Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, компенсация пули ва имтиёзлар рўйхати тасдиқлансин (илова қилинади).
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ҳамда идоралари Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларни имтиёзлар ва компенсация пуллари билан таъминлаш ҳақида тегишли қарорлар қабул қилсинлар.
2. Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишга сарф бўладиган харажатлар Пенсия фонди, ижтимоий суғурта, маҳаллий ва республика бюджетлари маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги:
1992 йилнинг 1 июлигача Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрганлар ҳақидаги маълумотларнинг Давлат рўйхатини тузсинлар, унга 1986 йилда зарарланган зонада муддатли хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларни ҳам киритсинлар;
юқорида кўрсатилган фуқароларни ва уларнинг 1986 йилдан кейин туғилган болаларини диагностика қилиш, кузатиб бориш ва даволаш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар;
кўрсатилган тоифага кирувчи фуқароларга стационар даволаниш чоғида парҳез овқатланиш ва дори-дармон таъминоти бўйича Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва байналмилалчи жангчилар учун назарда тутилган имтиёзларни жорий қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Чернобиль АЭСидаги ҳалокатни бартараф этишда иштирок қилганларга ва уларнинг болаларига санаторийлар, санаторий-профилакторий ва санаторий типидаги кашшофлар лагерларига биринчи навбатда бепул йўлланмалар беришни таъминлаш Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашидан сўралсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги ва «Ўзбекбирлашув» Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашган фуқароларни ҳудудий асосда бириктирилган дўконлар орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсия этган нормада озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминласинлар.
6. «Чернобиль» жамиятининг «Ўзбекистон чернобилчилари» уюшмасини тузиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
«Чернобиль» ҳудудий жамиятларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тегишли қарорлар қабул қилсинлар;
уч ой муддат ичида «Чернобиль» жамоат ташкилотларига ва уларнинг бўлинмаларига тегишли биноларни берсинлар, шунингдек уларга зарур асбоб-анжомлар, жиҳозлар, автотранспорт ажратиш ва телефонлар ўрнатиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этсинлар;
«Чернобиль» жамоа ташкилотларига ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналари, ёрдамчи ва фермерлик хўжаликлари, боғдорчилик ширкатлари учун биринчи навбатда ер майдонлари ажратсинлар.
ташкил этилаётган «Ўзбекистон чернобилчилари» уюшмасига унинг ташкил топиш даврида маъмурий-хўжалик харажатлари ва иш ҳақи фонди учун ҳисоб-китобларга мувофиқ 200 минг сўм ажратсин;
ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини ривожлантириш мақсадида Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган ишчилар 60 фоиздан кам бўлмаган «Чернобиль» жамоат ташкилотлари бўлинмаларига ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат банки, Ўзбекистон саноатқурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки билан биргаликда имтиёзли равишда кредит ресурслари беришни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Давлат телерадиоэшиттириш компанияси хайрия тадбирларини, телекўрсатувларни вақт-вақти билан ташкил этиб турсинлар, улардан тушадиган маблағлар Чернобиль ҳалокати оқибатида зиён кўрган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш учун «Ўзбекистон чернобилчилари» уюшмасининг ҳисоб-китоб счётига йўналтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорига
ИЛОВА
1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорига
ИЛОВА
Мазкур қарорнинг амал қилиши Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларнинг қуйидаги тоифаларига татбиқ этилади:
1) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолганлардан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) Чернобиль АЭСда ишлаган ёки ҳалокат натижасида зарарланган зонада ҳалокат оқибатларини тугатиш ишларида иштирок этган (шу жумладан, вақтинча ишга юборилган ёки хизмат сафарига жўнатилган) шахслар;
б) махсус йиғинларга чақирилган ва ҳалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ зарарланган зонадаги ишларни бажаришга жалб этилган ҳарбий хизматчилар* ва ҳарбий мажбуриятли шахслар;
2) 1986-1987 йилларда Чернобиль ҳалокати оқибатларини тугатиш бўйича зарарланган зонада ишлаган ёки шу йиллар давомида АЭСдан фойдаланиш ва бошқа юмушларни бажарган (шу жумладан, вақтинча ишга юборилган ёки хизмат сафарига жўнатилган) шахслар, шунингдек, жойлашиш ўрни ва бажараётган вазифасидан қатъи назар, махсус йиғинларга чақирилган ва ҳалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ бу даврдаги ишларни бажаришга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахслар, шунингдек, 1986-1987 йилларда зарарланган зонада хизмат вазифасини ўтаган ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий составидаги шахслар;
3) 1988-1989 йилларда Чернобиль ҳалокати оқибатларини тугатиш бўйича зарарланган зонада ишлаган ёки шу йиллар давомида АЭСдан фойдаланиш ва бошқа юмушларни бажарган (шу жумладан, вақтинча ишга юборилган ёки хизмат сафарига жўнатилган) шахслар, шунингдек, жойлашиш ўрни ва бажараётган вазифасидан қатъи назар, махсус йиғинларга чақирилган ва ҳалокат оқибатларини тугатиш билан боғлиқ бу даврдаги ишларни бажаришга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахслар, шунингдек, 1988-1989 йилларда зарарланган зонада хизмат вазифасини ўтаган ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий составидаги шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) дори-дармонларни бепул олиш (врачларнинг рецепти бўйича), ҳар йилги санаторий ва курортда бепул даволанишни таъминлаш ёки курорт йўлланмаси ўртача қиймати миқдорида компенсация пулларини олиш, турар жойдан даволаниш, диспансерлик, амбулатория ёки клиник кузатув жойигача транспортда бепул (таксидан ташқари) бориш ва келиш;
2) ясама тишларни бепул тайёрлаш ва тузатиш (қимматбаҳо металлдан тайёрланган ясамалар бундан мустаснодир);
3) меҳнатга вақтинча лаёқатсизлиги туфайли, узлуксиз иш фаолиятидан қатъи назар, ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида нафақа олиш;
4) меҳнатга вақтинча лаёқатсизлиги туфайли сурункасига 4 ойгача ёки календарь йилда 5 ойгача нафақа олиш, агар улар ишловчи ногиронлар бўлиб ҳисоблансалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5) имтиёзлилар орасида турар жой шароитини яхшилашга муҳтож деб топилган тақдирда устун даражада турар жой майдони ёки алоҳида хона кўринишидаги қўшимча турар жой майдони билан таъминланиш;
6) ўзи ва оила аъзолари яшаётган турар жой учун ишчи ва хизматчиларга белгиланган квартира ҳақининг 50 фоизи миқдорида (амалдаги қонунларда белгиланган нормалар доирасида) ҳақ тўлаш.
Кўрсатилган шахсларга, шунингдек, Чернобиль ҳалокати натижасида ҳалок бўлганлар, нурланиш касаллиги туфайли вафот этганлар ва вафот этган ногиронларнинг оилаларига иситиш, электр-энергияси, водопровод, газдан фойдаланганлик учун белгиланган ҳақнинг нархидан 50 фоиз чегириб ташланади, марказлаштирилган иситиш тармоғига эга бўлмаган уйларда яшовчилар учун эса — аҳолига сотиладиган миқдорда сотиб олинган ёқилғи нархининг 50 фоизи тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8) тиббий кўрсатмаларга биноан кам иш ҳақи тўланадиган ишга ўтказилганда олдинги иш ҳақи билан янги жойдаги иш ҳақи ўртасидаги фарқни олиш. Бу фарқ иш қобилияти тиклангунга ёки ногиронлик белгилангунга қадар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тўланади;
9) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида касалланганлиги ёки шикастланганлиги сабабли қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган ҳақиқий етказилган зарарни қоплайдиган миқдорда ногиронлик нафақаси тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юқоридаги сабабларга кўра боқувчисидан ажраб қолган ҳолларда оила аъзоларига меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир оила аъзоси учун ойлик маошнинг 40 фоизи миқдорида пенсия тўланади. Фуқароларнинг хоҳишига кўра пенсия зарарланган зонада ишлаган вақтидаги иш ҳақи бўйича ҳисоблаб чиқарилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
1993 йил 1 июлдан бошлаб Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга ва боқувчисини йўқотган ҳолларда уларнинг оилаларига ногиронлик пенсияларининг қуйидаги энг кўп миқдорлари белгиланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
10) ҳарбий хизмат (хизмат вазифалари)ни ўташ вақтида яраланган, ногирон ёки контузия бўлган ҳарбий хизматчиларга, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий составидаги шахсларга ҳамда боқувчисидан ажралган ҳолларда уларнинг оилаларига қонун билан белгиланган тартибда ва нормаларда пенсия тайинланади. Бунда офицерлар составидаги шахсларга, прапоршчиклар, мичманлар, муддатдан ташқари хизматда бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматчи аёлларга, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий составидаги шахсларнинг хоҳишига кўра кўрсатилган сабабларга кўра ногиронлик пенсияси зарарланган зонада ишланганлиги учун кўпайтирилган пул маблағидан ҳисобланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундан ташқари, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг оилаларига бериладиган ногиронлик нафақаси энг оз миқдордаги маошнинг беш баробар кўпайтирилгани миқдорида тўланиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
11) улар билан яқин қариндошлари яшамаса, ижтимоий таъминот органлари томонидан уйда хизмат кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
12) озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишнинг оқилона нормаларига мувофиқ, озиқ-овқат моллари билан таъминлаш;
13) ҳамма турдаги шаҳар йўловчи ташиш транспортларида (таксидан ташқари), ўзи яшаб турган маъмурий ноҳия доирасидаги қишлоқ жойлардаги умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида, шунингдек, шаҳар атрофига қатнайдиган темир йўл транспортида, шаҳардан ташқаридаги маршрутларда қатнайдиган автобусларда бепул юриш, йилига бир марта (бориш ва келиш) темир йўлда бепул юриш, темир йўли бўлмаган ноҳияларда эса ҳаво, сув ёки шаҳарлараро автомобиль транспортларида биринчи навбатда чипталар сотиб олиш ҳуқуқи билан юриш;
14) ҳар йили бир марта, улар хоҳлаган вақтларда меҳнат таътилидан фойдаланиш, шунингдек, иш ҳақи сақланган ҳолда 14 календарь кундан иборат ҳар йилги қўшимча таътил олиш;
15) бўйдоқлар, ёлғизлар ва кам болали фуқароларни уларнинг даромадларидан олинадиган ҳар қандай солиқлардан озод қилиш. Бўйдоқлар, ёлғизлар ва кам болали фуқаролардан олинадиган солиқлардан жабрланувчиларнинг эр ва хотинлари ҳам озод қилинадилар;
18) биринчи навбатда: а) уй-жой қуриш кооперативларига, транспорт воситалари ва уларга техника хизмати кўрсатиш учун умумий гаражлар ва тўхташ жойлари қуриш ва улардан фойдаланиш кооперативларига, боғдорчилик (ширкатлари) кооперативларига кириш; б) боғ уйчалари ёки уларни қуриш учун қурилиш жиҳозларини, эҳтиёж катта бўлган саноат моллари, шу жумладан, енгил автомобиллар, мотоцикллар ва моторли қайиқлар сотиб олиш; в) маиший хизмат, транспорт воситаларига техника хизмати кўрсатиш ва уларни тузатиш, умумий овқатланиш корхоналарида, уй-жой-коммунал хўжалиги муассасаларида, алоқа ва шаҳарлараро транспортда хизмат кўрсатиш;
22) пенсияга чиққунга қадар ёки иш жойи ўзгаргунга қадар биркитилган поликлиникадан пенсияга чиққанда ва иш жойини ўзгартирганда ҳам фойдаланиш;
23) болалар мактабгача тарбия муассасаларида, даволаш ва санаторий типидаги ихтисослаштирилган болалар муассасаларида, кашшофлар лагерларида ва бошқа соғломлаштириш муассасаларида, уларнинг қайси идорага мансублигидан қатъи назар, болаларни жойлар билан навбатдан ташқари таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этиш сабабли ногирон деб топилган шахсларга I ва II гуруҳ, ногиронлиги умрбод, III гуруҳ ногиронлигига врач кўригидан қайта ўтиш 5 йил муддатга белгиланади. Ногиронлик сабаби «ЧАЭСдаги ҳалокат сабабли» деб кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу бўлимнинг 5 — 7, 16, 18 — 20, 23-24-бандларида назарда тутилган компенсациялар ва имтиёзлар Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида ҳалок бўлган, нурланиш касали натижасида вафот этган ва вафот этган ногиронларнинг оилаларига ҳам жорий қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Рўйхатнинг I бўлими 2-бандида кўрсатилган шахслар мазкур Рўйхатнинг II бўлими 2, 3, 6-7, 12, 14, 16, 18, 20—24-бандларида кўрсатилган компенсация ва имтиёзларга, шунингдек, қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар:
1) ўта зарарли ва ўта оғир шароитдаги меҳнат билан машғул бўлган ходимлар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назарда тутилган имтиёзли шартларда қарилик пенсиясига қуйидагилар чиқади:
эркаклар — 50 ёшга тўлиб, зарарланган зонада қанча вақт ишлаганидек қатъи назар, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлса;
аёллар — 45 ёшга тўлиб, зарарланган зонада қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 15 йиллик иш стажига эга бўлса;
қарилик пенсиясига қўшимча равишда қарилик пенсияси энг кам миқдорининг 30 фоизи ҳажмида устама олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) иш жойидан ҳар йили санаторий-курорт ёки бошқа соғломлаштириш муассасасига бориш учун (медицина кўрсатмалари бўлганда) биринчи навбатда текин йўлланма билан таъминланиш;
5) ҳамма турдаги шаҳар йўловчи ташиш транспорти (таксидан ташқари)да ва ўзи яшайдиган қишлоқ жойлардаги умумий фойдаланиладиган автотранспорт (таксидан бошқа)да, маъмурий районда, шунингдек, шаҳар атрофида қатнайдиган темир йўл ва шаҳар ташқарисидаги маршрутларда қатновчи автобусда бепул юриш;
Ушбу Рўйхатнинг II бўлими 6, 7 ва 16-бандларида кўзда тутилган компенсация ва имтиёзлар Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишнинг вафот этган қатнашчилари оилаларига жорий қилинади.
Ушбу Рўйхатнинг I бўлим 3-бандида кўрсатилган шахслар II бўлимнинг 3, 8, 20—24-бандларида, мазкур бўлимнинг биринчи қисми 2-бандида назарда тутилган компенсация ва имтиёзларга эга бўлиш ҳуқуқига эгадирлар ва шу билан бирга:
1) қонунларда кўрсатилган зарарли ва оғир меҳнат шароитидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун назарда тутилган, 1989 йил Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатиш ишларида иштирок этган шахслардан ташқари, имтиёзли шартларда қуйидаги қарилик пенсиясини олиш:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
эркаклар — 55 ёшга тўлиб, зарарланган зонада қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 25 йиллик иш стажига эга бўлса;
аёллар — 50 ёшга тўлиб, зарарланган зонада қанча вақт ишлаганидан қатъи назар, камида 20 йиллик иш стажига эга бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) иш жойидан ҳар йили санаторий-курортларда даволаниш ва дам олиш учун йўлланмалар билан таъминланиш;
6) эгаллаб турган турар жой майдонининг ҳажмидан қатъи назар, коммунал уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар учун уй-жой ҳисобига қабул қилиниш;
7) озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишнинг оқилона нормаларига мувофиқ озиқ-овқат моллари билан таъминланиш каби ҳуқуқларга эгадирлар.
Ушбу Рўйхатнинг I бўлими 1-бандининг «а» ва «б» кичик бандларида ва 2 ва 3-бандларида кўрсатилган шахсларга Чернобиль ҳалокати оқибатларини тугатиш иштирокчиларининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони берилиб, ушбу ҳужжат мазкур Рўйхатнинг II ва III бўлимларида назарда тутилган имтиёзларни олиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Зарарланган зоналардан эвакуация қилинган, кўчиш ҳуқуқи билан кўчирилган, шу жумладан, кўчиш вақтида она қорнида бўлганлар ҳам, ота-оналари орқали Чернобиль ҳалокати таъсир қилган 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларни ижтимоий ҳимоя қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш, соғломлаштириш мақсадида уларга қуйидаги қўшимча имтиёзлар берилади:
1) тиббиёт кўрсатмасига кўра республиканинг тегишли профилдаги санаторийларида, шу жумладан, «Она ва бола» санаторийларида текин даволаниш;
3) ота-оналардан бирининг ёки уларнинг ўрнини боса оладиган шахслар ҳамроҳлигида темир йўлларда, темир йўл бўлмаган жойларда эса ҳаво, сув йўллари ёки шаҳарлараро автомобиль транспорти воситасида даволаш муассасаларининг йўлланмаси бўйича даволаниш ёки санаторий-курорт жойларигача текинга бориш ва келиш, биринчи навбатда чипталар олиш;
4) кашшофлар лагерларида (умумий ва санаторий типидаги) ва бошқа соғломлаштириш муассасаларида ҳар йили текинга даволаниш;
5) қон ишлаб чиқарадиган органлар (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденомалар, рак); хавфли ўсимталар билан касалланган ҳолларда болалар ва ўсмирлар ушбу Рўйхатнинг II қисмида кўрсатилган имтиёзларга эга бўладилар;
1) бемор болани парваришлаш учун, иш стажидан қатьи назар, (ота-оналардан бирига) касаллик варақасига 100 фоиз миқдорида ҳақ тўлаш;
2) ота-оналардан бирининг (врачлар тавсиясига кўра), касаллик варақаси берган ва унга ҳақ тўлаган ҳолда, бемор бола билан даволаш муассасасида бўлиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Рўйхатнинг I қисми 1-бандида кўрсатилган ногиронларга уларнинг саломатлигига етказилган зарар учун қуйидаги миқдорларда бир йўла компенсация тўланади: I гуруҳга — 10 минг сўм; II гуруҳга — 7 минг сўм; III гуруҳга — 5 минг сўм. Уларга ҳар йили саломатликни тиклаш мақсадида қуйидаги миқдорларда моддий ёрдам пули ҳам тўланади: I ва II гуруҳ ногиронларга энг кам иш ҳақи миқдорининг 3 баравари; III гуруҳга — энг кам иш ҳақи миқдорининг икки баравари миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чернобиль ҳалокати оқибатида боқувчисини йўқотган болали оилаларга бир йўла 10 минг сўм, ҳалок бўлганнинг ота-оналарига 5 минг сўм миқдорида компенсация пули тўланади.
Мазкур Рўйхатнинг I бўлими 3-бандида кўрсатилган, 1988 йилда Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили энг кам иш ҳақи миқдорининг икки баравари миқдорида бир йўла моддий ёрдам пули тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Рўйхатнинг I бўлими 3-бандида кўрсатилган, 1989 йилда Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили энг кам иш ҳақи миқдорида бир йўла моддий ёрдам пули тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатиш иштирокчиси оила боқувчисини Чернобиль ҳалокати оқибатида йўқотган тақдирда илгари унинг қарамоғида бўлган ишга яроқсиз оила аъзолари ҳар ойда компенсация пули олиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда болалар боқувчининг қарамоғида бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, уларга ҳар ойга компенсация белгиланади.
Компенсация оиланинг ишга яроқсиз ҳар бир аъзосига, ушбу Рўйхатга мувофиқ, бу шахслар учун белгиланган пенсиядан қатъи назар, қарилик пенсияси энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Боқувчисини йўқотган болаларга ҳар йили энг кам иш ҳақи миқдори ҳажмида бир йўла моддий ёрдам пули тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чернобиль ҳалокати туфайли саломатлигига зарар етган шахсларга ва шу ҳалокат оқибатида боқувчисини йўқотган оилаларга, оладиган бошқа даромад турларидан қатъи назар, компенсация тўланади.
Устав фаолияти Чернобиль ҳалокатидан зарар кўрган шахсларга ёрдам кўрсатишдан иборат бўлган жамоат бирлашмалари шу мақсадларга йўналтириладиган маблағлардан олинадиган солиқлардан озод қилинадилар. Жамоат бирлашмалари, уларнинг бўлимлари ва корхоналарига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда экспорт ва импорт қилинадиган молларга бож тўлашда имтиёзлар берилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва жамоат бирлашмалари Чернобиль ҳалокати билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича тўлиқ ва ишончли маълумотларни ўз вақтида олиш ҳуқуқига эгадирлар. Маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу ишлар учун вакил қилинган муассасалар ва ташкилотлар тақдим этадилар.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, жамоат бирлашмаларининг мансабдор шахслари ва оммавий ахборот воситалари Чернобиль ҳалокати билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича холис маълумотларни атайлаб бузиб кўрсатганлик ёки яширганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.