19.12.2018 йилдаги ПҚ-4068-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2021
Ҳужжат 20.12.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

1.

Қуйидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида;

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларини белгилаш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисида;

Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисида;

Моддий маданий мерос объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш учун рухсатнома бериш тўғрисида.

2019 йил 1 февраль

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармаларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларнинг иш ҳақини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2019 йил 1 февраль

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари мансабдор шахслари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ҳамда қонунда белгиланган тартибда судга юбориш;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳамда давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш бўйича жавобгарликни кучайтириш;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш.

2019 йил 1 апрель

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Олий суд (К. Камилов),

Бош прокуратура (С. Саидкаримов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида тегишлича «Сармишсой», «Шаҳрисабз», «Термиз» ва «Қўқон» давлат музей-қўриқхоналарининг фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил 1 апрель

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Археологик тадқиқотларни олиб борган мутахассисларга «дала харажатлари»ни қоплаб бориш ва археологик тадқиқотларга жалб қилинган ёлланма ишчиларга иш ҳақи тўлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил 1 сентябрь

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Тарихий шаҳарларда ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик, йўлсозлик ва бошқа ишлар учун ер участкаларини танлаш ва ажратиш ҳужжатларини тайёрлашда археологик тадқиқотлар олиб бориш билан боғлиқ харажатларни тегишли лойиҳа-смета ҳужжатларида инобатга олишни назарда тутган ҳолда шаҳарсозлик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш.

2019 йил 1 ноябрь

Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

II. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларидан фойдаланишда инновацион технологияларни ривожлантириш

7.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларининг алоҳида муҳим тарихий-маданий қисмлари ва бадиий безаклари сақланишини экспертизадан ўтказиш, уларни тўлиқ фотофиксация ва идентификациялаш.

2019-2020 йиллар

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

8.

Қуйидагиларни:

археология ашёларининг давлат каталогини электрон шаклда жорий этиш;

республика бўйича 50та энг муҳим археология ёдгорликларининг инновацион технологиялар асосида 3D моделини яратиш;

сўнгги 30 йил давомида ўтказилган археология тадқиқотлари давомида топилган археология ашёларининг ҳужжатлаштирилиши, ишончли сақланиши ва муҳофаза қилиниши ҳолатини малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда текшириш ҳамда археология ашёлари давлат каталогига киритиш.

2020 йил 1 ноябрь

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Моддий маданий мерос соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва тарғибот ишларини кенгайтириш

9.

Олий таълим муассасаларининг тарих ва археология таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун малакавий археологик амалиёт ўташ тизимини жорий этиш.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

10.

Тарихий шаҳарларда олиб борилаётган археологик тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, бу борада комплекс экспедициялар ташкил этиш.

Республикада олиб борилаётган археологик тадқиқотларга хорижий мутахассисларни жалб этиш, ҳамкорликда илмий-амалий лойиҳалар тайёрлаш, экспедициялар ташкил этиш.

2019 — 2021 йиллар

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

18 апрель-Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро куни арафасида турли тадбирлар ва республика кўрик-танловларини ўтказиш ҳамда ғолибларни муносиб тақдирлаш.

ҳар йили,
режа асосида

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.

Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш халқаро кенгашига Ўзбекистон вакилларини аъзо бўлиши ва унинг Ўзбекистон миллий қўмитасини ташкил этиш, ҳар йили 100 нафар фаол аъзоси ҳар бирининг 50 фоизигача аъзолик бадалини Маданий мерос жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш.

Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларнинг бошқарув режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2019 йил 1 ноябрь

2020 йил 1 сентябрь

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
«Ўзархив» агентлиги (У. Аъламов),
Бадиий академия (А. Нуридинов),
Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви фондларида сақланаётган алоҳида қимматли қадимий ва тарихий архив ҳужжатларини тавсия этиш.

2020 йил 1 март

«Ўзархив» агентлиги (У. Аъламов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
ЮНЕСКО ишлари бўйича
миллий комиссия

14.

Маданий меросни кенг тарғиб этиш мақсадида:

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан ҳар йили махсус ҳужжатли фильмлар тайёрлаш;

«Ўзбекистон моддий маданий меросининг кўчмас мулк объектлари» энциклопедиясини нашр этиш, шу жумладан, уни электрон шаклни яратиш;

Интернет тармоқларида (Wikipedia, Youtube, Facebook, Twitter ва бошқалар) моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари тўғрисида илмий асосланган маълумотларни, фото ва видео лавҳаларини жойлаштириш.

Режа асосида

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Туризмни ривожлантириш
давлат қўмитаси (А. Аккулов),
«Ўзбеккино» МА (Ф. Зокиров),
«Ўзархив» агентлиги (У. Аъламов),
Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев),
Бадиий академия (А. Нуридинов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

15.

Қуйидагиларни тайёрлаш ва нашр этиш:

республика ҳудудлари кесимида археология ёдгорликлари каталогини;

янги археологик кашфиётларга асосланган ҳолда тарихий шаҳарлар, археология мероси объектларига бағишланган фундаментал монографиялар ва илмий-оммабоп рисолалар;

дала тадқиқотлари натижаларига бағишланган «Ўзбекистон археологик тадқиқотлари» даврий тўплами;

Ўзбекистон археология харитаси;

археология йўналиши бўйича бакалавриат ва магистратура талабалари учун «Ўзбекистон археологияси», «Археологик дала қазув тадқиқот методикаси» каби адабиётлар.

2019 — 2021 йиллар

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан тайёрланаётган «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» халқаро мультимедиа лойиҳаси доирасида:

АҚШ, Буюк Британия, Германия, Россия, Туркия, Франция, Чехия ва Япониядаги тўпламлар асосида кўп жилдлик китоб-альбомларни нашр қилиш;

Ўзбекистонинг хориждаги маданий мероси ҳақида ҳужжатли фильмлар яратиш ва уларни намойиш этиш;

хорижий студиялар билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг бебаҳо маданий мероси, шунингдек Шарқ олимларининг жаҳон тамаддуни ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳужжатли фильмлар яратиш ва уларни хорижий телеканаллар орқали намойиш этиш.

2019 — 2021 йиллар

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов),
Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази (Р. Баҳодиров),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

17.

Моддий маданий мерос соҳасида халқаро ҳамкорликни жадал ривожлантириш мақсадида Маданият вазирлигининг буюртманомаларига мувофиқ:

хориждан жалб этиладиган мутахассисларга (экспертларга) кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминлаш;

жалб қилинаётган чет эл мутахассисларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларни вақтинча прописка қилиш, турган жойи бўйича ҳисобга олиш ҳамда уларнинг узайтирилишини таъминлаш.

2019 — 2021 йиллар

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Комилов),
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

IV. Археология ёдгорликларини асраш ва археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш

18.

Қуйидаги объектларда археология тадқиқотларини ўтказиш:

Қорақалпоғистон Республикасидаги Миздахкан, Акшаханқалъа;

Бухоро вилоятидаги Вардонзе;

Қашқадарё вилоятидаги Хонтепа;

Навоий вилоятидаги Киндик тепа;

Самарқанд ва Навоий вилоятларида қоятош суратлари тадқиқоти;

Самарқанд вилоятидаги Кофирқалъа, Қўйтепа;

Сирдарё вилоятидаги Эски Хавос;

Сурхондарё вилоятидаги Работ-I, Работ-II, Эски Термиз, Зартепа, Бургуттепа ва Будрач;

Тошкент вилоятидаги Қўлбулоқ, Қирқбўрон ёдгорликлари.

Ўзбекистон Миллий университети томонидан Қашқадарё вилоятидаги Шуллуктепа, Қалъаи-Захоки Марон ёдгорликларида ҳамда Самарқанд давлат университети томонидан Зарафшон воҳаси тош даври жамоаларига тегишли (Созоғон маданияти ёдгорликлари, Чорбақти мезолит-неолит ёдгорликлари) ёдгорликларда археология тадқиқотларини олиб бориш.

Ўрта ва Қуйи Зарафшон воҳаси, Қизилқумда тош даври, бронза асри ёдгорликлари бўйича археологик қидирув ишларини амалга ошириш.

2019 — 2021 йиллар

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар
ҳокимликлари

19.

Қуйидаги археология ёдгорликларини консервациялаш ва музейлаштириш:

Қорақалпоғистон Республикасидаги Акшахан қалъа;

Андижон вилоятидаги Мингтепа ва Қўштепа;

Бухоро вилоятидаги Пойкент;

Жиззах вилоятидаги Калиятепа;

Қашқадарё вилоятидаги Ерқўрғон;

Навоий вилоятидаги Нурота қалъаси;

Наманган вилоятидаги Қадимги Поп;

Самарқанд шаҳридаги Афросиёб;

Сурхондарё вилоятидаги Далварзинтепа ва Кампиртепа;

Тошкент вилоятидаги Канка;

Тошкент шаҳридаги Чилонзор Оқтепаси;

Фарғона вилоятидаги Қува шаҳристони;

Хоразм вилоятидаги Хумбузтепа.

2019 — 2021 йиллар

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Археология тадқиқотлари олиб бораётган қуйидаги муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан археологик топилмаларни сақлаш, тадқиқ қилиш ва дастлабки консервация қилиш бўйича зарур чоралар кўриш:

Қорақалпоғистон Республикаси Фанлар академияси;

Археологик тадқиқотлар институти;

Қашқадарё вилоятида археология-экспедиция базасини тиклаш;

Мингтепа (Андижон) археология экспедицияси моддий-техник базасини шакллантириш;

Фанлар академиясининг Санъатшунослик институти;

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги археология-экспедиция базасини тиклаш;

Халқаро маданият карвонсаройининг таъмирлаш лабораториясини махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

2019 — 2021 йиллар

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Молия вазирлиги (А. Хайдаров),
Бадиий академия (А. Нуридинов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

21.

Археология тадқиқотларини олиб бораётган муассасалар томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда археологик ашёларни (сопол буюмлар, бронза ва темирдан ишланган предметлар, матолар, суяк қуролларни) консервациялаш ва тиклаш.

2019 — 2021 йиллар

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

Кейинги таҳрирга қаранг.
б) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) 7-илованинг «Отдел научно-методического обеспечения деятельности музеев, парков культуры и отдыха, центров культуры и досуга населения» блокидан «и досуга населения» сўзлари чиқариб ташлансин.