26.02.1992 йилдаги 85-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 26.02.1992 йилдаги 85-сон
Кучга кириш санаси
26.02.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 26.02.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Деҳқон (фермер) хўжаликларини янада мустаҳкамлаш ва тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ва бозор инфраструктурасини жадал шакллантириш, давлатга қарашли бўлмаган корхоналарни ва фуқароларни халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга фаол жалб этиш, республика бозорини истеъмол моллари билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Кичик корхоналар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида мулк тўғрисида» Қонунида белгиланган исталган мулкчилик шаклида ташкил этилиши мумкин, уларга аралаш корхоналар, оилавий корхоналар, тўлиқ ширкат, коммандитлик ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятлар, акционерлик жамияти, ижара корхонаси, жамоа корхонаси, давлат корхонаси ва тўла хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган бошқа корхоналар киради.
Хорижий инвестициялар билан кичик корхоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 ноябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган хорижий инвестициялар билан корхоналар, халқаро бирлашмалар, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларини тузиш тартиби, уларнинг фаолият кўрсатиши, уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги низомлар, республиканинг бошқа қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади.
Кичик корхоналарнинг қолган барча турларини ташкил қилиш, уларнинг ишлаши ва уларни тугатиш Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги Қонуни ва корхоналар турларининг хусусиятларига боғлиқ ҳолда тегишли низомлар, республиканинг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хорижий юридик шахслар ва фуқароларнинг хусусий тадбиркорлигини вужудга келтиришнинг, фаолиятининг, уни тугатишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар ҳақида», «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 ноябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган хорижий сармоялар билан корхоналар, халқаро бирлашмалар, уларнинг таркибий бўлинмаларини тузиш, фаолият кўрсатиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.