LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сонли «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда сув хўжалиги объектларининг ҳолатини яхшилаш, сувдан оқилона фойдаланиш, шунингдек, унинг ҳудудий таъминотига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳозирги кунда мавжуд сув хўжалиги объектларининг миқдори, каналлар узунлиги ва сув ресурсларини тақсимлаш майдонлари сув ресурсларини оқилона бошқаришга алоҳида ёндашувни шакллантиришни талаб қилади.
Шу билан бирга, ҳозирда мавжуд вазият сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати устидан тезкор назорат тизимини яратиш, уларни ўз вақтида реконструкция ва модернизация қилиш, шунингдек, мазкур соҳада лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини яхшилаш бўйича чоралар қабул қилинишини тақозо этади.
Сув хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, шунингдек, сув хўжалиги объектлари ҳолатини яхшилашда таъсирчан тизимни яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимига берилсин.
Белгилансинки, Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси мавжуд штат бирлиги ва моддий-техника базаси билан тўлиқ, амалдаги молиялаштириш тартиби, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби сақланган ҳолда ўтказилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасида умумий штат бирлиги доирасида қуйидаги бошқармалар ташкил этилсин:
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги ирригация тизимлари.
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Сув хўжалиги вазирлигини давлат номидан «ЎзГИП» МЧЖ иштирокчиси функцияларини амалга оширувчи орган қилиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомнинг янгиланган лойиҳасини;
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3029-сон қарорининг:
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3672-сон қарорининг:
«туманлар ирригация бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармалари, мелиоратив экспедициялар, ирригация тизим бошқармалари, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари аппаратининг намунавий тузилмаси ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони 5 — 5д иловаларга мувофиқ»;
«Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмаси 6а-иловага мувофиқ»;