28.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2933-2
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 28.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2933-2
Кучга кириш санаси
28.12.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 30.06.2020
Ҳужжат 28.12.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. 7-банддаги «Ломбардлар томонидан ҳисоботларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1289, 2003 йил 10 декабрь)» деган сўзлар «Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2994, 2018 йил 5 апрель)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 13-банддаги «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)» деган сўзлар «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Низомнинг 17-иловаси мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.