11.10.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3077
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 11.10.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3077
Кучга кириш санаси
01.01.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2022
Ҳужжат 29.07.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ жисмоний шахслар ўртасида тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
1. Кўчмас мулк ижара шартномалари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган тартибда тузилади ва давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 612-моддасига мувофиқ уй-жойни ижарага бериш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у беш йилга тузилган ҳисобланади.
3. Жисмоний шахслар томонидан Уй-жойни ижарага бериш шартномалари мазкур Низомнинг 1-иловасидаги намунавий шаклга мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан ихтиёрий шаклда тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
а) мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ кўчмас мулк ижара шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида сўровнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарорига (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, ижарага берувчи томонидан шахсий кабинет орқали мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ сўровнома тўлдирилади ва унга кўчмас мулк ижара шартномаси ҳамда ижарага берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси бириктирилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилганлиги ҳақида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ QR-коди мавжуд билдиришнома ижарага берувчининг шахсий кабинетига юборилади ёки ижарага берувчига ёхуд унинг вакилига тақдим этилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
15. Ижарага берувчи кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш учун ўзининг шахсий кабинети орқали мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ тўлдирилган сўровномани электрон тарзда юборади. Бунда сўровномага кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишув бириктирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ QR-коди мавжуд билдиришнома давлат солиқ хизмати органлари томонидан ижарага берувчининг шахсий кабинетига юборилади ёки ижарага берувчига ёхуд унинг вакилига тақдим этилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси
(намунавий шакл)

__________________(тузилган сана)

__________________(тузилган жой)

Биз, ______________________ вилояти (Республикаси), ______________ тумани (шаҳар), ________________ МФЙ, _________________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй ____-хонадонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, _________ йилда туғилган _______________________ __________________ ________________________ (паспорт серияси ____, рақами _____________, ______ йилда _____________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага берувчи деб юритилади) бир томондан ва ____________________ вилояти (Республикаси), _________________ тумани (шаҳар), __________________ МФЙ, __________________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй _____-хонадонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, _______ йилда туғилган ______________________ _____________________ ______________________ (паспорт серияси ____, рақами ___________, ______ йилда ________________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага олувчи деб юритилади) иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:

1. Шартноманинг предмети

1. Мен, Ижарага берувчи мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган _____________________ вилояти (Республикаси), ____________ тумани (шаҳар), ________________ МФЙ, __________________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй ____-хонада жойлашган уй-жойни Ижарага олувчига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига бердим, мен Ижарага олувчи ушбу уй-жойни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун қабул қилдим.
2. Ижарага берилаётган уй-жой қуйидагилардан иборат: умумий фойдаланиш майдони __________________________ (майдони сўзлар билан) m2, яшаш (фойдаланиш) майдони _____________________ (майдони сўзлар билан) m2 бўлган (___та яшаш хонаси, даҳлиз, ошхона, санузел ва ҳоказо)ни ташкил этади.
3. Юқорида кўрсатилган уй-жой Ижарага берувчига ____________________ туман (шаҳар) давлат нотариал идораси нотариуси (хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуси) Ф.И.О. томонидан (___________реестр рақами ва санаси) реестр рақами билан қайд қилинган уй-жойни (олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномаси, қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага ва ҳоказо) асосан тегишли бўлиб, уй-жойни рўйхатга олинганлиги ҳақида ____________реестр рақами рўйхатга олинган.
4. Ижарага берувчи юқорида кўрсатилган уй-жойни Ижарага олувчига ___________________ (йил, ой, кун) муддатга, яъни _____ (йил, ой, кун)гача топширади.

2. Ижара ҳақи

5. Ижарага берилган уй-жойидан фойдаланиш учун ижара ҳақи тарафлар келишувига асосан ҳар (йил, ой, кун)га _______ сўмдан, умумий ижара ҳақи __________ сўмни ташкил қилади. Ижарага олувчи ўтган (ёки жорий) ой учун тўловни ҳар ойнинг ____ кунига қадар Ижарага берувчига тўлаши шарт.
6. Ижарага олувчи берилган уй-жойдан фойдаланиш учун ижара ҳақи тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузса Ижарага берувчи шартномани бир томонлама бекор қилишга ва ижарага берилган уй-жойни бўшатиб беришни Ижарага олувчидан талаб қилишга ҳақли.

3. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

7. Мен, Ижарага олувчи ижарага олинган уй-жойни вазифасига мувофиқ равишда фойдаланишни, ўз ҳолатида сақланишини таъминлашни, уни яхши ҳолда тутишни ҳамда санитария ва ёнғиндан сақлаш қоидаларига тўлиқ риоя этишни, ижара ҳақини ўз вақтида тўлаб туришни ўз зиммамга оламан.
8. Мен, Ижарага олувчи (ёки Ижарага берувчи) совуқ ва иссиқ сувдан, электр энергия ва газдан, телефон алоқаси ҳамда маиший чиқиндилардан фойдаланганлик учун, шунингдек уй-жой билан боғлиқ бўлган барча тўловларни ўз вақтида тегишли ташкилотларига қонун ҳужжатларида белгиланган тарифларда ва муддатда тўлашни ўз зиммамга оламан.
9. Мен, Ижарага берувчи мулк ҳуқуқи асосида тегишли мулкни ижарага берганлигим ва бунинг натижасида даромад олаётганим учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида тегишли давлат солиқ хизмати органига тўлаб боришни ўз зиммамга оламан.

4. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал этиш

10. Ушбу шартнома талабларини лозим даражада бажармаган ёки бажаришдан бош тортган тараф қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
11. Уй-жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёки унга ўзгартиришлар киритиш тарафларнинг келишувига асосан амалга оширилади, низо келиб чиққан тақдирда суд тартибида ҳал қилинади. Шартномани бекор қилиш ҳақида тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантиради.
Уй-жойни ижарага олувчи ўзи билан бирга доимий яшайдиган бошқа фуқароларнинг розилиги билан ижарага берувчини уч ой аввал ёзма равишда огоҳлантириб, исталган вақтда ижара шартномасини бекор қилишга ҳақли.

5. Якуний қоидалар

12. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 129, 375, 396 ва 397-моддалари мазмун ва моҳияти биз тарафларга тушунарли.
13. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 606-моддаси ва тарафларнинг келишувига асосан ижарага берилган уй-жойда Ижарага олувчи билан бирга унинг оила аъзолари (биргаликда яшовчи оила аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси кўрсатилади) яшайди.
14. Мен, Ижарага берувчи мазкур шартнома имзолангунга қадар ижарага берилаётган уй-жой бошқа шахсга ўтказилмаган, гаровга қўйилмаган, низода йўқ ва ижарага берилиши тақиқланмаганлигини кафолатлайман.
15. Мазкур шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб имзоланди, улардан бир нусхаси давлат солиқ хизмати органида сақланади, қолган нусхалар тарафларга берилди.

Томонларнинг яшаш манзиллари:

Ижарага берувчи:

Ижарага олувчи:

____________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________

Томонларнинг имзолари:

Ижарага берувчи (Ф.И.О.)

Ижарага олувчи (Ф.И.О.)

____________________________

____________________________

Имзо_______________________

Имзо_______________________

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 30 июндаги 2020-24-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-2, 29.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.07.2020 й., 10/20/3077-2/1122-сон)

Уй-рўзғор буюмларини топшириш-қабул қилиш
Д А Л О Л А Т Н О М А С И

__________________(тузилган сана)

__________________(тузилган жой)

_______________________________________________________________________________________________(ижарага берувчи Ф.И.О.)

томонидан _____________________________________________________________________________________га

(ижарага олувчи Ф.И.О.)

ижарага берилган ўзимга тегишли бўлган __________________ вилояти (Республикаси), _______________ тумани (шаҳар), _____________ МФЙ, _____________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй ____-хонадонда жойлашган уй-жойининг биноси ичида мавжуд бўлган қуйидаги уй-рўзғор буюмларини:

Т/р

Уй-рўзғор буюмининг номи

Русуми

Миқдори

Ҳолати

Изоҳ

Бундан ташқари, ижарага берилган уй-жойининг коммунал тўловлари учун ўрнатилган ўлчов асбобларининг кўрсаткичлари шартнома тузилган санада қуйидагича:

Т/р

Ўлчов асбобнинг номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Тамғаланганлиги

Изоҳ

1.

Электр энергия

2.

Табиий газ

3.

Совуқ сув

Ушбу буюмларни соз ҳолатда қайтариб олишга келишилди.

Қабул қилдим:

_____________________________________

____________________________

(ижарага олувчи Ф.И.О.)

(имзо)

Топширдим:

_____________________________________

____________________________

(ижарага берувчи Ф.И.О.)

(имзо)

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.


Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйилганлиги ҳақида

Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

Ижара шартномасининг реестр бўйича тартиб рақами: ______________________________________
Ижарага берувчининг Ф.И.О.:_________________________________

__________________________________

Ижарага берувчининг яшаш жойи:_____________________________ _________________________________________________________
Ижарага берувчининг идентификация рақами (СТИР):______________
Ижарага олувчининг Ф.И.О.: __________________________________

__________________________________

Ижара шартномаси ҳисобга олинган сана: 20__ йил «____» _________ Ижара шартномаси амал қилиш муддати: 20__ йил «___» __________
Ижарага берилган кўчмас мулкнинг жойлашган манзили: ____________________________________
__________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________

Мазкур ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни* махсус мобил илова орқали текшириб кўришингиз ёки ушбу ҳаволага (кўчмас мулк ижара шартномаси электрон шаклига ҳавола) кириб кўришингиз мумкин.

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилинганлиги ҳақида келишув
(намунавий шакл)

__________________(тузилган сана)

__________________(тузилган жой)

Биз, ________________ вилояти (Республикаси), _________________ тумани (шаҳар), ____________ МФЙ, _____________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй ___-хонадонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, _____________ йилда туғилган (паспорт серияси ___, рақами __________, ________ йилда ______________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага берувчи деб юритилади) бир томондан ва ________________________ вилояти (Республикаси), _____________ тумани (шаҳар), _______________ МФЙ, _______________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ____-уй ___-хонадонда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, _______________ йилда туғилган (паспорт серияси ___, рақами ________, ________ йилда ___________ туман (шаҳар) ИИБдан берилган) (бундан буён матнда Ижарага олувчи деб юритилади) иккинчи томондан ушбу келишувни қуйидагилар ҳақида туздик:

1. Биз томонимиздан, Ижарага берувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган _________________ вилояти (Республикаси), ____________ тумани (шаҳар), _____________ МФЙ, ______________ кўчаси (мавзеси, даҳаси) ___-уй ___-хонадонда жойлашган кўчмас мулкни (уй-жой, квартира, нотурар жой ва ҳоказо) _____________________ вилояти (Республикаси), _________________ тумани (шаҳар) давлат солиқ органи томонидан 20___ йил «___»_________ куни рўйхат бўйича _________ реестр рақами билан ҳисобга қўйилган ижара шартномасини ўзаро келишувимизга асосан бекор қиламиз.
2. Мен Ижарага олувчи ижарага берилган кўчмас мулкни тўла тўкис ва яроқли ҳолда Ижарага берувчига қайтардим, мен Ижарага берувчи эса ижарага олинган кўчмас мулкни тўла тўкис ва яроқли ҳолда Ижарага олувчидан қайтариб олдим.
3. Ижарага берилган кўчмас мулкнинг ижара ҳақи ва коммунал тўловлари бўйича бир-биримизга нисбатан ҳеч қандай эътирозларимиз йўқ.
4. Ушбу келишув Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 13-моддаси, Фуқаролик кодексининг 539 ва 579-моддаларига асосан _____________ вилояти (Республикаси), ______________ тумани (шаҳар) давлат солиқ органида ҳисобга қўйилиши лозим.
5. Мазкур келишув тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб имзоланди, улардан бир нусхаси давлат солиқ хизмати органида сақланади, қолган нусхалар тарафларга берилди.
Келишувнинг мазмуни ва моҳияти бизга тушунарли ҳамда бизнинг асл мақсадимизга мувофиқ келади.

Томонларнинг яшаш манзиллари:

Ижарага берувчи:

Ижарага олувчи:

____________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________

Томонларнинг имзолари:

Ижарага берувчи (Ф.И.О.)

Ижарага олувчи (Ф.И.О.)

____________________________

____________________________

Имзо_______________________

Имзо_______________________

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 30 июндаги 2020-24-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-2, 29.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.07.2020 й., 10/20/3077-2/1122-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.


Кўчмас мулк ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишувни ҳисобга қўйилганлиги ҳақида
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А

Ижара шартномасининг реестр бўйича тартиб рақами: ______________________________________
Ижарага берувчининг Ф.И.О.:_________________________________

__________________________________

Ижарага берувчинингдоимий рўйхатдан ўтган жойи: ______________ _________________________________________________________
Ижарага берувчининг идентификация рақами (СТИР):______________
Ижарага олувчининг Ф.И.О.: __________________________________

__________________________________

Ижара шартномаси ҳисобга олинган сана: 20__ йил «____» _________
Ижара шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги келишувни ҳисобга олинган сана: 20__ йил «___» __________
Ижарага берилган кўчмас мулкнинг жойлашган манзили:____________________________________
__________________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________

Мазкур ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-кодни* махсус мобил илова орқали текшириб кўришингиз ёки ушбу ҳаволага (кўчмас мулк ижара шартномаси электрон шаклига ҳавола) кириб кўришингиз мумкин.

(7-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 16 июлдаги 2019-49-сонли қарори (рўйхат рақами 3077-1, 24.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 10/19/3077-1/3477-сон)