Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 октябрдаги ПҚ-3956-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси бир ой муддатда қуйидагиларни таъминласин:
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосарлари ўртасида функционал вазифаларни тақсимлаш;
марказий аппарат ва идоравий мансуб ташкилотларнинг Қўмитага юкланган асосий вазифалар ва функцияларни юқори профессионал даражада бажара оладиган, зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш;
марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари низомларини тасдиқлаш.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаров зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади), унинг таркибий бўлинмаларининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари, ҳуқуқ ва жавобгарликларини белгилайди.
2. Давлат экология қўмитаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
3. Давлат экология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади ва ҳисобот беради.
4. Давлат экология қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
5. Давлат экология қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади) ва унинг таркибига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютасидаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, қисқартмаси — Давлат экология қўмитаси;
тўлиқ номи — Государственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды, қисқартмаси — Госкомэкологии;
тўлиқ номи — The State Committee of the Republic of Uzbekistan for Ecology and Environment Protection, қисқартмаси — Committee for Ecology of the Republic of Uzbekistan.
8. Давлат экология қўмитасининг жойлашган манзили (почта манзили): 100000, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7а-уй.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) инспекциялари;
Давлат экологик экспертизаси маркази ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат экологик экспертизаси марказлари;
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Тоза ҳудуд» ДУК, уларнинг туман (шаҳар)лардаги филиаллари.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 58-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 09/21/58/0095-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат бошқарувини олиб бориш;
атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва алоҳида объектлар муҳофаза қилинишини, экологик шароитнинг соғломлаштирилишини таъминлаш;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида таъсирчан тизимни ташкил этиш;
ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини ўрнатиш;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш борасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат кадастри ва мониторингини, шунингдек, ёввойи ҳайвонлар, ёввойи ўсимликларни кўпайтириш ва сақлаш питомникларининг, зоология ва ботаника коллекцияларининг давлат ҳисобини юритиш;
экологик тарбия, тарғибот ва таълимни, шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича профилактика ўтказиш;
экология ва атроф муҳит муҳофазаси масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорликни, қулай атроф муҳитга бўлган фуқаролар ҳуқуқини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат экология қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш юзасидан давлат бошқаруви соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавоси ҳамда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширади;
атроф муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни таъминлашнинг иқтисодий механизмларидан кенг фойдаланган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш фаолиятида давлат бошқарувини амалга оширади;
ресурсларни тежайдиган, кам чиқитли ва чиқитсиз инновацион технологияларни ҳамма ерда ва кенг миқёсда жорий этишни рағбатлантириш, шунингдек, аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлайдиган хўжалик фаолиятининг атроф муҳитга нохуш таъсирини камайтириш ва унинг олдини олишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
атроф муҳитнинг ҳолатини яхшилашга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифларни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳар йилги ва узоқ муддатли дастурларига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва алоҳида объектлар муҳофаза қилинишини, экологик шароитнинг соғломлаштирилишини таъминлаш соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш юзасидан экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш тадбирлари дастурларини келишади;
қонунчиликда белгиланган тартибда аҳолини атроф муҳитнинг ҳолати ва уни соғломлаштириш бўйича кўрилаётган чораларга доир маълумотлар билан таъминлайди;
«Тоза ҳудуд», «Махсустранс» давлат унитар корхоналари ва «Chiqindilarni qayta yuklash va utilizasiya qilish» давлат корхонаси, шунингдек, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар фаолиятида чиқинди тўплаш шохобчаларини ишга тушириш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш, полигонларни бошқариш, чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш масалаларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликни мувофиқлаштиришни амалга оширади;
чиқиндиларни йиғиш, саралаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш тизимини самарали ташкил этиш бўйича тадбирларнинг ишлаб чиқишни ташкиллаштиради;
в) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини амалга ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида таъсирчан тизимни ташкил этиш соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шаҳар ва туманлардаги санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолияти юзасидан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этиши бўйича давлат назоратини таъминлайди;
чиқинди тўплаш шохобчаларини ташкил этиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, рухсат этилмаган чиқиндихоналарнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, полигонларни бошқариш, чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилишни белгиланган тартибда назоратга олишни ташкил этади;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, уларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрини юритиш билан боғлиқ маълумотларни тўплайди ҳамда таҳлил қилади;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда ёрдам кўрсатади;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан жойлардаги рухсат этилмаган чиқиндихоналарни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва уларнинг амалга оширилиши юзасидан ҳамкорликни ташкиллаштиради;
чиқиндилар сақланадиган ҳудудлардаги тупроқни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторингини олиб боради;
г) ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назорати соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) экологик тизимлар, табиий генофонд, биологик мувозанатнинг, шунингдек, атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари, тупроқни ифлослантирувчи манбаларнинг, ўсимлик дунёси (шу жумладан ўрмонлар), ҳайвонот дунёси, уларнинг яшаш муҳитининг ва биологик сув объектларининг ҳолати юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
2) юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши юзасидан давлат назоратини, шу жумладан қуйидагиларни амалга оширади:
ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлашнинг ва оқизишнинг, чиқиндилар ҳосил бўлиши ва жойлаштирилишининг белгиланган экологик нормативларига, шунингдек, бундай ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашни, оқизишни ва чиқиндиларни белгиланган нормативларгача камайтиришга доир келишилган тадбирлар;
янги ва қайта ташкил этилган корхоналар ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга туширишда экологик хавфсизлик талаблари;
ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, портлатиш ишларини ўтказиш, қазилма чиқиндихоналари, терриконлар, қолдиқ жинслар уюми ва чиқиндихоналарни жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланиш чоғида атроф муҳитни ифлосланишдан, булғанишдан ва камайишдан муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи моддаларни, минерал ўғитларни, бошқа кимёвий моддалар ва препаратларни ташиш, сақлаш ва қўллаш чоғида атроф муҳитни муҳофаза қилиш;
овчилик ва балиқчилик, балиқ захираларини муҳофаза этиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни қайта тиклаш, балиқчиликни рағбатлантириш қоидалари;
сувни муҳофаза қилиш объектларини, сув хўжалиги тизимлари, сув омборлари ва бошқа гидротехника иншоотларини ишлатиш қоидалари;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш, уларни сақлаш ва қайта тиклаш дастурлари ва режаларининг ишлаб чиқилиши ва бажарилишини амалга ошириш;
сув ресурсларидан фойдаланиш, сувдан фойдаланишнинг белгиланган меъёрлари, қоидалари ва тартиботига риоя этиш, ер усти ва ер ости сувларини ифлосланиш, булғаниш ва қуриб қолишдан муҳофаза қилиш, шунингдек, сув объектларининг қирғоқ бўйларида (зоналарида) сувни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини бажариш;
ер участкалари эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан тупроқни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;
вақтинча фойдаланишга берилиб, қурилиш, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва бошқа таъсирлар натижасида бузилган ерларни фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш;
ўрмон ресурслари, қимматли табиий ландшафтлар, шунингдек, ўрмон ўсимликларининг сувни муҳофаза қилиш, сувни бошқариш, экин майдонларини ҳимоя қилиш ва бошқа ҳимоя функцияларини таъминлаш;
3) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан биргаликда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ифлосланган ва бошқа зарарли таъсирларга учраган атроф муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги ягона республика маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
4) атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш ҳамда оқизишнинг йўл қўйиладиган нормативлари ва чиқиндиларни жойлаштириш лимитларини тасдиқлайди;
5) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўловларини ундиради;
6) давлат дастурлари, концепциялари, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларининг ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари; барча турдаги қурилишларга мўлжалланган ер участкаларини ажратиш материаллари; лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари; табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа хил фаолиятни тартибга солувчи техник регламентлар, экологик нормативлар лойиҳалари; техникалар, технологиялар, материаллар, моддалар ва маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар; атроф табиий муҳит ҳолати ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар; кейинчалик уларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида ўтказилган ҳудудларни комплекс текшириш материаллари; шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари; махсус ҳуқуқий режимли объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказади;
табиатдан фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида рухсатнома хусусиятига эга ҳужжатларни;
чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияларни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
зоология коллекцияларининг давлат ҳисобига олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни беради ва ҳисобини юритади;
8) янги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, уларга ном бериш ва уларни қайта номлаш бўйича таклифлар киритади;
д) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш борасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш соҳасида:
атроф муҳитга таъсир омилларини ҳисобга олиш, унинг ҳолатини таҳлил қилиш, баҳолаш, атроф муҳит ҳолатини прогноз қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш учун давлат ҳамда идоравий экологик назорат соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;
янги (қайта қурилган) объектларни, шу жумладан табиатни муҳофаза қилиш объектлари ва иншоотларини қабул қилиб олиш ҳамда ишга тушириш бўйича давлат комиссиялари ишида, шунингдек, барча турдаги қурилишлар учун ер ажратишга доир материалларни келишишда қатнашади;
қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг нашр этилишини таъминлайди;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида дастурлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, ижтимоий шерикликни кенгайтиради, атроф муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятида жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга методик ёрдам беради ва кўмаклашади;
экологик назорат соҳасида бошқа махсус ваколатли органлар билан биргаликда экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларини махсус тайёрлашни ташкил этади;
давлат бошқаруви органлари билан биргаликда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида норматив ҳамда метрологик таъминлаш, стандартлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этади;
экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш йўналишида янги норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ва амалдагиларини қайта кўриб чиқишни амалга оширади;
табиий ресурслардан фойдаланиш, атроф муҳитнинг ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллуқли ишларнинг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди;
илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мутахассисларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит ҳолатини моделлаштириш ва прогноз қилишни ривожлантириш бўйича ишларни олиб боради;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасига асосан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш учун ҳар йилги квоталарни тасдиқлайди;
табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини метрологик жиҳатдан таъминлаш борасида иш олиб боради, атроф муҳит объектларининг ифлосланишини назорат қилиш бўйича методик раҳбарликни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат кадастри ва мониторингини, шунингдек, ёввойи ҳайвонлар, ёввойи ўсимликларни кўпайтириш ва сақлаш питомникларининг, зоология ва ботаника коллекцияларининг давлат ҳисобини юритиш соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни кўпайтириш ва уларни сақлаш бўйича питомникларнинг, шунингдек зоология ва ботаника коллекцияларининг давлат ҳисобини амалга оширади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини юритувчи бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, шунингдек, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар билан биргаликда ифлослантирувчи манбаларнинг ва уларнинг атроф муҳитга кўрсатадиган зарарли таъсирларининг (жисмоний таъсирдан ташқари) ҳисобини амалга оширади;
табиатдан фойдаланувчилар (табиатдан махсус фойдаланиш) томонидан табиий ресурслардан фойдаланиш, атроф муҳитга ифлослантирувчи моддалар, чиқариб ташлаш ва оқизиш, чиқиндиларни ташлаш ҳамда бошқа зарарли таъсирларнинг (жисмоний таъсирдан ташқари) ҳисоби юритилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишга доир давлат статистика ҳисоботлари ишончлилигига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрлари юритилишини амалга оширади;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари мониторингини, шунингдек, атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар мониторингини амалга оширади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг атроф муҳит давлат мониторинги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит давлат мониторинги дастурини ишлаб чиқади ва тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда амалга оширади;
ж) экологик тарбия, тарғибот ва таълимни, шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
махсус ваколатли давлат органлари билан биргаликда экологик тарбия ва таълим тизимини ташкил этади ҳамда ривожлантиради, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шу жумладан, экологик хавфсизликни таъминлаш ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш соҳасида билимларни тарғиб қилиш ишларининг олиб борилишини таъминлайди;
махсус ваколатли давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда, оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда, аҳолининг атроф муҳит муҳофазаси ва барқарор ривожланиш масалалари борасидаги хабардорлигини ошириш тадбирларини амалга оширади;
экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасида ўз фаолиятини амалга ошираётган кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлайди, Давлат экология қўмитаси тизими раҳбарлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш борасидаги ишларига методик раҳбарликни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
з) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича профилактика ўтказиш соҳасида:
атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан ушбу ҳуқуқбузарликларни аниқлайди, бунга имкон берувчи шарт-шароитларни ва уларнинг содир бўлиш сабабларини бартараф этади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг ҳисобини юритади ва ушбу маълумотлар таҳлилини амалга оширади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита иштирок этувчи ва уни амалга оширувчи бошқа орган ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилади;
и) экология ва атроф муҳит муҳофазаси масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорликни, қулай атроф муҳитга бўлган фуқаролар ҳуқуқини таъминлаш соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқ билан мулоқотнинг механизмларини амалиётга самарали татбиқ этиш чора-тадбирларини амалга оширади;
Давлат экология қўмитаси ваколатларига тегишли масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
одамлар саломатлиги учун қулай шароитлар яратишга, экологик мувозанатни сақлашга ҳамда республиканинг самарали ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши манфаати йўлида табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига кўмаклашади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларга ахборот ва маслаҳатлар беришда ҳамкорлик кўрсатади;
кенг жамоатчилик ҳамда тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш дастурлари ва тадбирларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этади;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида муҳим вазифаларнинг амалга оширилиши ҳақида аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролик жамияти институтларини кенг хабардор қилиб боради.
1) Ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Давлат экология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
2) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат бошқарувини таъминлаш ва мувофиқлаштириш;
3) атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва алоҳида объектлар муҳофаза қилинишини, экологик шароитнинг соғломлаштирилишини таъминлаш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
4) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида таъсирчан тизимни ташкил этиш;
5) ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини ташкил этиш;
6) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш;
7) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат кадастри ва мониторингини, шунингдек, ёввойи ҳайвонларни, ёввойи ўсимликларни кўпайтириш ва сақлаш питомникларини, зоология ва ботаника коллекцияларининг давлат ҳисоби юритилишини ташкил этиш;
8) экологик тарбия, тарғибот ва таълимни, шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
9) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш;
10) экология ва атроф муҳит муҳофазаси масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорликни, қулай атроф муҳитга бўлган фуқаролар ҳуқуқини таъминлаш;
11) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Давлат экология қўмитаси марказий аппарати ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) Давлат экология қўмитаси ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;
2) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
3) Давлат экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади;
4) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишни амалга оширади;
6) Давлат экология қўмитасининг ваколатига кирувчи тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ҳамда бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;
7) ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, атмосфера ҳавоси, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширади;
8) атроф муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни таъминлашнинг иқтисодий механизмларидан кенг фойдаланган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш фаолиятида давлат бошқарувини амалга оширади;
9) ресурсларни тежайдиган, кам чиқитли ва чиқитсиз инновацион технологияларни ҳамма ерда кенг миқёсда жорий этишни рағбатлантириш, шунингдек, аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлайдиган хўжалик фаолиятининг атроф муҳитга нохуш таъсирини камайтириш ва унинг олдини олишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
10) атроф муҳит ҳолатини яхшилашга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифларни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳар йилги ва узоқ муддатли дастурларига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритади;
11) Давлат экология қўмитаси ваколатига тегишли масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқади ва келишади;
12) атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш юзасидан экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш тадбирлари дастурларини келишади;
13) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш бўйича режаларни ишлаб чиқиш тартибини белгилайди;
14) «Тоза ҳудуд», «Махсустранс» давлат унитар корхоналари ва «Chiqindilarni qayta yuklash va utilizasiya qilish» давлат корхонаси, шунингдек, санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар фаолиятида чиқинди тўплаш шохобчаларини ишга тушириш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, полигонларни бошқариш, чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш масалаларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликни мувофиқлаштиришни амалга оширади;
15) чиқиндиларни йиғиш, саралаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш тизимини самарали ташкил этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишни ташкиллаштиради;
16) қонунчиликда белгиланган тартибда аҳолини атроф муҳит ҳолати ва уни соғломлаштириш бўйича кўрилаётган чораларга доир маълумотлар билан таъминлайди;
17) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шаҳар ва туманлардаги санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар, «Тоза ҳудуд», «Махсустранс» давлат унитар корхоналари ва «Chiqindilarni qayta yuklash va utilizasiya qilish» давлат корхонаси фаолияти юзасидан, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этиши бўйича давлат назоратини таъминлайди;
18) чиқинди тўплаш шохобчаларини ташкил этиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, рухсат этилмаган чиқиндихоналарнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, полигонларни бошқариш, чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилишни белгиланган тартибда назоратга олишни ташкил этади;
19) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, уларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрини юритиш билан боғлиқ маълумотларни тўплайди ҳамда таҳлил қилади;
20) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишида ёрдам кўрсатади;
21) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан жойлардаги рухсат этилмаган чиқиндихоналарни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва уларнинг амалга оширилиши юзасидан ҳамкорликни ташкиллаштиради;
22) чиқиндилар сақланадиган ҳудудлардаги тупроқни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторингини олиб боради;
23) экологик тизимлар, табиий генофонд, биологик мувозанатнинг, шунингдек, атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари, тупроқни ифлослантирувчи манбаларнинг, ўсимлик дунёси (шу жумладан ўрмонлар), ҳайвонот дунёси, уларнинг яшаш муҳитининг ва биологик сув объектларининг ҳолати юзасидан давлат назоратининг амалга оширилишини ташкил этади;
24) юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши юзасидан давлат назорати олиб борилишини мувофиқлаштиради, шу жумладан қуйидагиларни амалга оширади:
ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлашнинг ва оқизишнинг, чиқиндилар ҳосил бўлиши ва жойлаштирилишининг белгиланган экологик нормативларига, шунингдек, бундай ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашни, оқизишни ва чиқиндиларни белгиланган нормативларгача камайтиришга доир келишилган тадбирлар;
янги ва қайта ташкил этилган корхоналар ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга туширишда экологик хавфсизлик талаблари;
ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, портлатиш ишларини ўтказиш, қазилма чиқиндихоналари, терриконлар, қолдиқ жинслар уюми ва чиқиндихоналарни жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланиш чоғида атроф муҳитни ифлосланишдан, булғанишдан ва камайишдан муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи моддаларни, минерал ўғитларни, бошқа кимёвий моддалар ва препаратларни ташиш, сақлаш ва қўллаш чоғида атроф муҳитни муҳофаза қилиш;
овчилик ва балиқчилик, балиқ захираларини муҳофаза этиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни қайта тиклаш, балиқчиликни рағбатлантириш қоидалари;
сувни муҳофаза қилиш объектларини, сув хўжалиги тизимлари, сув омборлари ва бошқа гидротехника иншоотларини ишлатиш қоидалари;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш, уларни сақлаш ва қайта тиклаш дастурлари ва режаларининг ишлаб чиқилиши ва бажарилишини амалга ошириш;
сув ресурсларидан фойдаланиш, сувдан фойдаланишнинг белгиланган меъёрлари, қоидалари ва тартиботига риоя этиш, ер усти ва ер ости сувларини ифлосланиш, булғаниш ва қуриб қолишдан муҳофаза қилиш, шунингдек, сув объектларининг қирғоқ бўйларида (зоналарида) сувни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини бажариш;
ер участкалари эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан тупроқни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;
вақтинча фойдаланишга берилиб, қурилиш, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва бошқа таъсирлар натижасида бузилган ерларни фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш;
ўрмон ресурслари, қимматли табиий ландшафтлар, шунингдек, ўрмон ўсимликларининг сувни муҳофаза қилиш, сувни бошқариш, экин майдонларини ҳимоя қилиш ва бошқа ҳимоя функцияларини таъминлаш;
25) атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш ҳамда оқизишнинг йўл қўйиладиган нормативлари ва чиқиндиларни жойлаштириш лимитларининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқлаш учун киритилишида иштирок этади;
26) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўловларининг ундирилишини ташкил этади ва назорат қилади;
27) давлат дастурлари, концепциялари, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларининг ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари; барча турдаги қурилишларга мўлжалланган ер участкаларини ажратиш материаллари; лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари; табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик ва бошқа хил фаолиятни тартибга солувчи техник регламентлар, экологик нормативлар лойиҳалари; техникалар, технологиялар, материаллар, моддалар ва маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар; атроф табиий муҳит ҳолати ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар; кейинчалик уларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида ўтказилган ҳудудларни комплекс текшириш материаллари; шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари; махсус ҳуқуқий режимли объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
табиатдан фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида рухсатнома хусусиятига эга ҳужжатларни;
чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияларни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
зоология коллекцияларининг давлат ҳисобига олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни беради, назорат қилади ва берилганлик бўйича маълумотлар ҳисобини юритади;
29) атроф муҳитга таъсир омилларини ҳисобга олиш, унинг ҳолатини таҳлил қилиш, баҳолаш, атроф муҳит ҳолатини прогноз қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш учун давлат ҳамда идоравий экологик назорат соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;
30) янги (қайта қурилган) объектларни, шу жумладан табиатни муҳофаза қилиш объектлари ва иншоотларини қабул қилиб олиш ҳамда ишга тушириш бўйича давлат комиссиялари ишида, шунингдек, барча турдаги қурилиш учун ер ажратишга доир материалларнинг келишилишида мутахассисларнинг қатнашишини ташкил этади;
31) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида дастурлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилинишини ва ижтимоий шерикликнинг кенгайтирилишини таъминлайди, атроф муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятида жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга методик ёрдам беради ва кўмаклашади;
32) экологик назорат соҳасида бошқа махсус ваколатли органлар билан биргаликда экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларини махсус тайёрлашни ташкил этади;
33) давлат бошқаруви органлари билан биргаликда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида норматив ҳамда метрологик таъминлаш, стандартлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этади;
34) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш йўналишида янги норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ва амалдагиларини қайта кўриб чиқишни амалга оширади;
35) табиий ресурслардан фойдаланиш, атроф муҳитнинг ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллуқли ишларнинг бажарилиши таъминланишини мувофиқлаштиради;
36) илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мутахассисларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит ҳолатини моделлаштириш ва прогноз қилишни ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилишини ташкил этади;
37) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосасига асосан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш учун йиллик квоталарни тасдиқлайди;
38) ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни кўпайтириш ва уларни сақлаш бўйича питомникларнинг, шунингдек зоология ва ботаника коллекцияларининг давлат ҳисоби амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
39) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини юритувчи бошқа ташкилотлар фаолияти мувофиқлаштирилишини амалга оширади;
40) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, шунингдек, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар билан биргаликда ифлослантирувчи манбаларнинг ва уларнинг атроф муҳитга кўрсатадиган зарарли таъсирининг (жисмоний таъсирдан ташқари) ҳисобини амалга оширади;
41) табиатдан фойдаланувчилар (табиатдан махсус фойдаланиш) томонидан табиий ресурслардан фойдаланиш, атроф муҳитга ифлослантирувчи моддалар, чиқариб ташлаш ва оқизиш, чиқиндиларни ташлаш ҳамда бошқа зарарли таъсирларнинг (жисмоний таъсирдан ташқари) ҳисоби юритилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишга доир давлат статистика ҳисоботлари ишончлилигига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
42) ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрлари юритилишини мувофиқлаштиради;
43) ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари мониторингини, шунингдек, атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар мониторинги амалга оширилишини ташкил этади;
44) давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг атроф муҳит давлат мониторинги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
46) Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит давлат мониторинги дастурининг ишлаб чиқилишини ва тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бажарилишини амалга оширади;
47) атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларининг олиб борилишини ташкил этади;
48) махсус ваколатли давлат органлари билан биргаликда экологик тарбия ва таълим тизимини ривожлантиришни ташкил этади, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шу жумладан, экологик хавфсизликни таъминлаш ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш соҳасида билимларни тарғиб қилиш ишларининг олиб борилишини таъминлайди;
49) махсус ваколатли давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда, оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда, аҳолининг атроф муҳит муҳофазаси ва барқарор ривожланиш масалалари борасидаги хабардорлигини ошириш тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади;
50) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида ўз фаолиятини амалга ошираётган кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этади, Давлат экология қўмитаси тизими раҳбарлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказади;
51) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш борасидаги ишларига методик раҳбарликни амалга оширади;
52) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Давлат экология қўмитаси мутахассисларининг иштирокини ташкил этади;
53) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича дастурларнинг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини ташкил этади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, шу жумладан ушбу ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ҳамда бунга имкон берувчи шарт-шароитлар бўйича маълумотларни;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ҳисобини;
55) ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита иштирок этувчи ва уни амалга оширувчи бошқа орган ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилинишини ташкил этади;
56) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини амалиётга татбиқ этиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилишини ва амалга оширилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
57) Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
58) одамлар саломатлиги учун қулай шароитлар яратишга, экологик мувозанатни сақлашга ҳамда республиканинг самарали ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши манфаати йўлида табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
59) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларга ахборот ва маслаҳатлар беради;
60) кенг жамоатчилик ҳамда тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш дастурлари ва тадбирларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
61) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги муҳим вазифаларнинг амалга оширилиши ҳақида тадбиркорлик субъектлари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳолини кенг хабардор қилиш бўйича фаолиятни ташкил этади.
Давлат экология қўмитаси марказий аппарати қонунчиликка ва раҳбариятининг топшириғига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
14. Давлат экология қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат:
1) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш;
2) Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
3) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасидаги давлат бошқаруви бўйича тадбирларни амалга ошириш;
4) атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва алоҳида объектлар муҳофаза қилинишини, экологик шароитнинг соғломлаштирилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
5) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида таъсирчан тизимни амалга ошириш;
6) ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини амалга ошириш;
7) тегишли ҳудудларда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
8) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат кадастри ва мониторингини, шунингдек, ёввойи ҳайвонларни, ёввойи ўсимликларни кўпайтириш ва сақлаш питомникларини, зоология ва ботаника коллекцияларининг давлат ҳисобини юритиш;
9) экологик тарбия, тарғибот ва таълимни, шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
10) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш;
11) экология ва атроф муҳит муҳофазаси масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорликни, қулай атроф муҳитга бўлган фуқаролар ҳуқуқини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширадилар:
1) ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, атмосфера ҳавоси, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширадилар;
2) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси ваколатига тегишли ёки атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқадилар ва келишадилар;
3) атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш юзасидан экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш тадбирлари дастурларини келишадилар;
4) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига янги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, уларга ном бериш ва уларни қайта номлаш бўйича таклифлар киритадилар;
5) аҳолини атроф муҳит ҳолати ва уни соғломлаштириш бўйича жойларда кўрилаётган чораларга доир маълумотлар билан таъминлайдилар;
6) чиқиндиларни йиғиш, саралаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш тизимини самарали ташкил этиш бўйича тадбирларни амалга оширадилар;
7) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда чиқинди тўплаш шохобчаларидан фойдаланиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, полигонларини бошқариш, чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш масалалари бўйича санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирадилар;
8) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан жойлардаги рухсат этилмаган чиқиндихоналарни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда ҳамкорлик қиладилар;
9) чиқиндилар сақланадиган ҳудудлардаги тупроқни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторингини олиб борадилар;
10) жойларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадилар;
11) юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши юзасидан давлат экологик назоратини, шу жумладан қуйидагиларни амалга оширадилар:
ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлашнинг ва оқизишнинг, чиқиндилар ҳосил бўлиши ва жойлаштирилишининг белгиланган экологик нормативларига, шунингдек, бундай ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашни, оқизишни ва чиқиндиларни белгиланган нормативларгача камайтиришга доир келишилган тадбирлар;
янги ва қайта ташкил этилган корхоналар ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга туширишда экологик хавфсизлик талаблари;
ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, портлатиш ишларини ўтказиш, қазилма чиқиндихоналари, терриконлар, қолдиқ жинслар уюми ва чиқиндихоналарни жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланиш чоғида атроф муҳитни ифлосланишдан, булғанишдан ва камайишдан муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи моддаларни, минерал ўғитларни, бошқа кимёвий моддалар ва препаратларни ташиш, сақлаш ва қўллаш чоғида атроф муҳитни муҳофаза қилиш;
овчилик ва балиқчилик, балиқ захираларини муҳофаза этиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни қайта тиклаш, балиқчиликни рағбатлантириш қоидалари;
сувни муҳофаза қилиш объектларини, сув хўжалиги тизимлари, сув омборлари ва бошқа гидротехника иншоотларини ишлатиш қоидалари;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш, уларни сақлаш ва қайта тиклаш дастурлари ва режаларини ишлаб чиқилиши ва бажарилишини амалга ошириш;
сув ресурсларидан фойдаланиш, сувдан фойдаланишнинг белгиланган меъёрлари, қоидалари ва тартиботига риоя этиш, ер усти ва ер ости сувларини ифлосланиш, булғаниш ва қуриб қолишдан муҳофаза қилиш, шунингдек, сув объектларининг қирғоқ бўйларида (зоналарида) сувни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини бажариш;
ер участкалари эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан тупроқни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;
вақтинча фойдаланишга берилиб, қурилиш, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва бошқа таъсирлар натижасида бузилган ерларни фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш;
ўрмон ресурслари, қимматли табиий ландшафтлар, шунингдек, ўрмон ўсимликларининг сувини муҳофаза қилиш, сувни бошқариш, экин майдонларини ҳимоя қилиш ва бошқа ҳимоя функцияларини таъминлаш;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шаҳар ва туманлардаги санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар, «Тоза ҳудуд», «Махсустранс» давлат унитар корхоналари ва «Chiqindilarni qayta yuklash va utilizasiya qilish» давлат корхонаси, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолияти юзасидан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши;
жойларда экологик тизимлар, табиий генофонд, биологик мувозанатнинг, шунингдек, атмосфера ҳавосини, ер усти ва ер ости сувларини, тупроқни ифлослантирувчи манбаларнинг, ўсимлик дунёси (шу жумладан ўрмонлар), ҳайвонот дунёси, уларнинг яшаш муҳитининг ва биологик сув объектларининг ҳолати;
белгиланган тартибда чиқинди тўплаш шохобчаларини ташкил этиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, рухсат этилмаган чиқиндихоналарнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, полигонларини бошқариш, чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш;
13) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишида ёрдам кўрсатадилар;
14) тегишли ҳудудда атроф муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўловларини ундирадилар;
15) давлат экологик экспертизасини ўтказади, шу жумладан ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари; маълум турдаги қурилишларга мўлжалланган ер участкаларини ажратиш материаллари; лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари; табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ, хўжалик ва бошқа хил фаолиятни тартибга солувчи техник регламентлар, экологик норматив лойиҳалари; техника, технологиялар, материаллар, моддалар ва маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар; атроф табиий муҳит ҳолати ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар; кейинчалик уларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида ўтказилган ҳудудларни комплекс текшириш материаллари; шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари; махсус ҳуқуқий режимли объектларни;
ўз ваколатлари доирасида таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни импорт қилиш ва экспорт қилиш учун рухсатномани;
давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга хулосаларни берадилар ва ҳисобини юритадилар;
18) табиий ресурслардан фойдаланиш, атроф муҳитнинг ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги хавфсиз маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга доир мажбурий талаблар юзасидан фаолиятни амалга оширадилар;
19) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар билан биргаликда ифлосланган ва бошқа зарарли таъсирларга учраган атроф муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги ягона ҳудудий маълумотлар базасини шакллантирадилар ва юритадилар;
20) жойларда ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни кўпайтириш ва уларни сақлаш бўйича питомникларнинг, шунингдек зоология ва ботаника коллекцияларининг давлат ҳисобини амалга оширадилар;
21) давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини юритувчи бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирадилар;
22) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар билан биргаликда ифлослантирувчи манбаларнинг ва уларнинг атроф- муҳитга кўрсатадиган зарарли таъсирининг (жисмоний таъсирдан ташқари) ҳисобини амалга оширадилар;
23) жойларда табиатдан фойдаланувчилар (табиатдан махсус фойдаланиш) томонидан табиий ресурслардан фойдаланиш, атроф муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташлаш ва оқизиш, чиқиндиларни ташлаш ҳамда бошқа зарарли таъсирларнинг (жисмоний таъсирдан ташқари) ҳисоби юритилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишга доир давлат статистика ҳисоботлари ишончлилигига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар;
24) ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрларини юритадилар;
29) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, шу жумладан, ушбу ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, унга имкон берувчи шарт-шароитларни ва уларнинг содир этилишини бартараф этишни амалга оширадилар;
30) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг ҳисобини юритадилар ва ушбу маълумотлар таҳлилини амалга оширадилар;
31) ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита иштирок этувчи ва уни амалга оширувчи бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қиладилар;
32) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шу жумладан, экологик хавфсизликни таъминлаш ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш соҳасида билимларни тарғиб қилиш ишларини олиб борадилар;
33) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда, оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда, аҳолининг атроф муҳит муҳофазаси ва барқарор ривожланиш масалалари борасидаги хабардорлигини ошириш тадбирларини амалга оширадилар;
34) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини амалиётга татбиқ этиш чора-тадбирларини амалга оширадилар;
35) ўз ваколатларига тегишли масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқадилар;
36) одамлар саломатлиги учун қулай шароитлар яратишга, экологик мувозанатни сақлашга ҳамда ҳудуднинг самарали ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши манфаати йўлида табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига кўмаклашадилар;
37) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларга ахборот ва маслаҳатлар берадилар;
38) кенг жамоатчилик ҳамда тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш дастурлари ва тадбирларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этадилар;
39) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги муҳим вазифаларнинг амалга оширилиши ҳақида тадбиркорлик субъектлари, фуқаролик жамияти институтлари ва маҳаллий аҳолини хабардор қилиб борадилар.
Давлат экология қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари қонунчиликка ҳамда қўмита раҳбариятининг қонун ҳужжатлари доирасидаги топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширадилар.
16. Давлат экология қўмитасининг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалар ва функциялари қуйидагилардан иборат:
1) Давлат экология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни тегишли туман (шаҳар)да самарали бажариш;
3) жойларда атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва алоҳида объектлар муҳофаза қилинишини, экологик шароитнинг соғломлаштирилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
4) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида таъсирчан тизимни амалга ошириш;
5) ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини амалга ошириш;
6) экологик тарбия, тарғибот ва таълимни, шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
7) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш;
8) экология ва атроф муҳит муҳофазаси масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорликни, қулай атроф муҳитга бўлган фуқаролар ҳуқуқини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Давлат экология қўмитасининг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалари ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширадилар:
1) шаҳар ва туманларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш, уларни сақлаш ва қайта тиклаш тадбирларининг ишлаб чиқилишида иштирок этадилар;
2) шаҳар ва туманларда юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши юзасидан давлат назоратини, шу жумладан, қуйидагиларни амалга оширадилар:
ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлашнинг ва оқизишнинг, чиқиндилар ҳосил бўлиши ва жойлаштирилишининг белгиланган экологик нормативларига, шунингдек, бундай ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашни, оқизишни ва чиқиндиларни белгиланган нормативларгача камайтиришга доир келишилган тадбирлар;
янги ва қайта ташкил этилган корхоналар ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга туширишда экологик хавфсизлик талаблари;
ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, портлатиш ишларини ўтказиш, қазилма чиқиндихоналари, терриконлар, қолдиқ жинслар уюми ва чиқиндихоналарни жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланиш чоғида атроф муҳитни ифлосланишдан, булғанишдан ва камайишдан муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи моддаларни, минерал ўғитларни, бошқа кимёвий моддалар ва препаратларни ташиш, сақлаш ва қўллаш чоғида атроф муҳитни муҳофаза қилиш;
овчилик ва балиқчилик, балиқ захираларини муҳофаза этиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни қайта тиклаш, балиқчиликни рағбатлантириш қоидалари;
сувни муҳофаза қилиш объектларини, сув хўжалиги тизимлари, сув омборлари ва бошқа гидротехника иншоотларини ишлатиш қоидалари;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш, уларни сақлаш ва қайта тиклаш дастурлари ва режаларининг бажарилишини амалга ошириш;
сув ресурсларидан фойдаланиш, сувдан фойдаланишнинг белгиланган меъёрлари, қоидалари ва тартиботига риоя этиш, ер усти ва ер ости сувларини ифлосланиш, булғаниш ва қуриб қолишдан муҳофаза қилиш, шунингдек, сув объектларининг қирғоқ бўйларида (зоналарида) сувни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини бажариш;
ер участкалари эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан тупроқни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;
вақтинча фойдаланишга берилган, қурилиш, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва бошқа таъсирлар натижасида бузилган ерларни фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш;
ўрмон ресурслари, қимматли табиий ландшафтлар, шунингдек, ўрмон ўсимликларининг сувини муҳофаза қилиш, сувни бошқариш, экин майдонларини ҳимоя қилиш ва бошқа ҳимоя функцияларини таъминлаш;
туман (шаҳар) ҳудудида экологик тизимлар, табиий генофонд, биологик мувозанатнинг, шунингдек атмосфера ҳавосини, ер усти ва ер ости сувларини, тупроқни ифлослантирувчи манбаларнинг, ўсимлик дунёси (шу жумладан ўрмонлар), ҳайвонот дунёси, уларнинг яшаш муҳитининг ва биологик сув объектларининг ҳолати;
шаҳар ва туманлардаги санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган ташкилотлар, «Тоза ҳудуд», «Махсустранс» давлат унитар корхоналари ва «Chiqindilarni qayta yuklash va utilizasiya qilish» давлат корхонаси, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолияти юзасидан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши;
белгиланган тартибда чиқинди тўплаш шохобчаларини ташкил этиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, рухсат этилмаган чиқиндихоналарнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, полигонларини бошқариш, чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш;
3) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишида ёрдам кўрсатадилар;
4) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳудудлардаги рухсат этилмаган чиқиндихоналарни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда ҳамкорлик қиладилар;
5) жойларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича дастурларни амалга оширадилар;
6) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар бўйича профилактикани, шу жумладан, ушбу ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, бунга имкон берувчи шарт-шароитларни ва уларнинг содир этилишини бартараф этишни амалга оширадилар;
7) атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг ҳисобини юритадилар ва маълумотларни юқори турувчи ҳудудий бўлинмага тақдим этадилар ҳамда ушбу маълумотлар таҳлилини амалга оширадилар;
8) ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита иштирок этувчи ва уни амалга оширувчи бошқа муассасалар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қиладилар;
9) тегишли ҳудудда атроф муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўловларини ундирадилар;
10) шаҳар ва туман аҳолисини атроф муҳит ҳолати ва уни соғломлаштириш бўйича кўрилаётган чораларга доир маълумотлар билан таъминлайдилар;
11) жойларда чиқиндиларни йиғиш, саралаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш тизимини самарали ташкил этиш бўйича тадбирларни амалга оширадилар;
12) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид маълумотларни тўплашни амалга оширадилар, чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритадилар;
15) шаҳар ва туманларда атроф муҳитни ифлослантирувчи манбалар мониторинги дастурини амалга оширишда иштирок этадилар;
16) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шу жумладан экологик хавфсизликни таъминлаш ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш соҳасида тарғибот ишларини олиб борадилар;
17) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда, маҳаллий оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда, аҳолининг атроф муҳит муҳофазаси ва барқарор ривожланиш масалалари борасидаги хабардорлигини ошириш тадбирларини амалга оширадилар;
18) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини амалиётга татбиқ этиш чора-тадбирларини амалга оширадилар;
19) ўз ваколатларига тегишли масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқадилар;
20) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларга ахборот ва маслаҳатлар берадилар;
21) кенг жамоатчилик ҳамда тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш дастурлари ва тадбирларини амалга оширадилар;
22) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида муҳим вазифаларнинг амалга оширилиши ҳақида тадбиркорлик субъектлари, фуқаролик жамияти институтлари ва маҳаллий аҳолини хабардор қилиб борадилар.
Давлат экология қўмитасининг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалари қонунчиликка ҳамда қўмита раҳбариятининг қонун ҳужжатлари доирасидаги топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширадилар.
18. Давлат экология қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Давлат экология қўмитасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
2) вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш;
3) Давлат экология қўмитасининг ваколатига кирувчи масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
4) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Давлат экология қўмитаси ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
5) Давлат экология қўмитаси ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур статистика маълумотларини давлат статистика органларидан бепул олиш;
6) Давлат экология қўмитаси ва унинг идоравий мансуб тузилмаларининг давлат мулкини, ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида, белгиланган тартибда бир бўлинмадан бошқасига бепул ўтказиш;
7) Давлат экология қўмитаси ходимларини уларнинг тегишли соҳадаги фаолиятларининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрларни бажарганликларини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;
8) Давлат экология қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;
9) Давлат экология қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
10) Давлат экология қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда халқаро даражада ифодалаш;
11) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари бўйича жамоатчилик, консультатив, илмий-техник ва бошқа кенгашлар, идоралараро эксперт комиссиялар ташкил этиш, махсус кенгашлар чақириш, шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг узоқ муддатли дастурларини, ҳудудий комплекс схемаларини, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, давлат экологик экспертизасини ўтказиш, шунингдек, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этиш;
12) табиий ресурсларни ифлослантириш, уларга шикаст етказиш, камайтириш ва улардан нооқилона фойдаланиш натижасида атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатганлик учун юридик ва жисмоний шахслардан зарарни ундириб олиш тўғрисида даъволар қўзғаш, шунингдек, ундирилган суммани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфлаш;
13) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаш, кредитлаш ва бошқа молиявий операцияларни тўхтатиб туриш (тўхтатиш) тўғрисидаги тақдимномаларни банк ва бошқа кредит ташкилотларига киритиш;
14) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига реал таҳдид юзага келишининг олдини олиш муносабати билан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилиш;
15) атроф муҳитга сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатадиган юридик шахслар раҳбарларидан тасарруфидаги объектларда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланиши (оқизилиши)ни узлуксиз назорат қилиш воситалари билан жиҳозланган пункт (пост)лар барпо этиш, бундай пункт (пост)ларнинг иши юзасидан назоратни амалга ошириш, бундай пункт (пост)лардан олинган маълумотларни тизимли равишда тақдим этишни талаб қилиш;
16) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатларида кўрсатилган қонун талаблари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатмалар бериш;
17) ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, мансабдор шахслар ва фуқароларга жарималар солиш, шунингдек, ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликлар оқибатида табиий ресурслар ва атроф муҳитга етказилган зарарни қоплаш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш;
18) атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек, атроф муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиш;
19) Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда шакллантириш ва улардан фойдаланиш;
20) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экология, атроф муҳит муҳофазаси ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги масалалар мавзусида ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
21) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан қабул қилинган қарорлар ва буйруқларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман), ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
22) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тегишли минтақавий, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
23) қонун ҳужжатлари асосида зиммаларига юкланган мажбуриятларга мувофиқ атроф муҳит, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Давлат экология қўмитаси раиси томонидан рўйхати тасдиқланадиган Давлат экология қўмитаси тизимининг алоҳида тоифадаги ходимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат қуролини олиб юриш ва сақлаш;
(18-банднинг 23-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
24) юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, давлат ва бошқа экологик дастурларни амалга ошириш борасида Давлат экология қўмитаси тизимидаги мансабдор шахслар томонидан давлат экологик назорати соҳасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширув ўтказишни амалга ошириш;
25) табиатдан оқилона фойдаланиш ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишни рағбатлантириш масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) Давлат экология қўмитасига юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;
2) Давлат экология қўмитаси фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминлаш;
3) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Давлат экология қўмитаси томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
4) соҳа (тармоқ)ни ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш, шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоларнинг ечилиши;
5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.
20. Давлат экология қўмитасининг марказий аппарати ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотларидан Давлат экология қўмитасининг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;
2) Давлат экология қўмитасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил этиш;
3) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотларидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда уларни қайта кўриб чиқиш учун қайтариш;
4) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
5) тезкор ҳал этилиши лозим бўлган ва Давлат экология қўмитасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
6) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотларининг қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Давлат экология қўмитаси ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва белгиланган тартибда текшириш;
7) Давлат экология қўмитаси марказий аппарати ҳузурида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари бўйича жамоатчилик, консультатив, илмий-техник ва бошқа кенгашлар, идоралараро эксперт комиссиялар ташкил этиш, махсус кенгашлар чақириш, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг узоқ муддатли дастурларини, ҳудудий комплекс схемаларини, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, давлат экологик экспертизасини ўтказиш, шунингдек экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этиш;
8) табиий ресурсларни ифлослантириш, уларга шикаст етказиш, камайтириш ва улардан нооқилона фойдаланиш натижасида атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатганлик учун юридик ва жисмоний шахслардан зарарни ундириб олиш тўғрисида даъволар қўзғаш, шунингдек ундирилган суммани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфлаш;
9) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаш, кредитлаш ва бошқа молиявий операцияларни тўхтатиб туриш (тўхтатиш) тўғрисидаги тақдимномаларни банк ва бошқа кредит ташкилотларига киритиш;
10) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига реал таҳдид юзага келишининг олдини олиш муносабати билан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилиш;
11) атроф муҳитга сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатадиган юридик шахслар раҳбарларидан тасарруфидаги объектларда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланиши (оқизилиши)ни узлуксиз назорат қилиш воситалари билан жиҳозланган пункт (пост)лар барпо этиш, бундай пункт (пост)ларнинг иши юзасидан назоратни амалга ошириш, бундай пункт (пост)лардан олинган маълумотларни тизимли равишда тақдим этишни талаб қилиш;
12) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатмалар бериш;
13) ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, мансабдор шахслар ва фуқароларга жарималар солиш, шунингдек ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликлар оқибатида табиий ресурслар ва атроф муҳитга етказилган зарарни қоплаш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш;
14) атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек атроф муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиш;
15) Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда шакллантириш ва улардан фойдаланиш;
16) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экология, атроф муҳит муҳофазаси ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги масалалар мавзусида ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
17) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
18) Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тегишли минтақавий, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Давлат экология қўмитаси марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда Давлат экология қўмитасига юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
2) Давлат экология қўмитаси марказий аппарати бўлинмаларининг Давлат экология қўмитаси фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлашга доир ишини ташкил этиш;
3) Давлат экология қўмитаси томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Давлат экология қўмитаси қабул қиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;
4) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини, шунингдек, тегишли тармоқда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;
5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.
22. Давлат экология қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
2) Давлат экология қўмитаси ваколатларига тааллуқли соҳадаги муҳим муаммолар ечими бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун идоралараро ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар ташкил қилиш;
3) ўз ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
4) табиий ресурсларни ифлослантириш, уларга шикаст етказиш, камайтириш ва улардан нооқилона фойдаланиш натижасида атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатганлик учун юридик ва жисмоний шахслардан зарарни ундириб олиш тўғрисида даъволар қўзғаш;
5) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаш, кредитлаш ва бошқа молиявий операцияларни тўхтатиб туриш (тўхтатиш) тўғрисидаги тақдимномаларни банк ва бошқа кредит ташкилотларига киритиш;
6) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига реал таҳдид юзага келишининг олдини олиш муносабати билан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилиш;
7) атроф муҳитга сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатадиган юридик шахслар раҳбарларидан тасарруфидаги объектларда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланиши (оқизилиши)ни узлуксиз назорат қилиш воситалари билан жиҳозланган пункт (пост)лар барпо этиш, бундай пункт (пост)ларнинг иши юзасидан назоратни амалга ошириш, бундай пункт (пост)лардан олинган маълумотларни тизимли равишда тақдим этишни талаб қилиш;
8) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатларида кўрсатилган қонун талаблари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатмалар бериш;
9) ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, мансабдор шахслар ва фуқароларга жарималар солиш, шунингдек ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликлар оқибатида табиий ресурслар ва атроф муҳитга етказилган зарарни қоплаш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш;
10) атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек атроф муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Давлат экология қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари қуйидагилар учун жавоб беради:
1) Давлат экология қўмитасининг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
2) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
3) Давлат экология қўмитасига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
4) туманлар (шаҳарлар)да аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
5) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, юзага келадиган муаммоларнинг ечилиши бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари»ни самарали амалга ошириш;
6) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.
24. Давлат экология қўмитасининг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
2) ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
3) табиий ресурсларни ифлослантириш, уларга шикаст етказиш, камайтириш ва улардан нооқилона фойдаланиш натижасида атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатганлик учун юридик ва жисмоний шахслардан зарарни ундириб олиш тўғрисида даъволар қўзғаш;
4) экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатмалар бериш;
5) ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, мансабдор шахслар ва фуқароларга жарималар солиш, шунингдек, ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликлар оқибатида табиий ресурслар ва атроф муҳитга етказилган зарарни қоплаш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Давлат экология қўмитасининг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалари қуйидагилар учун жавоб беради:
2) Давлат экология қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Давлат экология қўмитасининг туманлар (шаҳарлар)даги бўлинмалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
3) аҳолини, айниқса ёшларни, тадбиркорлик субъектларини ташвишга солаётган долзарб муаммоларни, шунингдек, тегишли ҳудудда атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва алоҳида объектларнинг муҳофаза қилинишини, экологик шароитнинг соғломлаштирилишини таъминлашга тўсқинлик қиладиган тизимли камчиликларни аниқлаш, туман (шаҳар)ни ривожлантириш дастурига киритиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
4) туман (шаҳар)ларда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, юзага келадиган муаммоларнинг ечилиши бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари»ни самарали амалга ошириш;
5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
2) Давлат экология қўмитаси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Давлат экология қўмитасига юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Давлат экология қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар бажарилишининг танқидий ва чуқур таҳлилини олиб бориш;
4) Давлат экология қўмитаси, шунингдек, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан Давлат экология қўмитаси фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш;
(26-банднинг 5-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
7) ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Давлат экология қўмитасининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Давлат экология қўмитаси фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;
8) Давлат экология қўмитаси фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Давлат экология қўмитаси ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ҳамда мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Давлат экология қўмитаси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
10) Давлат экология қўмитаси ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
11) Давлат экология қўмитаси тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Давлат экология қўмитасининг кадрлар захирасини шакллантириш;
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Давлат экология қўмитасига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг касбий маҳорати, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юқори даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
13) фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
(26-банднинг 13-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
14) «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Давлат экология қўмитасининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
15) Давлат экология қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича буйруқлар, кўрсатмалар чиқариш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
16) Давлат экология қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
(26-банднинг 16-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
17) Давлат экология қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
18) ўз ўринбосарлари, Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилот раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, Давлат экология қўмитасининг Ҳайъат мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;
19) Давлат экология қўмитаси ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
20) Давлат экология қўмитаси ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давлат экология қўмитаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;
21) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ, Давлат экология қўмитаси тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
22) Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
23) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;
25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Давлат экология қўмитаси ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
26) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
27) Давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Давлат экология қўмитаси номидан иштирок этиш;
29) зарурият бўлганда, Давлат экология қўмитасининг, шунингдек ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаларига белгиланган миқдор доирасида ўзгартиришлар киритиш;
30) штат бирликларининг белгиланган сони асосида Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг, шунингдек ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар тузилмасини, штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
31) Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисида низомларни, шунингдек, Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари низомларини ҳамда уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
32) Давлат экология қўмитаси марказий аппарати ходимлари, Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
33) Давлат экология қўмитаси, Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг мансабдор шахслари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар қабул қилиш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;
34) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича чоралар кўриш;
35) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни ва мутахассисларни уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва тавсиялар бериш;
36) бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш ва Давлат экология қўмитаси тизимининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни кўриш.
27. Қуйидагилар Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
2) Давлат экология қўмитаси раиси вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
3) Давлат экология қўмитасининг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, улар ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
4) Давлат экология қўмитаси фаолиятининг ўзи назорат қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Давлат экология қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;
5) ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
6) ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
8) Давлат экология қўмитаси Ҳайъати қарорлари, Давлат экология қўмитаси раисининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
9) ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Давлат экология қўмитаси раисига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражада ишлаш хусусиятлари ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини Давлат экология қўмитаси раиси томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Давлат экология қўмитаси раисининг топшириғига асосан иштирок этиш;
(27-банднинг 10-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
11) Давлат экология қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
13) ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, Давлат экология қўмитасининг Ҳайъат мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;
14) Давлат экология қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Давлат экология қўмитаси раисига тақдим этиш;
15) ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Давлат экология қўмитаси раисига таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
16) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давлат экология қўмитаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
17) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ, Давлат экология қўмитаси тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
18) давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Давлат экология қўмитаси раисига таклифлар киритиш;
19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
28. Қуйидагилар Давлат экология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
2) тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш, ушбу бўлинмага Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Давлат экология қўмитаси ҳужжатлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
3) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
4) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Давлат экология қўмитаси раисининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
6) Давлат экология қўмитаси Ҳайъати қарорлари, раис ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
7) таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини, уларнинг тасдиқлаш учун киритилишини, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
9) таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Давлат экология қўмитаси раҳбариятига киритиш;
10) таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосарларига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражада ишлаш хусусиятлари ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, таркибий бўлинмаларда ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжат лойиҳаларини Давлат экология қўмитаси раиси томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Давлат экология қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари топшириғига асосан иштирок этиш;
(28-банднинг 11-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
12) Давлат экология қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
14) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;
15) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланган Давлат экология қўмитаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, таркибий бўлинма ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
16) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ, таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
17) давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Давлат экология қўмитаси раҳбариятига таклифлар киритиш;
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
29. Қуйидагилар Давлат экология қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
2) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Давлат экология қўмитасининг ҳужжатлари билан ушбу бўлинмаларга юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
3) ҳудудий бўлинмалар фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
4) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари таркибига кирувчи туман (шаҳар) бўлинмалари ва ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ҳудудий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ҳудудий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
6) Давлат экология қўмитаси Ҳайъати қарорлари, Давлат экология қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
7) Давлат экология қўмитаси фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
8) ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинмаларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг ҳудудий бўлинмалар фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;
9) Давлат экология қўмитаси ҳудудий бўлинмалар фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳудудий бўлинма ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
10) Давлат экология қўмитаси ҳудудий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Давлат экология қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг кадрлар захирасини шакллантириш;
11) Давлат экология қўмитаси раиси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юқори даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
12) Давлат экология қўмитаси ҳудудий бўлинмалари ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
13) Давлат экология қўмитаси ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давлат экология қўмитаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
14) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ, ҳудудий бўлинмаларда коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
15) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Давлат экология қўмитаси раисининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;
16) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;
17) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Давлат экология қўмитаси раҳбариятига киритиш;
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
20) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ходимларини мукофотлаш, лавозим маошига устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Давлат экология қўмитасига киритиш;
21) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
22) маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, судларда, бошқа орган ва ташкилотларда Давлат экология қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари манфаатларини ифодалаш;
30. Қуйидагилар Давлат экология қўмитасининг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
2) ходимлар ўртасида функционал ва фаолиятнинг алоҳида йўналишлари бўйича вазифаларни тақсимлаш ҳамда уларнинг масъуллик даражасини белгилаш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
4) Давлат экология қўмитаси Ҳайъати қарорлари, Давлат экология қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари, шунингдек Давлат экология қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
5) Давлат экология қўмитаси фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
6) туман (шаҳар) бўлинмаларида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалар раҳбарларига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражада ишлаш хусусиятлари ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, туман (шаҳар) бўлинмаларида ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
7) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланган Давлат экология қўмитаси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, Давлат экология қўмитасининг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
8) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ, Давлат экология қўмитасининг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмаларида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
9) Давлат экология қўмитасининг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалари ходимларини мукофотлаш, лавозим маошига устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритиш;
10) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
11) маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, судларда, бошқа орган ва ташкилотларда Давлат экология қўмитасининг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмаларининг манфаатларини ифодалаш.
2) ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Давлат экология қўмитасининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
3) ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
1) Давлат экология қўмитасининг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларида Давлат экология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
2) ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Давлат экология қўмитасининг ўзлари назорат қиладиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
3) ушбу Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
2) ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
3) ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
34. Давлат экология қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари:
2) ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган Давлат экология қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
3) ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
2) ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган Давлат экология қўмитасининг туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмаларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
3) ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Давлат экология қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
37. Давлат экология қўмитаси раиси ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Давлат экология қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
Давлат экология қўмитаси раиси моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, унинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса — вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
39. Давлат экология қўмитаси раиси бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси — Давлат экология қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;
вилоятлар ва Тошкент шаҳри экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари — тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда Давлат экология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат экология қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилишнинг қонунчиликда белгиланган тартибдаги жараёни якунига етгунига қадар, кўрсатиб ўтилган таркибий бўлинмалар фаолиятини таъминлаш мақсадида, Давлат экология қўмитаси раиси бошлиқнинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш ҳуқуқига эга.
Давлат экология қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг раҳбар ўринбосарлари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари Давлат экология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг низом ва уставлари Давлат экология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
41. Давлат экология қўмитаси раиси, Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва уларнинг назорат қилиш йўналиши бўйича ўринбосарлари, тегишли равишда, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бош давлат инспекторлари ҳисобланади.
Давлат экология қўмитасининг давлат экологик назоратини амалга оширишда бевосита иштирок этувчи ходимлари тоифалари ушбу Низомга иловага мувофиқ рўйхат бўйича белгиланади.
42. Давлат экология қўмитаси тизими ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда формали кийим-бош билан таъминланади.
Давлат экология қўмитаси тизими ходимларига Давлат экология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ хизмат гувоҳномалари берилади.
44. Давлат экология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
45. Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:
1) топшириқларни ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказадилар ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қиладилар;
2) Давлат экеология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларининг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборадилар ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қиладилар;
3) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширадилар ва ўрганадилар, натижаларни умумлаштирадилар, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар ва қабул қиладилар;
4) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этадилар;
5) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қиладилар, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни кўрадилар;
6) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқадилар;
7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этадилар, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқадилар.
46. Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қиладилар, шу жумладан:
2) фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Давлат экология қўмитаси марказий аппаратига ахборот тақдим этадилар;
3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар;
4) Давлат экология қўмитасининг марказий аппаратига ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этадилар;
5) Давлат экология қўмитасининг марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни юборадилар;
6) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар;
7) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот берадилар.
47. Давлат экология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Давлат экология қўмитаси раисининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита Давлат экология қўмитаси раиси томонидан қабул қилинади.
48. Давлат экология қўмитаси ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
49. Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро узвий ҳамкорлик қиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Давлат экология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
51. Давлат экология қўмитасида раиси (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибдаги ҳайъат тузилади.
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Давлат экология қўмитаси раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
ушбу Низомда белгиланган Давлат экология қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Давлат экология қўмитаси тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чораларни қабул қилиш, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда эшитишни ташкил этиш;
ҳар чоракда ва тизимли тарзда Давлат экология қўмитаси фаолияти доирасида ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилиши натижадорлигини кўриб чиқиш;
Давлат экология қўмитаси фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни жойларда муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда Ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Давлат экология қўмитаси марказий аппарати ва унинг тизимига кирувчи лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Давлат экология қўмитаси номенклатурасига кирувчи лавозимларга ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Давлат экология қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.
Шунингдек, Ҳайъат Давлат экология қўмитаси ваколатларига кирувчи бошқа масалаларни кўриб чиқишга ҳақлидир.
53. Ҳайъат мажлисига Давлат экология қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.
54. Ҳайъат мажлисида унинг таркибининг ярмидан ортиғи иштирок этса Ҳайъат мажлиси қонуний ўтказилган деб ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
55. Ҳайъат қарорлари Давлат экология қўмитаси раисининг буйруғи (Давлат экология қўмитасининг қарорлари) билан амалга оширилади.
56. Давлат экология қўмитаси раиси ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Давлат экология қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юзага келган келишмовчиликлар ҳақида хабар берган ҳолда, мустақил равишда қарор қабул қилади. Бундай вазиятда Ҳайъат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини билдиришлари мумкин.
57. Ҳайъатнинг фаолият юритиш тартиби Ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.
Жамоатчилик маслаҳат кенгаши таркибига экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги мутахассислар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, илмий ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоатчилик бирлашмаларининг вакиллари киради.
Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг шахсий таркиби, шунингдек, унинг Низоми Давлат экология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
59. Давлат экология қўмитаси Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсати шакллантирилиши ва амалга оширилишида иштирок этиш учун фуқаролар, жамоатчилик бирлашмалари ва бошқа фуқаролик институтларини жалб қилиш;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фуқаролик ташаббусларини, фуқаролар, жамоатчилик бирлашмалари ва бошқа фуқаролик институтларининг қонституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини олға суриш ва қўллаб-қувватлаш;
Давлат экология қўмитаси томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик экспертизаси (экспертиза)дан ўтказиш;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тарбиявий, маънавий-маърифий ишларнинг ўтказилишида ва ўсиб келаётган авлодда табиат ва унинг ресурсларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ғоясини шакллантиришда иштирок этиш;
Давлат экология қўмитаси ва унинг мансабдор шахслари фаолияти юзасидан жамоатчилик назорати (назорат)ни амалга ошириш;
Давлат экология қўмитасининг табиатни муҳофаза қилиш сиёсати соҳасидаги устувор йўналишларни белгилаш ва фаолияти республикада фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси жамоатчилик бирлашмалари ва бошқа фуқаролик институтларининг табиатни муҳофаза қилиш ташаббусларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашдаги тавсияларини ишлаб чиқиш;
биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва оқилона фойдаланишга доир масалалар муҳокамасига фуқаролар, жамоатчилик бирлашмалари ва бошқа фуқаролик институтларини ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакилларини жалб этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Давлат экология қўмитаси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланадиган Давлат экология қўмитаси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларига асосланади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
62. Давлат экология қўмитаси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш натижалари асосида:
Давлат экология қўмитаси раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жазолаш;
Давлат экология қўмитаси фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
63. Давлат экология қўмитасини, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларини молиялаштириш ва моддий-техника жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
64. Давлат экология қўмитаси ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.
Давлат экология қўмитаси ходимларининг лавозим маошларига рағбатлантирувчи тусга эга ҳар ойлик устама ва қўшимча ҳақлар Давлат экология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ тўланади.
65. Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Давлат экология қўмитаси ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.
66. Давлат экология қўмитаси раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олдида Давлат экология қўмитаси фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот бериб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
67. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлат экология қўмитаси раҳбарларининг уларга юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Давлат экология қўмитаси фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
68. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Давлат экология қўмитасининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.
69. Давлат экология қўмитасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бош давлат инспектори.
2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосарлари — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг назорат қилиш йўналишлари бўйича бош давлат инспекторлари.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси — Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг бош давлат инспектори.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси ўринбосарлари — Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг назорат қилиш йўналишлари бўйича бош давлат инспекторлари.
5. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиқлари — вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг бош давлат инспекторлари.
6. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиқларининг ўринбосарлари — вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг назорат қилиш йўналишлари бўйича бош давлат инспекторлари.
7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси марказий аппарати бошқармалари, инспекциялари бошлиқлари, шунингдек, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази директори — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бош давлат инспекторининг назорат қилиш йўналишлари бўйича ўринбосарлари.
8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси марказий аппарати бошқармалари, инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, бўлим ва шуъба бошлиқлари, шунингдек, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази директори ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг катта давлат инспекторлари.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бўлим ва инспекция бошлиқлари, шунингдек, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияси бошлиқлари — Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бош давлат инспекторларининг назорат қилиш йўналишлари бўйича ўринбосарлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси марказий аппаратининг бош мутахассислари, шунингдек, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг бўлим бошлиқлари — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг катта давлат инспекторлари.
11. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси марказий аппаратининг етакчи мутахассислари ва мутахассислари, шунингдек, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг бош ва етакчи мутахассислари — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат инспекторлари.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бош мутахассислари — Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари катта давлат инспекторлари.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари етакчи мутахассислари ва мутахассислари (I ва II тоифали) — Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари давлат инспекторлари.
14. Ҳисор давлат қўриқхонаси, «Жайрон» Бухоро ихтисослаштирилган питомниги, «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси, «Сайхун» давлат буюртма қўриқхонаси раҳбари, раҳбар ўринбосарлари, бўлим ва инспекция бошлиқлари, бош мутахассислари, етакчи мутахассислари, мутахассислари ва инспекторлари — давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг ва давлат буюртма қўриқхоналарининг қўриқлаш ходимлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 мартдаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 3-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низомда:
«11. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри Давлат экология қўмитаси органлари томонидан қуйидаги уч даражада:
туман (шаҳар) даражасида — экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияси;
вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) даражасида — Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари;
«15. Туман даражасида 2-т, 3-т, 4-т, 5-т,6-т, 7-т шакллар бўйича маълумотлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларига (объект жойлашган жойдаги) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар раҳбарлари* томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралигача тақдим этилади.
6-т ва 7-т шакллари бўйича маълумотлар ерларни ҳисобга олиш ҳужжатлари асосида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекциялари томонидан тайёрланади.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекциялари тақдим этилган маълумотлар (ҳисоботлар)нинг тўғрилигини аниқлайдилар, туман (шаҳар) бўйича муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатини тузадилар (1-т йиғма шакл), барча кадастр материалларини 1-т, 2-т, 3-т, 4-т, 5-т, 6-т, 7-т шакллар бўйича 1 мартгача туман ҳокимликлари билан келишадилар ва уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига тақдим этадилар.
16. Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) даражасида олинган материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан умумлаштирилади ва таҳлил қилинади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишиб олинади ҳамда 1 апрелгача 1-0, 2-0, 3-0, 4-0, 5-0, 6-0 шакллар бўйича Давлат экология қўмитаси га юборилади.
17. Республика даражасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри Давлат экология қўмитасининг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бошқармаси томонидан юритилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низомда:
«республика даражасида — Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси»;
«17. Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси:»;
в) 18-банднинг учинчи хатбошидаги «Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекциясига» сўзлари «Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«19. Давлат экология қўмитаси тизимидан ташқарида фаолият кўрсатувчи, чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари мулкдорлари, шунингдек, бошқа ҳуқуқлар эгалари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига кадастр объектларининг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда баҳоси тўғрисидаги, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиши шарт»;
«26. Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияларининг раҳбарлари жавоб берадилар»;
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 53-банди 5-кичик бандида:
биринчи хатбошидан «Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» сўзлари чиқариб ташлансин;
«40 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 80-модда) билан тасдиқланган Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«22. Давлат экология қўмитаси номидан давлат экологик назорати Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
Тегишли равишда Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказининг катта давлат инспекторлари ва давлат инспекторлари, шунингдек уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи аттестациядан ўтган ходимлари Давлат экология қўмитаси органларининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари ҳисобланади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 июлдаги 238-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда):
«5. Давлат экология қўмитасининг мажмуа буюртма қўриқхонаси фаолиятини молиялаштириш Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин»;
б) 7-банддаги «Биоинспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармаси» сўзлари «Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
а) 4-банднинг «а» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Биоинспекция деб аталади)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банддаги, 14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги, 15-банднинг биринчи хатбошидаги, 19-банддаги, 20-банднинг биринчи хатбошидаги, 21-банддаги «Биоинспекция» сўзи «Давлат экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 11-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Биоинспекция ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг банк ҳисоб рақамларига» сўзлари «Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги «Биоинспекция» сўзи «Давлат экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Биоинспекция» сўзи «Давлат экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Биоинспекция» сўзи «Давлат экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 39-сон, 780-модда) билан тасдиқланган Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 46-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«46. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича фаолиятнинг амалга оширилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларининг 51-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«51. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари (кейинги ўринларда мансабдор шахслар деб аталади) мазкур Қоидаларга риоя қилиниши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар».
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 23 майдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 80-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 9 июндаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 98-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 июндаги 370-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 99-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нефть-газ соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3107-сон қарори)» 2017 йил 1 октябрдаги 782-сон қарорига илованинг 9-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 2-банди «г» ва «е» кичик бандлари, 27-банди «б», «д», «ж» ва «з» кичик бандлари, «в» кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши, «г» кичик банднинг тўртинчи хатбоши, 35-бандининг «б» кичик банди, 55-банди «в» кичик банди, 70-банди «б» кичик банди ва «в» кичик банднинг учинчи хатбоши.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг давлат экологик назоратини такомиллаштиришга йўналтирилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 11 июлдаги 525-сон қарорига илованинг 3-банди.