24.12.2018 йилдаги ПҚ-4075-сон
Ҳужжат 30.05.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(6-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Жамоат тартибини сақлаш тизимини такомиллаштириш

1.

Қуйидагиларни назарда тутувчи жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, ташкилотлар ва жамоат тузилмалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш тартибини белгилаш:

жамоат хавфсизлигини таъминлашни мувофиқлаштириш учун республика ҳудудларига бириктирилган раҳбарларнинг фаолияти натижаларини тизимли мониторинг қилиш ва баҳолаш механизми;

ҳар ой халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг мажлисларида тегишли ҳудудда содир этилган оғир ва ўта оғир жиноий ҳолатларни танқидий муҳокама қилиш бўйича чоралар кўриш.

Республика комиссияси қарори

2019 йил

январь

Республика комиссияси (Йўлдошев),

Бош прокуратура (Муродов),

Миллий гвардия (Ташматов),

ИИВ

(Бобожонов)

2.

Республиканинг ҳар бир маҳалласида «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳларини ташкил этиш чораларини кўриш ва унда қуйидаги тартибни белгилаш:

ҳарбий хизматга чақирилувчилар, олий ҳарбий билим юртлари ва ички ишлар органларига номзодлар орасидан шакллантириш;

гуруҳларга туман мудофаа ишлари бўйича бўлимлари ёки ички ишлар органлари томонидан бериладиган йўлланмалар асосида қабул қилиш;

гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил этишни туман ички ишлар органлари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва профилактика инспекторлари зиммасига юклаш;

гуруҳ аъзоларини кечки ва тунги вақтларда белгиланган патруллик йўналишларига умумий ҳисобда 100 соатдан кам бўлмаган муддатга жалб қилиб, буни хизматга (ўқишга) ҳужжатларни якуний қабул қилишнинг асоси сифатида белгилаш.

қўшма қарор

2019 йил

январь

ИИВ

(Хатамов),

Мудофаа вазирлиги

(Икрамов),

Ёшлар иттифоқи (Куранбаев),

«Маҳалла» жамғармаси (Жавлонов)

3.

Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни янада такомиллаштириш бўйича чораларни кўриш:

нодавлат ташкилотларга жисмоний ва юридик шахсларга тегишли объектларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш фаолиятига ва хизматлар кўрсатишга рухсат бериш;

қўриқланадиган объектларда жамоат тартибини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш заруратини инобатга олган ҳолда, нодавлат ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишини лицензиялаш шартлари ва талабларини ўрнатиш;

нодавлат ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиш тартибини белгилаш;

нодавлат қўриқлаш ташкилотларини ходимлар билан тўлдириш, уларнинг касбий тайёргарлиги ва малакасини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2019 йил

январь

ИИВ (Назармухамедов),

Бош прокуратура

(Таджиев),

ДХХ,

Молия вазирлиги

(Кучкаров)

4.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртма ва талаблари асосида ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ходимлари учун мобиль видеокамералар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг электрон тизими планшетларини харид қилиш чораларини кўриш.

ташкилий тадбирлар

2019 йил

январь — март

Мудофаа саноати давлат қўмитаси

(Ибадуллаев),

ИИВ

(Эргашев)

5.

Жамоатчилик фаоллигини ошириш, фуқароларни жиноятларни фош этишда ҳамда уни содир этган шахсларнинг қидирувида ички ишлар органларига кўмаклашишга жалб қилиш ва бунда фаол иштирок этган фуқароларни рағбатлантириш тартиби ва механизмларини танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш, шунингдек, такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифларни тайёрлаш.

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

февраль

ИИВ (Назармухамедов),

Бош прокуратура

(Таджиев),

ДХХ,

ДБҚ (Арипов),

Молия вазирлиги

(Кучкаров)

6.

Алкоголдан ўткир мастлик ҳолатида бўлиб, ўзининг ҳаракатлари билан ҳуқуқ-тартиботга хавф туғдирувчи шахсларни вақтинча изоляциялаш ва реабилитация қилиш учун қўшимча шароитлар яратиб, ҳар бир туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш муассасаларида алоҳида хоналар ажратиш, уларни зарур анжомлар билан жиҳозлаш ва дори воситалари билан таъминлаш.

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил

май

ССВ

(Шадманов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини ошириш

7.

Фуқаролар йиғинларининг раислари ва фаолларини, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчиларини, шунингдек, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаларининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзоларини моддий рағбатлантириш тартибини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда:

бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражасининг пасайиши, уларнинг ўз вақтида олдини олиш ва чек қўйишда ижобий натижаларга эришганлиги учун ҳар ойлик устама ҳақи тўлаш мезонларини;

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБларининг жамоат хавфсизлигини таъминлашни рағбатлантириш фондлари маблағларини шакллантириш ва мақсадли фойдаланиш механизмларини белгилаш;

бириктирилган ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлашда юқори натижаларга эришган фуқаролар йиғинлари фаолиятини мунтазам ёритиб бориш.

қўшма қарор

2019 йил

январь

ИИВ

(Эргашев, Исмаилов),

Бош прокуратура

(Таджиев),
Молия вазирлиги

(Хайдаров),

«Маҳалла»

жамғармаси

(Жавлонов)

8.

Туман (шаҳар) ҳокимларига қуйидаги ваколатларни бериш бўйича чоралар кўриш:

жамоат жойлари ва оммавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишларини амалга ошириш даврида ички ишлар органлари ходимларини жалб қилиш бўйича маҳаллий бюджет ҳисобидан шартномалар тузиш;

йирик бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа шу каби объектларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат тартибини сақлаш соҳасида ички ишлар органларининг хизматларидан шартнома асосида фойдаланиш бўйича фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

январь

ИИВ

(Бобожонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаларини профилактика инспекторларига кўмаклашувчи профессионал фаолият сифатида шакллантириш мақсадида:

«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозимини тугатиш ҳисобига жорий этиладиган профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш;

профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари меҳнатига ҳақ тўлаш механизми ҳамда уларнинг вазифа ва ваколатларини белгилаш;

профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларини тайинлаш ва ички ишлар органлари хизматига ҳамда олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилишда белгиланадиган имтиёзларнинг мезонларини танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш ва белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

февраль

ИИВ (Хатамов, Исмаилов),

«Маҳалла» жамғармаси

(Жавлонов), Бошпрокуратура

(Таджиев)

10.

Тегишли ҳудудда жиноятчиликни ўрганиш, унинг сабаб ва шароитларини аниқлаш ҳамда аҳволининг ўзгаришини криминологик прогнозлаш механизмларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

прокуратура органларининг ички ишлар органлари билан ҳамкорликда туман (шаҳар)ларнинг маҳаллалар кесимида жиноятчилик ҳолати акс эттирилган электрон геоинформацион хариталарини босқичма-босқич тузиш ва тизимли равишда юритиш;

ҳар бир давлат органи ва ташкилоти томонидан фаолиятининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда, хавфларни ҳамда жиноятларни содир этиш сабаб ва шароитларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича ўз стратегиясини (комплаенс-контроль) ишлаб чиқиш.

қўшма қарор

2019 йил

февраль

Бош прокуратура

(Таджиев, Коленко),

ИИВ (Назармухамедов, Норгитов)

11.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Илмий-амалий тадқиқотлар марказининг иш натижаларини танқидий жиҳатдан ўрганиш асосида, ҳудудий ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини ташкил этишда Марказнинг услубий ролини инобатга олган ҳолда:

республикадаги ҳар бир туман (шаҳар)нинг криминологик прогнозини тузиш мақсадида марказ мутахассисларининг жойларга чиқиш амалиётини;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси ҳамда Жиноятларнинг содир этилиш сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш маркази ўртасида ҳамкорлик механизмини ошириш.

2019 йил учун ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режаси

2019 йил

январь

ИИВ

(Матлюбов),

Бош прокуратура (Коленко)

12.

Республиканинг барча ўқув муассасаларида тушунтириш-профилактик тадбирларни ўтказиш билан бир қаторда, вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этишнинг оқибатлари акс эттирилган қисқа метражли ҳужжатли фильмлар ва роликлар (шу жумладан тарбия колонияларида олинган лавҳалар) тайёрлаш ҳамда намойиш этиш.

2019 йил учун ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режаси

2019 йил

январь

ИИВ

(Адилов, Исмаилов),

Миллий гвардия (Шакиров),

ХТВ (Шерматов),

ОТВ (Мажидов),
«Маҳалла»

жамғармаси (Жавлонов)

13.

Ижтимоий-маиший тусдаги жиноятлар содир этилишининг сабаб ва шароитларини батафсил ўрганиш бўйича ҳамкорликдаги манзилли чораларни кўриб:

аҳоли барча қатламларининг ижтимоий-маиший муаммоларини барвақт аниқлаш ва ҳал этишни инобатга олган ҳолда уларнинг олдини олиш бўйича асослантирилган таклифлар ва услубий тавсияларни;

шахслар, биринчи навбатда вояга етмаганлар (уюшмаган ёшлар), ишсизлар ва ичкиликка ружу қўйганлар, шунингдек, нотинч оилалар билан якка тартибда ишлашнинг босқичли режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2019 йил учун ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режаси

2019 йил

февраль

Хотин-қизлар қўмитаси (Нарбаева),

Ёшлар иттифоқи

(Куранбаев),

«Маҳалла» (Жавлонов),

«Нуроний» (Жалилов),

«Оила»

(Ташмухамедова) жамғармалари

III. Ички ишлар органларининг кадрлар салоҳиятини ва ижтимоий-ҳуқуқий таъминотини ошириш

14.

Ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбар ходимлари ва уларнинг ўринбосарларининг кундалик хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда малакасини ошириш тизимини назарда тутган ҳолда:

барча даражадаги ҳудудий ички ишлар органларининг барча тоифадаги раҳбар ходимлари ҳамда профилактика (катта) инспекторларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фақат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти филиалларида (аудиторияларида) узлуксиз асосда бўлиши тартибини;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари директорларига тегишлигича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБлари бошлиқларининг ўринбосарлари ваколатларини беришни;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг штат бирликлари ҳисобидан уларда ходимлар малакасини ошириш бўйича директор ўринбосари шаҳодатланган лавозимларини жорий этишни;

жойларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини самарали ташкиллаштиришда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБлари бошлиқларининг масъулиятини кучайтиришни;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар прокурорларининг ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни сифатли ташкил этишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатишдаги ролини оширишни такомиллаштириш.

ички ишлар вазирининг буйруғи

2019 йил

январь

ИИВ

(Хатамов),

Бош прокуратура (Таджиев)

15.

Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш:

терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш жараёнида ҳалок бўлган ёки жароҳат олиб ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандларини республикадаги олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларисиз қабул қилиш тартибини жорий этиш;

республикадаги олий ўқув юртларига киришда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ходимларнинг фарзандларига имтиёзлар (қабул квоталари) бериш;

ички ишлар органларининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат бурчини бажаришга тўсқинлик қилганлиги учун жавобгарликни кучайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

январь

ИИВ

(Хатамов),

ОТВ

(Маджидов),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

16.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ички ишлар органлари фаолиятини маънавий-психологик таъминлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимида маънавий-психологик таъминот бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ташкил қилиш;

ички ишлар органлари тизимида шартнома асосида мутахассис-психологларни жалб этиш ва аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган психологик хизматлар марказларини ташкил қилиш;

хизматнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари ходимлари орасида суицидал ҳолатлар ва тушкун кайфиятнинг олдини олишга қаратилган якка тартибдаги маънавий-психологик тадбирларнинг замонавий усулларини татбиқ этиш;

ходимларнинг психологик портрети ҳисобини мажбурий юритиш тартибини жорий этган ҳолда, ички ишлар органларининг қабул ва аттестация комиссиялари фаолиятида мутахассис-психологларнинг ролини ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил

февраль

ИИВ

(Хатамов),

ССВ

(Шадманов),

Молия вазирлиги (Хайдаров)

17.

Жойлардаги ички ишлар органлари ходимларининг кунлик касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлик тизимини инобатга олган ҳолда:

ҳудудий ички ишлар органлари ходимларининг кунлик тайёргарлигини ташкиллаштириш механизми ва тартибини танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш;

республиканинг ҳар бир ҳудудида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида шахсий таркибнинг кунлик жанговар ва жисмоний тайёргарлигини самарали ташкил этиш имконини берувчи ички ишлар органларининг спорт базаларини шакллантиришни такомиллаштириш чораларини кўриш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

апрель

ИИВ

(Хатамов, Эргашев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Набиев),

Молия вазирлиги
(Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Республика ИИВ ҳарбий қисмлари ва ички ишлар органларининг шахсий таркиби ҳамда олий таълим муассасаларининг курсантларини аутсорсинг шартларида овқатланишини ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

июнь

ИИВ

(Эргашев),

Молия вазирлиги
(Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасига жалб қилинган ички ишлар органларининг эркин ёлланган ишчи ва хизматчиларининг иш фаолиятини амалга оширишни назарда тутган ҳолда:

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг касбийлаштирилган қисмларидаги алоҳида лавозимлар учун умумий ўрнатилган пенсия ёшини қисқартириш;

иш фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг ишчи ва хизматчиларини моддий рағбатлантириш бўйича қўшимча чоралар кўриш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил

сентябрь

ИИВ

(Хатамов),

Молия вазирлиги
(Хайдаров)

20.

Республикада жамоат хавфсизлигини таъминлаш жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритишга йўналтирилган қуйидагиларни қамраб олувчи кампанияларни уюштириш:

мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлаш жараёнини ёритувчи босма ахборотлар, Интернет тармоғида мақолалар ҳамда теле- ва радиокўрсатувлар циклини тайёрлаш ва ташкил этиш;

жамоат тартибини таъминлашда жорий этилган механизмларни оммалаштиришни таъминлаш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил

январь

ЎзА

(Кўчимов),

МТРК

(Хаджаев),

ИИВ

(Хатамов),

Миллий гвардия (Шакиров),
«Маҳалла» жамғармаси

(Жавлонов)