LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2004 йил 2 декабрдаги 701-II-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ставкалари 7-иловага* мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
микрофирмалар, кичик корхоналар ва алоҳида ташкилотлар учун ягона солиқ тўлови 7-1-иловага* мувофиқ;
(3-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 августдаги 198-сон қарорига мувофиқ киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 253-модда)
лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар учун ялпи тушумдан ягона солиқ ставкалари 8-иловага* мувофиқ;
юридик ва жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида олинадиган даромадлардан солиқ ставкалари 9-иловага* мувофиқ;
юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича белгилаб қўйилган солиқлар ставкалари 10 ва 11-иловаларга* мувофиқ;
рўйхат бўйича республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган товарлардан акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларга* мувофиқ;
ягона ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда тўлашга ўтган тўловчилар учун ягона ер солиғи ставкалари 18-иловага* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари томонидан жорий этиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 20-иловага* мувофиқ;
* 5—21-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
4. 2005 йил 1 январдан бошлаб Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун, экспериментни давом эттириш доирасида, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш татбиқ этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2005 йил 1 апрелгача Сурхондарё вилояти барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматини қайта баҳолаш, шунингдек Самарқанд ва Тошкент вилоятлари қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматини, ушбу вилоятларда ўтказилаётган эксперимент натижаларини таҳлил қилиш асосида аниқланган ерлар баҳосига таъсир қилувчи қўшимча омилларни ҳисобга олган ҳолда, аниқлаштириш ишларини амалга оширсин;
2005 йил 1 майгача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш учун кўрсатиб ўтилган вилоятларнинг барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига етказсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматининг аниқлаштирилган баҳоси натижаларига кўра, зарурат бўлганда, ягона ер солиғининг белгиланган ставкасига тузатишлар киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. 2005 йил 1 январдан бошлаб барча корхоналар ва ташкилотлар учун, шу жумладан солиққа тортишнинг алоҳида тартиби қўлланаётган корхоналар учун мактаб таълимини ривожлантиришга 22-иловада* кўрсатилган кўрсаткичларнинг 1 фоизи миқдорида мажбурий ажратмалар жорий этилсин.
* 22-илова рус тилидаги матнда берилган.
Белгилаб қўйилсинки, мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш даври учун жорий этилади ҳамда давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан товарлар, ишлар, хизматларни сотиш (товар айланмаси) ҳажмидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкаси (қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чиқариб ташланган ҳолда) 0,7 фоиз миқдорида;
фуқароларнинг иш ҳақидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 2,5 фоиз миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 23 ва 24-иловаларга* мувофиқ миқдорда сақлаб қолинсин.
* 23-24-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2005 йил 1 январдан бошлаб сув, иссиқлик ва газ таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун «ноль ставкаси» қўлланади;
коммунал хўжалиги тизимининг иссиқлик, сув ва газ таъминоти корхоналари учун Республика йўл жамғармасига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига тўловларни ҳисоблаб чиқаришда иссиқлик энергияси, сув ва табиий газ харид қийматининг корхона фаолияти спецификасига мувофиқ бўлган ҳажмлари солиқ солиш объектига киритилмайди.
10. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида:
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган белгиланган солиқ;
юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турларини амалга оширишдан оладиган даромадларидан олинадиган белгиланган солиқ;
республикада ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулотлар ва спирт, пиво, ўсимлик ёғи, кир совунга акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори 4-бандининг амал қилиши 2008 йил 1 январгача узайтирилсин.
12. Белгилансинки, 2005 йил 1 январдан бошлаб 25-иловага* мувофиқ фаолият турлари фақат юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.
* 25-илова рус тилидаги матнда берилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари 2005 йил 1 апрелгача ушбу қарорга 25-иловада кўрсатилган фаолият турларини юридик шахс бўлган ҳолда амалга ошириш истагини билдирган якка тартибдаги тадбиркорларнинг қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.
2005 йил 1 январгача белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган якка тартибдаги тадбиркорлар 2005 йил январь—март ойларида фаолият турларини амалга оширадилар ҳамда улар учун 2004 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган ставкалар бўйича ушбу қарорга 25-иловада кўрсатилган фаолият турларидан олинган даромаддан белгиланган солиқ тўлайдилар.
16. Жойларда мактабгача тарбия болалар муассасалари шохобчалари ва контингентини мақбуллаштириш ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси ўзларига идоравий бўйсунишда бўлган мактабгача тарбия болалар муассасаларини бир ой муддатда тегишли маҳаллий ҳокимият органлари таъминотига берсинлар.
17. 2005 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган мактабгача тарбия болалар муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг 30-иловага* мувофиқ табақалаштирилган миқдорлари белгилансин.
*30-илова рус тилидаги матнда берилган.
18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2005 йил 1 январдан бошлаб олий ўқув юртларининг даромадлар ва харажатлар сметаларини талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушаётган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Ноль ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг салбий тафовутини хўжалик юритувчи субъектларга тўлаш тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Бунда қўшилган қиймат солиғи бўйича салбий тафовутнинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи бўлмаган корхоналарга ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобига қопланиши назарда тутилсин.
20. Давлат бюджети ижросининг ғазна тизимига ўтиш чора-тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Самарқанд вилоятида, шу жумладан республика бюджетидан молиялаштириладиган айрим бюджет ташкилотлари иштирокида, тажриба лойиҳасини 2005 йилдан бошлаб амалга оширишга рухсат берилсин.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги тажриба лойиҳасини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва тижорат банкларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижросини босқичма-босқич жорий этишга кўмаклашиш тавсия қилинсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 32-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари чиқарилган норматив ҳужжатларини бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
25. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 28 сентябрдаги 412-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғининг муваққат базавий ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 26 декабрдаги 539-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбоши.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Болалар учун товарлар ва аёллар гигиенаси ашёларини ишлаб чиқариш ҳамда сотишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 4 майдаги 212-сон қарорининг 1, 4—6-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 24-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Парранда гўшти ва тухум етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 13 сентябрдаги 419-сон қарорининг 12-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика минтақаларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш дастурига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2001 йил 23 ноябрдаги 459-сон қарорининг 5-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон қарорига 28-илова.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарорига 5-илова 17-бандининг биринчи хатбоши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига 19—21-иловалар.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарори 5-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг валюта маблағларини сарфлаш транзит магистраль йўлларни таъмирлаш ва сақлаш, чет элда ишлаб чиқарилган йўл техникаси, асбоб-ускуналар, технологиялар ва материаллар сотиб олишга, шунингдек «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг малакали кадрларини чет элда ёки хорижий мутахассисларни республикага таклиф этган ҳолда тайёрлаш учун «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва ҳудудий шуъба йўл-қурилиш ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 09/18/202/0904-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«2.2.6. Телекоммуникациялар хизматлари, шу жумладан: маҳаллий тармоқлар; каналларни ижарага бериш; кўчма, йўлдош ва пейжинг алоқа; радиочастота спектридан фойдаланиш; маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет учун ҳақ тўлаш.»;
«2.2.16. Хизматлар қийматини тўлаш ҳамда профессионал бошқарувчи компаниялар, давлатнинг ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчиларнинг мукофотлари бўйича харажатлар».
«1.15. Телекоммуникациялар хизматлари, шу жумладан: каналларни ижарага бериш; кўчма, йўлдош ва пейжинг алоқа; радиочастота спектридан фойдаланиш; маълумотларни узатиш тармоқлари учун ҳақ тўлаш, маҳаллий тармоқлар ва Интернет бундан мустасно, шунингдек фақат банк хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган телекоммуникациялар хизмати учун ҳақ тўлаш (кўчма ва пейжинг алоқадан ташқари).»;
«1.21-2. Хизматлар қийматини тўлаш ҳамда профессионал бошқарувчи компаниялар, давлатнинг ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчиларнинг мукофотлари бўйича харажатлар».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) 4-бандидаги «2005 йил 1 январгача» сўзлари «2008 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида» 2001 йил 30 майдаги 240-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошидаги, 3-банднинг учинчи хатбошидаги «10» рақами «7» рақами билан алмаштирилсин;
б) Ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 10 фоизини Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 8-модда)
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«Агар юридик шахслар асосий фаолиятдан ташқари улгуржи савдони амалга оширган тақдирда, улар фаолиятнинг мазкур тури бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритишлари ва савдо корхоналари учун белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлашлари, шунингдек белгиланган тартибда улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат берувчи гувоҳномага эга бўлишлари керак»;
улар фаолиятнинг мазкур тури бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритишлари, чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат берувчи гувоҳномага эга бўлишлари ва савдо корхоналари учун белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлашлари керак»;
ўз маҳсулотларини юридик шахс балансидаги фирма дўконлари орқали сотганда, мазкур юридик шахслар солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси учун назарда тутилган солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловларни тўлайдилар».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотларини сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низомнинг 14-банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасининг белгиланган чекланган устамасидан ортиқ бўлган, маҳаллий бюджетга ўтказилиши керак бўлган чакана нарх билан сотиб олиш нархи ўртасидаги тафовут ялпи даромадга солиқни ҳисоблаб чиқишда солиқ солиш объектига киритилмайди».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11 ва 12-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 декабрдаги 250-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 486-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 42-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 63-модда)