05.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2711-3
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 05.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2711-3
Кучга кириш санаси
06.12.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 29.07.2020
Ҳужжат 06.12.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. 10-банддаги «Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)» деган сўзлар «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь),» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 60-банднинг 7-кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. 130-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
5. 187-банддаги «Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома»да (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь)» деган сўзлар «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 7-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.