Т/р | Тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддати | Масъул ижрочилар |
I. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқот ишларининг натижадордигини ошириш, илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва тижоратлаштиришни фаоллаштириш | ||||
1. | Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқот ишлари натижалари амалиётга жорий этилишини тизимли ташкил этиш. | Идоралараро тасдиқланган илмий тадқиқотларни бажариш концепцияси | 2019 йил февраль | Фанлар академияси, |
2. | Яратилаётган қишлоқ хўжалиги машиналарининг тажриба ва макет нусхаларини тайёрлаш учун замонавий конструкторлик бўлимига эга бўлган тажриба цехини ташкил этиш. | Келишилган таклиф | 2019 йил апрель | Фанлар академияси, |
3. | Ишлаб чиқаришга тайёр илмий ишланмалар рўйхатини шакллантириш. | Келишиб тасдиқланган рўйхат | 2019 йил апрель | Фанлар академияси, |
4. | Илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва тижоратлаштириш чораларини кўриш. | Ҳар бир ишланма бўйича келишиб тасдиқланган чора-тадбирлар | 2019 йил июль | Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, |
5. | Хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг машина ва механизмлари намуналарини адаптацион синовларидан ўтказиш. | Чора-тадбирлар | 2020 йил январь | Фанлар академияси, |
II. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш, замонавий лабораторияларни ташкил этиш, бутловчи қисмлар ва сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш, ахборот-коммуникация технологияларини изчил жорий этиш | ||||
6. | Маъмурий бино ва лаборатория корпусларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш. | Лойиҳа таклифи | 2019 йил февраль | Фанлар академияси, |
7. | Замонавий лабораторияларни ташкил этиш, асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва бутловчи қисм ҳамда сарфлаш материаллари билан таъминлаш. | Лойиҳа таклифи | 2019 йил апрель | Фанлар академияси, |
8. | Мавжуд ахборот-коммуникация воситалари тизимини янгилаш. | Келишиб тасдиқланган чора-тадбирлар графиги | 2019 йил август | Фанлар академияси, |
9. | Бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни базавий молиялаштиришга ўтказиш. | Вазирлар Маҳкамасининг қарори | 2019 йил сентябрь | Фанлар академияси, |
10. | Илмий-тадқиқот фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш. | Келишиб тасдиқланган чора-тадбирлар жадвали | тасдиқланган жадвал бўйича | Фанлар академияси, |
III. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасидаги ташкилот, корхона, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан ўзаро алоқаларни кучайтириш ва ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш | ||||
11. | Институт докторантурасида турдош илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари учун илмий ва илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлаш. | Ташкилот кенгашининг қарори | 2019 йил | Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
12. | Бажарилаётган илмий муаммоли мавзулар бўйича тузилган илмий-ижодий гуруҳ таркибида докторантлар улуши 10 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш. | Ташкилотнинг буйруғи | ҳар йили январь ойида | Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
13. | Ишлаб чиқариш корхоналари билан илмий ишланмалар амалиётга жорий этилишини таъминловчи ҳамкорликни мустаҳкамлаш. | Истеъмолчиларга тақдим этиладиган лойиҳалар таклифи | 2019 йил март | Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, қишлоқ хўжалиги машинасозлик корхоналари |
IV. Хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан алоқаларни ривожлантириш ва жаҳон бозорларида рақобатбардош қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқарилишини фаоллаштириш | ||||
14. | Хорижий стажировкаларни ташкил этиш учун ёш олимлар ва илмий ходимлар ҳамда етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш. | Келишиб тасдиқланган жадвал | 2019 йил февраль | Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
15. | Ёш олимлар ва илмий ходимлар хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида стажировкадан ўтишини таъминлаш. | Хорижий муассасалар билан тузиладиган шартномалар | тасдиқланган жадвалга мувофиқ | Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
16. | Илмий ходимлар учун семинар ва тренинглар ўтказиш учун хорижий мутахассис ва олимларни жалб этиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2019 йил март | Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
17. | Халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантларини кенг жалб қилиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2019 йил апрель | Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
18. | Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва докторантларга маслаҳатчилик қилиш учун PhD илмий даражасига эга хорижий олимларни жалб қилиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2019 йил август | Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
Т/р | Объектлар номи | Қурилган йили | Кадастр рақами | Майдони, | Жойлашган жойи |
1 | 2-маъмурий бино лаборатория бокслари, бостирмаси ва қоровулхонаси билан | 1981 | 11 — 15 — 10 — 03 — 02 — 2104 | 20793,56 | Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбахор шаҳарчаси, «Шодлик» маҳалласи |
2 | Иссиқхона мажмуаси, қоровулхонаси билан | 2008 | 10 — 15 — 10 — 03 — 02 — 0314 | 20000,0 | Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбахор шаҳарчаси, «Шодлик» маҳалласи |