19.09.2018 йилдаги 744-сон
Ҳужжат 19.03.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорида назарда тутилган минтақалар ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини ташкил этишнинг кластер шаклларини кейинги йилларда жорий қилишни давом эттириш;
2019 йил пахта хомашёси ҳосилидан бошлаб, 1-иловага* мувофиқ республика минтақаларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини ташкил этишнинг кластер шаклларини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
6. Белгилансинки, ушбу қарорга 1-иловага* киритилган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2019 йил ҳосили пахта хомашёсини етиштириш ва етказиб беришни молиялаштириш учун давлат буюртмаси доирасида назарда тутилган шартлар асосида ҳисоблаб чиқиладиган эҳтиёжнинг камида 60 фоизи миқдоридаги кредит ресурслари хизмат кўрсатувчи банклар ёки «Агробанк» АТБда очиладиган махсус ҳисоб рақамлари орқали ажратилади ва таъминот сифатида суғурта полиси берилади.
Ушбу қарорга 1-иловага* киритилган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорида назарда тутилган қоидалар ва шартлар татбиқ этилсин.
7. «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ушбу қарорга 2-иловага* мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва иншоотларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган шартлар асосида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига инвестициялар киритган ҳолда, 5 йил муддатда бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан баҳолаш қийматида сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда олди-сотди шартномаси тузилгандан сўнг бир ой муддатда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига сотиладиган ҳамда ушбу қарорга 2-иловага* киритилган пахта тозалаш корхоналарининг солиқ бўйича қарзларини хатловдан ўтказсин ва харид тўловлари жадвалларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу қарзларни тўлаш муддатини узайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорга 2-иловада* назарда тутилган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига сотиладиган пахта тозалаш корхоналарининг бўшаб қоладиган ходимларини ишга жойлаштиришни;
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
учинчи хатбошидаги «2018 йил мобайнида» сўзлари чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 8-банддаги «чигит етказиб берилишини» сўзларидан кейин «пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларининг ташкилотчилари билан келишган ҳолда» сўзлари қўшилсин.
номланишидаги «2018 йилда» сўзлари «2018 йилдан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-иловага қуйидаги мазмундаги 22-позиция қўшилсин: