20.10.2018 йилдаги 841-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2022
Ҳужжат 14.12.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Миллий мақсадлар*

Миллий вазифалар

Масъул ижрочилар

1-мақсад. Барча жойларда аҳолининг кам таъминланганлик даражасини пасайтириш.

1.1-вазифа. 2030 йилгача фуқароларнинг ўта қашшоқлик шаклини бартараф этиш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1.2-вазифа. 2030 йилгача кам таъминланган эркаклар, хотин-қизлар ва барча ёшдаги болаларнинг улушини кам таъминланишнинг барча кўринишларида икки баробарга қисқартириш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Марказий банк, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

1.3-вазифа. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг манзиллилиги ва самарадорлигини кучайтириш, ижтимоий ҳимоя қилиш хизматлари сифатини ошириш, ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари доирасига муҳтожларнинг барчаси тўлиқ қамраб олинишига эришиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банк, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича
Республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1.4-вазифа. 2030 йилгача бутун аҳолининг, жумладан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг базавий захиралар (ер участкалари, янги технологиялар, банк кредитлари ва б.)дан фойдаланишлари учун қулай иқтисодий ва молиявий шарт-шароитлар, янги технологиялар ва молиявий хизматлар, шу жумладан микромолиялаштириш билан таъминлаш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Марказий банк,

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1.5-вазифа. 2030 йилгача аҳолининг ижтимоий заиф қатламларининг яшаш шароитларини яхшилаш, уларнинг иқлим ўзгариши юзага келтирган кутилмаган ҳолатлар ва бошқа иқтисодий, ижтимоий ҳамда экологик ларзалар ва мусибатлар олдидаги ҳимояланмаганлиги ва заифлигини камайтириш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

1.a-вазифа. Аҳолининг кам таъминланганлигини унинг барча шаклларида тугатиш бўйича дастурлар ва стратегияларни амалга оширишга етарли ва прогноз қилинадиган маблағни таъминлаш учун турли манбалардаги, жумладан, ривожланиш мақсадида ҳамкорликни фаоллаштириш асосидаги салмоқли захираларнинг сафарбар этилишига эришиш.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

1.b-вазифа. Аҳолининг кам таъминланганлигини тугатиш бўйича тадбирларга тезкор сармоя киритилишига кўмаклашиш учун кам таъминланган фуқароларнинг манфаатларини ҳамда гендер жиҳатларни инобатга оладиган ривожланиш, мониторинг ва баҳолашни стратегик прогнозлаштириш механизмларини такомиллаштириш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази

2-мақсад. Озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, овқатланиш рационини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига кўмаклашиш.

2.1-вазифа. 2030 йилгача зарур ҳажмда овқатланишнинг юқори сифати ва баланслашганлигини таъминлаш ҳамда аҳолининг барча қатламлари, айниқса, гўдаклар билан бир қаторда, ижтимоий заиф кишиларнинг ҳаёт учун муҳим ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларидан йил бўйи эркин фойдаланишларига эришиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси,

Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.2-вазифа. 2030 йилгача тўйиб овқат емасликнинг барча шаклларига барҳам бериш, жумладан, 2025 йилгача беш ёшгача бўлган болаларнинг ўсиши ва вазнидаги кечикишга қарши курашишга оид халқаро даражада келишилган мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳамда ўсмир қизлар, ҳомиладор ва эмизувчи хотин-қизлар, кекса одамларнинг овқатланишга бўлган эҳтиёжларини қондириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси,

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.3-вазифа. 2030 йилгача қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришнинг ўртача самарадорлигини ҳамда қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат етиштирувчиларининг даромадини анча ошириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, Марказий банк,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2.4-вазифа. 2030 йилгача озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг барқарор тизимлари яратилишини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш имконини берадиган қишлоқ хўжалигини юритиш усулларини жорий қилиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси

2.5-вазифа. Уруғ ва маданийлаштирилган экинларнинг, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонларининг ҳамда уларнинг тегишли ёввойи турларининг генетик рангбаранглиги сақланишини, жумладан уруғ ва экинларнинг турли-туман захираларини тегишли тарзда сақлаш орқали, таъминлаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

2.a-вазифа. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасидаги салоҳиятни мустаҳкамлаш мақсадида қишлоқ инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва агроташвиқот, технологияларни ривожлантириш ҳамда ўсимлик ва ҳайвонларнинг генетик захираларини яратишга сармоя киритилишини, жумладан, халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш йўли билан, кўпайтириш.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги

2.b-вазифа. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон бозорларида савдо чекловлари киритилиши ва хатолар юзага келишини бартараф этиш ҳамда бунга йўл қўймаслик.

Ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2.c-вазифа. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари бозорларининг тегишли тарзда фаолият юритишини таъминлаш чораларини кўриш, озиқ-овқат нархларининг кескин ўзгаришини чеклашга ёрдам бериш мақсадида бозор маълумотларидан, жумладан озиқ-овқат захиралари ҳақидаги маълумотдан ўз вақтида фойдаланишга кўмаклашиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Марказий банк

3-мақсад. Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш

3.1-вазифа. 2030 йилгача оналар ўлими кўрсаткичини учдан бир бараварга қисқартириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Хотин-қизлар қўмитаси,

3.2-вазифа. 2030 йилгача янги туғилган чақалоқлар ва беш ёшгача бўлган болалар орасидаги ўлимни икки бараварга камайтириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.3-вазифа. Аҳолининг туберкулёз ва ОИВ билан зарарланиш даражасини камайтириш ҳамда сув орқали юқадиган гепатит ва бошқа юқумли касалликларга қарши курашишни таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.4-вазифа. 2030 йилгача аҳоли ўртасида юрак-томир, онкологик, қандли диабет ва сурункали респиратор касалликлар туфайли бевақт ўлимни 30 фоизга қисқартириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.5-вазифа. Руҳий фаоллаштирувчи моддаларга қарамлик, шу жумладан, гиёҳванд моддалар ва алкоголли ичимликларни суиистеъмол қилишнинг профилактикаси ва даволанишини яхшилаб бориш (алкоголнинг зарарли истеъмол қилинишини 10 фоизга камайтириш).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.6-вазифа. 2025 йилгача йўл-транспорт ҳодисалари сонини, жумладан, пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши натижасида юзага келадиган ЙТҲ ҳолатларини икки баравар қисқартириш.

Ички ишлар вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

3.7-вазифа. 2030 йилгача жинсий ва репродуктив саломатликни асраш бўйича хизматлардан, шу жумладан, оилани режалаштириш ва ўн саккиз ёшгача бўлган қизлар учун никоҳ ёшини узайтириш хизматларидан умумий фойдаланишни ҳамда миллий стратегия ва дастурларда репродуктив саломатликни асраш масалаларининг ҳисобга олинишини таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши

3.8-вазифа. Соғлиқни сақлаш хизматлари билан умумий қамраб олишни, шу жумладан, соғлиқни сақлашга сарфланаётган катта харажатлар туфайли ҳимоялашни, асосий сифатли тиббий-санитария хизматларидан фойдаланиш ва барча учун хавфсиз, самарали, сифатли ва арзон асосий доривор ва эмлаш воситаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

3.9-вазифа. Хавфли кимёвий моддаларнинг таъсири, ҳаво ва сувнинг ифлосланиши натижасида, жумладан кимёвий ишлаб чиқариш ҳамда зарарли моддалар кўмилган жойларда, ўлим ва касалланиш ҳолатларини қисқартириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

3.a-вазифа. Заруратга кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тамакига қарши кураш Ҳадли конвенцияси (2003 йил май ойида қабул қилинган халқаро битим) амалга оширилишини фаоллаштириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.b-вазифа. Юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларни даволаш учун эмлаш ва доривор воситалар бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларга кўмаклашиш; Интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо аспектлари бўйича битимининг аҳоли саломатлигини асраш мақсадида мослашишини намоён этиш ва, хусусан, барча учун доривор воситалардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича қоидалардан ривожланаётган мамлакатларнинг тўлиқ ҳажмда фойдаланиши кўзда тутилган «ТРИПС бўйича битим ва жамоатчилик соғлиғини сақлаш» Доха декларациясига (Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ҳомийлигидаги музокаралар туркумига) мувофиқ, арзон асосий доривор ҳамда эмлаш воситаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Интеллектуал мулк агентлиги

3.c-вазифа. Соғлиқни сақлашни молиялаштиришни изчил ошириш, кадрларни тайёрлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, муносиб иш ҳақи билан таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

3.d-вазифа. Халқаро тиббий-санитария қоидаларининг (ХТСҚ ЖСТнинг базавий ҳужжати, қоидаларнинг ҳозирги таҳрири Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 2005 йил 25 майдаги 58 сессиясида қабул қилинган) жорий қилиниши ҳамда умумий соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларда чора-тадбирларни амалга оширишга тайёрликни таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

4-мақсад.Умумқамровли ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш ҳамда барчага бутун умри давомида таълим олиш имкониятини рағбатлантириш.

4.1-вазифа. 2030 йилгача бошланғич ва умумий ўрта таълимни, умумий қамровни сақлаб қолган ҳолда, ўқитишнинг долзарб ва самарали натижаларига эришишни таъминлайдиган янги сифат босқичига кўтариш.

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Давлат тест маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

4.2-вазифа. 2030 йилгача барча ўғил болалар ва қиз болалар учун кичик ёшдаги болаларни ривожлантириш, парваришлаш ва мактабгача ўқитишнинг сифатли тизимларидан улар бошланғич таълимни олишга тайёр бўлишлари мақсадида бемалол фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

4.3-вазифа. 2030 йилгача барча хотин-қизлар ва эркаклар учун арзон ва сифатли ўрта махсус, олий, касб-ҳунар ҳамда қўшимча таълимдан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Давлат тест маркази

4.4-вазифа. 2030 йилгача ишга жойлашиш, муносиб ишга эга бўлиш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун меҳнат бозорида талаб катта бўлган кўникмаларга, шу жумладан, касбий-техник кўникмаларга эга ёшлар ва катталар сонини жиддий равишда кўпайтириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

4.5-вазифа. Таълим муассасалари шароитларини имконияти чекланган болаларнинг манфаатларини ҳисобга оладиган даражада яхшилаш билан ногиронлар учун барча даражадаги таълим ва касбий-техник тайёргарликдан тенг фойдаланиш имкониятини, барча учун хавфсиз ва самарали ўқитиш муҳитини таъминлаш.

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ногиронлар жамияти

4.7-вазифа. 2030 йилгача барча ўқувчилар ва талабаларнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни эгаллашларини таъминлаш.

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

4.а-вазифа. Ўқув муассасаларининг барча учун хавфсиз ва самарали ўқув муҳитини таъминлайдиган шарт-шароитларини яхшилаш.

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

4.b-вазифа. 2020 йилгача олий ўқув юртларида таълим олиш учун кредитлар ва грантлар, шу жумладан халқаро миқдорини жиддий равишда кўпайтириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

4.c-вазифа. 2030 йилгача малакали ўқитувчиларнинг сонини, жумладан ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш орқали, жиддий равишда кўпайтириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

5-мақсад. Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш.

5.1-вазифа. Ҳамма жойда барча хотин-қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Давлат қўмиталари ва идоралар

5.2-вазифа. Хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини, шу жумладан, одам савдоси, жинсий эксплуатация ҳамда эксплуатациянинг бошқа шаклларини тугатиш.

Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги,
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

5.3-вазифа. Эрта никоҳлар ва зўрлаб никоҳлашни тугатиш.

Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази

5.4-вазифа. Коммунал хизматлар, инфратузилма ва ижтимоий ҳимоя тизимларини тақдим этиш орқали парваришлаш ва уй хўжалигини юритиш бўйича ҳақ тўланмайдиган меҳнатни тан олиш ва қадрлаш, миллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда оилада хўжалик юритиш учун умумий масъулият тамойилини рағбатлантириш.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.5-вазифа. Хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг барча босқичларида ҳар томонлама иштирок этишларини ҳамда қарор қабул қилишда етакчилик қилишлари учун тенг имкониятларни таъминлаш.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.6-вазифа. Репродуктив саломатликни асраш соҳасида умумқамровли тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш учун соғлиқни сақлаш хизматларидан умумий фойдаланишни таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.a-вазифа. Хотин-қизларни уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширишларида қўллаб-қувватлайдиган дастурларни кенгайтириш.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

5.b-вазифа. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида юқори самарали технологиялар, хусусан, ахборот-коммуникация технологияларидан фаолроқ фойдаланиш.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

5.c-вазифа. Гендер тенглик тамойилларини бошқарувнинг турли босқичларида давлат дастурларини қабул қилиш жараёнига тўла сингдириш.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази

6-мақсад. Барча учун сув ресурслари ва санитариянинг мавжудлиги ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш.

6.1-вазифа. 2030 йилгача барча учун тоза ичимлик сувидан умумий ва тенг ҳуқуқли фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.2-вазифа. 2030 йилгача тегишли санитария-гигиена воситаларидан умумий ва тенг ҳуқуқли фойдаланиш имкониятини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий заиф қатлами эҳтиёжларига алоҳида эътибор қаратиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.3-вазифа. 2030 йилгача сув муҳитининг ҳар қандай, жумладан, қуруқликдаги фаолият натижасида ифлосланишини сезиларли равишда камайтириш ҳамда оқова сувларни хавфсиз тарзда қайта ишлатиш ҳажмини ошириш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.4-вазифа. 2030 йилгача иқтисодиётнинг барча секторларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли ошириш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.5-вазифа. 2030 йилгача барча даражаларда сув ресурсларининг комплекс, шу жумладан, заруратга кўра транс-чегаравий ҳамкорлик асосида бошқарилишини таъминлаш.

Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзгидромет» гидрометеорология хизмати маркази

6.6-вазифа. 2030 йилгача сув билан боғлиқ экотизимлар, шу жумладан, тоғлар, ўрмонлар, сувли-ботқоқли ҳудудлар, дарёлар, сувли қатламлар ва кўлларнинг қўриқланиши ва тикланишини таъминлаш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.b-вазифа. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг сув хўжалиги ва санитарияни яхшилаш ишидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси

7-мақсад. Арзон, ишончли, барқарор ва замонавий энергия манбаларидан барча учун умумфойдаланиш имкониятини таъминлаш.

7.1-вазифа. 2030 йилгача арзон, ишончли ва замонавий энергия таъминотидан умумий фойдаланишни таъминлаш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ

7.2-вазифа. 2030 йилгача жаҳон энергетика мувозанатида тикланувчан манбалардан олинадиган энергия улушини жиддий равишда кўпайтириш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ

7.3-вазифа. 2030 йилгача энергия самарадорлигини кучайтириш бўйича кўрсаткични икки баравар ошириш.

«Ўзбекэнерго» АЖ, «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар

7.b-вазифа. 2030 йилгача замонавий ва барқарор энергия билан таъминлаш учун инфратузилмани кенгайтириш ва технологияларни модернизация қилиш.

«Ўзбекэнерго» АЖ, «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар

8-мақсад. Самарали бандликни ошириш ҳамда эркаклар ва хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаш асосида барқарор ва умумқамровли иқтисодий ўсишга кўмаклашиш.

8.1-вазифа. 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажмининг аҳоли жон бошига нисбатан ҳисоблаганда икки баравар ўсишини таъминлаш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Марказий банк

8.2-вазифа. Диверсификация, техник модернизациялаш ва инновацион фаолиятни ривожлантириш воситасида иқтисодиётда самарадорликнинг ўсишига эришиш, бунда юқори қўшилган қиймат ва меҳнат талаб секторларга алоҳида эътибор қаратиш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

хўжалик бошқаруви органлари

8.3-вазифа. Меҳнат бозорида фаол ва суст чора-тадбирларни амалга ошириш, хусусий мулкни муҳофаза қилиш, кичик ва йирик бизнесни ҳамда хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва тезкор ривожлантиришдаги тўсиқларни бартараф этиш орқали аҳолини, айниқса, ёшлар, ногиронларни муносиб иш билан таъминлаш ва самарали бандликни кенгайтиришга йўналтирилган қулай шарт-шароит яратиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси

8.4-вазифа. 2030 йилнинг охиригача бўлган бутун муддат давомида истеъмол қилиш ва ишлаб чиқариш тизимларида ресурслардан фойдаланишнинг глобал самарадорлигини аста-секин ошириб бориш ҳамда Истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона моделларидан фойдаланишга ўтиш бўйича ўн йиллик ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилганидек, иқтисодий ўсиш атроф-муҳит ҳолатининг ёмонлашуви билан бирга кечмаслигига интилиш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

8.5-вазифа. 2030 йилгача барча хотин-қизлар ва эркакларни, шу жумладан, ёшлар ва ногиронларни барқарор ва самарали бандлик ҳамда муносиб иш билан, шунингдек, тенг қийматли меҳнат учун тенг иш ҳақи тўланишини таъминлаш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ногиронлар жамияти

8.6-вазифа. 2020 йилгача ишламаётган, ўқимаётган ва касбий малакаларни эгалламаётган ёшларнинг улушини жиддий равишда қисқартириш.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.7-вазифа. Болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатнинг энг ёмон шаклларига йўл қўймасликни назорат ва мониторинг қилишни кучайтириш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси,

вазирлик ва идоралар

8.8-вазифа. Ишчи ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси

8.9-вазифа. 2030 йилгача янги иш ўринларини яратиш ҳамда маҳаллий маҳсулотга бўлган талабни кучайтиришга кўмаклашувчи туризмнинг барқарор ривожланишини таъминлаш.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

8.10-вазифа. Миллий молиявий муассасаларнинг барчанинг банк, суғурта ва молиявий хизматлардан бемалол фойдаланишини рағбатлантириш ва кенгайтириш қобилиятини мустаҳкамлаш.

Марказий банк, Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси

8.b-вазифа. 2020 йилгача ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича глобал стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга киритиш ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг иш ўринлари ҳақидаги Глобал пактини (2009 йил 19 июлда Халқаро меҳнат конференциясида қабул қилинган) амалга ошириш.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

9-мақсад. Барқарор инфратузилмани яратиш, умумқамровли ва барқарор саноатлашув ва инновацияларга кўмаклашиш.

9.1-вазифа. Иқтисодий ривожланиш ва одамлар фаровонлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида сифатли, ишончли, барқарор ва чидамли инфратузилмани, шу жумладан, ҳудудий ва трансчегаравий инфратузилмани ривожлантириш, бунда барча учун арзон ва тенг ҳуқуқли фойдаланишни таъминлаш.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

«Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ

9.2-вазифа. Умумқамровли ва барқарор саноатлашувга кўмаклашиш ва ишлов берувчи тармоқларнинг жадал ривожланиши, ресурс тежовчи и экологик хавфсиз технологияларни кенг қўллаш орқали мавжуд корхоналарни модернизациялаш ҳамда янгиларини ташкил этиш йўли билан 2030 йилгача саноат ишлаб чиқаришининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 40 фоизга етказиш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ,

«Ўзтўкимачиликсаноат» уюшмаси,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ,

хўжалик бошқаруви органлари

9.3-вазифа. Майда саноат корхоналари ва кичик корхоналарнинг молиявий хизматлардан, шу жумладан арзон кредитлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ҳамда ишлаб чиқариш-сотиш босқичларида қўшилган қийматни ҳосил қилиш ва бозорларга интеграциялашувни кучайтириш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банк,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси

9.4-вазифа. 2030 йилгача инфратузилмани модернизациялаш ва саноат корхоналарини қайта жиҳозлаш, ресурслардан фойдаланиш ҳамда соф ва экологик хавфсиз технологиялар ва ишлаб чиқариш жараёнларидан кенг фойдаланиш ҳисобига уларни барқарор қилиш, бунда барча манфаатдор мамлакатларнинг уларнинг индивидуал имкониятларига мувофиқ иштирокини таъминлаш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, хўжалик бошқаруви органлари

9.5-вазифа. Иқтисодиёт тармоқларининг технологик салоҳиятини оширишга қаратилган илмий тадқиқотларни, жумладан инновацион фаолият учун қулай шарт-шароит яратиш ва илмий тадқиқот ҳамда конструкторлик соҳасидаги ходимлар сонини жиддий равишда кўпайтириш орқали жонлантириш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

9.b-вазифа. Маҳаллий технологиялар соҳасидаги ишланмалар, тадқиқотлар ва инновацияларни, жумладан саноатнинг диверсификацияси учун қулай бўлган сиёсий иқлимни яратиш ва хомашё соҳаларида қўшилган қийматни кўпайтириш орқали қўллаб-қувватлаш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

9.c-вазифа. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятини жиддий равишда кенгайтириш ҳамда Интернет тармоғидан умумий ва арзон фойдаланишни таъминлаш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10-мақсад. Мамлакат ичида тенгсизликни унинг барча кўринишларида қисқартириш.

10.1-вазифа. 2030 йилгача аҳолининг энг кам таъминланган 40 фоизи даромадларининг мамлакат бўйича ўртача даражадан ошишига эришиш ва даромадлари ўсишини қўллаб-қувватлаш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.2-вазифа. Барча одамларнинг, уларнинг ёши, жинси, ногиронлиги мавжудлиги, миллати, дини ва ижтимоий мақомидан қатъи назар, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишини қонунчилик йўли билан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Олий суд, Бош прокуратура, Олий Мажлис палаталари (келишилган ҳолда), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.3-вазифа. Қонунчиликнинг камситишга қарши меъёр ва қоидаларининг амалда, айниқса аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига нисбатан тўлиқ ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Бош прокуратура

10.4-вазифа. Тегишли сиёсатни, айниқса, бюджет-солиқ сиёсатини ҳамда иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича сиёсатни қабул қилиш, аста-секин кўпроқ тенглик таъминланишига эришиш.

Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги

10.7-вазифа. Тартибга солинган, хавфсиз, бошқариладиган меҳнат миграцияси ва самарали миграция сиёсатига кўмаклашиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги

11-мақсад. Шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларининг очиқлиги, хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш.

11.1-вазифа. 2030 йилгача барча учун турар жой ва уй-жой коммунал хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банк, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.2-вазифа. 2030 йилгача йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, хусусан, жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш асосида барчага хавфсиз, арзон, қулай ва экологик барқарор транспорт воситаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, бунда аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари эҳтиёжларига алоҳида эътибор қаратиш.

Ички ишлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзавтотранс» агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.3-вазифа. 2030 йилгача барчага очиқ бўлган ва экологик барқарор урбанизация кўламини ҳамда аҳоли яшаш пунктларини комплекс ва барқарор режалаштириш ҳамда уларни бошқариш имкониятларини кенгайтириш.

Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.4-вазифа. Маданий ва табиий мерос объектларини муҳофаза қилиш ҳамда сақлаш бўйича хатти-ҳаракатларни жонлаштириш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.5-вазифа. 2030 йилгача фалокатларда ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар, айниқса хотин-қизлар ва болалар сонини жиддий равишда қисқартириш ҳамда фалокатлар натижасида келиб чиқадиган тўғридан-тўғри иқтисодий зарарни сезиларли тарзда қисқартириш, бунда аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ҳимоясига алоҳида эътибор қаратиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.6-вазифа. 2030 йилгача шаҳарлар экологиясининг аҳолига салбий таъсирини камайтириш, бунда ҳавонинг сифатига ҳамда шаҳар чиқиндилари ва бошқа чиқиндиларнинг чиқариб ташланишига алоҳида эътибор қаратиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.7-вазифа. 2030 йилгача шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларида яшил ҳудудлар, истироҳат боғлари, болалар учун ўйин майдончалари майдонини кенгайтириш, бунда ногиронларнинг дам олиши учун зарур шароитларни яратиш.

Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12-мақсад. Истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона моделларига ўтишни таъминлаш.

12.1-вазифа. Истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона моделларидан фойдаланишга ўтиш бўйича Ўн йиллик ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

12.4-вазифа. 2030 йилгача, келишилган халқаро тамойилларга мувофиқ, кимёвий моддалар ва барча чиқиндилардан уларнинг бутун ҳаётий цикли давомида экологик жиҳатдан оқилона фойдаланишга эришиш ҳамда уларнинг одамларга ва атроф-муҳитга салбий таъсирини энг кам даражага етказиш учун ҳавога, сувга ва тупроққа тушишини жиддий равишда қисқартириш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ

12.5-вазифа. 2030 йилгача чиқиндилар ҳосил бўлишининг олдини олиш, қайта ишлаш ва такрорий фойдаланиш бўйича чораларни қабул қилиш орқали уларнинг ҳажмини жиддий равишда қисқартириш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.6-вазифа. Корхоналарга, айниқса йирик корхоналарга, ишлаб чиқаришнинг барқарор усулларини қўллаш ва ўз ҳисоботларида ресурслардан самарали фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни акс эттиришни тавсия қилиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат статистика қўмитаси

12.7-вазифа. Давлат харидларини амалга ошириш давомида экологик стандартларнинг қўлланишини кенгайтириш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

12.8-вазифа. 2030 йилгача аҳолини барқарор ривожланиш ва табиат билан уйғун турмуш тарзи ҳақида тегишли маълумот билан таъминлаш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

12.b-вазифа. Иш ўринларини ташкил этиш, маҳаллий маданият ва маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқишга кўмаклашувчи барқарор туризм томонидан барқарор ривожланишга кўрсатиладиган таъсир мониторингининг воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

12.c-вазифа. Қазилма ёқилғининг беҳуда сарфланишига олиб келадиган самарасиз фойдаланишга субсидиялар ажратишни — миллий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда бозор номутаносибликларини, жумладан солиққа тортиш тизимини ислоҳ қилиш орқали бартараф этиш ва улар мавжуд бўлган жойларда зарарли субсидиялардан аста-секин воз кечиш, бунда уларнинг экологик оқибатлари ҳисобини юритиш, айни пайтда аҳолининг муҳтож ва ижтимоий заиф қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш учун улар ривожланиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни энг кам даражага келтириш орқали оптималлаштириш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси

13-мақсад. Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши кураш бўйича тезкор чораларни қабул қилиш.

13.2-вазифа. Иқлим ўзгаришига акс-таъсир чораларини миллий даражада сиёсатга, стратегияга ва режалаштиришга киритиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, «Ўзгидромет» гидрометеорология хизмати маркази, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

13.3-вазифа. Одамлар ва муассасалар, ташкилот ва корхоналарнинг иқлим ўзгариши оқибатларининг олдини олиш, уларга мослашиш ва хавфли иқлим ҳодисаларининг таваккалчилигидан эрта огоҳлантириш бўйича хабардорлиги, маълумотларнинг тарқатилишини ҳамда имкониятларини яхшилаш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзгидромет» гидрометеорология хизмати маркази,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

ОАВ

15-мақсад. Қуруқлик экотизимларини ҳимоялаш ва тиклаш, улардан оқилона фойдаланишга кўмаклашиш, ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, чўлланишга қарши курашиш, ерларнинг емирилишини тўхтатиш ва ортга қайтариш, биохилма-хилликнинг йўқолиб кетиши жараёнини тўхтатиш.

15.1-вазифа. Халқаро битимлардан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ, ер усти ва ички чучук сувли экотизимлар, жумладан ўрмонлар, сувли-ботқоқли ҳудудлар, тоғлар ва қурғоқчил ерларни сақлаш, тиклаш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.2-вазифа. Ўрмонларнинг барча турларидан оқилона фойдаланиш усулларини жорий этишга кўмаклашиш, ўрмонларнинг йўқолиб кетишини тўхтатиш, емирилган ўрмонларни тиклаш ҳамда ўрмонзорлар ва ўрмонларни тиклаш кўламини жиддий равишда кўпайтириш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

15.3-вазифа. 2030 йилгача саҳроланишга қарши кураш, емирилган ерлар ва тупроқларни, шу жумладан, саҳроланиш, қурғоқчилик ва сув тошқинига учраган ерларни тиклаш ва ерларнинг емирилишининг нейтрал балансига эришиш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Ўзгидромет» гидрометеорология хизмати маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.4-вазифа. 2030 йилгача тоғ экотизимларининг, шу жумладан уларнинг биохилмахиллиги, сақланишини барқарор ривожланиш учун зарур бўлган неъматларни яратиш салоҳиятини кучайтириш мақсадида таъминлаш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

15.5-вазифа. Ҳайвонларнинг табиий яшаш муҳити емирилишини чекловчи жиддий чораларни кўриш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган биологик турларнинг сонини камайтириш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси

15.7-вазифа. Браконьерлик ҳамда флора ва фаунанинг қўриқланадиган турларининг контрабанда савдосини тугатиш учун шошилинч чоралар кўриш, жонли табиатнинг ноқонуний маҳсулотларига талаб, шунингдек, уларни таклиф қилишга оид муаммоларни ҳал қилиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

15.8-вазифа. Бегона инвазив турлар кириб келишининг олдини олиш ва уларнинг ер усти ва сув экотизимларига таъсирини жиддий қисқартириш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, устувор турлар миқдорининг қисқариши ёки йўқ қилинишининг олдини олиш бўйича чоралар кўриш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.9-вазифа. Иқтисодиёт тармоқлари ва секторларини ривожлантиришнинг миллий стратегиялари ва дастурларини ишлаб чиқишда экотизим ва биологик хилмахиллик қимматининг ҳисобга олинишини таъминлаш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фанлар академияси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.а-вазифа. Биологик хилмахиллик ва экотизимларни сақлаш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида молиявий ресурсларнинг барча манбаларини сафарбар этиш ва жиддий равишда кўпайтириш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги

16-мақсад. Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида тинчликсевар ва очиқ жамиятлар барпо этилишига кўмаклашиш, барча учун одил судлов имкониятидан фойдаланишни таъминлаш ва барча даражаларда самарали, ҳисобдор ва кенг иштирокка асосланган муассасаларни ташкил этиш.

16.1-вазифа. Зўравонликнинг барча турлари тарқалишини қисқартириш ва ушбу ҳодиса сабабли ўлиш кўрсаткичларини камайтириш.

Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

16.2-вазифа. Болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг барча турларини тугатиш.

Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

16.3-вазифа. Қонун устуворлигига кўмаклашиш ҳамда барча учун одил судловдан фойдаланиш бўйича тенг имкониятларни таъминлаш.

Олий суд, Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги

16.4-вазифа. 2030 йилгача ноқонуний пул ва қурол-яроғ оқимларини жиддий равишда қисқартириш, ўғирланган активларни излаб топиш ва қайтариш бўйича ишларни жонлантириш, уюшган жиноятчиликнинг барча шаклларига қарши кураш олиб бориш.

Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги

16.5-вазифа. Коррупция, экстремизм ва порахўрлик кўламларини уларнинг барча шаклларида жиддий равишда қисқартириш.

Коррупция қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги

16.6-вазифа. Бошқарувнинг барча босқичларида давлат органларининг самарадорлиги, ҳисобдорлиги ва шаффофлигини ошириш.

Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Олий суд, Бош прокуратура

16.7-вазифа. Бошқарувнинг барча босқичларида қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнида фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролик жамияти ташкилотларининг иштирокини кенгайтириш.

Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси,

вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.10-вазифа. Фуқароларнинг ахборотга бўлган ҳуқуқини амалга оширишлари учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот ошкоралигини кучайтириш ҳамда фуқароларнинг асосий эркинликлари ҳимоясини таъминлаш.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар

16.а-вазифа. Зўравонликнинг олдини олиш, террорчилик, экстремизм ва жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши курашиш ишида миллий ва халқаро даражаларда ҳамкорликни кенгайтириш орқали тегишли миллий муассасаларни мустаҳкамлаш.

Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази, Бош прокуратура, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар

17-мақсад. Барқарор ривожланиш мақсадларида Глобал шериклик доирасида амалга ошириш воситаларини мустаҳкамлаш ва ишларни фаоллаштириш.

17.1-вазифа. Ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг талаб қилинадиган даражасини таъминлаш учун ички ва ташқи манбалар ресурсларининг сафарбар этилишини кучайтириш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар

17.3-вазифа. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш учун ташқи манбалардан қўшимча молиявий ресурсларни сафарбар этиш.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Марказий банк

17.4-вазифа. Давлат қарздорлиги даражасини мамлакатнинг молиявий-иқтисодий ҳолати барқарорлигини таъминлайдиган даражада ушлаб туриш.

Молия вазирлиги, Марказий банк,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

17.6-вазифа. Фан, техника ва инновациялар соҳаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, тузилмалар ислоҳотларини кучайтириш манфаати йўлида ўзаро билим алмашинувини рағбатлантириш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Интеллектуал мулк агентлиги

17.8-вазифа. 2019 йилгача технологиялар банки ва фан, технологиялар ва инновацияларни ривожлантириш механизмининг тўлиқ кўламда амал қилишини таъминлаш ҳамда юқори самарали технологиялар, хусусан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар

17.13-вазифа. Глобал макроиқтисодий барқарорликни, жумладан, сиёсатни мувофиқлаштириш ва сиёсатнинг изчиллигини таъминлаш орқали, кучайтириш

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

17.14-вазифа. Қабул қилинаётган қарорлар, ишлаб чиқилаётган ва амалга оширилаётган стратегиялар ҳамда дастурларга барқарор ривожланиш тамойилларини интеграция қилишнинг узоқ муддатли механизмларини шакллантириш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.17-вазифа. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда давлат билан хусусий сектор ўртасида, фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасидаги самарали шерикликни рағбатлантириш.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси

17.18-вазифа. 2020 йилгача даромадлар даражаси, жинси, ёши, ирқи, миллати, фуқаролиги, ижтимоий мақоми, географик жойлашуви ва миллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда аҳамиятли бўлган бошқа характеристикалари бўйича тақсимланган юқори сифатли, долзарб ва ишончли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини жиддий равишда кўпайтириш.

Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги

17.19-вазифа. Ҳозирги ташаббусларга асосланган ҳолда, 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот кўрсаткичига қўшимча тарзда барқарор ривожланиш соҳасида тараққиётни ўлчаш бўйича бошқа ўлчов кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, статистика соҳасидаги салоҳиятни ошириш.

Давлат статистика қўмитаси

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари

Т.А. Ишметов

Молия вазири

А.К. Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазири

Ш.Д. Кудбиев

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Ш.Х. Шерматов

Халқ таълими вазири

И.У. Мажидов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Д.Х. Набиев

Жисмоний тарбия ва спорт вазири

А.В. Шин

Мактабгача таълим вазири

лавозими бўйича

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Б.Т. Кучкаров

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

Б.А. Бегалов

Давлат статистика қўмитасининг раиси

К.М. Рафиков

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

келишилган ҳолда

Бош прокурорнинг ўринбосари

лавозими бўйича

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

А.Я. Хайдаров

Молия вазирининг биринчи ўринбосари

Б.К. Рўзибаев

Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

С.С. Ходжаев

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари

М.Ш. Истамов

Адлия вазирининг ўринбосари

З.Б. Махкамова

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

Ш.С. Жавлонов

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятинимувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг биринчи ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш масъул котиби

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)

Т

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли/механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш концепциясини ишлаб чиқиш

1.

БРМни амалга оширишда уйғунлашган ёндашувни секторлараро мувофиқлаштиришни таъминлаш учун «Иқтисодий барқарорлик», «Ижтимоий ҳимоя», «Соғлиқни сақлаш», «Таълим», «Атроф муҳит», «Самарали бошқарув» йўналишлари бўйича эксперт гуруҳлар таркибларини шакллантириш

Йўналишлар бўйича эксперт гуруҳларни тузиш

2018 йил декабрь

Мувофиқлаштирувчи кенгаш

2.

2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий Барқарор ривожланиш мақсадларининг ҳар бири бўйича ривожланиш концепциясини ҳамда мақсадларнинг ҳар бирини амалга ошириш юзасидан йиллик режаларни ишлаб чиқиш ва Мувофиқлаштириш кенгашига киритиш

Ривожланиш концепцияси

Тадбирлар режалари

2019 йил май

Эксперт гуруҳлар раҳбарлари

3.

Миллий БРМ веб-сайтини яратиш

Веб-сайт яратиш

2019 йил февраль

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

II. БРМга эришиш мезон кўрсаткичлари тизимини шакллантириш

4.

Барқарор ривожланишнинг миллий кўрсаткичлари бўйича идоралараро ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш

Идоралараро ишчи гуруҳни тузиш

2018 йил декабрь

Иқтисодиёт вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси

5.

Миллий Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ҳолатини кузатиш учун мезон кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқиш

Тадбирлар режаси

2019 йил февраль

Миллий БРМга эришиш мезон кўрсаткичларини шакллантириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ

6.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва давлат бошқаруви соҳаларида Миллий БРМга тегишли идоравий статистик маълумотларнинг ҳажми ва турларини белгилаш

Идоравий статистик маълумот рўйхати

2018 йил декабрь

«Самарали бошқарув» йўналиши бўйича эксперт гуруҳи

7.

Миллий БРМни амалга ошириш учун қўшимча молиялаштириш, халқаро молия институтлари, инвестициялар, хусусий секторни жалб этиш

Лойиҳалар портфелини шакллантириш, БРМни халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик дастурларига киритиш

Аниқ лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ТИТга мувофиқ бажарилади

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

8.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш ва кўриб чиқишда Миллий БРМни ҳисобга олиш ва унда акс эттиришни таъминлаш

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларига БРМни киритиш

Давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш доирасида

Молия вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги

III.Миллий Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш мониторинги ва ҳисобдорлик

9.

Миллий Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юзасидан Ўзбекистоннинг йиллик Миллий ҳисоботини тайёрлаш ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳамда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига киритиш

Миллий ҳисоботни тайёрлаш

2019 йилдан бошлаб

Мувофиқлаштирувчи кенгаш,

Иқтисодиёт вазирлиги, Эксперт гуруҳлари раҳбарлари

10.

Жараёнга жалб қилинган давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Миллий БРМга эришиш юзасидан йиллик мажлисларини ўтказиш

Парламентда кўриш учун алоҳида БРМга эришиш натижалари бўйича материал тайёрлаш

Заруриятга кўра

Иқтисодиёт вазирлиги

Олий Мажлис палаталари қўмиталари билан ҳамкорликда (келишилган ҳолда)

11.

Миллий Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш мезон кўрсаткичлари бўйича статистик маълумотларни тўплашни давлат статистика ишларига қўшиш ва уларни Миллий БРМ веб-порталида нашр этишни таъминлаш

Статистик ишларнинг янгиланган дастури

2019 йил февраль

Давлат статистика қўмитаси

12.

Миллий барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича йиллик тўпламларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этиш, уларни Миллий БРМ веб-порталига жойлаштириш

Миллий БРМга эришиш статистик кўрсаткичлари тўплами

2019 йилнинг

IV чорагидан бошлаб

Давлат статистика қўмитаси

13.

БМТнинг Статистика комиссияси ҳамда бошқа тузилмалари билан тажриба алмашиш, халқаро экспертларни таклиф этиш, Миллий БРМ мезон кўрсаткичлари методологиясини ишлаб чиқиш, БМТнинг ратификация қилинган конвенциялари асосида статистик ва БРМга эришиш юзасидан бошқа мавзули ҳисоботларни тайёрлаш масалаларида ҳамкорлик қилиш

Чора-тадбирлар мажмуаси

Алоҳида жадвал бўйича

Иқтисодиёт вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси

14.

Хорижий мамлакатларнинг энг яхши тажрибасини қўллашга бағишланган семинар ва анжуманларни ташкил этиш (БМТ, донор-мамлакатлар билан ҳамкорликда)

Семинарларни ўтказиш жадвали

Жадвал бўйича

Иқтисодиёт вазирлиги

етакчи илмий марказлар билан ҳамкорликда

15.

Босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали Миллий БРМга эришиш жараёнини ёритиш ҳамда аҳолининг ушбу масала юзасидан хабардорлигини мунтазам ошириб бориш тадбирларини ўтказиш

Тадбирлар режаси

Жадвал бўйича

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги