Ушбу Қонуннинг мақсади хусусий бандлик агентликларининг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг:Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида» ЎРҚ-642-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 670-I-сон Қонуни.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Хусусий бандлик агентлиги иш қидираётган шахсларга иш танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчилар учун кадрлар танлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи тижорат ташкилотидир.
LexUZ шарҳи
Хусусий бандлик агентлиги олий маълумотли раҳбарни қўшиб ҳисоблаганда камида икки нафар ходимга эга бўлиши керак.
Хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик, камситишга йўл қўймасликдан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Хусусий бандлик агентликлари юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Хусусий бандлик агентлиги давлат органлари, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлар томонидан тузилиши мумкин эмас.
Хусусий бандлик агентлиги фирма номига эга бўлиши ва бу номда «Xususiy bandlik agentligi» деган сўзлар бўлиши керак.
«Xususiy bandlik agentligi» деган фирма номидан фақат ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ фойдаланилиши мумкин. Ушбу Қонун 3-моддасининг талабларига жавоб бермайдиган юридик шахслар ўз номида «Xususiy bandlik agentligi» деган сўз бирикмасидан ва унинг асосида ҳосил қилинган сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас.
Хусусий бандлик агентлиги ўзининг давлат тилидаги тўлиқ фирма номи ва ўз жойлашган ери кўрсатилган муҳрга эга бўлиши керак. Муҳрда фирма номи бир вақтнинг ўзида бошқа тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг:Ўзбекистон Республикаси «Фирма номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-51-сон Қонунининг 3-моддаси.
Хусусий бандлик агентлиги ўз номи бўлган штамплар, бланкаларга ва ўзининг эмблемасига эга бўлишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентлигининг таъсис ҳужжатларида юридик шахсларнинг муайян ташкилий-ҳуқуқий шакллари учун қонунчиликда белгиланган маълумотларга қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
(7-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 43-моддаси биринчи қисми.
Хусусий бандлик агентлигининг фаолияти ўзининг хусусий мол-мулки ва (ёки) жалб этилган мол-мулк асосида амалга оширилиши мумкин.
Хусусий бандлик агентлиги ўз фаолиятини қайси мол-мулк асосида ва мулкий ҳуқуқлар воситасида амалга оширса, ўша мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар олди-сотди, гаров, ижара ҳамда ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ва (ёки) тугатиш билан боғлиқ бошқа битимлар объекти бўлиши мумкин.
Хусусий бандлик агентликларини давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Давлат хизматлари ягона реестри (рўйхат рақами: 3181, 13.09.2019 й.).
Давлат хизматлари марказлари аризачига уни хусусий бандлик агентлиги сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни ушбу агентликни тузиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга ёки қонунда назарда тутилмаган қўшимча талаблар белгилашга ҳақли эмас.
Аризачини хусусий бандлик агентлиги сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларининг бузилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг:Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 501-моддасининг биринчи қисми.
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) суд томонидан ғайриқонуний деб топилган тақдирда, улар рўйхатдан ўтказишни рад этиш ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузиш туфайли аризачига етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди ҳамда маънавий зиённи компенсация қилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3839-сон қарори 1-банди.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги «Аҳоли бандлиги тўғрисида» ЎРҚ-642-сон Қонуни 14-моддаси.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш бўйича хизматлар хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасида тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш бўйича хизматлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
иш қидираётган шахслар тўғрисидаги ахборотни иш берувчилар ўртасида тарқатиш, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тарқатиш;
иш берувчилар ва иш қидираётган шахслар ўртасидаги суҳбатга тайёргарлик кўриш ҳамда музокараларда (суҳбатларда) иштирок этиш;
иш берувчилар ва иш қидираётган шахслар ўртасидаги меҳнат шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш.
Иш берувчилар учун кадрлар танлаш бўйича хизматлар хусусий бандлик агентлиги ва иш берувчи ўртасида тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатилади.
LexUZ шарҳи
иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари тўғрисидаги ахборотни тарқатиш, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тарқатиш;
иш берувчилар ва бўш иш ўринларини эгаллашга номзодлар ўртасидаги музокараларда (суҳбатларда) иштирок этиш;
иш берувчилар ва иш қидираётган шахслар ўртасидаги меҳнат шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш.
Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлари уларда Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) мавжуд бўлган тақдирда тақдим этилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 41-моддаcининг тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3839-сон қарори 1-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларга ёзма шаклда билдиришнома берилиб, унда ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун фуқаролардан ҳақ ундиришга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек хусусий бандлик агентлиги томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, мурожаат қилиш учун хусусий бандлик агентлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг почта манзиллари ҳамда алоқа боғлаш учун телефон рақамлари кўрсатилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасида тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатилади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олади:
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 670-I-сон Қонунининг 3-моддаси.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш масаласи бўйича чет эллик шериклар билан ўз ваколатлари доирасида музокаралар (суҳбатлар) ўтказиш, шартномалар, битимлар ва баённомаларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
эҳтимол тутилган иш берувчиларни қидириш, хорижий мамлакатларнинг меҳнат бозорини ўрганиш асосида бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларга ахборот тақдим этиш;
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳлаётган шахслар ҳақидаги ахборотни фақат уларнинг розилиги билан чет эллик иш берувчилар ўртасида тарқатиш;
иш қидираётган шахсларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун дастлабки тайёргарлик тадбирларини ўтказиш йўли билан кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлашиладиган мамлакатда бўлиш қоидалари, меҳнат шароитлари, ижтимоий ва уй-жой-маиший таъминоти, чет эллик иш берувчилар билан меҳнат шартномаларини тузишнинг ҳуқуқий жиҳатлари ҳақида хабардор қилиш;
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахслар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномаларини тузишга кўмаклашиш.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахслардан Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ ундириш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун хусусий бандлик агентликлари захира қилинадиган сумма сарфланган тақдирда маблағларнинг ўрнини тўлдириш, шунингдек лицензия тугатилган ёки бекор қилинган тақдирда маблағларни қайтариш шартлари билан базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги «Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-5205-сон қарори.
(13-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 августдаги ЎРҚ-632-сонли Қонунига асосан иккинчи — олтинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 03/20/632/1178-сон — 2020 йил 14 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишга жойлаштириш соҳасидаги ахборот ва маслаҳат хизматларини хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатади. Ишга жойлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридан ошмаслиги керак.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари буюртмачини меҳнат бозори ҳолатининг таҳлили ва прогнози ҳамда унинг иштирокчилари, мазкур бозорнинг конъюнктураси, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳақидаги ахборот билан таъминлашни, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасидаги бошқа ахборотни тақдим этишни ўз ичига олади.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома хусусий бандлик агентлиги томонидан иш қидираётган шахс ва (ёки) иш берувчи билан ёзма шаклда тузилади.
Хусусий бандлик агентликлари томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги;
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда пул маблағларини қайтариш тартиби;
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатилган тақдирда, хусусий бандлик агентлигида лицензия мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар, лицензиянинг тартиб (рўйхатдан ўтказиш) рақами ва берилган санаси кўрсатилган ҳолда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентлиги томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «labor-migration» ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказилади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 августдаги ЎРҚ-632-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 03/20/632/1178-сон — 2020 йил 14 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентлиги Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузади.
Хусусий бандлик агентлигининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш шартларини (касб ёки мутахассислик тури, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, ажратилган квоталар сони, иш вақтининг давомийлиги, иш жойигача ва иш жойидан транспортда ташиш, ишидан маҳрум бўлган тақдирда ижтимоий ҳимоя қилиш, санитария-гигиена тадбирларини ҳамда тиббиётга оид бошқа тадбирларни ташкил этиш, меҳнат ва дам олишни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги юзага келган тақдирда компенсация олиш тартиби ва бошқа шартлар);
шартноманинг муддатларини, уни ўзгартириш ва бекор қилиш тартибини, шунингдек унинг бошқа шартларини.
Хусусий бандлик агентлигининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартноманинг матни хусусий бандлик агентлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Хусусий бандлик агентлигининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномани тузмасдан, хусусий бандлик агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланади.
(151-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 августдаги ЎРҚ-632-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 03/20/632/1178-сон — 2020 йил 14 ноябрдан кучга киради)
ишга жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан ахборот олиш;
иш қидираётган шахслардан, шунингдек иш берувчилардан ишга жойлаштириш учун зарур бўладиган ҳужжатлар ва ахборот олиш;
иш қидираётган шахслар ва иш берувчилар ишга жойлаштириш масалаларига доир ҳужжатларни ҳамда ахборотни тақдим этмаган тақдирда хизматлар кўрсатишни рад этиш.
иш қидираётган шахсларга ёки иш берувчиларга фақат хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида хизматлар кўрсатиши;
иш берувчининг ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахснинг талабига кўра лицензиясини кўрсатиши;
иш берувчиларнинг ва иш қидираётган шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиши ҳамда уларга жавоб қайтариши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг сўровига кўра ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши;
хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «labor-migration» ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиши;
хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги бажарилган шартномаларга оид архив материалларини шакллантириши ва сақлаши;
хусусий бандлик агентлиги тўғрисидаги, шунингдек унинг филиаллари ва (ёки) ваколатхоналари ҳақидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини етти иш куни ичида хабардор қилиши шарт.
(17-модданинг саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 августдаги ЎРҚ-632-сонли Қонунига асосан саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 03/20/632/1178-сон — 2020 йил 14 ноябрдан кучга киради)
иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштиришга, иш берувчилар учун кадрлар танлашга кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бажарилишининг бориши ҳақида хусусий бандлик агентлигидан ахборот олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусий бандлик агентлиги томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда, хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш;
(18-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома хусусий бандлик агентлигининг айби билан бекор қилинганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зиён компенсация қилинишини талаб қилиш;
ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда тегишли давлат органларига, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга, хусусий бандлик агентликларининг бирлашмаларига ёки судга мурожаат қилиш.
хусусий бандлик агентликлари билан тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар шартларига риоя этиши;
хусусий бандлик агентликлари билан тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар шартларига мувофиқ хизматлар ҳақини ўз вақтида тўлаши;
хусусий бандлик агентлигига ўз фаолиятини амалга ошириши учун зарур бўлган ишончли ва тўлиқ маълумотлар ҳамда ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
лицензияни беради, қайта расмийлаштиради, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туради, қайта тиклайди ва тугатади, лицензияни бекор қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусий бандлик агентликлари томонидан қонунчилик талабларига, шу жумладан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
(20-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Хусусий бандлик агентликларининг реестрида мавжуд бўлган маълумотларни ҳамда лицензияни бериш, қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва тугатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентликлари томонидан қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг текширувларини (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш тартибида ўтказилади. Хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида:
хусусий бандлик агентликларининг мансабдор шахсларидан текширув ўтказиш чоғида аниқланган қоидабузарликлар фактлари юзасидан ёзма тушунтиришлар, шунингдек ҳужжатларнинг зарур бўлган, тегишли равишда тасдиқланган кўчирма нусхаларини олиш ҳуқуқига эга.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 августдаги ЎРҚ-632-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 03/20/632/1178-сон — 2020 йил 14 ноябрдан кучга киради)
Хусусий бандлик агентликларининг реестри хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги янгиланиб турадиган ёзувларни ўз ичига олган маълумотларнинг ягона ахборот базасидир.
Хусусий бандлик агентликларининг реестрида хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:
лицензия берилган (қайта расмийлаштирилган, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган, қайта тикланган, тугатилган, у бекор қилинган, дубликатлари берилган) сана ва унинг рақами (мавжуд бўлган тақдирда).
Хусусий бандлик агентликларининг реестридаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Юридик шахс Хусусий бандлик агентликларининг реестрига кириш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга оширганда лицензияни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
аризани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги йиғим аризачи томонидан тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг кўчирма нусхасини.
(22-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
штатда олий маълумотли раҳбарни қўшган ҳолда камида икки нафар ходим мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.
Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш учун зарур бўлган ҳужжатлар юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар қабул қилиб олинганлиги тўғрисида маълум қилган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар юридик шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол аризачига берилади (юборилади).
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги уч кунлик муддатда аризачини Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади ва бу ҳақда унга хабар қилади ёки асослантирилган рад жавобини юборади.
Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш ҳақидаги билдиришнома рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда аризачига берилади (юборилади).
Аризачи билдиришномада кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун ўттиз календарь куни ичида тақдим этиши мумкин.
Такроран мурожаат қилинганда Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар аризачи томонидан бартараф этилмаганлиги факти аниқланган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш амалга оширилмайди, берилган ҳужжатлар эса аризачига қайтарилиши лозим.
Билдиришномада кўрсатилган, рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар бартараф этилганидан кейин Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ушбу Қонунда назарда тутилган хизматларнинг Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритилмаган юридик шахслар томонидан кўрсатилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолият лицензия асосида амалга оширилади.
Лицензия Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан чекланмаган муддатга берилади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга оширишнинг лицензияга оид талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
лицензияловчи орган белгилаган тартибда уч йилда камида бир марта юридик шахс ходимлари томонидан малака сертификатини олиш;
ушбу фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан хусусий ёки ижарага олинган бинонинг мавжудлиги, тегишли моддий-техника базасидан, бошқа техника воситаларидан фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензия даъвогари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўйиш.
(23-модда учинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 августдаги ЎРҚ-632-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 03/20/632/1178-сон — 2020 йил 14 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Хусусий бандлик агентликлари ҳисоб ва ҳисоботларни юритади. Ҳисоботлар хусусий бандлик агентлигининг танловига кўра қоғозда ва (ёки) электрон шаклда тузилиши мумкин. Хусусий бандлик агентлигининг электрон шаклда тақдим этилган ҳисоботлари хусусий бандлик агентлиги раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Давлат хусусий бандлик агентликлари томонидан ҳисобга олишнинг электрон тарзда юритилишини дастурий таъминотни имтиёзли шартларда ёки бепул тарқатиш орқали рағбатлантиради.
Хусусий бандлик агентлиги ҳисоботларни фақат давлат статистика органларига ва давлат солиқ хизмати органларига, шунингдек ўз фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этади.
Давлат органларига хусусий бандлик агентликлари учун ҳисоботларнинг қонунда назарда тутилмаган қўшимча турларини белгилаш тақиқланади.
Хусусий бандлик агентликлари аҳолини ишга жойлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар қуйидаги йўналишлар бўйича хусусий бандлик агентликлари билан ҳамкорлик қилади ҳамда уларга кўмаклашади:
иқтисодиёт тармоқларида талаб қилинган касблар ва малакаларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини олиш учун танловларда иштирок этишга жалб этиш, шунингдек аҳолини ишга жойлаштириш соҳасида бошқа хизматлар кўрсатиш;
хусусий бандлик агентликларининг сўровлари бўйича бўш ва ташкил этилаётган иш ўринлари, шунингдек иш қидираётган шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга, шу жумладан хорижда амалга оширишга жалб этиш;
аҳолини ишга жойлаштириш соҳасида ахборот кампаниялари, конференциялар, симпозиумлар, семинарларни биргаликда тайёрлаш ва ўтказиш.
Хусусий бандлик агентликлари умумий манфаатларни ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида хусусий бандлик агентликларининг бирлашмаларини тузиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
аҳолини ишга жойлаштириш ва унинг бандлиги соҳасидаги дастурлар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда уларнинг иштирокини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш;
уларнинг самарали фаолияти учун зарур бўлган ҳуқуқий, иқтисодий, статистик, ишлаб чиқариш-технологик, илмий-техникавий ва бошқа ахборот билан таъминлаш;
ишга жойлаштириш соҳасида солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва тарифлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар белгилаш;
хусусий бандлик агентликлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда кўмаклашиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентликларини давлат томонидан рағбатлантириш қонунчиликка мувофиқ бошқа усулларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Хусусий бандлик агентлигини тугатиш унинг таъсисчилари ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколатли бўлган унинг органининг қарорига кўра ёхуд суднинг қарори бўйича амалга оширилади.
Хусусий бандлик агентлиги тугатилганда бўшатилаётган ходимларга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши кафолатланади.
Хусусий бандлик агентлиги рўйхатдан ўтказувчи органнинг тегишли давлат реестрига тугатиш тўғрисидаги ёзув киритилганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабардор қилинган ҳолда тугатилган деб ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низом.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонунига асосан 2021 йил 21 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон)
2. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда) 57-моддасининг иккинчи қисми «меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали» деган сўзлардан кейин «шунингдек хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222-II-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 6-7, 105-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 323-модда, № 9, 416-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 335, 341-моддалар, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар) 1-иловаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентликларининг фаолияти билан боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
LexUZ шарҳи
(31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 501-моддаси.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.