Инвестиция лойиҳаларининг давлат ва ҳудудий дастурлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, лойиҳа бошқаруви жараёнида айрим давлат органларининг масъулиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг вазифа ва функцияларини рақамли иқтисодиёт ва сифатли лойиҳа бошқарувини устувор ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда оптималлаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси вазифаларига мувофиқ:
1. Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг:
а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКни «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК этиб қайта номлаган ҳолда ўтказиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Агентликнинг баҳолаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлашни таъминлаш бўйича ваколатларини ўтказиш;
в) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига Агентлик ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази» ДУКнинг:
қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи шахсларни аккредитация қилиш бўйича ваколатларини ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига уни давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган этиб белгилаган ҳолда Агентликнинг мазкур соҳадаги ваколатларини ўтказиш. Бунда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими порталида қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича оператор этиб белгилансин;
(1-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон)
д) Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази» ДУКни «Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази» ДУК этиб қайта номлаган ҳолда ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК ва «Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази» ДУКнинг (кейинги ўринларда марказлар деб юритилади) қонунчиликда назарда тутилган ваколатлари, тақдим этилган имтиёз ва преференциялари, ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари, шунингдек, зарур ҳолларда етишмаётган қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан қоплаган ҳолда молиялаштириш тартиби сақлаб қолинсин.
3. Белгилансинки, Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар, улар билан боғлиқ ҳужжатлар ва давлат харидлари соҳасидаги контрактлар, шу жумладан импорт контрактлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда экспертизадан ўтказилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Агентлик икки ҳафта муддатда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига ҳужжатлар, шунингдек, марказлаштирилган маълумотлар базаси, аввал берилган аккредитация тўғрисидаги гувоҳномалари, контрактлар, шу жумладан импорт контрактлари, тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар ҳамда бошқа материалларнинг топширилишини таъминласин.
ушбу Фармоннинг талабларидан келиб чиқиб, зарур ҳолларда, ўтказилаётган ваколатларни тартибга солишнинг амалдаги усулларини қайта кўриб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг вазифа, функция ва тузилмаларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритсин;
мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги, шу жумладан мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик механизмларини назарда тутувчи низомни тасдиқласин;
марказларни жойлаштириш чораларини кўрсин, зиммасига юкланган вазифаларни самарали бажариши учун уларни мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ҳамда бошқа зарур моддий-техника ресурслари билан таъминласин;
«Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази» ДУКнинг Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF)га тўлақонли аъзо сифатида кириши бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги марказларни зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан, шунингдек, уларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини белгиланган тартибда таъминласин.
7. «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш ва «Рақамли Ўзбекистон — 2030» дастурини (кейинги ўринларда дастурлар деб юритилади) амалга ошириш доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни (кейинги ўринларда лойиҳалар деб юритилади) амалга оширишга Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази резидентларини мажбурий равишда жалб этиш рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Агентликнинг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКни унинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаган ҳолда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
дастурларни амалга оширишнинг келгусидаги стратегик йўналишлари, ягона ёндашув, механизм ва босқичларини ишлаб чиқиш;
дастурлар доирасидаги тадбирларнинг амалга оширилишини назарда тутувчи лойиҳалар, лойиҳавий ва техник ҳужжатлар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг комплекс экспертизадан ўтказилиши ва келишилишини таъминлаш;
лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳолатини тизимли мониторинг қилиш ҳамда дастурлар доирасида давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш самарадорлигининг рейтинг баҳоларини шакллантириш;
дастурлар доирасида лойиҳаларнинг самарали жорий этилиши ва ишлаши учун норматив-ҳуқуқий базани таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) лойиҳалар ижрочиларини танлашда бошқа тенг шароитлар бўлган ҳолларда Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказининг резидентлари устунликка эга бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, уларни амалга ошириш бўйича топшириқларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларига киритиш мазкур лойиҳалар электрон реестрга мажбурий равишда киритилгандан кейингина амалга оширилади, электрон реестрни юритиш тартиби Агентлик томонидан белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК:
Кейинги таҳрирга қаранг.
дастурлар доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳалар, лойиҳавий ва техник ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказади, натижаси бўйича уларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
дастурлар мақсадларига биноан лойиҳаларни мувофиқлаштиришни яхшилаш ва самарали амалга ошириш учун уларнинг параметрларига тузатиш қилиш бўйича таклифлар киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда тугатилсин:
давлат улушини кўпайтириш ҳисобига унинг кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини баланс қиймати бўйича «UZINFOCOM давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖга (кейинги ўринларда Ягона интегратор деб юритилади) ўтказиш;
«Электрон ҳукумат» тизими ҳамда давлат ахборот тизимларининг ишлаш имкониятини таъминлаб турган бошқа мол-мулк ва активлар, товар-моддий бойликлар, ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар, аппарат-дастурий комплексларни тегишли давлат органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг таркибий бўлинмаларига беғараз асосда ўтказиш.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига — давлат харидлари соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши, шу жумладан шаффофлик, мақсадга мувофиқлик, мутаносиблик ва коррупцияга йўл қўймаслик тамойилларига риоя этилиши юзасидан;
Агентлик директори Д.Р. Ли зиммасига — ушбу Фармонда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг самарали фаолият юритиши юзасидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига — «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКнинг самарали фаолият юритиши юзасидан;
Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Д.Н. Сатторов зиммасига — «Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази» ДУКнинг самарали фаолият юритиши ҳамда Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, шунингдек, аккредитация бўйича халқаро ташкилотлар (ILAC, IAF)га аъзо бўлиб кириш бўйича «Йўл харитаси»нинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилиши ва келгусида уни амалга ошириш юзасидан;
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Ш. Шарипов зиммасига — ушбу Фармонга мувофиқ Агентлик ваколатлари ўтказилиши муносабати билан манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
а) Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази билан биргаликда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида истеъдодли ёшларни аниқлаш учун аниқ соҳалар (ижтимоий-иқтисодий, экологик, давлат бошқаруви ва бошқалар) бўйича ҳар йилги танловлар ўтказилишини ташкил этишни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш ва «Рақамли Ўзбекистон — 2030» дастурини амалга ошириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимларини, маълумот базаларини, дастурий маҳсулотларни ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳаларни яратиш ҳамда жорий этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни;
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК фаолиятини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш учун киритсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5120-сон Фармони 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини яратиш, жорий этиш ва эксплуатация қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга кўмаклашишни таъминлаш, норентабелли ва самарадорлиги паст лойиҳаларни аниқлаш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш концепциялари ишлаб чиқилиши ва ҳар томонлама таҳлил қилинишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими ишлашини таъминловчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жорий этиш;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5215-сон Фармони 1-банди учинчи хатбошидаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 майдаги «Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5445-сон Фармонида:
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги « сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази (кейинги ўринларда — Марказ)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5446-сон Фармони 5-банди иккинчи хатбошидаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги ПФ-5515-сон Фармони 17-банди биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан маъқулланган ёки ишлаб чиқилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5600-сон Фармонида:
1-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Д.Р. Лига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаевга» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 сентябрдаги «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида»ги ПҚ-186-сон қарорига 2-илованинг рус тилидаги матни 1-позицияси «Лицензирующий орган» устунидаги «Национальное агентство проектного управления при Президенте» сўзлари «Министерство строительства» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-594-сон қарори 2-банди еттинчи хатбошидаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги «Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-927-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни 4-банди «л» кичик бандидаги «Национальном агентстве проектного управления при Президенте» сўзлари «Министерстве экономики и промышленности» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1843-сон қарорига 2-илованинг рус тилидаги матни 141-позицияси «Наименование органов и организаций» устунидаги «Национальное агентство проектного управления при Президенте» сўзлари «Министерство строительства» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3150-сон қарорида:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги «бошқарув ходимларининг чекланган сони 164 нафар бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини яратиш, жорий этиш ва эксплуатация қилиш (кейинги ўринларда — Ягона миллий ахборот тизими);
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга кўмаклашишни таъминлаш, норентабелли ва самарадорлиги паст лойиҳаларни аниқлаш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш концепциялари ишлаб чиқилиши ва ҳар томонлама таҳлил қилинишини таъминлаш;
Ягона миллий ахборот тизими ишлашини таъминловчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жорий этиш;
учинчи хатбоши «миллий стандартларни» сўзларидан кейин «регламентлар, услубий кўрсатмалар ва тавсияларни» сўзлари билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбошидаги «Инвестиция дастурлари» сўзлари «давлат ва ҳудудий дастурлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«лойиҳа бошқаруви соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан мониторинг ва назоратни таъминлайди»;
«д) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга кўмаклашишни таъминлаш, норентабелли ва самарадорлиги паст лойиҳаларни аниқлаш соҳасида:
инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартибига мувофиқ тегишли экспертиза органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга ошириладиган самарали, сифатли ва ўз вақтида экспертиза қилиш ишларини мувофиқлаштиради;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда лойиҳа фаолиятининг режалаштирилиши, жорий этилиши ва ривожланишига кўмаклашади;
лойиҳаларни рўёбга чиқариш жараёнининг тизимли таҳлили асосида хулосалар тайёрлайди ва уларни камчиликларни бартараф этиш учун лойиҳа бошқаруви гуруҳларига юборади;
лойиҳа бошқаруви гуруҳлари раҳбарлари ва ижрочилари ишларининг сифатини баҳолайди ҳамда уларнинг эгаллаб турган лавозимига муносиблиги масаласини кўриб чиқиш ҳақида таклифлар киритади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг лойиҳа бошқаруви бўйича фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини келишади»;
инвестиция иқлими, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга ва рақобатни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда ишбилармонлик муҳити ва инвестиция иқлими яхшиланишига таъсир қилувчи қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тегишли таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, бизнес ҳамжамиятлар, экспертлар ва халқаро ташкилотлар билан инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади»;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материал ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компанияларининг юқори малакали ходимларини ва мутахассисларни жалб қилиш;
хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари билан иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳадли келишувларни тузиш;
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни чиқариш ҳамда тарқатиш.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3237-сон қарорида:
3-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги» сўзлари «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги «Кимё саноати ташкилотларининг экспорт-импорт фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3246-сон қарори 11-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш, давлат харидларини амалга ошириш доирасида ҳужжатларни комплекс экспертиза қилишнинг самарали тизимини яратиш тўғрисида»ги ПҚ-3464-сон қарорида:
3-банднинг иккинчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Агентлик» сўзи «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин»;
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, Марказни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига бериладиган мулк»;
7-банднинг учинчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин»;
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги «Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3487-сон қарори 2-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги қошидаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3512-сон қарори рус тилидаги матнининг 1-банди ўн олтинчи хатбошидан «по согласованию с Национальным агентством проектного управления при Президенте Республики Узбекистан» сўзлари чиқариб ташлансин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 февралдаги «Техник-иқтисодий асослар ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар экспертизаси тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3527-сон қарорида:
1-банднинг учинчи хатбошидаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиков» сўзлари «Бош вазири А.Н. Арипов» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги «Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3550-сон қарорида:
а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Национальном агентстве проектного управления при Президенте» сўзлари «Министерстве экономики и промышленности» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Национальном агентстве проектного управления при Президенте» сўзлари «Министерстве экономики и промышленности» сўзлари билан алмаштирилсин;
3 ва 4-иловалар грифларидаги «Национальном агентстве проектного управления при Президенте» сўзлари «Министерстве экономики и промышленности» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Национальном агентстве проектного управления при Президенте» сўзлари «Министерстве экономики и промышленности» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг грифидаги «Национальном агентстве проектного управления при Президенте» сўзлари «Министерстве экономики и промышленности» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 мартдаги «Ташқи савдони янада эркинлаштириш ва савдо операцияларининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3624-сон қарорида:
а) 2-банднинг бешинчи хатбошидаги «Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги» сўзлари «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 9-банддан «, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков» сўзлари чиқариб ташлансин.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 мартдаги «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3643-сон қарорида:
б) 3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги» сўзлари «Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-банднинг бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори» сўзлари «Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) илованингрус тилидаги матни номланишидаги номланишидаги «Национальном агентстве проектного управления при Президенте Республики Узбекистан» сўзлари «Узбекском агентстве стандартизации, метрологии и сертификации» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3662-сон қарори 6-банди тўртинчи хатбошидаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3693-сон қарори 5-банди учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги» сўзлари «Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 майдаги «Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3712-сон қарори 2-банди тўртинчи хатбошидаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги «Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3756-сон қарорида:
олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги берилган имтиёзларни муддатидан олдин тугатиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритиш ҳуқуқига эга»;
в) 4-банддаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги «Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3764-сон қарори 1-банди «б» ва «в» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги «2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3874-сон қарори 6-банди биринчи хатбошидаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июлдаги «Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3877-сон қарори 4-банди учинчи хатбошидаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 сентябрдаги «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3948-сон қарори 2-банди бешинчи хатбошидаги ва 5-банди тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги» сўзлари «Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги «Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, саноат тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4077-сон қарори 4-банди иккинчи хатбошидаги «Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.