҳоланган тақдирда, Буюртмачи ушбу шартномани бир томонлама бекор қилиш ташаббуси билан чиқишга ҳақли.

6. Томонларнинг жавобгарлиги

6.1. Ушбу шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки лозим бўлмаган даражада бажарилганлиги учун Томонлар қонун ҳужжатлари ва ушбу шартномага мувофиқ жавоб берадилар.

7. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш

7.1. Ушбу шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш Томонларнинг розилиги бўйича ёки форс-мажор ҳолати вужудга келганда амалга оширилади.
7.2. Ушбу шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар қўшимча келишувлар тузиш орқали ёзма шаклда расмийлаштирилади.
7.3. Томонлар келиша олмаган тақдирда, ушбу шартномага барча ўзгартириш ва қ?шимчалар ёки бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
7.4. Томонлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномани бекор қил?ш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
7.5. Шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:
Хизмат кўрсатувчи ташкилот фаолиятининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилиши ёки тўхтатиб қўйилиши;
ушбу шартнома 5.3-бандининг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатларда Буюртмачининг ташаббуси бўйича;
ўз фаолиятини тўхтатиш мақсади тўғрисида фаолиятнинг тўхтатилиши кутилаётган санадан уч ой олдин Буюртмачини хабардор қилган ҳолда, Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ташаббуси билан.
7.6. Ушбу шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиққан Томон иккинчи Томонга бевосита топшириш, почта алоқаси ёки электрон шаклда, уларни олганлиги тўғрисидаги хабарнома юбориш орқали ёзма билдиришнома юборади.
7.7. Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ушбу шартномада назарда тутилган мажбуриятлар қониқарли бажарилган тақдирда, шартноманинг амал қилиш муддати Томонларнинг келишуви бўйича 5 йилга узайтирилади.

8. Низоларни ҳал қилиш тартиби

8.1. Ушбу шартнома доирасида келиб чиқадиган низолар Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ҳал этилади.
8.2. Келишув билан ҳал этилмаган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.

9. Шартноманинг амал қилиш муддати

9.1. Ушбу шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва 20___ йил «____»_________гача амал қилади.

10. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолати

10.1. Томонлар ушбу шартнома бўйича бирон-бир мажбуриятнинг бажарилмаслиги ёки лозим бўлмаган даражада бажарилганлиги учун, агар бундай мажбуриятларнинг бажарилмаслигини ёки лозим бўлмаган даражада бажарилганлигини енгиб бўлмайдиган куч ҳолати келтириб чиқарган тақдирда, жавоб бермайдилар.
10.2. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатларига Томонларнинг ушбу шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришига бевосита таъсир кўрсатган, мазкур шароитларда фавқулодда ва кутилмаган вазиятлар киради. Келтирилган рўйхат тўлиқ ҳисобланмайди. Бундай вазиятларга бозорда ишларни амалга ошириш учун зарур хизматлар ёки материаллар мавжуд эмаслиги ёки етишмаслигига тааллуқли ҳолатлар кирмайди.
10.3. Томон дарҳол (ёки бошланган санадан бошлаб уч календарь кунидан кечикмай) форс-мажор ҳолатининг бошланиш санаси ва тавсифини аниқлаштирувчи ёзма равишда бевосита топшириш, почта алоқаси ёки электрон шаклда, уларни олганлиги тўғрисидаги хабарнома юбориш орқали хабар беради.
10.4. Форс-мажор ҳолатлари вужудга келган тақдирда, Томонлар дарҳол юзага келган вазиятдан чиқиш йўлларини қидириш учун музокаралар олиб борадилар ва бундай ҳолатларнинг оқибатларини камайтириш учун барча воситаларни қўллайдилар.
10.5. Ушбу Битим бўйича ишларнинг форс-мажор ҳолатлари туфайли тўлиқ ёки қисман тўхтатилишида, мазкур ишларни олиб бориш даври форс-мажорнинг амал қилиш муддатига узайтирилади ва форс-мажор тугаган вақтдан бошлаб давом эттирилади.

11. Якунловчи қоидалар

11.1. Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган 2 асл нусхада тузилди. Бир нусхаси Буюртмачида, иккинчиси — Хизмат кўрсатувчи ташкилотда сақланади.
11.2. Ушбу шартнома иловалари ва қўшимча келишувлар унинг ажралмас қисми ҳисобланади.

12. Томонларнинг манзили ва реквизитлари

«Буюртмачи»
______________________________________
(тўлиқ номи)
Жойлашган жойи:_______________________
______________________________________
Банк реквизитлари: ______________________
______________________________________
МФО: ________________________________
СТИР: ________________________________
ИФУТ: ________________________________

______________________________________
(лавозими, Ф.И.О.)

______________________________________
(имзо, муҳр)

«Хизмат кўрсатувчи ташкилот»
_____________________________________
(тўлиқ номи)
Жойлашган жойи:_______________________
_____________________________________
Банк реквизитлари: ______________________
_____________________________________
МФО: ________________________________
СТИР: ________________________________
ИФУТ: _______________________________

_____________________________________
(лавозими, Ф.И.О.)

_____________________________________
(имзо, муҳр)

Хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктирилаётган ҳудуд паспорти

1. _______________________________________________________________________________________ вилояти
2. _________________________________________________________________ шаҳар, туман (қишлоқ ва бошқалар)
3. Аҳоли сони — ____________ минг киши.
шу жумладан:
— кўп квартирали уйларда — _____________ минг киши;
— якка тартибдаги турар жой секторида — _________________ минг киши.
4. Бириктирилган ҳудуддаги фуқаролар йиғини, кўчалар, мавзелар ва уйлар рўйхати:

Т/р

Номи

Кўп квартирали ва якка тартибдаги турар жойлар

1.

Фуқаролар йиғини
_______________________________
Кўча___________________________
Мавзе _________________________
….
….

а) кўп квартирали уйлар:
— рақамлари — № ___, № ___, № ___, …;
— аҳоли сони — ______ минг киши;
б) чиқинди тўплаш шохобчалари сони ____ та, шу жумладан:
намунавий (қўриқланадиган) ____ та;
модулли (қўриқланмайдиган) ____ та;
в) контейнерлар сони ____ та;
г) «сигнал» усулида хизмат кўрсатиладиган якка тартибдаги уйлар:
— рақамлари — № ___, № ___, № ___, …;
— аҳоли сони — ______ минг киши.

2.

Фуқаролар йиғини
_______________________________
Кўча___________________________
Мавзе _________________________
….
….

а) кўп квартирали уйлар:
— рақамлари — № ___, № ___, № ___, …;
— аҳоли сони — ______ минг киши;
б) чиқинди тўплаш шохобчалари сони ____ та шу жумладан:
намунавий (қўриқланадиган) ____ та;
модулли (қўриқланмайдиган) ____ та;
в) контейнерлар сони ____ та;
г) «сигнал» усулида хизмат кўрсатиладиган якка тартибдаги уйлар:
— рақамлари — № ___, № ___, № ___, …;
— аҳоли сони — ______ минг киши.

Кейинги таҳрирга қаранг.

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш учун давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги 20____ йил «_____» __________ _______-сон битимига ______-сон қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бажарилган ишлар далолатномаси

Шаҳар (туман) ___________________

20____ йил «_____» _______________

Биз, қуйида имзо чекувчилар, ________________________________________________________________________

(Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органи)

ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази бошлиғи _____________________________________
______________________________________________________________________________________________ ва

(Ф.И.О.)
_________________________________________________________________________________________раҳбари
(Хусусий шерик — хизмат кўрсатувчи ташкилот)
________________________________________________________________________________________________
(Ф.И.О.)

ушбу далолатномани қуйидагилар тўғрисида туздик:
1. 20____ йил «_____» __________ даги _______-сон Битимга мувофиқ хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан унга бириктирилган ҳудудда 20____ йилнинг __________ ойида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича ушбу далолатноманинг 2-бандида кўрсатилган ҳажмдаги хизматлар кўрсатилди.
2. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бажарилган ишлар:

Т/р

Бириктирилган ҳудудлар

Қатновлар сони

Олиб чиқиб кетилган қаттиқ маиший чиқинди ҳажми
3)

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бажарилган ишлар қиймати (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда)

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бажарилган ишлар қиймати (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда)

1.

Кейинги таҳрирга қаранг.
S=A/C*100, бунда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, мазкур Низом, бошқа қонун ҳужжатлари, жамоа шартномалари, шунингдек, бошқа локал ҳужжатлар ва иш берувчи ҳамда ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилганлардан ташқари санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотларининг бошқа ходимларини мукофотлаш ойлик ҳисобот маълумотлари асосида юк ташиш прогноз кўрсаткичлари бажарилганлиги учун — тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 100 фоизигача амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

«

33.

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси

Республика истеъмолчиларига энергия ресурсларини сотишдан, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишдан тушган маблағлар

10

Ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағлар

8

Бюро органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан тушган маблағлар

8

Давлат ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғими маблағлари

80

Бюро ходимлари томонидан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар

80

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар

100

Бюро бўлинмалари, шунингдек, прокуратура органларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган асосий воситаларини сотишдан олинган маблағлар

50

Қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар

100

».

ўн тўққизинчи хатбоши ўн еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
а) 2-банднинг иккинчи, тўртинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «сув чиқариш хизматлари» сўзларидан кейин «қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича» сўзлари қўшилсин;
б) 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «сув чиқариш хизматлари» сўзларидан кейин «қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар» сўзлари қўшилсин;
в) 2-иловадаги «сув чиқариш хизматлари,» сўзларидан кейин «қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар» сўзлари қўшилсин.
6-банддаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
7-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
20-банднинг олтинчи — ўн биринчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги олтинчи — тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
36-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
37 — 39-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
41-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «буюртмачининг ҳудудни электрон танлов ғолибига бириктириш тўғрисидаги қарорининг» сўзлари «маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартноманинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
43 — 45-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Низомга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
изоҳларнинг охирги хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Низомга 4-илованинг 7-бандидаги тўртинчи — еттинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги тўртинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Низомга 5-илованинг VI бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Низомга 7-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Т/р

Мезонлар номи

Баллар

Жами

100

шу жумладан:

1.

Ишлаб чиқариш базасининг (автопарк, гараж) мавжудлиги*

20

2.

Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати:

20

5000 кишига қадар

5

5 001 кишидан 10 000 кишига қадар

10

10 001 кишидан 20 000 кишига қадар

15

20 000 кишидан ортиқ

20

3.

Чиқинди ташиш машиналарининг ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ равишда улардан неча йил фойдаланилганлиги**

30

3 йилгача (3 йил ҳам қўшилган ҳолда

30

3 йилдан 5 йилгача

25

5 йилдан 10 йилгача

15

10 йилдан ортиқ

10

4.

Чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)нинг мавжудлиги

5

5.

ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматидан жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бир ойлик хизматларнинг паст қиймат таклифи

15

5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)

7

5% дан 10 % гача

10

10% дан 15 % гача

12

15% дан ортиқ

15

6.

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга базавий тарифдан паст тариф бўйича таклиф:

10

5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)

2

5% дан 10 % гача

4

10% дан 15 % гача

8

15% дан ортиқ

10

Низомга 8-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга буюртмачи билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузиш ҳақидаги таклиф қабул қилинганлигини тасдиқлаш тўғрисида БИЛДИРИШНОМА

________________________________________________________________________________________________
(юридик шахснинг тўлиқ номи)

СТИР _____________________
Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами: ________________________________________________
Жойлашган жойи (почта манзили): ____________________________________________________________________
Электрон почта манзили: ____________________________________________________________________________
Телефон ва факс рақами (агар мавжуд бўлса): ___________________________________________________________,

(мамлакат ва шаҳар кодини кўрсатган ҳолда)

ушбу билдиришнома билан ____________ (электрон танлов ўтказиш санаси) куни ўтказилиши белгиланган электрон танловга қўйилган, _____-сон лот бўйича маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга буюртмачи билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузиш ҳақидаги таклиф қабул қилинганлигини тасдиқлайди.

Сана__________________________________________________________________
Ариза берувчининг ЭРИси_________________________________________________________________»;
Низомга 9-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;