11.02.1992 йилдаги 59-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 11.02.1992 йилдаги 59-сон
Кучга кириш санаси
11.02.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2017
Ҳужжат 19.11.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 1-бандидан келиб чиқувчи вазифаларга мувофиқ назорат-тафтиш ишини аниқ ташкил этишни ва уни ўтказишни мувофиқлаштиришни таъминласин, унинг амалийлигини ва натижадорлигини оширсин. Шу муносабат билан вазирлик марказий аппаратида назорат-тафтиш Бош бошқармаси, шунингдек, вазирликнинг назорат-тафтиш бошқармаси, унинг жойлардаги органлари ҳамда республика вазирликлари ва идораларининг назорат-тафтиш хизматлари негизида Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича назорат-тафтиш бошқармалари тузилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари жойлардаги нарх органларининг ходимлари сонини ва тегишли иш ҳақи фондларини 2-иловага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига берсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг тузилиши 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Молия органларининг энг кўп ходимлар сони 5323 нафардан, шу жумладан, Молия вазирлиги марказий аппарати ходимлари сони 307 нафардан иборат қилиб белгилансин (бинони қўриқловчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўзига берилган янги функциялар ва вазифаларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги Низомни 10 кун муддат ичида ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлашга тақдим этсин.
7. Молия органлари ва назорат-тафтиш аппарати ходимларини кўп йиллик хизматлари ва иш стажи учун 4-иловага мувофиқ миқдорларда бир марталик тақдирлаш тартиби белгилансин. Йиллик иш якунлари юзасидан ойлик лавозим маошидан келиб чиқиб ҳақ тўлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 223-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.