11.11.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1187
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори, 11.11.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1187
Кучга кириш санаси
21.11.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжат 21.11.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сон «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 2-сон, 22-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексида белгиланган тартибда васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан аниқланиб, тегишли таълим муассасаларига жойлаштирилган ота-онаси вафот этган, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, ота-оналик ҳуқуқи чекланган, муомалага лаёқатсиз деб топилган, касал бўлган, узоқ муддат бўлмаган, болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган, шу жумладан тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидаги боласини олишдан бош тортган ота-оналарнинг болалари, шунингдек, бошқа ҳолларда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.